Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

«Ассалом»нинг ҳикмати

Эрталаб ишга кеч қолмаслик учун Муҳаммадалини боғчасига шошилтириб олиб борадиган отасининг ҳам, онасининг ҳам зарур юмуши чиқиб қолиб, барчалари тез-тез нонушта қилиб кетиб қолишди.

«Ассалом»нинг ҳикмати

Болакайни боғчага элтиб қўйиш ўғли ва келинининг илтимосига кўра Қодирдадага қолди.
Қодирдада ва Муҳаммадали ҳам дастурхондаги у-бу нарсалардан тотинган бўлиб, аста боғчага бориш тараддудига тушишди. Улар қўл ушлашиб кўчага чиқишди. Ҳамма ўз юмуши билан кетган. Кўчада деярли ҳеч ким кўринмас, фақатгина уйқучи болалар турасолиб орқаларига папкаларини илиб олиб, бир қўлида бир тишлам нон билан мактаб томон югуриб кетмоқда.
Муҳаммадали бобоси билан кўчанинг ўнг томонидан, бир чеккадан аста юриб боришаркан, кўчанинг ўртасидан бир секин, бир лўкиллаб кетаётган бола ўтиб қолди. Қодирдада болага қараб: «Ассалому алайкум», деди. Муҳаммадали катта одам кичикларга салом беришига ҳайрон бўлиб, бобосига қаради. Югуриб кетаётган бола бу саломни эшитдими, йўқми, индамай кетаверди. Сал юргач, қаршиларидан яна бир бола кўк елим халтада бир нарса кўтариб келарди. Рўпарама-рўпара келганларида боладан садо чиқмаганини кўриб, отахон унга ҳам салом берди. Бола елка оша бир қараб қўйди-да, пичирлаб салом берган бўлди. Шунда Қодирдада: «Ҳа, оиласида оз бўлса-да, тарбия бор экан», деб қўйди.
Муҳаммадали бобосига бир нима айтмоқчи бўлиб турганида, боғча эшигига етиб қолишди. Боғчанинг тўғрисидаги эшик олдида гўё уларни кузатаётгандек турган йигитча ҳам орқага бурилиб уйига кириб кетди. Муҳаммадали ҳам боғча дарвозасидан ичкари кириб, ўз гуруҳига бориб қўшилди...
Муҳаммадалининг онасини кечки пайт ота-оналар мажлиси бўлиб қолганлиги туфайли ўғлини боғчадан олиб кела олмаслигини айтиб, яна қайнотасидан илтимос қилди. Отахон бу хабардан хушнуд бўлиб, неварасини боғчага олиб бориб, олиб қайтишга қодир қилиб қўйган Яратган эгамга шукроналар айтди.
Бобо ва невара боғчадан уйга қайтишмоқда. Кўча анчагина гавжум: катта-кичик, ота-бола, она-бола, йигит-қизлар уйга қайтишяпти. Зингил солсангиз ҳар хил кайфиятда, бири бошқасига ўхшамайди. Уларнинг ёнидан елим халта кўтарган катта одамлар, ёш йигит-қизлар ва папкасини ортмоқлаб, қадамини зўрға санаб босиб, хорғин кайфиятда мактабдан қайтаётган болалар ўтарди. Қодирдада ёнларидан ким ўтса, унга қараб салом бераверарди.
Муҳаммадали бунинг сабабини энди сўрамоқчи бўлиб турганида, ўрта ёшлардаги қўшнилари Содиқ ака бобо билан саломлашиб қолди: «Ассалому алайкум Қодир ака, яхшимисиз, соғ-саломат юрибсизми, барака топинг, неварангизни боғчадан олиб келай дебсиз-да, борингизга шукр!».
«Муҳаммадали бу гал ҳам оғиз очолмади. Кўча эшигидан ҳовлига киришгач, ­Муҳаммадали гап бошлади: «Бобо нега сиз ўзингиздан кичкинага салом бердингиз? Кичиклар катталарга салом берадилар-ку?»
Қодирдада неварасига қараб туриб, қани бу ёққа юринг-чи, дея ўзи яшайдиган хонага бошлаб кирди. Токчадан бир китоб олиб, «Болам, яхшилаб қулоқ солинг, мен ўқийман тушунмаганингизни сўрарсиз. Энди сиз катта бўлиб, мактабга тайёргарлик гуруҳига ўтдингиз», дея ўқишга киришди.
«Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.) ривоят қиладилар: Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ассалом, Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг исмларидан биридир. Ўзаро саломлашишни одат қилинг. Салом берган ва саломга жавоб қайтарган ҳар бир мусулмонга фаришталар етмиш марта салавот юборадилар. Бир-бирини кўриб саломлашмаган ва саломга жавоб бермаган мусулмонга улар етмиш марта лаънат юборадилар, — деб марҳамат қилдилар...»
— Болам маъносига тушундингизми?
— Яхши тушунмадим
— Тушунмаган бўлсангиз эшитинг: «Аллоҳнинг гўзал исмлари бор. Шулардан бири «Ассалом». «Ассалом» бу «саломатлик» деган маънони билдиради. Ким «Ассалом» деб  саломлашса, Аллоҳни эслаган бўлади. Аллоҳ номини эслаганни яхши кўради. Чунки, у ҳар бир нарсани кўргувчи, билгувчи, эшитгувчидир. Шу боис уни соғлом қилади, омонда сақлайди. Аллоҳни эслаган болани ахлоқли, одобли, яхши хулқли қилади. Бундан ташқари, унинг фаришталари салом берганга яхшиликлар етказишини сўрайди».
Қодирдада ўқишда давом этади: «Имрон ибн ол-Ҳусайн (р.а.) шундай ривоят қиладилар: «Бир куни бир одам келиб Расулуллоҳ (с.а.в.)га: «Ассалому алайкум», деди. Расулуллоҳ (с.а.в.) унинг саломига жавоб бериб: «Номаи аъмолингга ўн савоб ёзилди», дедилар. Бошқа бир одам келиб: «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ», деди. Расулуллоҳ (с.а.в.) унинг саломига жавоб бериб: «Сенинг номаи аъмолингга йигирма савоб ёзилди», дедилар. Яна бошқа одам келди-да: «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ ва мағфирати», деб айтди. Расулуллоҳ (с.а.в.) «Сенинг номаи аъмолингга ўттиз савоб ёзилди», дедилар...
— Бобо «номаи аъмол» дегани нима, — деб сўради Муҳаммадали.
— Болам, Аллоҳ одамларни яратиб, ҳар бир инсонни дунёда нима ишлар қилиб ўтганини ўзига кўрсатиш учун иккита фариштани бириктириб, бирини ўнг елкасига, иккинчисини чап елкасига ўтқазиб қўйди. Ўнг елкасидаги фаришта ўша инсон қандай яхши ишлар қилса, чап елкасидагиси қандай ёмон ишлар қилса, шуни ёзиб қўяди. Ана шу дафтар «номаи аъмол» деб юритилади. Энди тушуниб олдингизми? Ҳа, баракалла, демак, салом беришнинг қанчалик улуғ эканлигини билиб олдингиз. Борди-ю бир қўлингизни кўксингизга қўйиб салом берсангиз, ҳурматингиз янада ошади. Болам сизга насиҳатим, маслаҳатим шуки, сиз танийсизми, танимайсизми, катта кишими, кичикми — ким бўлишидан қатъи назар салом бераверинг.
Салом берган одам ҳеч қачон кам бўлмайди, ёмонлик кўрмайди, иззат ҳурмати улуғ бўлади.

Баҳодир ҚОДИРОВ




Ўхшаш мақолалар

«Ассалом»нинг ҳикмати

«Ассалом»нинг ҳикмати

🕔10:56, 17.05.2019 ✔181

Эрталаб ишга кеч қолмаслик учун Муҳаммадалини боғчасига шошилтириб олиб борадиган отасининг ҳам, онасининг ҳам зарур юмуши чиқиб қолиб, барчалари тез-тез нонушта қилиб кетиб қолишди.

Батафсил
Оилани  сақлаш  устунлари

Оилани сақлаш устунлари

🕔10:55, 17.05.2019 ✔202

ёхуд ажрашишлар олдини олишда Тошкент вилоятида амалга оширилаётган ишлар мақтовга лойиқми?

Батафсил
219 Оила ажрашиш аризасини қайтариб олди

219 Оила ажрашиш аризасини қайтариб олди

🕔11:36, 26.04.2019 ✔227

Қорақалпоғистонда оилалар  мустаҳкамлиги  қай даражада?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Ассалом»нинг ҳикмати

    «Ассалом»нинг ҳикмати

    Эрталаб ишга кеч қолмаслик учун Муҳаммадалини боғчасига шошилтириб олиб борадиган отасининг ҳам, онасининг ҳам зарур юмуши чиқиб қолиб, барчалари тез-тез нонушта қилиб кетиб қолишди.

    ✔ 181    🕔 10:56, 17.05.2019
  • Оилани  сақлаш  устунлари

    Оилани сақлаш устунлари

    ёхуд ажрашишлар олдини олишда Тошкент вилоятида амалга оширилаётган ишлар мақтовга лойиқми?

    ✔ 202    🕔 10:55, 17.05.2019
  • 219 Оила ажрашиш аризасини қайтариб олди

    219 Оила ажрашиш аризасини қайтариб олди

    Қорақалпоғистонда оилалар  мустаҳкамлиги  қай даражада?

    ✔ 227    🕔 11:36, 26.04.2019
  • Ёмон  КЕЛИН аслида кимнинг фарзанди?

    Ёмон КЕЛИН аслида кимнинг фарзанди?

    Кўп гапириш билан 
           кўп фикр айтиш — 
                      бошқа-бошқа нарса.
    Софокл

    ✔ 280    🕔 11:35, 26.04.2019
  • «Келин олганман,  чўри эмас...»

    «Келин олганман, чўри эмас...»

    Озода опа кўчадан кираверишга сув сепиб қўйиб, у селгигач, эшик олдининг у ер, бу ерини супуриб-сидира бошлади.

    ✔ 249    🕔 11:38, 19.04.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар