Оила хуржун      Бош саҳифа

Фолбинни лақиллатиш

Аркадий АВЕРЧЕНКО, 
Россия 

— Сен, албатта, фолбинга боришинг керак, — деди менга тоғам. — Ўтмиш, бугун ва келажакни ақл бовар қилмас даражада тўғри башорат қилади…

Фолбинни лақиллатиш

Масалан, менга ўн беш йилдан кейин аниқ ўлишимни айтди.
— Буни ҳайратланарли ҳақиқат, дея олмайман, — эътироз билдирдим мен. — Кутамиз!
— Нимани кутасан?
— Ўн беш йил ўтишини. Агар у ҳақ бўлиб чиқса, борганим бўлсин. 
— Агар ўн беш йил ичида фолбин ўлиб кетса-чи? — эътироз билдирди тоғам.
Мен иккиланиб қолдим. Ҳақиқатан ҳам, бу ғаройиб одамнинг ўлими мени умидсизликка тушириб қўйиши мумкин... Агар фолбин оёқларини чўзиб қолса, мен на келажаги, на узоқ ва на яқин ўтмишидан бохабар сўқир одамга айланиб қоламан-ку… «Бундан ташқари, ўйладим мен, ўлимим вақтини аниқлаш учун етарлича асосим бор. Тўсатдан, уч хафта ичида ўлиб қолсам-чи? Банкдаги минг рубль нима бўлади, ахир ўша пуллар ёрдамида ҳаётимнинг сўнгги кунларини мазмунга тўлдирганим яхшимасми?..»
— Майли, бораман.  
...Фолбин ҳақиқатан ҳам ғаройиб инсон бўлиб чиқди: унинг юзида ҳеч қанақа мағрурлик ва такаббурлик сезилмасди. Аслида фолбинликни ҳаммагаям юқтирмайди... 
Салом-аликдан сўнг фолбин камтарона таъзим қилиб деди:
— Гарчи келажак инсон назаридан яширин жумбоқ бўлса-да, одам танасида шундай бир ҳужжат борки, ўта тажрибали, билимдон кўз ушбу ҳужжатдан ҳамма нарсани ўқий олади. 
— Наҳотки? 
— Бу ҳужжат — кафтингиз! Дунёда кафт чизиқлари бир хил иккита одам йўқ. Кафтдаги ҳар бир чизиқда инсоннинг феъл-атвори, қилмиши ва иштиёқлари акс этган бўлади!
Юрагим титраб кетди. «Жин урсин! — ўйладим мен. — Кечагина ўртоғимнинг сигаретини ўзига сездирмай ўмаргандим. Буни аччиқ ҳазил, деб тушуниш мумкин, аммо лаънати қўл нуқтаи назаримизни ҳисобга олмасдан айни ҳақиқатни кўрсатадиган бўлса, сигарет ўғрисига айланиб қоламан-ку. Қандай шармандалик!.. Бу гаплардан кейин мени фолбиннинг кўзларига тик қарай олади, деб ўйлайсизми?
Аччиққина кулиб қўйдим. 
— Кечаги сигарет воқеаси билан боғлиқ ҳазилни эсладим... кулавериб ўлиб қолай дедик ўзиям! Дўстим сигаретни столга қўйиб, гугуртга чиқиб кетди. Мен эса — фуу! Сигаретни ўмардим. Умид қиламанки, бу ҳазил эканига шубҳа қилмаяпсиз! 
Фолбин менга ҳайрат билан тикилди ва деди:
— Кафтингизни тутинг, фол кўришни бошлаймиз. 
— Албатта! — дея ҳаяжон билан қўлимни узатдим. — Ҳаммасини, борича айтинг! Агар менга қўрқинчли нарса таҳдид қилаётган бўлса, илтимос, тортинманг. Ҳаммасига тайёрман!
У ўткир учли қаламни олди ва кафтимдаги турли чалкаш чизиқлар бўйлаб юргиза бошлади.  
— Хавотир олманг! Мен ҳаммасини рўйирост айтаман. Дейлик, ёшингизни айтишим мумкин... Ҳмм... Сиз аллақачон йигирма тўртга кирибсиз!
Фолбин мутлақо ҳақ эди: ростдан ҳам бундан беш йил олдин йигирма тўрт ёшга тўлгандим.
Мен фолнинг давомини эшитиш иштиёқида ёнардим.
— Шимолда, бой аристократ оилада туғилгансиз.
«Эҳтимол, бу ҳам тўғридир, — хаёлимдан ўтказдим, — агар Севастопол марказий Африкага нисбатан шимолий деб ҳисобланса, шимолда туғилган бўламан. Отамга келадиган бўлсак, гарчи фолбин уни аристократ деб атаётган бўлса-да, марҳум ўзи жамғарган пулнинг бир чақасидан ҳам ҳузур кўрмади: у озиқ-овқат дўконидаги савдодан тушадиган пулни, охирги тангасигача атрофдагиларга тарқатиб юборди. Менимча, отам руҳан ҳақиқий аристократ эди. 
— Отам ҳақидаги яхши хотираларингиз учун раҳмат сизга, ҳурматли фолбин!
— Келинг, феълингизга ўтайлик... Сиз ғамгин, одамови, ҳамма нарсанинг қоронғи томонини кўришга мойил одамсиз. Тиббиётга қизиқасиз. 
Қизиқишим ҳақидаги охирги тахмин мени ҳайратлантирди: тиббиётга қизиқармишман. Кечагина дўстларимдан мени икки ҳафтадан бери қийнаётган тумовнинг давоси нима эканини сўраб чиқдим. Феъл-атворга келсак, шу жойида бироз хафа бўлдим... Китобхонларнинг ҳеч бири кулгили ҳикояларни ўқиб менчалик роҳатланмаса керак. Мен ўзимни беғам, маишатни хуш кўрадиган, ҳазил-мутойибага мойил одам, деб ҳисоблардим.
— Қайси чизиқ характерни ифодалайди?
— Мана бу.
— Афсус, буниси эмас экан-да, — дея хўрсиндим. — Мана бу, чапроқдаги чизиқ. Бу қанақадир ёрқинроқ чизиққа ўхшаяпти.
— Бу ҳаёт чизиғи. Сизда иккита бахт чизиғи бор...
— Атиги иккита? Камроқмасми. Биласизми, улар билан ҳеч нарса қилолмайман. Оилавий ҳаёт ҳақида нима дейилган?
— Иккита жондан азиз фарзандларингиз бор экан. Рафиқа­нгиз эса сизни жуда кўп қийинчиликларга дучор қиларкан.  
Мен бутунлай карахт бўлиб қолдим. 
— Хўш, оилавий ҳаётимни айтаётган ўша чизиқ қаерда?
Фолбин чизиққа ишора қилди.
Мен ҳеч нима демадим, лекин кафтим айни пайтда ёлғон гапираётган эди: менда на фарзанд, на хотин бор эди. Шуни ўйлашим билан кафт чизиқларим хурмодай қизариб, кўзларимдан ўзини олиб қочгандай бўлди. Йигирма тўртга кирганимга беш йил бўлган бўлса-да, бунақа найрангни кўрмагандим. 
Ёлғончи кафтимга ишонган бегуноҳ фолбиннинг олдида ўзимни айбдор ҳис қилдим ва дедим:
— Майли...  давом этамиз. 
— Давом этамиз, — такрорлади фолбин. — Сиз ҳаётингизда жуда катта йўқотишни бошдан кечиргансиз, бундан жуда қийинчилик билан ўтгансиз... Хўш, менимча... қайси йили? Ҳа! Ўн иккинчи йили! Аниқ кўриб турибман, бу йўқотиш ўн иккинчи йили бўлиб ўтган!
Хотирамни титкилаб узоқ ўйланганимдан сўнг, ҳақиқатан ҳам ўн иккинчи йилда содир бўлган кўнгилсиз воқеани: пичан устида ётиб, чўнтагимдан тушиб қолган суякдан ишланган қаламтарош ва ўттиз тийинни эсладим. Аммо фолбин мени бу ғамни қийинчиликда ўтказди, деб ҳисоблар экан, қаттиқ адашаётган эди. Эҳ-ҳе! Ўша ғам ўтиб кетаётганида мен пинагимни ҳам бузмаганман. Шу куннинг ўзида акам мендан бир пайтлар тортиб олган катта пичоқни ўғирлагандим.    
Кафт чизиғим қанчалик узун бўлса, шунча кўп гапирар, нималарнидир кашф этар ва мени турли жарларга итарарди. Масалан, дейлик, ким ундан мени икки йил қамоқда ўтирганимни исботлашни сўради? Бу қачон содир бўлганди? Қамоқ ҳақидаги уйдирмадан сўнг ишонувчан фолбиннинг олдида озодлик ҳаракати, инқилоб қурбонлари тўғрисида жуда узоқ маҳмадоналик қилишга тўғри келди. Кафтим ҳамон устимдан куларди.
— Сиз Америкада уч йил яшагансиз ва бор-будингиздан айрилгансиз!
— Ҳа, — хитоб қилдим кафтимга, — яна бирор нарсани кашф қиларсан, азизим... 
Мен ўз кафтимдан шундай уялардимки... Агар бир пайтлар пичан устида ётиб, йўқотиб қўйган қаламтарошимни қайта топиб олгудек бўлсам, ҳеч иккиланмай кафтимга янги чизиқлар чизган бўлардим ва улар ҳеч қачон эгасини ноқулай аҳволга солиб қўймасди. 
Хаёл сурарканман кафтим янги-янги ихтиролар қилар, фолбин буларни оқизмай-томизмай менга етказар, мен эса ғазабланар, хижолат бўлардим...
Кейин кафтимнинг бошқа бир қирраси очилди: энди у менга хушомад қила бошлади.
— Сизнинг ақлингиз буюк ихтироларга мойил... Атрофингиздаги одамлар сизни яхши кўради ва бўлажак даҳо, деб ҳисоблайди. Ўттизинчи йилда сиз ҳаммаёқни момақалдироқдек гумбурлатиб юборадиган санъат асарини яратасиз! Аёллар сизнинг орқангиздан югуриб юришади. 
Йўқ, мен ўз-ўзимга аччиқ-аччиқ кулдим. Энди, азизим, ҳеч нарсани ўзгартиролмайсан... Мен ҳаммасига тайёрман. Бу жуда ёмон! Шармандалик! Бу шармандалик! Кафтимнинг айтганларида ҳеч қандай мантиқ йўқ эди. Битта чизиқ мени заиф, совуққон ва касалликка мойил эканимни кўрсатар, иккинчи чизиқ эса оғзида кўпик билан бу дунёда мендан кўра соғлом одам йўқлигини исботлашга тиришарди. 
— Сиз жуда ҳам пулдор бўлишингизга қарамасдан, очкўз, жирканч одамсиз, — эълон қилди кафтим ва буни эгилган битта чизиқ билан исботлади. 
— Йўқ, — деб эътироз билдирди бошқа битта тўғри чизиқ ва менга ачинганча гапга тушиб кетди. — У жуда ҳам сахий, бир кун қашшоқликдан ўлиб кетиши мумкинлигини ўйламасдан пул сарфлайди.
Мен ўтирибман, уятдан қизариб, фолбинга қарашга журъатим етмай. Бечора фолбин мен ҳақимда нима деб ўйлаяпти экан?
Кетаётиб, фолбинга ўз улушини бердим, пулни олгач, у яна бир бор кафтимга кўз ташлаб, қалам билан бир жойни кўрсатди ва деди:
— Ҳаётингизда олов, ёнғин ва отдан эҳтиёт бўлинг!.. 
Мен улардан шундоғам қўрқардим, лекин ушбу огоҳлантиришдан сўнг оловга умуман яқинлашмасликка ҳаракат қиламан. Отлар ҳам менинг ишончимни қозонолмаган. Агар келажакда бу ҳайвоннинг хизматига мурожаат қиладиган бўлсам, от билан менинг ўртамда ҳар доим извошчи бўлади, от менга эмас, извошчига зарар етказа қолсин. 
Чиқиб кетарканман, мен кафтим берган маълумотлар сабабли фолбиннинг олдида ноқулай аҳволга тушиб қолгандим, буларнинг ҳаммасини ўзгартиришни хоҳлаганимдан келиб чиқиб, икки оғиз гапирсам:
— Мен фолбин бўлмасам ҳам, баъзи нарсалардан эҳтиёт бўлиши­нгиз кераклигини эслатиб ўтмоқчиман... Сизга ташланган қутурган филдан, кема ҳалокатидан, сув тошқини ва бомбалардан эҳтиёт бўлинг! Ана шундагина сиз узоқ ва хоҳлаганча яшашингиз мумкин!
Фолбинга борганимдан сўнг мен кафтларимга умуман бошқача назар билан қарайдиган бўлдим. Мен уларни ёмон кўрар, нафратланар ва... қўрқардим.
Мен ўзим учун зарур бўлган ҳамма жойга бораман. У эса мени ҳар лаҳза таъқиб қилади, кузатади ва мен билан нима содир бўлса, ҳаммасини қанақадир чизиқларга ёзиб қўяди. Кейин эса мен фолбиннинг олдида уялиб қоламан, унинг кўзларига тик қарай олмайман. Бу даҳшат! 
1912 йил. 
Рус тилидан 
Мадина АЛЛАБЕРГАНОВА 
таржимаси




Ўхшаш мақолалар

МУТОЙИБАГА МОЙИЛ ИНСОН

МУТОЙИБАГА МОЙИЛ ИНСОН

🕔18:25, 12.09.2019 ✔75

«Ҳар қандай санъаткор ижодиёти унинг шахсияти билан чамбарчас боғлиқ. Мухлисларнинг таниқли ижодкорлар ҳаётига қизиқишлари ҳам бежиз эмас. Томири хушчақчақ аскиялар, бетакрор, серзавқ қочиримлар водийси – Фарғонага туташ Эркин Воҳидов ҳаётда ҳазил-мутойибага мойил, ўзи ҳам ҳазилкаш, қувноқ одам эди...»

Батафсил
ЎЗИДАН  ЎЗИ  АСРАСИН!..

ЎЗИДАН ЎЗИ АСРАСИН!..

🕔22:48, 29.08.2019 ✔244

Бундан ўттиз йил аввалги гап бу. Ўшанда  ёзувчилар уюшмасида ишлардим. Халқаро муносабатлар бўлимидаман, ишим – чет эллик ёзувчиларни кутиб олиш, Самарқанду, Бухоро, Хиваларни айлантириб, яна кузатиб қўйиш.

Батафсил
Фолбинни лақиллатиш

Фолбинни лақиллатиш

🕔11:33, 26.04.2019 ✔550

Аркадий АВЕРЧЕНКО, 
Россия 

— Сен, албатта, фолбинга боришинг керак, — деди менга тоғам. — Ўтмиш, бугун ва келажакни ақл бовар қилмас даражада тўғри башорат қилади…

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • МУТОЙИБАГА МОЙИЛ ИНСОН

    МУТОЙИБАГА МОЙИЛ ИНСОН

    «Ҳар қандай санъаткор ижодиёти унинг шахсияти билан чамбарчас боғлиқ. Мухлисларнинг таниқли ижодкорлар ҳаётига қизиқишлари ҳам бежиз эмас. Томири хушчақчақ аскиялар, бетакрор, серзавқ қочиримлар водийси – Фарғонага туташ Эркин Воҳидов ҳаётда ҳазил-мутойибага мойил, ўзи ҳам ҳазилкаш, қувноқ одам эди...»

    ✔ 75    🕔 18:25, 12.09.2019
  • ЎЗИДАН  ЎЗИ  АСРАСИН!..

    ЎЗИДАН ЎЗИ АСРАСИН!..

    Бундан ўттиз йил аввалги гап бу. Ўшанда  ёзувчилар уюшмасида ишлардим. Халқаро муносабатлар бўлимидаман, ишим – чет эллик ёзувчиларни кутиб олиш, Самарқанду, Бухоро, Хиваларни айлантириб, яна кузатиб қўйиш.

    ✔ 244    🕔 22:48, 29.08.2019
  • Фолбинни лақиллатиш

    Фолбинни лақиллатиш

    Аркадий АВЕРЧЕНКО, 
    Россия 

    — Сен, албатта, фолбинга боришинг керак, — деди менга тоғам. — Ўтмиш, бугун ва келажакни ақл бовар қилмас даражада тўғри башорат қилади…

    ✔ 550    🕔 11:33, 26.04.2019
  • «Кампирингиз  нима туғди?»

    «Кампирингиз нима туғди?»

    Туғуруқхонада ётган келинимизнинг ҳолидан хабар олгани вилоят шифохонасига йўл олдик.

    ✔ 678    🕔 21:25, 13.02.2019
  • Мажлисдаги илҳом

    Мажлисдаги илҳом

    Ёзувчи учун илҳомнинг келиши жой танламас экан. Хоҳлаган пайтда ўзи келиб қоларкан. Мениям кейинги пайтда илҳомим қочиб кайфиятим бузилиб, иштаҳасиз юргандим.

    ✔ 795    🕔 17:39, 06.12.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар