Ўзлик      Бош саҳифа

Қафасдаги қуш

Болалар кўчада ўйнаётиб бир қушни топиб олишди. Жонивор касалмиди ёки бошига бир кулфат тушганмиди — ҳарқалай ёнига яқинлашган шарпани сезса ҳам қочишга интилмади. 

Қафасдаги қуш

Кўксини ерга босганча оғир-оғир нафас олиб ётаверди. Катталарнинг ёрдамисиз тирик қушни қўлга киритганидан хурсанд бўлиб кетган болакайлар қушни  авайлаб уйга олиб келишди. Дарров оғзига сув билан нон тутишди. Аммо қуш худди аразлагандек кўзларини юмиб, емишга қарамади. 

Болалар қушга атаб ёғоч синиқлари, картон ва симдан кичкинагина қафас ясашди. Қушча янги уясига ҳадеганда кўникавермади. Орадан бир-икки кун ўтгандан кейингина у анча-мунча дон-дун чўқилайдиган бўлди. Аммо ўжарлиги-ёввойилиги қолмади. Тор қафас симларига ўзини уриб, тинимсиз типирчилар эди. Шундай маҳалда болалар қушга раҳм қилгандек уни қафасдан олиб, бошини силашар, очиқиб қолгандир дея оғзини мажбуран очиб, дон тиқишар, сув томизишар эди.
— Қушни беҳуда қийнаяпсизлар, энди қўйвора қолинглар, — дерди ойиси уларни койиб. Аммо болалар асосий эрмак-овунчоқларидан ажралгиси келмасди. 
Бир куни эрталаб болалар одатдагидек қафасдан хабар олишди. У ерда кутилмаган манзарани кўриб, ҳайрон бўлишди. Қушча, оёғи осмонда, қафаснинг бир четида тек қотиб қолган эди. Болалар қушимиз ухлаб қолгандир деб ўйлашди ва уни уйғотиш учун чапак чалиб, шовқин солишди,  туртиб ҳам кўришди, аммо қушча барибир қимирламади.
— Қани, нонуштага келмайсизларми? —  ичкаридан ойилари чақириб қолди. Болалар эса худди сеҳрлангандек, қафасдан кўз узмай, мунғайиб тураверишди. Она ноилож ўзи айвонга чиқди-ю қафасни кўриб, ҳаммасига тушунди. Афсус билан бош чайқаб қўйди. 
— Қушинглар...ўлиб қопти-ку, — деди у секингина уф тортиб. — Гапимга кўнмадинглар, мана оқибати. Майли, энди фойдаси йўқ, овқат совумасин, юра қолинглар.
Болаларнинг кўнглига овқат сиғмасди. Улар ҳафа бўлиб, бошларини қуйи солишди. Кичкинтой Анора эса қушчага қараб туриб йиғлаб юборди.
— Қушимиз нега ўлиб қолдийкин, ойи? — деб сўради болаларнинг каттаси — Азамат.
— Худди шу саволни сизларга мен бермоқчи эдим, — деди она. — Хўш, ўзинглар айтингларчи, қуш нега ўлди?
Болалар бундай саволни кутишмаган эди. Улар гоҳ жонсиз қушга, гоҳ ойиларига мўлтираб тикилганча жимиб қолишди.
— Қуш ўз-ўзидан ўлиб қолмагандир, — деди она. — Бу — фожиа. Фожианинг эса бирон сабаби бўлиши керак. Қани, ҳар ким ўз фикрини айтсин-чи!
— Қафас торлик қилди, шунинг учун ҳам қуш ўлиб қолди, — деди Азамат.
— Хўш, сен нима дейсан, Алишер? — она иккинчи ўғлидан сўради.
— Қушни қўлимиз билан кўп ушлаб, қийнаб қўйдик, шундай қилмаганимизда ўлмас эди, — жавоб қилди Алишер.
— Аразлаб овқат емай қўйди. Овқат емаса катта ҳайвонлар, филлару йўлбарслар ҳам ўлиб қолади, — дея балағонлик қилди учинчи, энг шўх ўғил Асилбек.
— Хўш, кенжатойимиз Анора нима деркин? — она қизига юзланди.
— Қафасга қамаганимиз учун ўлиб қолди, — Анора ўйлаб ҳам ўтирмай жавоб қилди. — Мен акаларимга қўйворайлик десам, унашмади. — Анора дам ойиси билан акаларига, дам ўлиб ётган қушчага жовдираб тикилар, мунчоқ кўзлари ҳамон жиққа ёш эди.
— Баракалла, эсли қизим! — деди она қизининг бошини силаб. — Ҳаммангизнинг гапингизда жон бор. Анора бўлса сизларнинг фикрингизни ҳам жамлаб, саволга содда ва тўғри жавоб берди. Дарҳақиқат, қушни қафасда сақламаслик керак эди. Ўзига келгач, қўйиб юбориш керак эди. Яхшилик қилганингизни унутмаса, яна учиб келарди.
— Одамлар қафасда қуш боқишади-ку?! — деди Азамат эътироз билдириб.
— Тўғри, боқишади, аммо бунақа шароитда эмас-да. Улар махсус қафасда, қўлга ўргатилган, боқса бўладиган қушларни асрашади. Сизлар тутиб олган қуш эса қафасда яшашга мослашмаган эди. Энди бу англашилмовчилик сизларга бир умр сабоқ бўлсин.
Болалар шу воқеадан  кейин жониворларга  бошқача кўз билан  қарайдиган бўлишди.
Шодмон ОТАБЕК




Ўхшаш мақолалар

Қафасдаги қуш

Қафасдаги қуш

🕔11:01, 17.05.2019 ✔65

Болалар кўчада ўйнаётиб бир қушни топиб олишди. Жонивор касалмиди ёки бошига бир кулфат тушганмиди — ҳарқалай ёнига яқинлашган шарпани сезса ҳам қочишга интилмади. 

Батафсил
Фарзандингиз исмидан мамнунми?

Фарзандингиз исмидан мамнунми?

🕔11:48, 05.04.2019 ✔152

Фарзанд Аллоҳ таолонинг энг буюк неъматларидан биридир. У дунёга келиши билан ҳамма бир нарсага шошади: нима исм қўйсак экан? Кимлардир ўғил бўлса, мана бу исмни, қиз бўлса, мана бунисини қўямиз дея олдиндан маслаҳатни пиширишади. Хўш, аслида фарзандга исм қўйишда биринчи галда нималарга эътибор бериш керак, бу масалада муқаддас манабаларда нима дейилган? 

Батафсил
Онанинг тийнати гўдак ҳаётида акс этади

Онанинг тийнати гўдак ҳаётида акс этади

🕔11:48, 05.04.2019 ✔137

Ривоят қилишларича, бир подшоҳ асирлардан бирини ўлимга ҳукм қилибди. Шунда асир: «Подшоҳим, мени ўлдиришдан фойда йўқ? Ундан кўра менинг ҳунарларимдан фойдаланганингиз маъқул эмасми?.. Дейлик, саройингиздаги отларни менинг қаршимдан бир-бир ўтказсангиз, улардаги фазилат ва камчиликларни бир-бир санаб бераман», дебди.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қафасдаги қуш

    Қафасдаги қуш

    Болалар кўчада ўйнаётиб бир қушни топиб олишди. Жонивор касалмиди ёки бошига бир кулфат тушганмиди — ҳарқалай ёнига яқинлашган шарпани сезса ҳам қочишга интилмади. 

    ✔ 65    🕔 11:01, 17.05.2019
  • Фарзандингиз исмидан мамнунми?

    Фарзандингиз исмидан мамнунми?

    Фарзанд Аллоҳ таолонинг энг буюк неъматларидан биридир. У дунёга келиши билан ҳамма бир нарсага шошади: нима исм қўйсак экан? Кимлардир ўғил бўлса, мана бу исмни, қиз бўлса, мана бунисини қўямиз дея олдиндан маслаҳатни пиширишади. Хўш, аслида фарзандга исм қўйишда биринчи галда нималарга эътибор бериш керак, бу масалада муқаддас манабаларда нима дейилган? 

    ✔ 152    🕔 11:48, 05.04.2019
  • Онанинг тийнати гўдак ҳаётида акс этади

    Онанинг тийнати гўдак ҳаётида акс этади

    Ривоят қилишларича, бир подшоҳ асирлардан бирини ўлимга ҳукм қилибди. Шунда асир: «Подшоҳим, мени ўлдиришдан фойда йўқ? Ундан кўра менинг ҳунарларимдан фойдаланганингиз маъқул эмасми?.. Дейлик, саройингиздаги отларни менинг қаршимдан бир-бир ўтказсангиз, улардаги фазилат ва камчиликларни бир-бир санаб бераман», дебди.
     

    ✔ 137    🕔 11:48, 05.04.2019
  • Қора шим

    Қора шим

    Алишон Капакликая

    (Бўлган воқеа)

    ✔ 247    🕔 21:22, 13.02.2019
  • Буюк қаҳрамон экранга чиқади

    Буюк қаҳрамон экранга чиқади

    «Жалолиддин Мангуберди» фильмида бош қаҳрамонни ким ўйнайди?

    ✔ 472    🕔 09:36, 26.10.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар