Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

219 Оила ажрашиш аризасини қайтариб олди

Қорақалпоғистонда оилалар  мустаҳкамлиги  қай даражада?

219 Оила ажрашиш аризасини қайтариб олди

Оила — онанинг бағридек иссиқ, отанинг қучоғидек кенг, азиз ва қадрдон муқаддас даргоҳ. Инсоннинг дунёқараши ҳам, бутун ҳаётининг асоси ҳам шу масканда шаклланади. Оиладаги соғлом муҳит, ота ва онанинг билимли, ҳунарли, талабчан, энг асосийси меҳрли бўлиши ҳамда зиммасидаги бурчни талаб даражасида қанчалик бажара олиши жамият учун улкан таъсир кучига эга.

Хўш, ота-она зиммасидаги бурч нималардан иборат? Бугун ана шу бурчни биз ота-оналар қанчалик уддалай оляпмиз? Аслида оиланинг муқаддаслиги, бахт қўрғони экани ҳақида баландпарвоз гапларни кўп эшитамиз. Оилани мустаҳкамлаш борасида истаганча маслаҳат ҳам беришимиз мумкин. Лекин ўзимиз оиламизда бунга қанчалик амал қиляпмиз, оилада оталик ёки оналик ўрнимизни қай даражада уддалай оляпмиз, деган саволларни ҳар доим ҳам ўзимизга беравермаймиз.
Бир оилада жанжал ёки бирор келишмовчилик содир бўлдими, демак, ўша даргоҳда кимдир ўз зиммасидаги вазифани тўлақонли бажара олмаяпти. Бу ота ёки она, фарзанд ёки келин, қайнота ёки қайнона бўлиши ҳам мумкин. Аммо зинҳор ўша инсонга буни очиқдан-очиқ айтиш, ҳатто уни шарманда қилиш, вазифасини бажаришини талаб қилиш мумкин эмас. Бу билан ўша муаммо баттар газак олиши, жанжал оловига мой сепиш билан баробар бўлиши ҳеч гап эмас. Бундай ёндашув билан оилалар мустаҳкамлигига эришиб бўлмайди.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази жамиятда оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда муҳим қадамларни қўя бошлади.
Оилада етук тарбия топган фарзандлар албатта маънавиятли, миллий қадриятларимизга содиқ, нафақат ўз оиласининг балки миллат келажаги учун жон куйдирадиган ғурурли инсон бўлиб етишишига асло шубҳа йўқ. Шунинг учун ҳам азалдан оила муқаддас даргоҳ, қадриятлар маскани деб тан олинган. Дунё шиддат билан ривожланаётган бугунги замонда жамиятнинг асосий бўғини бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш, мустаҳкамлаш учун янгича ёндашувлар зарур эди.
Бирор оиланинг ишига, эр-хотин муносабатларига аралашиш жуда ҳам нозик ва мураккаб иш. Эътиборсиз кичик бир нарса ёхуд битта нотўғри гап бир оиланинг барбод бўлишини янада тезлатиб юбориши ҳам мумкин. Шу боис, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази аввало ишни ўша оилалардаги вазиятнинг туб илдизини ўрганиш, шу аҳволга олиб келаётган муаммолар ечимини топишга эътибор қаратишни бошлади.
Марказнинг барча ҳудудий бошқармалари қаторида Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳам «Соғлом оила — соғлом жамият» ғоясини жамият ҳаётига татбиқ этиш, «Оила — давлат ва жамият ҳимоясида» конституциявий принципни тарғиб қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Ҳозиргача Қорақалпоғистон Республикаси бўйича аҳолининг демографик статистик кўрсаткичларини ўргандик. Жумладан: оилалар, шундан намунали оилалар, нотинч оилалар, ёш оилалар, оғир турмиш шароитида яшаётган, ёрдамга муҳтож оилалар ҳақида таҳлилий маълумотлар базаси шакллантирилди. Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича аҳоли сони 1 миллион 800 мингдан ортиқ бўлиб, 401 минг 386 та оила мавжуд. Шунинг 27 фоизини ёш оилалар ташкил этади. Бир минг 476 оила оғир турмуш шароитда яшаётгани қайд этилган ва 338 нотинч оила рўйхатга олинган.
Ўтган йил давомида бир минг 301 оила ажрашиш арафасида турган бўлса, шундан 773 таси судга ажрашиш учун ариза ҳам берган эди. Оилавий ажрашишларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар туфайли 219 оила ярашди ва суддан ўз аризаларини қайтариб олди. Бир минг 27 та оила муаммолари муҳокама қилиниб, 708 оила муроса йўлини танлади.
Албатта, сўнгги пайтларда ажрашишлар кўрсаткичлари барча жойларда ортиб бораётгани жуда ачинарли ҳол. «Оила» маркази Қорақалпоғистон бошқармаси олиб борган тадқиқотлар бўйича 2018 йилда бир минг 149 оила ажрашиб кетган. Бу 2017 йилга нисбатан 17 тага камайган бўлса-да, бу борадаги ишларни қониқарли деб бўлмайди. Бугун «Оила» маркази психолог ходимлари билан биргаликда нотинч оилалар кўпайган жойларга бориб, ҳар бир оиланинг муаммоларини индивидуал ўрганиш ва ҳал этишга асосий эътиборни қаратганмиз.
Шуни алоҳида айтиш керакки, олдинги йиллари оилавий ажрашишларнинг олдини олиш, оилавий муаммолар билан тўғридан-тўғри шуғулланадиган аниқ бир ташкилотнинг ўзи бўлмаган. «Оила» марказининг ташкил этилиши билан оилавий муаммолар, оилавий муносабатлар, аҳоли ўртасида ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий, ахлоқий негизлари ва анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда мақсадли ишлар олиб бориш имконияти пайдо бўлди. Бу борада мақсадли чора-тадбирлар режаси, йўл харитаси ишаб чиқилди ва улар асосида тизимли равишда амалий ишлар олиб борилмоқда. Келгусида юртимизда ҳар бир оиланинг миллий қадриятларимиз негизида замонавий, намунали ва мустаҳкам бўлишига эришиш — бизнинг бош мақсадимиз. Аждодларимиз таъриф берганидек, оилалар чинакам бахт тимсоли ва миллий қадриятлар масканига айланса, жамиятимизда тинчлик ва осойишталик, қут-барака бўлаверади.


Роза ҲАМИДОВА,
«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази Қорақалпоғистон 
Республикаси бошқармаси етакчи мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

«Ассалом»нинг ҳикмати

«Ассалом»нинг ҳикмати

🕔10:56, 17.05.2019 ✔137

Эрталаб ишга кеч қолмаслик учун Муҳаммадалини боғчасига шошилтириб олиб борадиган отасининг ҳам, онасининг ҳам зарур юмуши чиқиб қолиб, барчалари тез-тез нонушта қилиб кетиб қолишди.

Батафсил
Оилани  сақлаш  устунлари

Оилани сақлаш устунлари

🕔10:55, 17.05.2019 ✔146

ёхуд ажрашишлар олдини олишда Тошкент вилоятида амалга оширилаётган ишлар мақтовга лойиқми?

Батафсил
219 Оила ажрашиш аризасини қайтариб олди

219 Оила ажрашиш аризасини қайтариб олди

🕔11:36, 26.04.2019 ✔189

Қорақалпоғистонда оилалар  мустаҳкамлиги  қай даражада?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Ассалом»нинг ҳикмати

    «Ассалом»нинг ҳикмати

    Эрталаб ишга кеч қолмаслик учун Муҳаммадалини боғчасига шошилтириб олиб борадиган отасининг ҳам, онасининг ҳам зарур юмуши чиқиб қолиб, барчалари тез-тез нонушта қилиб кетиб қолишди.

    ✔ 137    🕔 10:56, 17.05.2019
  • Оилани  сақлаш  устунлари

    Оилани сақлаш устунлари

    ёхуд ажрашишлар олдини олишда Тошкент вилоятида амалга оширилаётган ишлар мақтовга лойиқми?

    ✔ 146    🕔 10:55, 17.05.2019
  • 219 Оила ажрашиш аризасини қайтариб олди

    219 Оила ажрашиш аризасини қайтариб олди

    Қорақалпоғистонда оилалар  мустаҳкамлиги  қай даражада?

    ✔ 189    🕔 11:36, 26.04.2019
  • Ёмон  КЕЛИН аслида кимнинг фарзанди?

    Ёмон КЕЛИН аслида кимнинг фарзанди?

    Кўп гапириш билан 
           кўп фикр айтиш — 
                      бошқа-бошқа нарса.
    Софокл

    ✔ 235    🕔 11:35, 26.04.2019
  • «Келин олганман,  чўри эмас...»

    «Келин олганман, чўри эмас...»

    Озода опа кўчадан кираверишга сув сепиб қўйиб, у селгигач, эшик олдининг у ер, бу ерини супуриб-сидира бошлади.

    ✔ 205    🕔 11:38, 19.04.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар