Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Оилани сақлаш устунлари

ёхуд ажрашишлар олдини олишда Тошкент вилоятида амалга оширилаётган ишлар мақтовга лойиқми?

Оилани  сақлаш  устунлари

Оила — инсон вояга етадиган, камол топадиган муқаддас қўрғон. Унинг тинчлиги ва осойишталиги бу масканда улғаяётган фарзандлар маънавий дунёсига ўз таъсирини кўрсатади. Бошқача айтганда бола ҳаётига пойдевор айнан оилада қўйилади.

Маълумки, БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияси билан 15 май жаҳон миқёсида Халқаро оила куни сифатида кенг нишонланади. Мазкур сана муносабати билан «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган илмий-амалий конференция оилалар мустаҳкамлигини таъминлашдаги муаммолар ва уларни бартараф этиш йўлларига бағишланди.
Соғлом ва мустаҳкам оила барпо этиш, ажрашишлар олдини олиш, тирик етимлар сонини камайтириш, ёш оилаларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш борасида Тошкент вилоятида қандай ишлар қилинмоқда.
— Вилоятда бугунги кунда 807 минг 822 оила истиқомат қилади, — дейди «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Дилором МАҲАМАДАЛИЕВА. — Аввало, оилаларда муаммоларни ўрганиш мақсадида ўнга яқин ижтимоий сўровномалар ўтказдик. Хулосалар бўйича мутасадди ташкилотларга тегишли таклиф ва тавсиялар берилди. Ҳамкор ташкилотлар билан мавжуд муаммоларга ўз вақтида ечим топишга ҳаракат қиляпмиз.
Ҳозиргача 774 та ажрашиш ҳолатида турган оиланинг 90 фоизини яраштиришга эришдик. Бу 974 нафар бола тирик етим бўлишининг олди олинди деганидир.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда Зангиота, Паркент, Тошкент туманлари ва Олмалиқ шаҳрида жойлашган 18 та касб-ҳунар коллежларининг 9 минг нафардан зиёд ўқувчиси эндокринолог, ортопед ва офтальмолог кўригидан ўтказилди. Тиббий кўрик таҳлилларида 2278 нафар ўқувчида йод танқислиги, кўз соҳаси ва охирги ўринда таянч ҳаракат тизими касалликлари аниқланиб, улар кузатувга олинди.
Паркент туманида 2018 йилда «Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби» республикада намуна сифатида иш бошлади. Ҳозир вилоятнинг 22 туман ва шаҳрида шундай замонавий мактаблар иш бошлади. У ерда бўлғуси келин-куёвлар оила учун зарур ҳуқуқ, иқтисод, психология, дин асослари ва  репродуктив саломатлик бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлмоқда. Қисқа вақт ичида 800 жуфт ёшлар келин-куёвлар инновацион мактабини тугатиб турмуш қурди ва бахтли яшамоқда.

Умида МАНСУРОВА,
«Оила» ИАТМ Тошкент вилояти 
бошқармаси мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

АРЗИМАС САБАБЛАРДА ҲАМ  КАТТА ХАВФ БОР

АРЗИМАС САБАБЛАРДА ҲАМ КАТТА ХАВФ БОР

🕔17:56, 03.10.2019 ✔151

Миллат маънавиятини юксалтиришда, шубҳасиз, оиланинг ўрни муҳим. Зеро, жамиятда мавжуд қайси бир муаммога назар ташламанг, илдизи оила ва унинг моддий, маънавий-маърифий ҳолатига бориб тақалаверади. Шу боис ҳам мамлакат келажаги оиланинг мустаҳкамлиги билан чамбарчас боғлиқлигини мутлақо инкор этиб бўлмайди.

Батафсил
Қайнона-келинга мактуб

Қайнона-келинга мактуб

🕔18:28, 12.09.2019 ✔430

Таҳририятимизга келган ушбу мактубни газетада эълон қилиш-қилмаслик борасида анча мулоҳазага бордик. Бир оиланинг сири кўчага чиқиб кетишига замин яратиб бериш мақбул иш эмас, албатта. Лекин бир оиладаги чигал муносабатлар яна изга тушиб кетиши учун хат эгаси биздан шу мактубнинг газетада эълон қилинишига ёрдам беришимизни сўрабди. Исм-шарифини, манзилини ва бошқа номларни сир тутибди.

Батафсил
«Ассалом»нинг ҳикмати

«Ассалом»нинг ҳикмати

🕔10:56, 17.05.2019 ✔744

Эрталаб ишга кеч қолмаслик учун Муҳаммадалини боғчасига шошилтириб олиб борадиган отасининг ҳам, онасининг ҳам зарур юмуши чиқиб қолиб, барчалари тез-тез нонушта қилиб кетиб қолишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • АРЗИМАС САБАБЛАРДА ҲАМ  КАТТА ХАВФ БОР

    АРЗИМАС САБАБЛАРДА ҲАМ КАТТА ХАВФ БОР

    Миллат маънавиятини юксалтиришда, шубҳасиз, оиланинг ўрни муҳим. Зеро, жамиятда мавжуд қайси бир муаммога назар ташламанг, илдизи оила ва унинг моддий, маънавий-маърифий ҳолатига бориб тақалаверади. Шу боис ҳам мамлакат келажаги оиланинг мустаҳкамлиги билан чамбарчас боғлиқлигини мутлақо инкор этиб бўлмайди.

    ✔ 151    🕔 17:56, 03.10.2019
  • Қайнона-келинга мактуб

    Қайнона-келинга мактуб

    Таҳририятимизга келган ушбу мактубни газетада эълон қилиш-қилмаслик борасида анча мулоҳазага бордик. Бир оиланинг сири кўчага чиқиб кетишига замин яратиб бериш мақбул иш эмас, албатта. Лекин бир оиладаги чигал муносабатлар яна изга тушиб кетиши учун хат эгаси биздан шу мактубнинг газетада эълон қилинишига ёрдам беришимизни сўрабди. Исм-шарифини, манзилини ва бошқа номларни сир тутибди.

    ✔ 430    🕔 18:28, 12.09.2019
  • «Ассалом»нинг ҳикмати

    «Ассалом»нинг ҳикмати

    Эрталаб ишга кеч қолмаслик учун Муҳаммадалини боғчасига шошилтириб олиб борадиган отасининг ҳам, онасининг ҳам зарур юмуши чиқиб қолиб, барчалари тез-тез нонушта қилиб кетиб қолишди.

    ✔ 744    🕔 10:56, 17.05.2019
  • Оилани  сақлаш  устунлари

    Оилани сақлаш устунлари

    ёхуд ажрашишлар олдини олишда Тошкент вилоятида амалга оширилаётган ишлар мақтовга лойиқми?

    ✔ 797    🕔 10:55, 17.05.2019
  • 219 Оила ажрашиш аризасини қайтариб олди

    219 Оила ажрашиш аризасини қайтариб олди

    Қорақалпоғистонда оилалар  мустаҳкамлиги  қай даражада?

    ✔ 692    🕔 11:36, 26.04.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар