Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Мотамсаро она — менинг энам

Бу майдон атрофидан ўтаётганда  одамни қандайдир бир кучли масъулият, ўйчанлик, ўтганлар ёди билан боғлиқ хотиралар чулғайди. Уруш туфайли азиз жонлари фидо бўлган ота-боболаримиз руҳи кезиниб юрганидандир бу балки... Ўйланиб ўтирган мотамсаро она сиймоси- ҳаммамизнинг бувиларимизга ўхшаб ишланган, назаримда. Масалан, менинг энам ҳам у аёлга ўхшарди. Тақдири ҳам...

Мотамсаро она — менинг энам

«1941 йил бўлса керак, — деб хотирлайдилар 81 ёшни қарши олаётган онам. — Наманган тумани Бешкапа қишлоғимизда урушга олиб кетишлар бошланди. Катта отамнинг 5 ўғлини ҳам бирин-кетин урушга олиб кетишди. Қозоқвой отам ака-укаларнинг энг кичиги бўлган. Ўшанда мен 3,5 ёшда, Абдумажид укам 20 кунлик чақалоқ экан. Отам ҳали чилласи чиқмаган гўдагини бағрига босиб хайрлашади, икки норасидани ўзи ҳам эндигина 19 ёшлар атрофида бўлган аёли Лола энамга ташлаб, туғилган юртимдан насибаси узилмасин деб, тандирда ёпилган нондан катта тишлаб, қолганини келганда ейиш умиди билан урушга жўнаб кетган эканлар».

...Эрининг ортидан йиғлаб қолсада соғинч изтиробини билдирмай орият пардаси ортига беркитган энам, бор аламини меҳнатдан олади. Икки полапонини ўлимдан сақлаб қолиш илинжида тинмай ишлайди. Чунки уруш ортида қолган оилани боқиш заҳмати у каби ёшу қари хотин-халажнинг елкасида эди. Энамиз ўша пайтларда эртадан кечгача 2 таноб ер чопиб, эвазига 1 та нон олиб келар эканлар. Гоҳ-гоҳида, у ҳам топилганида 1-2 ҳовуч қора ундан пишириладиган умоч оши. Ёки бирон хил сабзавот қайнатмаси. Туршак, жийда. Бутун оиланинг ейдиган овқати шу.

Шундай қийинчиликлар, очарчилик уруш тугаганидан кейин ҳам давом этди. Соғинч билан эрини кутаётган энам умидли кўзларини эшикка қадайди. Ҳар замонда қишлоқ оралаб қоладиган почтачидан нажот кутади. Қозоқвой отадан хат-хабар келган ёки йўқлигини ўшанда ҳали жуда кичкина бўлган онам эслолмайдиям. Уруш тугаганида Кенжа бобонинг 5 ўғлидан биргинаси қайтиб келди. Уч ўғилдан қорахат келди, уларга аза очдилар. Қозоқбой отадан эса на қорахат келди ва на ўзи. Бедарак кетди. У ёқда нималар бўлди экан? Ота тақдири не кечди экан... Буни саводсиз энам ва қайнота-қайнонасида билишолмайди.

Оғир меҳнат азоби, айрилиқ изтиробини ёлғиз ёстиғи билан бўлишган энам тиқ этса эшикка қараб умрини ўтказади. Қозоқбой ота урушга кетганида энди 20 кунлик бўлган Абдумажид тоғам 10 ёшга кирганида хасталикка чалиниб вафот этади. Ҳали 30 га ҳам кирмай ўтин бўлаёзган энам суянган тоғи, ўғилчасидан ҳам айрилган эди... Кейин энамни акаси ўзлари ёққа Норин туманига олиб кетадилар. То 72 ёшга кириб бу дунёдан кўз юмгунича урушга кетиб бедарак бўлган турмуш ўртоғини кутиб яшаган муштипар оналарнинг бири эди — менинг энам.

Мен бувимнинг ҳаётлик пайтларидаги сўнгги йилларини эслайман. 13-14 ёшларимда синглим билан уйимиздан уч чақирим узоқдаги Ҳожинтол қишлоғига бувимдан хабар олгани борардик. Онам ўзлари ёпган 4 та нонни орасига кувида пишилган сариёғдан тугиб берардилар. Синглим иккимиз пиёда далайўл бўйлаб жўнардик. Кексайиб қолган бувимга бироз қарашиш баҳонасида 3-4 кун ёнларида қолардик. Бир уй бир даҳлиздан иборат саришта ва бироз нафталин ҳиди келиб турадиган уйлари бирам покиза, бирам файзли эдики... Кўрпачалари камида 40 та келарди. Мен ҳар сафар борганимда шунча кўрпачани бувим қачон ишлатар экан деб ўйлардим. Уй тўридаги жавонда ҳеч бўлмаса 1-2 дона мева бўларди. Доим борсак шу меваларни бизга илиниб, сийлардилар.

Бирон жойга чиқсалар бошларига катта оқ чинни дока рўмолларини ташлаб юрадиган энам кўча-кўйда номаҳрамларни кўрсалар бир қўллари билан рўмолини кўтариб юзларини тўсиб ўтардилар.

Бунинг номи иффат, ҳаё ва қадрият. Қотмадан келган, баланд қаддилари бироз букилган, чўзинчоқ юзли буғдойранг энамнинг чуқур кўзлари доим маъюс боқарди, назаримда. Умуман олганда мақола бошида келтирганим Мотамсаро она ҳайкали сиймоси худди менинг ўша юраги ўртаниб кетган, устозлар иборасича айтганда «кўзларида мунг қотиб қолган» энамга қараб ишлангандай. Худдики, Қозоқвой отани кутиб тунларни тонгга улаётган муштипар энамдай бу ёдгорлик. Сал берида эса номлари темир дафтарга ёзилганлар. Наманган вилояти Наманган туманидан урушга кетганлар рўйхатида бобомнинг исми ҳам бор.

Кенжаев Қ. Урушга кетган вақти — 1942 йил. Қайтган вақти — ХХХХ.

Буни фарзандларимга кўрсатаман. Бобом ҳақида сўзлаб бераман. Уруш бўлмасайди, улар ўлмасайди. Қаерларда қолиб кетдингиз бобожоним... Тақдирингизга шундай кунлар битилганмиди сизнинг...

Руҳингиз тинч бўлсин, илоҳим!

Ф.Тожибоева

(uza.uz)




Ўхшаш мақолалар

СОЧ

СОЧ

🕔17:55, 03.10.2019 ✔144

Шодмон ОТАБЕК

Қаҳрамон мактабдан чиқиб, тўғри уйга келди. Айвонни супураётган Холтожи хола ўғлини кўриб, ишини тўхтатди.

Батафсил
Якуний назорат

Якуний назорат

🕔22:56, 29.08.2019 ✔624

Шафақ тонги отади. Кўз очиб юмгунча Қуёш терак бўйи юксалади. Талабалар издиҳоми ўнгу сўлга эътиборсиз Дорилфунун томон оқади. Серташвиш нигоҳлар Қуёш туриш-турмишидаги бежоликни илғамайди.
 

Батафсил
ТАҚДИР

ТАҚДИР

🕔11:37, 28.06.2019 ✔707

Янгиобод — шаҳардаги энг катта маҳаллалардан бири. Нуриддин ҳожи яқинда шу маҳалла масжидига имом бўлди. Масжиднинг қавми анчагина катта экан. Айниқса, ёшларнинг кўплиги кишини қувонтиради.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • СОЧ

    СОЧ

    Шодмон ОТАБЕК

    Қаҳрамон мактабдан чиқиб, тўғри уйга келди. Айвонни супураётган Холтожи хола ўғлини кўриб, ишини тўхтатди.

    ✔ 144    🕔 17:55, 03.10.2019
  • Якуний назорат

    Якуний назорат

    Шафақ тонги отади. Кўз очиб юмгунча Қуёш терак бўйи юксалади. Талабалар издиҳоми ўнгу сўлга эътиборсиз Дорилфунун томон оқади. Серташвиш нигоҳлар Қуёш туриш-турмишидаги бежоликни илғамайди.
     

    ✔ 624    🕔 22:56, 29.08.2019
  • ТАҚДИР

    ТАҚДИР

    Янгиобод — шаҳардаги энг катта маҳаллалардан бири. Нуриддин ҳожи яқинда шу маҳалла масжидига имом бўлди. Масжиднинг қавми анчагина катта экан. Айниқса, ёшларнинг кўплиги кишини қувонтиради.

    ✔ 707    🕔 11:37, 28.06.2019
  • Қўшнининг қадами узилса...

    Қўшнининг қадами узилса...

    Бувимнинг узун қиш тунларию, илиқ шабада эсиб турган ёз кечаларида айтиб берган хотираларини эсласам бир нафасга бўлса ҳам яна ўша кунларга қайтгандек бўламан.

    ✔ 731    🕔 11:23, 14.06.2019
  • Шукрона

    Шукрона

    Узоқ қариндошимизникига меҳмонга бордик. Бизни тўрт киши ўтирган хонага олиб киришди.

    ✔ 586    🕔 11:21, 14.06.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар