Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Сиз учун «беҳуда» гаплар

Вақтни қадрлайдиганлар ўқиши шарт эмас

Ҳаёт — инсон учун энг бебаҳо бойлик. Ўтиб бораётган ҳар сония азиз умримизнинг ажралмас бир қисми. Уни қандай ўтказяпмизу нималарга сарфлаяпмиз? Мана шуниси муҳим!

Сиз учун «беҳуда» гаплар

Ҳар куни умр дафтаримиздан янги бир саҳифа очилгани каби, ён-веримиздаги оламнинг сурати ҳам ҳар куни янгиланади. Бу янгиланиш инсонни тафаккурга чорлайди. Умрнинг ўтиб бораётганини тафаккур қилган инсон ундан оқилона фойдаланиб қолишга, хайрли ишларга шошилишга, уни исроф қилмасликка интилади. Чунки, ­мол-­дунёни исроф этган аҳмоқликдан, вақтни исроф этган аҳмоқлик хатарлироқдир. Зотан, қўлдан кетган бойликни яна қўлга киритиш мумкин, лекин ўтган вақтни орқага қайтариб бўлмайди.
Бу ҳақиқатни теран тушуниб етганлар инсон ҳаёти учун вақт интизоми  қанчалар зарурлигини таъкидлашган. Бу ҳақда кўпдан-кўп илмий-амалий изланишлар қилинган. Уларнинг барчасида умумий бир маънога эътибор қаратилади.
Унга кўра, инсоннинг вақт интизоми ҳақидаги масала устида бош қотириш ўша инсон дунёга келишидан олдин бошланаши керак. Аввало, унинг бўлажак ота-онаси вақт интизоми ҳақида мукаммал назарий тушунчага эга ҳамда унинг амалиётига тайёр бўлишлари зарур. Чунки, ҳомила она қорнида пайдо бўлгач, унга онанинг айрим хусусиятлари ўта бошлайди. Бу эса, аввало, вақт интизомига бўлғуси онанинг ўзи қатъий риоя қилиши зарурлигини тақозо этади. Фарзанд туғилиб, ўзи мустақил ҳаракатлана бошлагунча унга онасининг қатъий вақт интизоми остидаги даврий парвариши жуда зарур.
Инсон шу тарзда муайян тартибли кундалик режимга одатланиб, мослашиб боради. Вақтни ўзи тасарруф қиладиган паллага етганида эса, энди унга вақтнинг қатъий тартибли режимларини кўрсатиб бериш ва унинг тўлиқ бажаришини доимий назорат қилиб туриш лозим. Агар унга тўғри ва фойдали режим тузиб берилмаса, унинг вақти ва умри катталар томонидан барбод қилинади. Боланинг белгилаб берилган вақт (режим)га риоя қилиши доимий назорат қилиб турилмаса ҳам худди шундай ҳол юзага келади. Бу масала билан (ўзлари етарли билим ва тажрибага эга бўлган ҳолда) ота-оналарнинг шахсан ўзлари ёки улар томонидан тайинланган масъул кишилар узлуксиз шуғулланиб боришлари шарт. Боғча ва мактабдаги узтоз-мураббийлар ҳам бу борада ота-она билан ҳамфикр ва ҳамкор бўлишлари керак.
Инсон ҳомила пайтидан бошлаб яхшиликларга одатлантирилади. Туғилгач, эсини таний бошлаганидан энг гўзал одоб-ахлоққа ўргатилади.  Ақл ёшига кирганида келажаги учун энг муҳим ва энг зарур бўлган  билимлар ёдлатилади. Вояга етганда таҳлилий-мушоҳадавий таълим берилади, касб-ҳунар ўргатилади. Мустақил фикрлаш, мустақил иш юритиш, мустақил яшашга кўниктирилади. Буларнинг бари — инсон вояга етиб, мукаммал бўлгунича бўлган жараён. Шундан кейингина у умрининг маълум палласига етганда, ўз ҳаётининг барча жиҳатларини инобатга олиб, ўз ҳаёт низомини тузиб чиқиш имконига эга шахсга айланади. 
Аммо, минг афсуски, бу гаплар кўпчилик учун аллақачон беҳуда бир тушунчаларга, «шоирона» гапларга айланиб улгурган. Булар кўпчиликнинг наздида эскилик сарқити, ҳозирги «демократия»га тўғри келмайди. Акс ҳолда, бугун ўз ҳолига ташлаб қўйилган минглаб фарзандларнинг қимматли вақтлари беҳуда ўтиб, елга совурилмаётган бўлармиди...
Вақт билан боғлиқ муаммолар, аввало, вақт ҳодисасининг мазмун-моҳиятини ва унинг хусусиятларини тўғри англамаслик ҳамда тақсимотини кундалик ҳаётга татбиқ эта олмаслик воситасида пайдо бўлади. Булардан хабардор бўлмаган киши вақтни тўлиғича ўз билганича тасарруф қилишга киришади. Натижада эса, бир қатор салбий ҳолатлар юзага келади.
Вақт билан боғлиқ муаммоларнинг аксари вақтнинг қатъий интизоми масаласига эътиборсизлик оқибатидир. Бу ҳол, айниқса, ёшларда жуда кўп учрайди. Олдиндан аниқ белгилаб олинган тартиб-режаларсиз яшаш ва фаолият юритишга бора-бора инсон кўникиб қолади. Бу сўзни алоҳида таъкидлаётганимизнинг сабаби шундаки, бир неча йиллик тартиб-режаларсиз (баъзан, мақсадсиз) ўтаётган умр ўз эгасини ҳеч ўйлантирмайди, ташвишлантирмайди, ҳатто ажаблантирмай қўяди. Бундай кимсаларга вақтнинг (демак, умрининг) шиддат билан ўтиб, тугаб бораётгани ҳам таъсир қилмайди. Улар кеча ва кундузнинг алмашишини, фасллар ва йиллар ўтишини, ўз ҳаётининг сўниб битишини бир чеккада туриб, лоқайд, бефарқ кузатиб турувчи томошабин кабидир.
Ўз ҳаётини бундай ғафлат ва лоқайдликда ўтказувчилар миллат учун ҳам, жамият учун ҳам жуда хавфли. Чунки, қачонки қўллар фойдали ишлардан бўш қолдирилса, беҳуда ва зарарли нарсалардан ўзига юмуш топиб олиши, шубҳасиз. Бунинг зарари қандай бўлиши ўзингизга аён.
Вақт интизомига тизимли равишда тўғри аҳамият қаратилсагина  фарзандларнинг тартибсиз бўлиб кетаётгани ҳақидаги шикоятлар, ҳеч нарсага улгуриб бўлмаётгани хусусидаги надоматлар, кунларнинг жуда тез (ёки аксинча) ўтаётганидан таажжубланишлар ўзининг муносиб ечимини топиши мумкин.
Бажариладиган ишларнинг бирини иккинчисига, муҳим бўлмаганини муҳимига аралашиб, бири-бирига халақит берадиган ҳолга келтириб қўймаслик керак. Чунки шошилинч ишлар тез бажарилиши учун унча зарур бўлмаганларини вақтинча кечиктира билиш зарур. Яъни, чегараланган вақт ичида бажарилиши шарт бўлган ишлар ўз вақтида бажарилиши зарур.  Инсон ўз олдида турган ишлардан қайси бирини олдин, қайси бирини кейин қилиши кераклигини аниқ билиб олиши — анча мураккаб иш. Акс ҳолда, унчалик муҳим бўлмаган ишлар билан банд бўлиб, энг муҳим ишлар фурсатини бой бериб қўяётганлар тобора кўпаймас эди.
Вақтни тартибга солиш билан хордиқ чиқариш ва дам олишга ҳам имкон яратилади, чунки инсон узоқ ишласа, жисмонан толиққани каби, маънавий жиҳатдан ҳам чарчайди. Шу боис мароқли ҳордиқ чиқаришга ҳам вақт ажратиб туриши керак. Узоқ вақт мунтазам шуғулланиш инсонни зўриқтириб қўяди, иш ва ўқишга бўлган рағбат ҳамда иштиёқни сусайтиради.
Мисол учун, таълим-тарбия билан шуғулланувчи  ҳар бир  муассасада ёш авлоднинг қатъий вақт интизомига ўргатиш ишлари йўлга қўйилган. Бўш вақтларни самарали ўтказиш учун ҳам муайян чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Қўшимча машғулотлар, тўгараклар, мазмунли дам олиш ишлари  амалиётга киритилган. Аммо уларга фарзандларимиз қанчалик риоя этяпти? Буни ота-она сифатида назорат қилишга вақт ажрата оляпмизми?
Баъзилар вақтнинг қадр-қимматини аҳамиятсиз қолдиради. Натижада, уларнинг ҳаётида муҳим ва номуҳим ишлар фарқланмайди. Умрини фақат кайф-сафо, ичкилик, маишатлар билан ўтказиб юборадилар. Бундай ишларидан оилаларига ҳам, жамиятга ҳам, ҳатто ўзларига ҳам ҳеч қандай наф етмайди. Улар билан оиладаги, маҳалладаги, ишхонадаги, жамиятдаги масъул шахслар эътиборсиз бўлмасдан, тинимсиз шуғулланиб боришлари лозим.
Биз ота-оналар, устоз ва мураббийлар фарзандларимиз бу каби аянчли ҳолларга тушиб қолмасликлари учун жиддий қайғуряпмизми? Уларга назарий ва амалий вақт интизоми шароитларини яратиб бера оляпмизми? Бу саволларга ҳам тасдиқ жавобини бера олмасак керак. Қачонки буни ҳар бир киши ўзида ҳис этмас экан, миллат келажаги, юртнинг эртаси бўлган ёшлар ўз умрларини беҳуда, зарарли нарсаларга сарфлаб, қурбон қилишлари турган гап. Фарзандларимизнинг озиқ-овқати, кийим-кечаги, ўқиши, соғлиғи билан бир қаторда, вақтлари учун ҳам масъул эканлигимизни унутмаслигимиз зарур.
Ўзига берилган вақтдан унумли фойдаланган инсон ўз устида доимий изланишлар олиб боради, мукаммаллик сари интилиб яшайди. Бинобарин, ҳаёт неъмати инсонга бир мартагина берилади. Қилиниши зарур ишларга улгуриш, белгилаб қўйилган мақсадларни амалга ошириш учун вақтнинг мазмун-моҳиятини англаб, аҳамиятини идрок қилиш, унинг бир лаҳзасини ҳам нотўғри сарфламаслик, исроф қилмаслик ниҳоятда муҳим. Бу масала инсонларнинг шахсий ишлари эмас, ҳар бир оиланинг ва жамиятнинг олдида турган энг долзарб масалалардан биридир.
Абдукарим АВАЗБЕКОВ




Ўхшаш мақолалар

ИСМИМИЗНИ ҚАЧОН БИЛАМИЗ?

ИСМИМИЗНИ ҚАЧОН БИЛАМИЗ?

🕔13:18, 03.06.2020 ✔52

Тил ҳар бир миллатнинг улкан бойлиги, беназир қадрияти ва бебаҳо мулки ҳисобланади. Ҳар бир халқ, ҳар бир элат, ўзи ҳурмат ва эҳтиром қиладиган тилига эга. Тилда ана шу тилнинг ижодкори бўлган халқ, элатнинг тарихи ва маданияти акс этади. Айни замонда, тил ижтимоий тараққиётда улуғвор аҳамият касб этади. Тил – ҳар бир миллат ўзлигининг ажралмас белгиси. 
 

Батафсил
СИНОВЛАРДАН ЧИҚАРИЛАЁТГАН ХУЛОСАЛАР

СИНОВЛАРДАН ЧИҚАРИЛАЁТГАН ХУЛОСАЛАР

🕔13:15, 03.06.2020 ✔30

Шу вақтгача яшаб келганимиз, кундалик ҳаётимиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганимисиз? Яшаш тарзимизда нима муҳимлиги, қандай бекорчи нарсаларга қимматли вақтимизни сарфлаб юбораётганимиз ҳақида-чи? Пандемия сабаб уйда ўтирар экан, назаримда жуда кўпчилик айни шу саволларни мулоҳаза қилиб кўрди, ўзига хулосалар чиқарди.

Батафсил
БИЗ АЁЛЛАР ЯНАДА ЧУҚУРРОҚ АНГЛАМОҚДАМИЗ...

БИЗ АЁЛЛАР ЯНАДА ЧУҚУРРОҚ АНГЛАМОҚДАМИЗ...

🕔13:14, 03.06.2020 ✔30

Маълумки, бутун дунёда инсоният учун умумий бир синов даври кечмоқда. Коронавирус пандемияси тиббиёт тилида айтганда, ўз геометрик прогрессиясида тарқалиб, одамларни безовта қилмоқда. 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ИСМИМИЗНИ ҚАЧОН БИЛАМИЗ?

    ИСМИМИЗНИ ҚАЧОН БИЛАМИЗ?

    Тил ҳар бир миллатнинг улкан бойлиги, беназир қадрияти ва бебаҳо мулки ҳисобланади. Ҳар бир халқ, ҳар бир элат, ўзи ҳурмат ва эҳтиром қиладиган тилига эга. Тилда ана шу тилнинг ижодкори бўлган халқ, элатнинг тарихи ва маданияти акс этади. Айни замонда, тил ижтимоий тараққиётда улуғвор аҳамият касб этади. Тил – ҳар бир миллат ўзлигининг ажралмас белгиси. 
     

    ✔ 52    🕔 13:18, 03.06.2020
  • СИНОВЛАРДАН ЧИҚАРИЛАЁТГАН ХУЛОСАЛАР

    СИНОВЛАРДАН ЧИҚАРИЛАЁТГАН ХУЛОСАЛАР

    Шу вақтгача яшаб келганимиз, кундалик ҳаётимиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганимисиз? Яшаш тарзимизда нима муҳимлиги, қандай бекорчи нарсаларга қимматли вақтимизни сарфлаб юбораётганимиз ҳақида-чи? Пандемия сабаб уйда ўтирар экан, назаримда жуда кўпчилик айни шу саволларни мулоҳаза қилиб кўрди, ўзига хулосалар чиқарди.

    ✔ 30    🕔 13:15, 03.06.2020
  • БИЗ АЁЛЛАР ЯНАДА ЧУҚУРРОҚ АНГЛАМОҚДАМИЗ...

    БИЗ АЁЛЛАР ЯНАДА ЧУҚУРРОҚ АНГЛАМОҚДАМИЗ...

    Маълумки, бутун дунёда инсоният учун умумий бир синов даври кечмоқда. Коронавирус пандемияси тиббиёт тилида айтганда, ўз геометрик прогрессиясида тарқалиб, одамларни безовта қилмоқда. 

    ✔ 30    🕔 13:14, 03.06.2020
  • ҚАДДИНГНИ ТИК ТУТ, БОЛАМ!

    ҚАДДИНГНИ ТИК ТУТ, БОЛАМ!

    «Сардоба»нинг аччиқ сабоқлари

    Қалдирғочнинг ин қуришини ҳеч кузатганмисиз? Мен бу болажон қушнинг уя қуриши, меҳнатсеварлиги ва ишни пухта бажаришига неча бор гувоҳ бўлганман. Баҳор келиши биланоқ хонадонимиз қадрдонлари бўлган бир жуфт қалдирғоч даҳлизда гирён ура бошлайди. 

    ✔ 255    🕔 11:20, 27.05.2020
  • ЯНГИ ВА ХОЛИС НАЗАР

    ЯНГИ ВА ХОЛИС НАЗАР

    «Оила даврасида» газетасининг ўтган сонида чоп этилган «Қодирийни буюк қилган уч маслак» мақоласини ўқигач, анчадан бери ўйлаб юрган мулоҳазаларим хаёлимда яна қайта гавдаланди... 
     

    ✔ 233    🕔 11:20, 27.05.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар