Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Тил тақдири — миллат тақдири

Ўтган йиллар давомида ўзбек тилининг асосий қонун-қоидалари ишлаб чиқилишига эришиш йўлида қайсидир маънода ҳаракатлар бўлди. Лекин имло масаласида бир хилликка келинмагани аҳолининг умумий саводхонлик даражасига таъсир қилди ва қиляпти ҳам.

Тил тақдири —  миллат тақдири

Бошқа тилларни кузатсак, уларда хориждан сўз олиш ёки байналмилал сўзларни ишлатишда ўз меъёрлари бор. Маҳсулот давлат чегарасидан кириб келар экан, божхонада назоратдан ўтказилади.   Агар ўрнатилган барча талабларга жавоб берса, мамлакатга киритиш учун рухсат берилади. Бўлмаса, йўқ. Худди шундай божхона тизими, менимча, она тилимизда ҳам бўлиши зарур. Хориждан сўз олиш асосан икки хил ҳолатда юзага келади. Биринчиси, ўзимизда шу сўзнинг муқобили бўлмаганда, иккинчиси, барча хорижий давлатлар учун бир хил истеъмолдаги сўз ҳисобланганда.  
Оилада фарзанд ўз онасининг тилида гапириб, тили чиқади. Агар у икки тилда гаплашиб катта бўлса, бу менинг тилим деган ифтихорни туя олмайди. Фарзандимиз бошқа тилда гапириб, ўқиб савоб чиқарса, унинг оиладаги миллий тутумларга муносабати ҳам ўзгаради. Шу руҳда тарбия топган бола отасига қўлини кўксига қўйиб чой узатмайди. Ёки шундай тарбия топган қиз ҳатто қўлига супурги ушлаб, эгилиб ҳовли супурмайди. Уларга ўзлари устувор деб билган тил ва унинг ортидан бегона бир миллатнинг ғояси сингиб боради. Чунки ҳеч бир тилни миллатдан айри ҳолда ўрганиб бўлмайди.
Бизнинг тилга нисбатан ўз эътиқодимиз бор. Агар она тилимиз ўрнини бошқа бир тил эгалласа, биз ана шу ўз она тилимизга бўлган эътиқодни ҳам бой берамиз. Айрим ота-оналарда боламни рус мактабга берсам, руслашиб кетмасмикан, деган хавотир бўлади. Чунки бирон хорижий тилни ўрганиш боланинг хулқига албатта таъсир кўрсатиши ҳаётда кўп дуч келинган ҳолат. Ота-оналар айни мана шу ҳолатнинг мулоҳазасини қилишади.
Тарихда яшаб ўтган буюк боболаримиз ўзбек эканини бугун кўпчилик билмайди. Негаки, ўша даврларда араб ва форс тиллари жамиятда етакчилик қилган. Шунинг таъсирида илмий ва бадиий асарлар ўша тилларда яратилган. Натижада, бизнинг буюк боболаримизга ўзлари ижод қилган тил билан боғлаб нисбат бериладиган бўлди. Аслида бизнинг боболаримиз инсоният цивилизациясига жуда катта ҳисса қўшишган. Лекин уларнинг ўзбеклиги тил воситасида сояда қолиб кетаверган.
Бугун эса биз ўзимизнинг ҳақиқий миллий тилимизга, қонунан давлат тили мақоми берилган расмий тилга эгамиз. Энди биз шу тилнинг алифбосини такомиллаштириб, қонун-қоидаларини мукаммаллаштириб, шу тилни асраб-авайлаш йўлидан боришимиз керак. Бизнинг фахримиз кўп тилни билишимиз эмас, аввало, ўз она тилимизга бўлган муносабатимиз билан белгиланади. Буни унутишга, бунга бепарво ва лоқайд бўлишга ҳеч биримизнинг ҳақимиз йўқ.
Энди бу ишларни тизимли йўлга қўйиш учун балки янги бир қўмитами, қандайдир тузилмага эҳтиёж бор. Биз она тилимизга бу меники, бу менинг она тилим, деган фахр, ғурур ва ифтихорни уйғота олмас эканмиз, тилимиз хавф остида қолади.
Ҳар бир одамда тил қайсидир маънода руҳиятни ҳам англатади. Хориж тилини ўрганиш учун ўша руҳиятга кира олиш талаб қилинади. Балки бунинг ҳеч қандай зарарли томони йўқдир, лекин ўзга тил ортидан инсон ўзидан, ўзлигидан узоқлашиб қолмаслиги керак. Тил — миллат рамзи. Миллат маънавиятнинг бир бўлаги. Тилга эътиборсизлик, ўз она тили ташвишини қилмаслик инсонни миллийлиги, ўзлигидан айириши муқаррар.
Мени бир нарса жуда таъсирлантиради. Дунёнинг қайси бир бурчагида ҳатто ўзбекнинг кимлигини ҳам билмайдиган бир спорт ҳаками «кураш», «чала», «ёнбош», «ҳалол» каби сўзларни катта майдонларда туриб тилга оляпти. Демак, бизнинг миллий тилимиз, миллий сўзларимиз жаҳонга юз тута бошлади. Худди шундай биздан хорижга тақдим этиладиган миллий маҳсулотларимиз билан бирга уларнинг миллий ёрлиғини, шу тарзда миллий сўзларимизни ҳам олиб чиқишимиз мумкин экан. Шундай пайтда ўзимиз икки тилни расмий тил сифатида эълон қилсак, тилимизга нисбатан иккиланиш, бўлиниш пайдо бўлмайдими?
Сигирнинг овозини ҳаммамиз эшитганмиз. Бизнинг назаримизда у «мў-мўў» тарзида овоз чиқаради. Қизиғи шундаки, инглиз худди шу товушни биздан бошқача қабул қилади. У буни «қав-қав» тарзида эшитади. Ўзи битта сўз, лекин уни қабул қилишда унга ҳар ким ҳар хил ёндашади. Нега шундай? Чунки ҳар бир нарсани ҳар ким ўз хусусиятларидан келиб чиқиб қабул қилади. Инсонда она тили битта бўлади. Ўзбек тилини она тили сифатида ҳис қила олган киши ундан кейин истаган жаҳон тили ёки хорижий тилни ўрганиши мумкин. Бунга ҳеч ким тўсқинлик қилмайди. Аммо ўз она тилига ҳурмат руҳида тарбия топмаган инсонда миллий руҳ, миллат қайғуси, тил ташвиши бўлиши мумкинми? 
Биз тилни муҳофаза қилиш орқали миллатни, халқнинг қадр-қимматини, ор-номусини, ишонч-эътиқодини, ўзлигини асраб қолишимиз зарур. Тарихда ҳукмрон мафкура халқнинг тили қандай бўлиши кераклигини белгилаб берган. Шундай даврларни ўзбек халқи ҳам неча бор бошдан кечирди. Энди эса биз мустақил ва озод юртмиз. Бизнинг ўз тилимизни ўзимиз асраш, ҳимоя, муҳофаза қилиш масаласи давлат миқёсидаги энг катта масала бўлиши керак. Урф-одат, қадрият, миллийлик, оғзаки ва ёзма ёдгорликлар миллатнинг тилини ўзида акс эттиради. Тилга заҳа етса, юқоридагиларнинг барчаси ҳалокатга учраши муқаррар.
Кечаги кунимиз тил билан боғлиқ кўп талатўплар билан ўтди. Энди бугун яна бир янги тил муаммосини ўйлаб топмасдан ўз она тилимизга ҳурмат туйғуси билан яшашимиз лозим. 
Севара ХУДОЙБЕРДИЕВА,
тилшунос




Ўхшаш мақолалар

КОРОНАВИРУС Дунёга яна қандай таҳдид солмоқда?

КОРОНАВИРУС Дунёга яна қандай таҳдид солмоқда?

🕔13:32, 03.06.2020 ✔45

Карантиндан чиқаётган олам

Дунё аста-секинлик билан карантиндан чиқмоқда. Мисол учун, Мадрид ва Барселонада яқинлар билан учрашувларга рухсат берилди, айвонли кафе, барлар очилмоқда. Атлантика океани қумли соҳилларида, шунингдек Андалусия минтақасида жойлашган испан пляжлари ишлай бошлади.

Батафсил
БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

🕔11:22, 27.05.2020 ✔363

2022 йилда аҳоли рўйхатга олинади, бу нима учун керак?

2022 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш умуммиллий тадбири ўтказилади. Бу муҳим жараёнга тайёргарлик кўришнинг ҳуқуқий асослари шаклланмоқда.

Батафсил
ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

🕔11:16, 27.05.2020 ✔144

Муҳокама қандай ўтди ва нималарни кўрсатди?

Адлия вазирлиги томонидан шу йил 24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйилган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамаси ниҳоясига етди.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • КОРОНАВИРУС Дунёга яна қандай таҳдид солмоқда?

    КОРОНАВИРУС Дунёга яна қандай таҳдид солмоқда?

    Карантиндан чиқаётган олам

    Дунё аста-секинлик билан карантиндан чиқмоқда. Мисол учун, Мадрид ва Барселонада яқинлар билан учрашувларга рухсат берилди, айвонли кафе, барлар очилмоқда. Атлантика океани қумли соҳилларида, шунингдек Андалусия минтақасида жойлашган испан пляжлари ишлай бошлади.

    ✔ 45    🕔 13:32, 03.06.2020
  • БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

    БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

    2022 йилда аҳоли рўйхатга олинади, бу нима учун керак?

    2022 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш умуммиллий тадбири ўтказилади. Бу муҳим жараёнга тайёргарлик кўришнинг ҳуқуқий асослари шаклланмоқда.

    ✔ 363    🕔 11:22, 27.05.2020
  • ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

    ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

    Муҳокама қандай ўтди ва нималарни кўрсатди?

    Адлия вазирлиги томонидан шу йил 24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйилган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамаси ниҳоясига етди.
     

    ✔ 144    🕔 11:16, 27.05.2020
  • ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

    ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

    Яқинда Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг ОАВ учун брифингда бутун бир халқнинг она тилига нисбатан беписандлик ва беҳурматлик билан билдирган муносабатини ўқиб, беихтиёр «уятсизлик ҳам эви билан-да» деган гап кўнглимдан ўтди.
     

    ✔ 147    🕔 11:14, 27.05.2020
  • ЯНА МАТБУОТ МУАММОЛАРИ ҲАҚИДА

    ЯНА МАТБУОТ МУАММОЛАРИ ҲАҚИДА

    ёхуд ҳукумат қароридан кўзланган асл мақсад нима?

    Босма оммавий ахборот воситалари, асосан газеталарнинг келажаги керак-керак эмаслиги ҳақидаги муҳокамалар кетаётган шу кунларда ҳукумат порталига бир қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

    ✔ 357    🕔 12:10, 22.05.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар