Сиз кутган суҳбат      Бош саҳифа

Муножот ЙЎЛЧИЕВА: «Улардан хафа бўлмайман, раҳмим келади холос»

Газетамизнинг навбатдаги меҳмони ноёб овози, туйғуларга бой ижроси, юракдан куйлаш услуби билан нафақат ўзбекистонлик, балки хорижликларнинг ҳам эътиборини қозонган. Унинг Европадаги концерт дастурларида билетлар ҳамиша талаш бўлади, мухлислари ҳам бисёр. Дурдона қўшиқларнинг умрбоқийлигини таъминлаётган ўзбек миллий мусиқа санъатининг етук намояндаси, Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева билан суҳбатимиз самимий кечди. Санъаткор дил тубидаги гапларни, кўнглидан ўтказиб юрган анча-мунча фикрларни очиқ-ойдин айтди.

Муножот ЙЎЛЧИЕВА: «Улардан хафа бўлмайман,  раҳмим келади холос»

— Муножот опа, истеъдодли ёш ижодкорларни ҳамиша қўллаб-қувватлаб, тўғри йўл-йўриқлар кўрсатиб келасиз. Устоз санъаткор сифатида уларнинг бугунги кундаги энг катта муаммосини нималарда, деб биласиз?
— (ўйланиб) Ҳозирги ёшларнинг аксарияти айтаётган қўшиғи қай даражада сифатли ва пухта эканлигига ҳам аҳамият қаратмай, тезроқ танилиш, экранда кўриниш ва катта саҳнага чиқишга шошилишяпти. Бирор устоз санъаткорнинг этагини тутиб, ундан ҳаётий ва ижодий маслаҳатлар олмасликлари ҳам энг катта хатоларидан бири. «Устоз-шогирд» анъанасининг сустлиги, узвий давом этмаётгани жудаям ачинарли ҳолат.

— Айрим ҳамкасбларингиз «Мақомларимизнинг негизини қолдирган ҳолда замонавий мусиқа ёрдамида қайта куйлаш лозим, шундагина ёшларимизда ҳам қизиқиш пайдо бўлади», дейишади...
— Бу фикрга сира қўшилмайман. Охирги пайтларда мақомларимиз, мумтоз қўшиқларимиз мусиқасини замонавийлаштириб, «caver» усулида айтилса, ёшлар янада қизиқади, деган муносабатлар билдирилмоқда. Аммо булар ёш авлод қалбида миллий санъатимизга нисбатан муҳаббат, иштиёқни уйғотиш борасида ҳеч қандай самара бермайди ва бу бир баҳона холос. Миллийлигимизни қанчалик асл ҳолича сақлаб, қанчалик тарғиб қилсак, шунчалик ўзимизнинг миллий санъатимиз ривожланиб, янада кенгроқ қанот ёзади.
Биласиз, ўзбек тилини тушунмайдиган, тили бошқа хорижликлар қаршисида кўп йиллардан бери мақом қўшиқларимиздан тортиб, халқ бастакорлик ижоди намуналарини куйлаб, концерт дастурлари тақдим этиб келаман. Дунёнинг қай бир давлатида саҳнага чиқиб, қўшиқ ижро этмай, бирор марта бўлса-да, чет эллик тингловчиларнинг «Қўшиқларингизни тушунмаяпмиз, таржима қилиб беринг», деганини эшитмаганман. Мукаммал ва юқори савияда ижро этилган асар қайси тилда бўлишидан қатъи назар ҳамиша тингловчи қалбини забт эта олади. Санъатсевар халқимиз ҳам дунёга машҳур санъаткорларнинг турк, араб, эрон, итальян, инглиз, рус тилидаги ижод маҳсулларини, опера қўшиқларини севиб эшитишади-ку! Куй ва сўзлар қоришиғи шунчалар пухтаки, уларни таржима қилиш шарт эмас.
Баъзи савияси паст одамларнинг «Хорижликлар сизни қандай эшитишади? Биз ўзбеклар тушуна олмаймиз-ку...» каби гапларидан ҳечам хафа бўлмайман, фақат уларга раҳмим келади холос. Аслида эса ўзга миллат вакиллари жуда ҳам юқори маданият ва дид билан асарларимизни маҳлиё бўлиб эшитишади. Халқимиз тингловчилари орасида ҳам нозик табиатли ва дидли санъатсеварлар сафини кенгайтириш зарур. Олди-қочди ижрочилар, бугун айтилиб, эртага эсдан чиқадиган қўшиқлар шайдосини чин санъатсевар деб бўлмайди.

— «Фарзандларимизни боғча ёшидан бошлаб мумтоз қўшиқларимизга қизиқтиришимиз, тарбиялашимиз керак», деган эдингиз. Миллий тароналаримизни болаларбоп содда ва тушунарли тарзда ижро этиш ҳамда уларни тўплам сифатида оммалаштириш ниятингиз борми?
— Боғча ёшидаги ўғил-қизлар ва бошланғич синф ўқувчилари дунёқараши, табиатига мос бир қанча лойиҳаларни амалга ошириш мақсадим бор, албатта. Бастакорлар уюшмасида ҳам болалар учун алоҳида ёзилган асарлар талайгина. Уларнинг барчасини жамлаб, диск ҳолатида чиқариш ва болаларга кўпроқ эшиттиришни йўлга қўйиш керак. Менга қолса буни мактаб дарсликларига киритишни таклиф этардим. Балки, юртимизнинг қайсидир таълим масканидаги санъатни қадрловчи педагоглар бу ишни ўз ихтиёри билан амалга ошираётгандир. 
Бироқ бугун боғча боласининг тили севги-муҳаббат мавзусидаги тумтароқ қўшиқларни айтиб шаклланаётгани, клиплардаги ҳаракатларга тақлид қилиб, ликиллаётгани ачинарли манзара.
 Агар миллий куйларимизни ҳар куни оз бўлса-да, болаларга эшиттирсак, уларнинг қулоғи ўрганади. Болаларга мос енгил ва ўйноқи бўлган миллий ашулаларимизни эшиттиришни мажбурий қилиш керак, деб ўйлайман.

— Охирги йилларда ўзбекнинг тўйида ажнабий қўшиқларнинг куйланиши урфга кирди. Сизнингча, бу одамлар талабими ёки айрим «санъаткор»лар «меҳнати» самараси?
— Халқимизнинг ўзи ўзбекона ашулалардан кўра арабча, туркча, миянгизга тақиллатиб уриб турадиган, дупур-дупур қўшиқларга ўйнашни яхши кўради. «Лазги» ёки «Андижон полкаси»га рақсга тушганидан сўнг улардан ҳам қониқмай, янада шўх, миянгга зарба берадиган қўшиқларни талаб қилишади. Бу айниқса водий вилоятларида жуда анъанага айланибди. Мен Андижондаги тўйларга борсам, сиқилиб қоламан. Одамларимизнинг ўзи савиясини оширишга муҳтож. Олдин уларнинг ўзини ўзбекча қўшиқларга хиром айлашга ўргатиш керак. 

— Кўплаб мамлакатлардаги нуфузли саҳналарда қўшиқ ижро этгансиз. Шундай бўлса-да, сиз орзу қилган, аммо ҳали ашула айтиш насиб этмаган жаҳон саҳнаси ҳам борми?
— Америка ва Англиянинг ўнлаб шаҳарларида концерт бериш бахтига сазовор бўлганимга ҳамиша шукр қиламан. Япония, Хитой, Корея, Ҳиндистон, Италия, Швейцария, Бразилия, Германия, Испания, Бельгия, Франция, Россия, Ҳиндистон, Дания сингари давлатларнинг машҳур саҳналарида ҳам қўшиқ куйладим. 
Йигирма йиллар аввал Лондондаги «Элизабет холл», яъни «қироличалар саҳнаси» деган ҳашаматли санъат саройида концерт берганимда, ташкилотчилар ва таржимонлар «Шарқ мамлакатларидан биринчи бўлиб бу ерда сиз куйлаяпсиз. Шу пайтгача ҳеч ким ушбу саҳнада чиқиш қилмаган», дейишган. 
Географик жиҳатдан катта бўлган мамлакатлардан — Канада ва Австралия саҳналарида туриб, мумтоз қўшиқлар куйлаш орзуим бор.

— Хорижлик мухлисларингиз кўпинча қайси қўшиқларингизни сел бўлиб тинглашади?
— Саволингиздан бир воқеа ёдимга тушди. 1998 йили Бельгияда аёл санъаткорлар ўртасида ташкил этилган «Аёл овози» фестивалида қатнашганман. Ўшанда тадбир ташкилотчилари биз иштирокчилар бошчилигида очиқ дарслар ўтказишни ҳам режалаштиришган. Мендан сабоқ олишни истаб, машғулотга қатнашаётганларга осон бўлиши учун «Омон ёр» қўшиғимизни танлаб, бошланма қилаётсам, бельгиялик бир хонанда «Бизга бундай енгил халқ ашулаларидан эмас, мақомлардан ўргатинг», дея кескин фикр билдирди. 
Унинг талаби бизни ҳайратга солганини яширмайман. Кейин устозим Шавкат Мирзаев ва таржимон билан маслаҳатлашиб, «Омон ёр», «Баёт 4» ҳамда «Тановор»ни ўргатганмиз.
Хорижликларнинг қайсидир бири Чустий ғазаллари билан яратилган қўшиқларимни ёқтиришса, айримлари «Муножот»ни, яна бошқалари миллий фолькор намунаси «Ёр-ёр»ни сўрашади. Қисқаси барча ашулаларимни ўз мухлиси бор.

— 1995 йили Франция, 1997 йил Германияда аудио альбомларингиз чиқарилиб, катта нусхаларда сотилганлигидан хабаримиз бор. Нима учун ўзимизда у даражада оммалашмаган?
— Хорижда мусиқий альбомларим чиқариб тарқатилганидан сўнг, юртимиздаги баъзи тадбиркорлик бирлашмалари томонидан ҳам янги альбомлар борасида бир қатор таклифлар бўлган. Мен учун уларнинг моддий томонлама шартнома бандлари бироз маъқул келмаганлиги боис ижодимнинг ва меҳнатимнинг қадрини афзал билиб, уларга рад жавобини бердим. Чет элда санъаткор билан шартнома тузадиган фирмалар ижодкорнинг меҳнатини қадрлаб, ўшанга яраша гонорар ажратади. Бизда эса бу борада қилинадиган ишлар ҳали кўп.

— Ижтимоий тармоқлар санъаткор ва мухлис ўртасидаги виртуал кўприк вазифасини ўтаяпти. Аммо сиз улардан фойдаланмайсиз. Сабаби нима?
— Фақат инстаграм тармоғида шахсий саҳифамни очганман. Тез-тез кириб, фаол бўлишга вақт ва қизиқиш йўқ. Давлат тадбирлари, хориж сафарлари ва Консерваториядаги қувончли, унутилмас кунларда олинган суратларни саҳифамга жойлаб, реклама қилишга жуда бефарқман. Интернетга кирсангиз, вақтингизни тез бой бериб қўясиз ва режадаги ишларингиз қолиб кетади.
— Сизни яқиндан билганлар «Муножот Йўлчиева нафақат саҳнада, балки уйида ҳам дид ва нафосат билан миллий либосларда юради» дейишади.
— Биласизми, табиатан ёшлигимдан қимматбаҳо, шоҳона либосларга қизиқмайман. Илк бор саҳнага чиқишимдан аввал эгнимга нима кийишни билмай, роса иккиланганман. Андижонга, ота ҳовлимизга борганимда онам сандиғидан бир кийимлик атлас топиб берган. Раҳматли холам бир кечада тиккан оддий, содда ва бежирим кўринишдаги кўйлакни саҳнага кийиб чиққанман. 77 ёшни қаршилаётган устозим Шавкат Мирзаевнинг «Янги кўйлак кийишга ҳаракат қилмагин, дабдабали бўлиши ҳам шарт эмас. Озода, дазмол урилган, чиройли бўлса бўлди. Дид билан кийингин» деган сўзларига доимо амал қиламан. Миллий кийимларимизни жуда ҳам яхши кўраман ва бу менинг имижимга айланган.

— 2006 йилда Миср маданият маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган «Намунали аёл» танловида ғолибликни қўлга киритгансиз. Оилада қанчалик намунали аёлсиз?
— Оилада ҳам меҳрибон, ҳам қаттиққўл онаман, ич-ичимдан меҳр туйсам-да, икки ўғлимга жуда талабчан муносабатда бўлганман. Болалигимизданоқ меҳнаткаш ва меҳрибон отамнинг қаттиққўл, жиддий тарбияси ўлароқ, менинг характеримда ҳам шу жиҳатлар шаклланган.  
— Муножот Йўлчиева қайноналик ролини қандай уддалаяпти?
— Айримлар келин қиздек бўлмайди, дейди. Лекин мен бу фикрга қўшилмайман. Раҳматли қайнонам ҳам жуда мулойим аёл эдилар. Санъаткор бўлганим учун хизматларини рисоладагидек қилолмаганман. Бугун ўзим ҳам қайнонаман, икки нафар ширингина қизалоқ — Муборакхон ва Маликахоннинг бувисиман. Келиним Моҳларойим фаросатли, зеҳнли. Бир пайтлар ҳудди шундай қизим бўлишини орзу қилганман. Кўз тегмасин, ўғлим Музаффар иккиси бахтли ҳаёт кечиришяпти. Кенжа фарзандим Шуҳратни эса энди уйлантирамиз.
— Самимий суҳбатингиз учун ташаккур!
Миролим ИСАЖОНОВ
суҳбатлашди.




Ўхшаш мақолалар

Муножот ЙЎЛЧИЕВА: «Улардан хафа бўлмайман,  раҳмим келади холос»

Муножот ЙЎЛЧИЕВА: «Улардан хафа бўлмайман, раҳмим келади холос»

🕔11:12, 31.05.2019 ✔1934

Газетамизнинг навбатдаги меҳмони ноёб овози, туйғуларга бой ижроси, юракдан куйлаш услуби билан нафақат ўзбекистонлик, балки хорижликларнинг ҳам эътиборини қозонган. Унинг Европадаги концерт дастурларида билетлар ҳамиша талаш бўлади, мухлислари ҳам бисёр. Дурдона қўшиқларнинг умрбоқийлигини таъминлаётган ўзбек миллий мусиқа санъатининг етук намояндаси, Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева билан суҳбатимиз самимий кечди. Санъаткор дил тубидаги гапларни, кўнглидан ўтказиб юрган анча-мунча фикрларни очиқ-ойдин айтди.

Батафсил
«Бугун хавфли бир бало бор...»

«Бугун хавфли бир бало бор...»

🕔12:21, 17.01.2019 ✔2221

Томошабин кўз ўнгида ҳам жиддий, ҳам комик қиёфада намоён бўлиш осон эмас. Бунинг учун фақатгина ҳаракат ва интилишнинг ўзи камлик қилади.

Батафсил
Гулчеҳра Иброҳимбекова:  «Бегона баҳор»ни бошимдан ўтказганман»

Гулчеҳра Иброҳимбекова: «Бегона баҳор»ни бошимдан ўтказганман»

🕔16:57, 18.10.2018 ✔2472

Саҳнага чиқиб, ўйнаётган роли — қаҳрамонига нисбатан томошабин қалбида меҳр ё нафрат уйғота олиш санъаткор истеъдодидан дарак беради.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Муножот ЙЎЛЧИЕВА: «Улардан хафа бўлмайман,  раҳмим келади холос»

    Муножот ЙЎЛЧИЕВА: «Улардан хафа бўлмайман, раҳмим келади холос»

    Газетамизнинг навбатдаги меҳмони ноёб овози, туйғуларга бой ижроси, юракдан куйлаш услуби билан нафақат ўзбекистонлик, балки хорижликларнинг ҳам эътиборини қозонган. Унинг Европадаги концерт дастурларида билетлар ҳамиша талаш бўлади, мухлислари ҳам бисёр. Дурдона қўшиқларнинг умрбоқийлигини таъминлаётган ўзбек миллий мусиқа санъатининг етук намояндаси, Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева билан суҳбатимиз самимий кечди. Санъаткор дил тубидаги гапларни, кўнглидан ўтказиб юрган анча-мунча фикрларни очиқ-ойдин айтди.

    ✔ 1934    🕔 11:12, 31.05.2019
  • «Бугун хавфли бир бало бор...»

    «Бугун хавфли бир бало бор...»

    Томошабин кўз ўнгида ҳам жиддий, ҳам комик қиёфада намоён бўлиш осон эмас. Бунинг учун фақатгина ҳаракат ва интилишнинг ўзи камлик қилади.

    ✔ 2221    🕔 12:21, 17.01.2019
  • Гулчеҳра Иброҳимбекова:  «Бегона баҳор»ни бошимдан ўтказганман»

    Гулчеҳра Иброҳимбекова: «Бегона баҳор»ни бошимдан ўтказганман»

    Саҳнага чиқиб, ўйнаётган роли — қаҳрамонига нисбатан томошабин қалбида меҳр ё нафрат уйғота олиш санъаткор истеъдодидан дарак беради.

    ✔ 2472    🕔 16:57, 18.10.2018
  • Маънавият — мавҳум тушунча эмас

    Маънавият — мавҳум тушунча эмас

    Одам бўлиш ва одамдек яшашнинг оддий қоидаларини тушуниш шунчалик мураккабми ёки ўзимиз мураккаблаштиряпмизми?..

    ✔ 2513    🕔 11:51, 30.08.2018
  • «Қўрқоқлик – буюк куч!»

    «Қўрқоқлик – буюк куч!»

    Таниқли драматург Шароф Бошбековнинг қаҳрамонлари жилмайиб туриб, ўз фожиаси ҳақида сўзлайди. Камчиликлари, қусурларини яшира олмайдиган содда-гўл персонажлари тақдирига кулиб эмас, ачиниб қараймиз.

    ✔ 909    🕔 11:37, 09.08.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар