Етти кун      Бош саҳифа

Закот, фитр садақа ва фидянинг бу йилги миқдори қанча?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2019 йилги закот, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди.

Закот, фитр садақа ва фидянинг  бу йилги миқдори қанча?

Фатво ҳайъатига кўра, 2019 йил (ҳижрий 1440 йил) учун ЗАКОТ нисоби 1 грамм тиллонинг бугунги кунда бозорларимиздаги ўртача нархи 200 000 (икки юз минг) сўм эканлиги эътиборга олиниб, закот нисоби 85 (саксон беш) грамм тилло, яъни 17 000 000 (ўн етти миллион) сўм деб белгиланди. Мазкур сумманинг қирқдан бир (1/40) ҳиссаси, яъни 425 000 (тўрт юз йигирма беш минг) сўми закот ниятида чиқарилади.

Фитр садақаси Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига биноан тўрт нарсадан чиқарилади. Улар буғдойдан ярим соъ, арпадан бир соъ, майиздан ярим соъ ва хурмодан бир соъдир. Бир соъ тақрибан 4 килограммга тенг.

Шунга кўра, бу йилги ФИТР садақасининг миқдори Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга кўра:

– 2 килограмм буғдойдан 6 000 (олти минг) сўм;

– 4 килограмм арпадан 10 000 (ўн минг) сўм;

– 2 килограмм майиздан 70 000 (етмиш минг) сўм;

– 4 килограмм хурмодан 100 000 (юз минг) сўм бўлади.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя.

Бу йилги ФИДЯ миқдори бир мискиннинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, унинг ўртача қиймати 15 000 (ўн беш минг) сўм этиб белгиланди.




Ўхшаш мақолалар

Асрашни ҳам билиш керак

Асрашни ҳам билиш керак

🕔23:02, 18.07.2019 ✔13

– Жазирама ёз кунларида кўп жойларда қурилиш ишлари амалга оширилади. Афсуски баъзан ўз-ўзидан ёнғин чиқиб кетиш ҳоллари ҳам учрайди. Ўт чиқиши билан боғлиқ бундай офатлар содир бўлмаслиги учун нима қилиш керак?

К.Содиқов,

Қамаши тумани

Батафсил
Ўзбекистон – Қозоғистон ўртасида янги автомагистраль

Ўзбекистон – Қозоғистон ўртасида янги автомагистраль

🕔23:02, 18.07.2019 ✔12

«Бейнеу – Акжигит – Ўзбекистон чегараси» халқаро автомагистрали очилди.

Батафсил
Мактабда ўқиётган  Келин-куёвлар

Мактабда ўқиётган Келин-куёвлар

🕔23:01, 18.07.2019 ✔9

Мамлакатимизда жорий йилнинг ўтган даври давомида 13 минг 493 та ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар тикланди. Бу ҳақда «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази маълум қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Асрашни ҳам билиш керак

    Асрашни ҳам билиш керак

    – Жазирама ёз кунларида кўп жойларда қурилиш ишлари амалга оширилади. Афсуски баъзан ўз-ўзидан ёнғин чиқиб кетиш ҳоллари ҳам учрайди. Ўт чиқиши билан боғлиқ бундай офатлар содир бўлмаслиги учун нима қилиш керак?

    К.Содиқов,

    Қамаши тумани

    ✔ 13    🕔 23:02, 18.07.2019
  • Ўзбекистон – Қозоғистон ўртасида янги автомагистраль

    Ўзбекистон – Қозоғистон ўртасида янги автомагистраль

    «Бейнеу – Акжигит – Ўзбекистон чегараси» халқаро автомагистрали очилди.

    ✔ 12    🕔 23:02, 18.07.2019
  • Мактабда ўқиётган  Келин-куёвлар

    Мактабда ўқиётган Келин-куёвлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг ўтган даври давомида 13 минг 493 та ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар тикланди. Бу ҳақда «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази маълум қилди.

    ✔ 9    🕔 23:01, 18.07.2019
  • МАҲАЛЛАЛАРДА МУАММОЛАР ЕЧИМ ТОПЯПТИМИ?

    МАҲАЛЛАЛАРДА МУАММОЛАР ЕЧИМ ТОПЯПТИМИ?

    Аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича «маҳалласекторХалқ қабулхонасимаҳалла» принципи асосида ҳамкорлик тизими жорий қилинган эди.

    ✔ 28    🕔 18:46, 11.07.2019
  • Мактабда форма савдоси тақиқланади

    Мактабда форма савдоси тақиқланади

    Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ўрта умумтаълим мактаблари орқали ягона мактаб формаси савдосини ташкил этиш тақиқлангани ҳақида эслатиб ўтди.

    ✔ 34    🕔 18:45, 11.07.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар