Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Мустақиллик учун ҳаракат уруш даврида бошланган...ми?

Таҳририятимизга Тошкент вилояти Қибрай туманидан мактуб келди. Ёши анча улуғ инсон Ҳикмат Маҳсумов ёзган хатда Иккинчи жаҳон урушининг оғир ситамларидан лавҳалар келтирилган.

Мустақиллик учун ҳаракат  уруш даврида бошланган...ми?

Шу билан бирга, мактубда қизиқ бир факт — уруш даврида бир гуруҳ зиёлиларнинг Ўзбекистонни мустақил давлатга айлантириш ҳаракатини бошлагани айтилган. Ушбу хатни ўқувчилар эътиборига ҳавола қилишни лозим топдик.

Кузатишимча серфарзанд оилаларда кенжага эътибор кучлироқ бўларкан. Катталар нигоҳида улғайган бола билимли, зеҳнли, бирор юмушга лаёқати билан тенгдошларидан ажралиб туради. Икки қиз, тўрт ўғил орасида Насрилло тиришқоқ, бўладиган бола бошидан деганларидек, мактабни аъло баҳоларда тугаллаб, Москва давлат темир йўллари муҳандислиги институтига кирди. У ота-она бағридан йироқда, жаҳонгашта талабаликни бошдан кечирди. Ҳатто энг нозик туйғуларни ҳам ўзга тилда равон сўзлашга эришди. Жонфидо дўстлар, яхши-ёмон кунида елкадош танишлар орттирди.

Лиммо-лим орзулар қанотида Тошкентга қайтгач, мактабда чизмачилик ва меҳнат фанларидан дарс берди.

Замондошлари, ўқувчиси бўлган одамлардан дарс услуби ҳақида илиқ хотираларни эшитганман.

...Тасодифни қарангки, бир неча йиллар аввал оғамнинг тенгдоши «Кафансиз кўмилганлар» китоби муаллифи шоир Шукруллони учратиб, узоқ суҳбатлашдим. Аллоҳ инъом этган вазиятдан фойдаланиб сўрадим:

— Сиз узоқ Сибирнинг маҳкумлар сақланган Воркута, Игорка лагерларида бўлгансиз, эслай оласизми?

Шоир узоқ тин олиб, хаёлга толди…

Онамдан эшитганим, амакимнинг сўнгги мактублари Воркута, Игорка шаҳарларидан келган экан. Амакимнинг исм-фамилияси, ёши, Москвада таҳсил олгани, адабиётга яқин бўлгани, «Муҳаббат ва давр» номли ёзган романи қораламалари борлигини эслатдим.

У киши бир неча бор қошларини чимириб, кўзларини пир-пиратди. Воқеаларни эслашга уринди, афсус, барча ҳаракатлари зое кетди. Кекса шоирни ноқулай ҳолатга солганимдан узр айтиб, яна кўришамиз деган умидда тавозе билан кузатдим.

...Биласиз, Иккинчи жаҳон урушидан бирор асорат қолмаган хонадон йўқ. Не-не алп қомат йигитлар ному нишонсиз, изсиз йўқолган.

Фашист босқинчилари Москва остонасига яқинлашганида, энди уйланиб, ҳали келиннинг васлига, дийдорига тўймаган Насриллога чақириқ қоғози келди. Қирқ йил уруш бўлса, ажали етган ўлади, деган нақл бор элимизда. Жаҳонни титратган уруш даҳшатлари Насриллонинг юрагига ҳам ғулув солди.

— Биз енгамиз! Ғалаба қозонамиз, дея фронтга отланди-ю, талабаликда бирга ўқиган дўсти, Сталиннинг кичик ўғли Василий билан боғланди. Оғир кунингда дўстлар ярайди, деганлари рост экан.

Насрилло уруш синовларига кўникмаёқ, уч ойгина хизмат қилиб, жанговар сафлардан захирага олинсин, деган буйруқ билан ортга қайтди. Унинг соғ-омон қайтиши, онаизорининг яратгандан юртга омонлик тилаб қилган дуоларининг ижобати бўлса не ажаб.

Ўша таҳликали кунларда тошкентлик ўн беш уюшган олий саводли гуруҳ аъзолари Ўзбекистонни СССРдан ажратиб олиш орзусида эдилар. Барча штамп ва муҳр амакимда сақланган. У замонларда иттифоқ миқёсида институтни битирганлар бармоқ билан санарли эди...

Кунларнинг бирида амаким онамдан шимларига дазмол босишни сўрабдилар. У вақтларда ҳозиргидек электр дазмоллар йўқ. Оғир чўяндан ясалиб, саксовул ёки кўмир ёқиб, қиздириладиган дазмол бўлган. Онажоним шим қиррасини тўғри эмас, галифе шимга ўхшатиб, ён томонга чиқарибдилар. Кула-кула амаким ўзлари дазмол босган эканлар...

Барибир, истиқлол орзулигича қолди. Ўйчи ўйини ўйлагунча, таваккалчи ишини битиради, деганларидек, исёнчи гуруҳ аъзоларидан кимдир сотқинлик қилди-ю, бир кечада ўн беш киши қамоққа олинди. Суд уларнинг барчасини халқ душмани тамғаси билан отувга ҳукм чиқаради. Аммо кўпчиликнинг «югур-югурлари» билан суд қарорини ўзгартиришга, «отув»ни 25 йиллик қамоқ жазосига айлантиришга эришадилар. «Жони омон бўлсин, ахир бир кун келади-ку», деган умид қолади ота-онада.

Уруш тугади, аммо урушдан-да оғир кунлар бошланади. Уруш туфайли нарх-наво осмонга чиқиб кетган эди. Ҳар йили март-апрель ойида маҳсулотларнинг баҳоси беш-ўн фоизга арзонлаштириларди. Урушдан зада бўлган халқ у кунни зориқиб, интиқиб кутарди.

Дом-дараксиз қамалиб кетган амакимдан учбурчак қилиб букланган хат келди. Кунлар ўтаверди, ҳаёт тўхтаб қолмайди-ку. Умид билан турмуш қурган, катта ҳовлида йўқдек бўлиб, қисиниб юрган келинойим қиз кўрдилар. Исмини отаси озод бўлсин деб, Озодахон қўйдилар.

Йиллар йилларни қувиб умр ўтавераркан. Бугун Озодахон ҳам улуғ ёшларга етди. Бир неча келинларни кўрди. Набира-эвараларнинг бувисига айланди. Кумуш айнимас, олтин зангламас деганлари бежиз айтилмаган...

Ҳа, истиқлол ўз-ўзидан бўлган эмас. Ўзбекистоннинг озод, порлоқ йўлини орзу қилганлар, истиқболга умид бағишлаганлар сон-саноқсиз эди. Биз ҳикоя қилган бу узуқ-юлуқ лавҳалар, Насрилло оғамга ўхшаганлар тақдири ҳам ана шундан сўзлайди.

Ҳикмат МАҲСУМОВ,

Тошкент вилояти

Қибрай тумани




Ўхшаш мақолалар

Мустақиллик учун ҳаракат  уруш даврида бошланган...ми?

Мустақиллик учун ҳаракат уруш даврида бошланган...ми?

🕔11:47, 10.05.2019 ✔25

Таҳририятимизга Тошкент вилояти Қибрай туманидан мактуб келди. Ёши анча улуғ инсон Ҳикмат Маҳсумов ёзган хатда Иккинчи жаҳон урушининг оғир ситамларидан лавҳалар келтирилган.

Батафсил
Мотамсаро она — менинг энам

Мотамсаро она — менинг энам

🕔11:45, 10.05.2019 ✔21

Бу майдон атрофидан ўтаётганда  одамни қандайдир бир кучли масъулият, ўйчанлик, ўтганлар ёди билан боғлиқ хотиралар чулғайди. Уруш туфайли азиз жонлари фидо бўлган ота-боболаримиз руҳи кезиниб юрганидандир бу балки... Ўйланиб ўтирган мотамсаро она сиймоси- ҳаммамизнинг бувиларимизга ўхшаб ишланган, назаримда. Масалан, менинг энам ҳам у аёлга ўхшарди. Тақдири ҳам...

Батафсил
Ҳақиқий шодлик

Ҳақиқий шодлик

🕔17:13, 27.12.2018 ✔336

Жамила опанинг уйида янги йилни кутиб олиш учун қизғин тайёргарликлар кетарди. Опа нафақасининг бир тийинини ҳам қолдирмай, бозор қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мустақиллик учун ҳаракат  уруш даврида бошланган...ми?

    Мустақиллик учун ҳаракат уруш даврида бошланган...ми?

    Таҳририятимизга Тошкент вилояти Қибрай туманидан мактуб келди. Ёши анча улуғ инсон Ҳикмат Маҳсумов ёзган хатда Иккинчи жаҳон урушининг оғир ситамларидан лавҳалар келтирилган.

    ✔ 25    🕔 11:47, 10.05.2019
  • Мотамсаро она — менинг энам

    Мотамсаро она — менинг энам

    Бу майдон атрофидан ўтаётганда  одамни қандайдир бир кучли масъулият, ўйчанлик, ўтганлар ёди билан боғлиқ хотиралар чулғайди. Уруш туфайли азиз жонлари фидо бўлган ота-боболаримиз руҳи кезиниб юрганидандир бу балки... Ўйланиб ўтирган мотамсаро она сиймоси- ҳаммамизнинг бувиларимизга ўхшаб ишланган, назаримда. Масалан, менинг энам ҳам у аёлга ўхшарди. Тақдири ҳам...

    ✔ 21    🕔 11:45, 10.05.2019
  • Ҳақиқий шодлик

    Ҳақиқий шодлик

    Жамила опанинг уйида янги йилни кутиб олиш учун қизғин тайёргарликлар кетарди. Опа нафақасининг бир тийинини ҳам қолдирмай, бозор қилди.

    ✔ 336    🕔 17:13, 27.12.2018
  • Қаҳр ва меҳр

    Қаҳр ва меҳр

    Автобусда йўловчилар бугун анчагина сийрак. Бекатлардан бир-икки киши чиқади, баъзиларидан ҳеч ким йўқлиги сабаб тўхтамай ўтиб боради.

    ✔ 330    🕔 17:28, 13.12.2018
  • Манзилига етмаган кўзёш

    Манзилига етмаган кўзёш

    Тиббиёт соҳасида ўқиганим сабабли ишхонамиздан беш кишини малака ошириш учун Москвага юборишди. Москва чиройли шаҳар.

    ✔ 325    🕔 17:27, 13.12.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар