Етти кун      Бош саҳифа

Сергелидаги уйлар нархи туширилади

Тошкент шаҳри Сергели туманида қурилган арзон уй-жойларнинг нархи ошиб кетгани, қурилишда айрим камчиликларга йўл қўйилгани аҳоли норозилигига сабаб бўлаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.

Кеча Сергели тумани ҳокимлигида туманда барпо этилган арзон кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган фуқаролар, тегишли вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари ва мутахассислари, жамоатчилик вакиллари иштирокида комиссияларнинг ҳисоботлари эшитилди, дея хабар берди ЎзА.

Иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев таъкидлашича, республика миқёсида қурилиш материалларининг нархлари таҳлил қилинган, уларнинг каталоги тайёрланиб, давлат томонидан қурилиш ташкилотлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларга берилган имтиёзларнинг қўлланилиши ўрганилган, банк маржаси ва суғурта пулини камайтириш бўйича ишлар олиб борилган. 34-уй мисолида уйларнинг нархлари масаласи ҳар томонлама ўрганилган.

Натижа уйнинг 1 квадрат метри нархини 3 981 700 сўмдан 3 253 100 сўмга тушириш ёки 18,3 фоизга арзонлаштириш мумкинлигини кўрсатди.

Албатта ушбу уйда яшовчилар учун уйнинг ҳар бир квадрат метри учун 728 600 (етти юз йигирма саккиз минг олти юз) сўм ёнга қолиши ҳақидаги хабарни йиғилганлар катта хурсандчилик билан кутиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Асрашни ҳам билиш керак

Асрашни ҳам билиш керак

🕔23:02, 18.07.2019 ✔13

– Жазирама ёз кунларида кўп жойларда қурилиш ишлари амалга оширилади. Афсуски баъзан ўз-ўзидан ёнғин чиқиб кетиш ҳоллари ҳам учрайди. Ўт чиқиши билан боғлиқ бундай офатлар содир бўлмаслиги учун нима қилиш керак?

К.Содиқов,

Қамаши тумани

Батафсил
Ўзбекистон – Қозоғистон ўртасида янги автомагистраль

Ўзбекистон – Қозоғистон ўртасида янги автомагистраль

🕔23:02, 18.07.2019 ✔12

«Бейнеу – Акжигит – Ўзбекистон чегараси» халқаро автомагистрали очилди.

Батафсил
Мактабда ўқиётган  Келин-куёвлар

Мактабда ўқиётган Келин-куёвлар

🕔23:01, 18.07.2019 ✔9

Мамлакатимизда жорий йилнинг ўтган даври давомида 13 минг 493 та ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар тикланди. Бу ҳақда «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази маълум қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Асрашни ҳам билиш керак

    Асрашни ҳам билиш керак

    – Жазирама ёз кунларида кўп жойларда қурилиш ишлари амалга оширилади. Афсуски баъзан ўз-ўзидан ёнғин чиқиб кетиш ҳоллари ҳам учрайди. Ўт чиқиши билан боғлиқ бундай офатлар содир бўлмаслиги учун нима қилиш керак?

    К.Содиқов,

    Қамаши тумани

    ✔ 13    🕔 23:02, 18.07.2019
  • Ўзбекистон – Қозоғистон ўртасида янги автомагистраль

    Ўзбекистон – Қозоғистон ўртасида янги автомагистраль

    «Бейнеу – Акжигит – Ўзбекистон чегараси» халқаро автомагистрали очилди.

    ✔ 12    🕔 23:02, 18.07.2019
  • Мактабда ўқиётган  Келин-куёвлар

    Мактабда ўқиётган Келин-куёвлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг ўтган даври давомида 13 минг 493 та ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар тикланди. Бу ҳақда «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази маълум қилди.

    ✔ 9    🕔 23:01, 18.07.2019
  • МАҲАЛЛАЛАРДА МУАММОЛАР ЕЧИМ ТОПЯПТИМИ?

    МАҲАЛЛАЛАРДА МУАММОЛАР ЕЧИМ ТОПЯПТИМИ?

    Аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича «маҳалласекторХалқ қабулхонасимаҳалла» принципи асосида ҳамкорлик тизими жорий қилинган эди.

    ✔ 28    🕔 18:46, 11.07.2019
  • Мактабда форма савдоси тақиқланади

    Мактабда форма савдоси тақиқланади

    Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ўрта умумтаълим мактаблари орқали ягона мактаб формаси савдосини ташкил этиш тақиқлангани ҳақида эслатиб ўтди.

    ✔ 34    🕔 18:45, 11.07.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар