Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ЎЗИНГДАН ЧИҚҚАН БАЛОГА…

Тилни мафкура қуролига айлантирманг, жаноб «фаоллар»!

ЎЗИНГДАН ЧИҚҚАН БАЛОГА…

Болалигимда қишлоғимизда оёқ кийимлари ишлаб чиқариладиган фабрика ишга тушган эди. Халқ тилида «обувной» деб номи чиққан бу фабрикага бизнинг ва атрофдаги қишлоқлардан мактабни битирган ёшлар ишга кира бошлашди. Ўша йили мактабни тамомлаб ўқишга киролмаган опам ҳам келаси йилгача шу фабрикада ишлаб туришни лозим топди. Унга қўни-қўшни қиз-йигитлар қўшилди. Ўшанда уларнинг барчаси бир муаммога дуч келишган эди: ишга кириш учун ариза рус тилида ёзилиши керак экан!..
Буни ҳамма табиий қабул қилган. Сабаби у пайтларда «иккинчи она тилимиз» ҳисобланган рус тили амалда аллақачон биринчиликка чиқиб олган эди. Ҳеч ким, ўша фабриканинг раҳбарлари (бўлмаса ўзимизнинг одамлар) ҳам, ишловчилар ҳам аризани ўзбек тилида ёзса ҳам бўладику, демаган. Очиғи бу ҳақда ўйлаб ҳам кўришмаган. Рус тилида ёзилади, тамом-вассалом. Хуллас, кимдир рус тили ўқитувчисининг олдига чопади, кимдир «армияда ўрис тилини ўрганиб келган» акаси ёки бирор қариндошидан ёрдам сўрайди. Аризалар қайта-қайта ёзилади, қайта-қайта йиртилади... Ишқилиб, амаллашади. Бу энди қирқ йиллик гаплар.
Ўзбекистон мустақил давлат бўлганига ҳадемай 28 йил тўлади. Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганига эса ўттиз йил бўлди! Хўш, нима ўзгарди?
Яқинда вилоятда яшайдиган бир қариндошимиз телефон қилиб ёрдам сўраб қолди. У аёлнинг анча йиллардан бери ҳар икки-уч ойда фарзандини Тошкентдаги клиникалардан бирида даволатиб туришини биламан. Катта пул сарфлайди. Лекин бемор кўп, синчиклаб текширувлар, таҳлиллар ҳар бир беморга анча вақт олади. Шу боис олдиндан навбатга ёзилиш керак. Муолажалар яхши самара бераётгани учун улар эринишмайди сира. Навбатга ёзилади, клиника ходимлари қабул кунини белгилашади ва қабулдан бир кун олдин ўзлари мижозга телефон қилиб айтишади. Ҳаммаси рисоладагидек. Мендан ёрдам сўраганининг сабаби эса...
Ўша аёл икки ой олдин ҳам текширувга олиб келган ўғлини. Текширишган, муолажа натижалари таҳлил қилинган ва янги муолажалар ёзиб берилган. Врач кўрсатмаси билан 250 минг сўмга қанақадир аппаратга ҳам туширган фарзандини ва кейинги сафар келишини рўйхатга ёздиришни ҳам унутмаган. Белгиланган сана яқинлашганда клиникадан унга телефон қилишган, лекин унинг телефони «доирадан ташқарида» бўлгани боис улана олишмаган. Клиникадан қўнғироқ бўлганини билган аёл ўзи сим қоққан. Гўшакни русийзабон ходим олган ва рус тилида навбати ўтиб кетганини, яна навбатга ёзиб ўзи телефон қилишини айтган. Лекин қўнғироқ қилмаган. Муаммо шундан бошланган. Ҳар сафар клиникага қўнғироқ қилганида ўша ходим рус тилида жавоб берган, унинг гапларини амал-тақал тушуниб олган аёлнинг ўзбек тилидаги жавобларига парво ҳам қилмаган. Ахир, кун ўтяпти, белгиланган вақт ўтиб кетса, бемор қайтадан 250 минг тўлаб яна аппаратга тушиши керак-да. Кейинги сафарлар эса унинг овозини эшитибоқ гўшакни тарақлатиб қўйиб қўйиш бошланган...
Ундан клиника рақамини олиб қўнғироқ қилдим, ўша ходим олди гўшакни. Ўзбек тилида гапиришни бошладим. «Что вы говорите?» Мен эса ўзбекча гапиришда давом этдим. Ниҳоят, у «ёрилди»: «Я не понимаю узбекский». «Унда ўзбек тилини биладиган ходимга беринг гўшакни...» Ҳайтовур, ўзбек тили, деганимдан уқиб олди шекилли, «сейчас», деб, шеригини чақирди... Салом-аликдан сўнг вазиятни тушунтирдим, муаммо ҳал бўлди, қариндошим бемор ўғлини навбатдаги кўрикдан ўтказиб кетди.
Мени дарров миллатчиликда айблашга шошилманг. Лекин, Ўзбекистонда давлат тилини билмаслигини уялмай айтиб, бунинг устига ўзига рус тилида гапиришни талаб қилаётганларни бир кўз олдингизга келтиринг. Айниқса, буни юқорида тилга олганим 40 йиллик ҳолат билан таққосласангиз, фикрингиз ўзгаришига ишонаман.
Яқинда бир гуруҳ фаоллар (аксарияти маданият ходимлари)нинг Ўзбекистон қонунчилигига ўзгартиш киритиб, рус тилига расмий тил мақомини бериш таклифи билан чиққанини ўқиб, улар орасида халқимиз севадиган, ардоқлайдиган шахсларнинг ҳам борлигидан рости лол бўлиб қолдим. Чунки соф ўзбекча исм-фамилиялари-да «ўрисча жаранг сочадиган» (бу ғализ жумлани ишлатишни ҳам, ишлатганларни ҳам ёқтирмасам-да, айни вазиятда қўллашни лозим кўрдим)лар билан уларнинг ҳамфикр эканлигидан дилим ранжиди. Тўғри, бир менинг ранжишим ҳеч нарсани ўзгартирмайди, лекин жим турмаслик ҳам керак-ку.
Эҳтимол, улар, биз ўзбек тилига қарши эмасмиз, фақат рус тилига расмий мақом бериш таклифини (аслида бу уларнинг талаби) илгари сурдик, холос дейишлари мумкин. Хўш, шундай ҳам дейлик. Нима фарқи бор? Бу таклиф ўзлари каби ўзбек бўлса ҳам, ўзбекча куйласа ҳам, оилада, яшаш тарзида русча анъаналарга содиқ бўлган яна қанча-қанча «фаоллар»ни руҳлантирадими? Албатта! Ёки бу ёғи «Ўзингдан чиққан балога, қайга борай давога»ми?
Балки айримларга фарқи йўқдир, лекин шундай бўлгудек бўлса, рус тили расмий мақомдан осонлик билан, 40 йил аввалгидек, «иккинчи она тили» даражасига чиқиб олмайди деб ким кафолат бера олади? Ўшанда бирор давлат идораси ёки муассасага ишимиз тушса, гўшакни ўзбек тилини биладиганга беринг, деёлмайди ҳеч ким. Айниқса, ўзбек тилини била туриб атайлаб русча гапирадиган «ўта маданиятли ўзбеклар» ҳам борлигини инобатга олсак, бунинг оқибатлари яхшиликка олиб келмайди.
«Рус тили орқали ўзбек миллати нафақат буюк рус маданияти, балки жаҳон маданияти ва илм-фани билан танишгани, ўзбек олимлари ва адиблари рус тили орқали дунёга танитилгани ҳамда дунёни танигани» каби важ-карсонингизга кўз юмган ҳолда, «миллионлаб ўзбеклар рус тилини билмагани учун Россияда ишлаётганда қийналмоқда» деган иддаоингизга қандай бефарқ бўлиш мумкин? Қизиқ, сиз Россияда ишлаётган ватандошларимиз ҳақида қайғуряпсизми ёки уларни ҳам руслаштиришни истаяпсизми? Майли, сизнингча ҳам бўла қолсин. Нима, Россияда ишлаш учун ўз мамлакатида рус тилига қонуний мақом берилиши шартми? Ҳа, тилни билиш бошқа, ўрганиш бошқа, унинг расмий мақомга эга бўлиши бутунлай бошқа нарса. Буни унутманг, жаноб «фаоллар».
Ўзбекистонда рус тили бўйича шундоғам ҳеч қандай муаммо йўқ. Истаган одам боласини рус тилли боғча ва мактабларга беришяпти. Жамиятда ҳам русийзабон ҳамюртларимиз бирор муаммога дуч келишгани йўқ, келишмайди ҳам. Рус тилини сиёсийлаштириш, ундан қандайдир мафкура қуроли сифатида фойдаланмаслик керак.
Ундан кўра, юртимиз зиёлилари, санъат ва маданият арбоблари бир ёқадан бош чиқариб, ўзбек тилимизнинг том маънода Давлат тили даражасига олиб чиқиш учун ҳаракат қилишлари лозим. Қайсидир бошқа давлатнинг сиёсий қарашларини ифодаловчи пропаганда қутқуларига учмасдан, мамлакатимиз, миллатимиз, тилимиз равнақи йўлида жипс бўлишимиз даркор! Ахир, айтишадику, бўлинганни...
Усмонжон ЙЎЛДОШЕВ,
журналист




Ўхшаш мақолалар

РАҲБАРЛИК МАСЪУЛИЯТИ, ИНСОНИЙЛИК БУРЧИНГИЗНИ БАЖАРЯПСИЗМИ?

РАҲБАРЛИК МАСЪУЛИЯТИ, ИНСОНИЙЛИК БУРЧИНГИЗНИ БАЖАРЯПСИЗМИ?

🕔20:31, 08.08.2019 ✔46

Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашга муносабат ўзгарганини барчамиз кўриб, ҳис қилиб турибмиз. Бошқача айтганда, кўп вақт ёпиқ турган, биров тақиллатса-да очилмаган эшиклар бугун очилди. Раҳбарлар аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларни эшитиш, дардларини тинглаб, унга даво топишни ўрганмоқда.
 

Батафсил
УЙЛАНАЁТГАН ЎҒЛИНГМИ Ё ҲАКАЛАК ОТГАН НАФСИНГ?

УЙЛАНАЁТГАН ЎҒЛИНГМИ Ё ҲАКАЛАК ОТГАН НАФСИНГ?

🕔12:41, 02.08.2019 ✔81

Бир аёлни биламан. Ўзининг наздидаги яхши келин излаб қарийб уч йилдан буён маҳаллама-маҳалла, шаҳарма-шаҳар кезади. Албатта, яхши қизлар кўп, жудаям кўп. Аммо у аёлнинг ўзига хос мезонлари бор. Ана шу «мезон»ларга мосини қидиради, излайди. Бу қандай мезонлар экан, дейсизми? Марҳамат, унда эшитинг.

Батафсил
НАРХЛАР ЎЙИНИ унинг ортида кимлар турибди?

НАРХЛАР ЎЙИНИ унинг ортида кимлар турибди?

🕔12:39, 02.08.2019 ✔90

Бозорларимизда дала-дўконлари ташкил этилгани айни муддао бўлди. Олибсотарларга ялиниб ўтирмай сабзи-пиёз дейсизми, картошка ёки карам дейсизми, тарозига торттириб, пулини тўлаб олиб кетаверасиз. Қўл ҳақи уриб қолса ҳам олибсотарларникидан анча арзон. Аммо, бу дала-дўконларида камчилик йўқ, дегани эмас.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • РАҲБАРЛИК МАСЪУЛИЯТИ, ИНСОНИЙЛИК БУРЧИНГИЗНИ БАЖАРЯПСИЗМИ?

    РАҲБАРЛИК МАСЪУЛИЯТИ, ИНСОНИЙЛИК БУРЧИНГИЗНИ БАЖАРЯПСИЗМИ?

    Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашга муносабат ўзгарганини барчамиз кўриб, ҳис қилиб турибмиз. Бошқача айтганда, кўп вақт ёпиқ турган, биров тақиллатса-да очилмаган эшиклар бугун очилди. Раҳбарлар аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларни эшитиш, дардларини тинглаб, унга даво топишни ўрганмоқда.
     

    ✔ 46    🕔 20:31, 08.08.2019
  • УЙЛАНАЁТГАН ЎҒЛИНГМИ Ё ҲАКАЛАК ОТГАН НАФСИНГ?

    УЙЛАНАЁТГАН ЎҒЛИНГМИ Ё ҲАКАЛАК ОТГАН НАФСИНГ?

    Бир аёлни биламан. Ўзининг наздидаги яхши келин излаб қарийб уч йилдан буён маҳаллама-маҳалла, шаҳарма-шаҳар кезади. Албатта, яхши қизлар кўп, жудаям кўп. Аммо у аёлнинг ўзига хос мезонлари бор. Ана шу «мезон»ларга мосини қидиради, излайди. Бу қандай мезонлар экан, дейсизми? Марҳамат, унда эшитинг.

    ✔ 81    🕔 12:41, 02.08.2019
  • НАРХЛАР ЎЙИНИ унинг ортида кимлар турибди?

    НАРХЛАР ЎЙИНИ унинг ортида кимлар турибди?

    Бозорларимизда дала-дўконлари ташкил этилгани айни муддао бўлди. Олибсотарларга ялиниб ўтирмай сабзи-пиёз дейсизми, картошка ёки карам дейсизми, тарозига торттириб, пулини тўлаб олиб кетаверасиз. Қўл ҳақи уриб қолса ҳам олибсотарларникидан анча арзон. Аммо, бу дала-дўконларида камчилик йўқ, дегани эмас.

    ✔ 90    🕔 12:39, 02.08.2019
  • ЎҚИГАН ҚИЗ КЎЧАДА ҚОЛМАЙДИ

    ЎҚИГАН ҚИЗ КЎЧАДА ҚОЛМАЙДИ

    Мени кўп йиллардан бери бир масала ўйлантиради. Кейинги йилларда олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талаба қизларимиз 2-3-курсдаёқ турмушга узатилмоқда. Табиийки, бу уларнинг дарсга қатнашига, фанларни ўзлаштиришига салбий таъсир кўрсатади. Айниқса, уларнинг ҳомиладорлик даври ўқиш вақтига ёки диплом ёзиш даврига тўғри келиб қолса, нима бўлишини тасаввур қилинг. Бундай талабалар билмини баҳолашда ўқитувчи олдида жиддий муаммолар юзага келади, чунки мавжуд қоидаларга мувофиқ талабанинг ўзлаштириши босқичма-босқич амалга оширилиши шарт. 

    ✔ 86    🕔 21:11, 25.07.2019
  • «Бир кун сен ҳам  қайнона бўласан»

    «Бир кун сен ҳам қайнона бўласан»

    Каромат аянинг икки нафар ўғли бор. Каттаси Содиқ иккинчиси Ортиқ. Уларни едирди, ичирди ҳеч кимдан кам қилмай катта қилди... Умрнинг тез ўтишини қарангки, болалар кўз очиб юмгунча катта йигитлар бўлишди.

    ✔ 104    🕔 18:44, 11.07.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар