Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Бир оиланинг барбод бўлиши

ўнлаб муаммоларнинг бошланишидир

Ўқувчиларимдан бири дарсларга келмай қўйди. Телефон орқали у билан боғланишга ҳам имкон бўлмади. Ҳатто уйига дараклаб борганимизда уни тополмадик.

Бир оиланинг барбод бўлиши

У ёш бўлишига қарамай аллақачон оила қурганини билардим. У оиласининг таъминоти учун ўқишдан кейин қаердадир ишларди. Сўраб-суриштиришлардан сўнг у шу кунларда ишга ҳам бормаётгани маълум бўлди. Коллежнинг юқори синф ўқувчиси, эсли-ҳушли йигит қаерларда юргани мени ташвишга сола бошлади. Ишхонаси ва уйидагиларга мен билан тезроқ боғланиши ҳақида хабар қолдирдим.

Орадан икки кун ўтгач, иш вақтим тугаб энди уйга кетмоқчи бўлиб турганимда ўша ўқувчим хонамга кириб келди. Кўриниши бир аҳвол. Юз-кўзи қизарган. Олдин уни ўтиришга таклиф қилиб, ҳол-аҳвол сўрадим. Ҳаётида нималар содир бўлаётганини ётиғи билан суриштира бошладим. У бироз жим турди-да, сўнг оиласида бўлаётган кўнгилсиз воқеаларни айтиб, мендан маслаҳат сўради...

Ота-онаси вафот этгандан кейин қариндошлари уйлантириб қўйган экан. «Ўзим кўнгил қўйган қизга уйлансам, бир умр бахтли бўламан, деб ўйлаган эдим», деди у кўзидаги ёшни яширишга ҳаракат қилиб. Хуллас, бир хонадоннинг эрка-тантиқ қизи эрининг топганини елга совуриб, болаларга ҳам яхши қарамай, ҳаётини фақат ўйин-кулги билан ўтказиб келаётган экан. «Умр йўлдоши танлашда жуда қаттиқ адашган эканман, устоз, мана энди азобини тортяпман. Агар ўртада фарзанд бўлмаганда бундай аёл билан бир кун ҳам яшамаган бўлардим», деган гаплари менинг ҳам кўнглимни қиймалади. Шунда билдимки, биз педогоглар ҳар бир ўқувчига фақат таълим берарканмизу унинг келажаги учун энг муҳим бўлган ҳаётий масалаларни ўргатишга аҳамият бермас эканмиз. Масалан, кун бўйи ўқишда бўлган ўсмир ёшлар учун турмуш қуриш, оила сабоғи ёки бахтли ва мустаҳкам оила йўриқлари ҳақида деярли ҳеч нарса ўргатилмас экан. Шунинг оқибатида оила қуриш маҳалига етган йигит-қизлар ўзини бола ҳисоблаб, ҳаётнинг залворли имтиҳонлари олдида иложсиз қолаверади. Бу ҳолат охир-оқибатда бир оиланинг барбод бўлиши билан ниҳоя топади. Оиланинг барбод бўлиши эса муаммонинг ечими эмас, аксинча, бошланишидир.

Ҳаётда ёшлар худди ўзлари каби умр йўлдош танлашга интилишади. Лекин худди мана шу нарса уларнинг тажрибасизликлари орқали бироз нотўғри хулоса чиқаришига сабаб бўлади. Икки ёрти — бир бутун, деган мақол бор. Бундан мақсад шуки, турли қарама-қарши хусусиятларга эга бўлган икки инсон бир-бирининг хато-камчиликларини тузатиб, айбини ёпиб яшайди. Бири жаҳлдор бўлса, иккинчиси мулойим, бири серзарда бўлса, бошқаси оғир-босиқ, бири уқувсиз бўлса, яна бири тажрибалироқ бўлиши талаб этилади. Яъни, эркак ва аёл иккаласи биргаликда бир бутунни ташкил қилади. Масалан, бир варақ қоғозни исталган шаклда йиртиб, иккига ажратиб кўринг. Агар қоғоз тенг йиртилмаса, бир бўлаги иккинчисидан каттароқ бўлиши шубҳасиз. Энди ўйлаб кўринг-чи, шу катта бўлак эркакни англатадими ё аёлни?

Эркак ҳар жиҳатдан аёлдан устун бўлиши шарт. Бу устунлик, айниқса, насаби, бўйи, ёши, билими, бойлиги кабиларда ҳам бўлиши зарур. Акс ҳолда у оила устуни бўлишга ярамайди. Эркак қанчалик гўзал ахлоқли, оғир-босиқ, ақлли, билим ва тажрибали, салобатли, фаросатли ва уқувли бўлса, аёли билан шунча бахтли яшай олади. Шу билан бирга, эркак аёлнинг ҳуда-беҳуда ғишаваларини, эркалик ва инжиқликларини-да кўтара оладиган даражада феъли кенг бўлиши талаб этилади. Аёл киши ўзини, фарзандлар ва оилани турли томонларга бошлаши, шубҳасиз. Эркак эса бутун оилани фақатгина тўғри йўлга ва адолатга бошлашга масъул.

Афсуски, турмуш қургандан кейин оилада нима бирламчи ўринда туриши кераклиги бугун турмуш қураётган ёшларга маълум эмас. Шунинг учун бугун фақатгина ҳою ҳаваслар илинжида қурилаётган ва кўп ўтмай сувкўпикдай бир зумда йўқ бўлиб кетаётган оилалар йўқ эмас.

Ўқувчи дарсларга қатнашиши ва уни яхши ўзлаштириши учун биринчи навбатда у яшаётган муҳит барқарор бўлиши зарур экан. Агар оилада ҳар куни жанжалу кўнгилсизликлар бўлиб турса, ўқувчининг ўзи қанчалик ҳаракат қилса ҳам дарсларни мунтазам ўзлаштиролмайди. Ўқувчи дарсга келмаётгани сабабини одатда, биз фақат унинг ўзидан қидирамиз. Унинг таълим даргоҳида олган билими оиласи фаровонлигига ҳам хизмат қиладими, деган савол бугун кун тартибига қўйилиши зарур. Фарзандларимиз оила нималигию уни идора қилиш қандай бўлишини мактаб давридаёқ тушуниб-англаб борсагина эртага ўзи оила қурганда олган билимига таяниб бахтиёр ҳаёт кечира олиши мумкин. Тўғри, ҳар бир фарзандга оилада ота-она берадиган йўл-йўриқ биринчи ўринда туради. Шу билан бирга, устоз-мураббийлар ҳам бу масалага бефарқ қарашга ҳақли эмаслигини яна бир карра тушуниб етдим. Оила ҳамма бир ёқадан бош чиқариб ҳимоя қилинадиган муқаддас қўрғон эканини эсдан чиқаришнинг оқибати хатарли бўлиши тайин экан.

Дилрабо БОБОЖОНОВА,

Урганч политехника ва компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси




Ўхшаш мақолалар

БОБО, НАБИРА... ВА КОНСТИТУЦИЯ

БОБО, НАБИРА... ВА КОНСТИТУЦИЯ

🕔11:20, 10.12.2019 ✔186

ўтмишдан сабоқ, бугундан шукрона

Давлат ўз фаолиятини 
инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оши­ради.

(Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 14-модда)

Батафсил
ИККИ  ФАРЗАНДИ  БИЛАН КЎЧАДА ҚОЛАЁТГАН  ХАСТА  АЁЛ

ИККИ ФАРЗАНДИ БИЛАН КЎЧАДА ҚОЛАЁТГАН ХАСТА АЁЛ

🕔16:15, 29.11.2019 ✔332

Пропискасиз уй олди, яшади ва... энди икки боласи билан 
кўчага ҳайдаляпти, суднинг наздида эса ҳаммаси қонуний...

Батафсил
ДИЛ РОЗИ

ДИЛ РОЗИ

🕔10:50, 19.11.2019 ✔534

– Сен менга яна сариқ рангли гул олиб келдинг, – қовоқ осди Лола.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • БОБО, НАБИРА... ВА КОНСТИТУЦИЯ

    БОБО, НАБИРА... ВА КОНСТИТУЦИЯ

    ўтмишдан сабоқ, бугундан шукрона

    Давлат ўз фаолиятини 
    инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оши­ради.

    (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 14-модда)

    ✔ 186    🕔 11:20, 10.12.2019
  • ИККИ  ФАРЗАНДИ  БИЛАН КЎЧАДА ҚОЛАЁТГАН  ХАСТА  АЁЛ

    ИККИ ФАРЗАНДИ БИЛАН КЎЧАДА ҚОЛАЁТГАН ХАСТА АЁЛ

    Пропискасиз уй олди, яшади ва... энди икки боласи билан 
    кўчага ҳайдаляпти, суднинг наздида эса ҳаммаси қонуний...

    ✔ 332    🕔 16:15, 29.11.2019
  • ДИЛ РОЗИ

    ДИЛ РОЗИ

    – Сен менга яна сариқ рангли гул олиб келдинг, – қовоқ осди Лола.
     

    ✔ 534    🕔 10:50, 19.11.2019
  • ИНСОН БЎЛ, ОЗОР БЕРМА!

    ИНСОН БЎЛ, ОЗОР БЕРМА!

    Болалигимда Қоплон лақабли итим бор эди. У қаҳратон қиш фаслида болалади. Совуқ юзни чимчилар, кучукчалар эса онасининг пинжига суқулиб, дағ-дағ қалтирарди. Мен бу ҳолатга эътиборсизлик қилибман. Эрта тонг­да қарасам, тўрттала кучукча ҳам совуқдан қотиб қолган экан...
     

    ✔ 907    🕔 13:52, 01.11.2019
  • «НЕГАТИВ»МИ ЁКИ «ПОЗИТИВ»...  ХУЛЛАС «ТАВСИЮ»

    «НЕГАТИВ»МИ ЁКИ «ПОЗИТИВ»... ХУЛЛАС «ТАВСИЮ»

    Ижтимоий тармоқ оламига энди кирган пайтларим дастлаб эътибор берган нарсам мен учун ўзбек тилига аралаштириб қўлланилган, баъзиларини илк марта эшитиб турганим рус ва инглиз тилидаги сўзлар бўлганди. Ҳамкасбларим, филолог, блогерларнинг қўйган постлари, ёзган изоҳларида «элита», «адеквать», «гламурный», «сарказм», «позитив», «негатив» каби сўзларни бот-бот учратардим.

    ✔ 1159    🕔 19:47, 24.10.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар