Саломатлик      Бош саҳифа

Болаларда ич кетиш — диарея

Болаларда ошқозон-ичак касалликлари нима учун тез-тез бўлиб туради? Буни тушуниш учун уларда овқат ҳазм қилиш тизимининг қандай тузилганлигини билиш керак.

Болаларда ич кетиш — диарея

Болаларда ошқозон-ичак касалликлари нима учун тез-тез бўлиб туради? Буни тушуниш учун уларда овқат ҳазм қилиш тизимининг қандай тузилганлигини билиш керак. Болада овқат ҳазми унинг марказий нерв ҳолати, бутун организмнинг ўсиши ва ривожланишига боғлиқ.
Ошқозондан овқат 12 бармоқ ичакка тушади, бунда она сути 1,5 соат ичида, таркибида ҳазм қилиш учун узоқроқ вақт талаб қиладиган оқсил (казеин) кўп бўлган сигир сути 3,5 соатда тушади. Ошқозон-ичак йўли касалликларида ёки қаттиқ таъсирланишда ичаклар ҳаракати кучаяди, натижада боланинг ичи тез-тез суюқ келади, чунки овқатнинг суюқ қисми ичакда ҳали сўрилмаган бўлади. Боланинг нажаси таркибида сув миқдори 85-95 фоизгача ортади. Диарея алоҳида касаллик эмас, балки кўп ҳолларда организмнинг овқат ҳазм қилиш тизимидаги умумий бузилишидан дарак берадиган қатор патологик жараёнлар кўринишида намоён бўлади.
Инфекция таъсирида аксарият ҳолларда тўсатдан қоринда оғриқлар (бола йиғлайди, оёқларини силкитади) ва ич кетиши (баъзан шиллиқ, қон, яшил рангли моддалар ва бошқа қўшимчалар) бошланади. Айрим ҳолларда бу тана ҳароратининг кўтарилиши билан давом этиши мумкин.
Кўпинча касаллик оғир кечиб, шошилинч даво чораларини амалга оширишни талаб этади. Болалар организми жуда тез сувсизланади. Сув ва минерал тузлар кўп йўқотилиши ҳисобига боланинг танасида модда алмашинуви бузилади ва ички аъзолар фаолиятида турли даражадаги салбий ўзгаришлар рўй беради. Аввало, ошқозон ичак йўли ва асаб тизими зарарланади. Оддий кўринган ич кетиши қатор жиддий асоратларга олиб келиши ҳам мумкин.
Ич кетишининг энг кўп тарқалган сабаби ошқозон, ингичка ичак шиллиқ қаватида пайдо бўлган бактериялар, вируслар, паразитлар ёки уларнинг токсинлари оқибатида суюқлик сўрилиши бузилади ҳамда ичакларда яллиғланиш ва зарарланиш кузатилади.
Кўкрак ёшидаги болаларда касалликнинг илк белгилари иштаҳа пасайиши, тана ҳароратининг кўтарилиши, қайт қилиш, ич келишининг бузилиши (бир кеча-кундузда 6-8 мартагача) кабилардир. Вақтида чора кўрилмаса боланинг аҳволи оғирлашиб боради ва ич кетиши тезлашади, тана ҳарорати янада кўтарилади. Бемор сувсизланиб, тери ва шиллиқ қаватлар қуруқлашади.
Сальмонеллёз инфекцияси иммун ҳимоя тизими паст гўдакларда жуда оғир кечади. Нафақат ошқозон-ичак тизими балки бошқа аъзоларда ҳам йирингли ўчоқлар юзага келиши мумкин.
Чақалоқлардан фарқли равишда, боғча ва мактаб ёшидаги болаларда сальмонеллёз одатда ўткир бошланади. Тана ҳарорати кескин кўтарилади (38 даражадан юқори), бош ва қоринда оғриқ, кўп маротаба қайт қилиш, ичнинг тез-тез ва сувдек кетиши, беҳоллик кузатилади ва иштаҳа пасаяди. Муолажалар нотўғри олиб борилган ва кеч бошланганда танада сувсизланиш кучаяди, ўткир буйрак етишмовчилиги, қон босимининг тушиб кетиши, томир уришининг сусайиши, тиришишлар юзага келиб, касаллик фожеа билан якунланиши мумкин.
Катта ёшдаги болалар касалликдан 3-4 ҳафта ичида тузаладилар. Кичик ёшдагиларда эса жараён бир неча ой давом этиб, касаллик хуружли тарзда кечади. Беморлар соғайгач овқат ҳазм қилиш ва ич келишнинг бузилиши баъзан узоқ муддат кузатилиб, дисбактериоз, қорин дам бўлиши ва озиқ-овқатларга нисбатан таъсирчанлик юзага келади.
Ичбуруғ (дизентерия) — йўғон ичак зарарланиши билан кечадиган ўткир юқумли ичак касаллиги бўлиб унинг ҳам асосий клиник белгиси ич кетиши ҳисобланади. 
Дизентерия йил бўйи кузатилади, лекин ёз-куз ойларида кўпаяди. Бу вақтда микробларнинг кўпайиши учун ҳавонинг иссиқлиги ва етарли миқдордаги озиқ моддалар қулай шароит ҳисобланади. Мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар айниқса бунга мойил бўлади. Дизентерия қўзғатувчиси организмга оғиз орқали тушиб йўғон ичакка етади ва у ерда кўпаяди. Улар токсинлар ишлаб чиқаради ва токсинлар ичакни хамда бошқа барча аъзоларни зарарлайди. Ичак деворларида яралар пайдо бўлиши ва шундан қон кетиши мумкин. Дизентерия бактериялари одатда қонга тушмайди.
Ротавирусли инфекциялар билан кўпроқ чақалоқлар ва 1-3 ёшли болалар касалланади. Диарея белгиси қарийб ҳамма беморларда кузатилади. Гастроэнтерит белгилари иштаҳанинг пасайиши, қоринда қулдираш, оғриқ, кўнгил айниши, қайт қилиш ва ич кетиши билан характерланади. Касаллик енгил кечган ҳолларда нажас суюқ, кўпикли, ранги сариқ ёки сарғимтир-яшил бўлади. Кунига 5-7 дан 10-15 маротабагача ич суради. Танада сувсизланишнинг оғир даражалари кузатилмайди. 
Беморларда юмшоқ танглай, равоқ ва тилча шиллиқ пардаларидаги катарал яллиғланишлар, ютқум орқа деворининг донадорлиги кузатилади.
Стафилококк диарея касаллиги тез-тез учрайди. Касаллик манбаи бемор одам ва бактерия ташувчилар ҳисобланади. Касаллик тана ва қўл, бармоқлардаги яралари бўлган одамлардан, эмизикли чақалоқларга кўкраги зарарланган оналардан юқади.
Касаллик ўткир кечади, қоринда мижғилаб оғриқ, кўнгил айниши, қайт қилиш кузатилади. Тана ҳарорати қисқа муддатли кўтарилади. Ич бир неча маротаба, кўкимтир рангда, суюқ, шиллиқ ва қон аралашмаларисиз кетади. Катталарда сувсизланиш белгилари кузатилмайди, болаларда эса сувсизланишнинг 1-2 даражаси кузатилади.

Акромжон ОБИДОВ,
Тошкент тиббиёт академияси юқумли касалликлар кафедраси доценти




Ўхшаш мақолалар

Фойдали  ниқоблар

Фойдали ниқоблар

🕔15:30, 24.05.2019 ✔112

Ёғли юз териси учун
Асалли ниқоб. 1 дона тухум оқи 1 чойқошиқ асал билан аралаштирилади.

Батафсил
Болаларда ич кетиш — диарея

Болаларда ич кетиш — диарея

🕔10:54, 17.05.2019 ✔140

Болаларда ошқозон-ичак касалликлари нима учун тез-тез бўлиб туради? Буни тушуниш учун уларда овқат ҳазм қилиш тизимининг қандай тузилганлигини билиш керак.

Батафсил
БУЙРАК ВА ЖИГАРГА ЁРДАМЧИ

БУЙРАК ВА ЖИГАРГА ЁРДАМЧИ

🕔10:50, 17.05.2019 ✔163

Гилос юртимизда энг кўп тарқалган мевалардан биридир. Айни ҳозирдан пишишни бошлаб ёзнинг ўрталаригача дастурхонимиз кўркига айланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фойдали  ниқоблар

    Фойдали ниқоблар

    Ёғли юз териси учун
    Асалли ниқоб. 1 дона тухум оқи 1 чойқошиқ асал билан аралаштирилади.

    ✔ 112    🕔 15:30, 24.05.2019
  • Болаларда ич кетиш — диарея

    Болаларда ич кетиш — диарея

    Болаларда ошқозон-ичак касалликлари нима учун тез-тез бўлиб туради? Буни тушуниш учун уларда овқат ҳазм қилиш тизимининг қандай тузилганлигини билиш керак.

    ✔ 140    🕔 10:54, 17.05.2019
  • БУЙРАК ВА ЖИГАРГА ЁРДАМЧИ

    БУЙРАК ВА ЖИГАРГА ЁРДАМЧИ

    Гилос юртимизда энг кўп тарқалган мевалардан биридир. Айни ҳозирдан пишишни бошлаб ёзнинг ўрталаригача дастурхонимиз кўркига айланади.

    ✔ 163    🕔 10:50, 17.05.2019
  • Менингит болаларда кўп учрайди...ми?

    Менингит болаларда кўп учрайди...ми?

    Сўнгги вақтларда турли ижтимоий тармоқларда мамлакатимизда аҳоли ўртасида менингит касаллиги тарқалаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлмоқда. Аммо 14 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолат бўйича жойлардаги вазият юзасидан изоҳ берди ва эпидемиологик ҳолат барқарор, хавотирга ўрин йўқ, дея маълум қилди.

    ✔ 278    🕔 12:54, 25.03.2019
  • Болалар гайморит бўлмайди

    Болалар гайморит бўлмайди

    Инсон соғлиғига дахл қиладиган ҳар қандай касаллик ўз вақтида даволанмаса, хавфли тус олади. 

    ✔ 460    🕔 23:25, 06.02.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар