Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ЎТТИЗ ЙИЛЛИК МУАММО

уни ечишга қачон киришилади?

Наманган шаҳридаги аҳоли гавжум кўчаларидан бирининг аянчли аҳволи тўғрисида ҳамкоримиздан танқидий мақола олдик. Очиғи унда кўтарилган муаммо деярли барча шаҳару қишлоқларда учрайди.

ЎТТИЗ  ЙИЛЛИК  МУАММО

Ўнқир-чўнқир кўчалар барчанинг бирдек оғир дардига айланган. Афсуски бу ҳақда қанча айтилса, «юқори»га қанча шикоят қилинса-да, муаммо ечимига комплекс ёндашув йўқ. Ҳар-ҳар жойда бир кўчанинг озгина қисми «эл кўрди» учун таъмирлаб қўйиляпти. Хуллас, мақолада ҳудуд ва кўча номини адашиб ўзгартириб қўйсангиз ҳам исталган вилоят ёки туманга тўғри келаверади.
Йўлларимизнинг аянчли аҳволи ҳеч кимга сир эмас. Бу муаммони бир ёки икки йилда ечиб ҳам бўлмайди. Зеро, сўнгги 30 йилда эътибордан четда қолган, ўз ҳолига ташлаб қўйилган муаммо бу. Тўғри, ўтган йилдан бошлаб, ҳали у вилоятда, ҳали бу туман ёки шаҳарда ёхуд «Обод қишлоқ» дастури доирасида қандайдир якка ишлар қилинмоқда. Аммо бу ишларнинг қамровида — республика, вилоят ёки ҳудудлар бўйича умумий стратегия ишлаб чиқилмаган. Айтайлик, вилоят миқёсида йўллар аҳволи мониторинги, уларнинг қайси йили ва қанча километрини таъмирлаш, уларнинг молиявий манбалари бўйича бош режа мавжуд эмас. Ахир, Президент ёки пойтахтдан борган катта бир раҳбар кўзи учунгина, режалаштирилмаган ёндашув билан ҳудуднинг ҳали у, ҳали бу йўл қисми асфальт қилиниши — муаммога ечим бўлмайди. Оқибатда серқатнов, маъмурий бинолар ва аҳоли зич жойлашган кўчаларимиз ҳанузгача ачинарли аҳволда қолмоқда.
Ушбу мақолани эълон қилиш билан бирга, республика, вилоят ва туман миқёсида тегишли мутасадди ташкилотлардан ҳудудлар бўйича кўчалар, йўлларни таъмирлаш бош режаси ишлаб чиқилиши ва уни аҳолига эълон қилинишини кутиб қоламиз. Зеро, аҳоли ўз кўчасининг нечанчи йилда каптал таъмирланишини билса, умиди уйғонади, сабр қилиб кутади, одамларнинг ҳали у, ҳали бу ташкилотга шикоят билан югуришига ҳам ҳожат қолмайди.

«Янги ариқ» кўчасининг эски муаммолари

Наманган шаҳрининг марказидаги «Оби-ҳаёт» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган «Янги ариқ» ва «Х.Халқанов» (собиқ Чехов) кўчаларининг аянчли аҳволи неча йилдирки аҳолини қийнаб келмоқда. Сабаби бу чеккадаги туман йўли эмас, минглаб одамлар юмушлари билан ҳар куни иши тушадиган, қатор маъмурий бинолар жойлашган шаҳар марказига яқин ва анчагина серқатнов йўл ҳисобланади.
Ушбу кўчаларнинг қай даргоҳларга олиб боришига бир эътибор беринг-а?
«Янги ариқ» кўчасига киришингиз билан чап томонда канал, унинг ўнг томонида хотира боғи. Юз эллик метр юришингиз билан Наманган шаҳрида машҳур бўлган, аксарият «каттакон»ларнинг фарзандлари, неваралари тарбияланадиган 6-сонли мактабгача таълим муассасаси жойлашган.
Эллик метр юришингиз билан Наманган вилоят ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази кўринади.
Ушбу кўча бўйлаб яна 200 метр юрсангиз 1-сонли мактабга чиқасиз. Сўнг «Х.Халқанов» кўчасига буриласизу оёқни мажбурий тормозга олиб борасиз. Сабаби бу йўл кичик бир ирмоқ ва кўлчалардан иборат. Бу кўчанинг Наманган шаҳар тез тиббий ёрдам биносига олиб боришини эшитиб ёқа ушлашингиз аниқ. Йўлингизда эса Наманган вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ҳам жойлашган.
Ҳа, биз ёритмоқчи бўлган кўчаларда шундай давлат ва халқ эътиборидаги ташкилот ва муассасалар жойлашган.
— Бу кўчага йўли тушиб қолган машинанинг ҳам, фуқароларнинг ҳам ҳолига вой, — дейди мазкур ҳудудда яшовчи фуқаро А.Султанова куюниб. — Ҳайдовчининг асаби ҳақида эса ортиқча гапиришга ҳожат йўқ. Ушбу кўчада жойлашган ташкилот раҳбарлари-ю маҳалла аъзолари бир бўлиб Наманган шаҳар ҳокимлигига неча марта ариза билан мурожаат этдик. Минг афсус, бу муаммодан аллақачон хабардор мутасаддилардан ҳамон жавоб кутмоқдамиз.
Йўлнинг носозлиги боис бу йўлдан юришга юрак олдириб қўйган ҳайдовчилар чуқурларга чап бериб ҳаракатланишга уринишлари оқибатида фуқаролар, болалар учун жиддий хавф туғилишига сабаб бўлмоқда.
Қолаверса, анчадан бери вилоят ДСЭНМ кўчасидаги асфальт ўртасидан сув оқиб ётади. «Сувсоз» маъмурияти келади, таъмирлайди аммо аҳвол бироз яхши бўлиб турадию, кўп ўтмай яна тоза ичимлик сув йўлга тошиб ётаверади.
Одатда муаммолар ўз-ўзидан урчишга мойил бўлади. Агар бир муаммо ўз вақтида ҳал этилмаса, ортидан яна бир муаммонинг пайдо бўлиши табиийдир. Биз бу мақола билан тегишли мутасаддиларга мазкур «Янги ариқ» ва «Х.Халқанов» кўчасидан ўтган қатнов йўлидаги мавжуд носозликлар ҳақида яна бир бор эслатиб қўйдик. Унинг илдизи чуқурлашиб, бошқа муаммоларга йўл очмасидан мутасаддилардан жавоб кутиб қоламиз.
Алибек ЭРГАШЕВ,
журналист




Ўхшаш мақолалар

МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ ВИЖДОН

МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ ВИЖДОН

🕔21:26, 08.07.2020 ✔177

Орол инқирози ва унинг салбий оқибатларини бартараф қилиш борасида матбуотда бонг урила бошлаганида бўзбола эдим... ...Мактабимиз директори Болтабой Худойназаров адабиёт муҳиби бўлгани учунми, мендек ҳаваскор ўқувчисини ўзига яқин дўст деб биларди. Хонасига чақириб олиб, катталардек гурунглашарди.

Батафсил
ҲAЛ ҚИЛУВЧИ ЛAҲЗA

ҲAЛ ҚИЛУВЧИ ЛAҲЗA

🕔21:26, 08.07.2020 ✔176

Коронавирус офатидан инсоният қандай хулосалар чиқармоқда?

Батафсил
БИЗ ҲАМ ОДАМЛАРДЕК ЯШАШНИ ИСТАЙМИЗ...

БИЗ ҲАМ ОДАМЛАРДЕК ЯШАШНИ ИСТАЙМИЗ...

🕔10:39, 03.07.2020 ✔274

Бу Қашқадарё вилояти Нишон тумани «Гулистон» маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Боғишамол қишлоғи аҳолисининг фарёди
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ ВИЖДОН

    МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ ВИЖДОН

    Орол инқирози ва унинг салбий оқибатларини бартараф қилиш борасида матбуотда бонг урила бошлаганида бўзбола эдим... ...Мактабимиз директори Болтабой Худойназаров адабиёт муҳиби бўлгани учунми, мендек ҳаваскор ўқувчисини ўзига яқин дўст деб биларди. Хонасига чақириб олиб, катталардек гурунглашарди.

    ✔ 177    🕔 21:26, 08.07.2020
  • ҲAЛ ҚИЛУВЧИ ЛAҲЗA

    ҲAЛ ҚИЛУВЧИ ЛAҲЗA

    Коронавирус офатидан инсоният қандай хулосалар чиқармоқда?

    ✔ 176    🕔 21:26, 08.07.2020
  • БИЗ ҲАМ ОДАМЛАРДЕК ЯШАШНИ ИСТАЙМИЗ...

    БИЗ ҲАМ ОДАМЛАРДЕК ЯШАШНИ ИСТАЙМИЗ...

    Бу Қашқадарё вилояти Нишон тумани «Гулистон» маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Боғишамол қишлоғи аҳолисининг фарёди
     

    ✔ 274    🕔 10:39, 03.07.2020
  • «КОММУНИЗМ ИЗЛАЁТГАН»ЛАР

    «КОММУНИЗМ ИЗЛАЁТГАН»ЛАР

    ёхуд нонингизни ҳалоллаб енг, ҳамкасб!

    Яқинда марказий телеканаллардан бирида «Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ижросига бағишланган кўрсатув намойиш қилинди. Тошкентдаги Халқаро пресс-клубдан тўғридан-тўғри эфирга узатилган ушбу кўрсатув баҳс-мунозараларга жуда бой тарзда кечди. Унда мазкур қонун ижросига масъул бўлган мутасаддилар, тилшунос олимлар, ижодкорлар, журналист ва блогерлар қатнашгани билан эътиборни ўзига жалб қилди.
     

    ✔ 303    🕔 10:36, 03.07.2020
  • ҚОНУН ВА «зам»ҲОКИМ ЎРТАСИДА САРСОН АЁЛ

    ҚОНУН ВА «зам»ҲОКИМ ЎРТАСИДА САРСОН АЁЛ

    ёхуд Урганч шаҳар ҳокимлиги камбағалликни қандай қисқартирмоқчи?

    Хоразм вилоятида ҳозир 58 минг оила камбағаллик бўсағасида яшамоқда, уларнинг 856 таси эса ўта ночор аҳволда экани ачинарлидир. Бу рақамларни мамлакатимиз Президенти жорий йилнинг март ойида Хоразмга қилган ташрифи доирасида Урганч шаҳрида ўтказган фаоллар йиғилишида алоҳида таъкидлаган эди.

    ✔ 276    🕔 12:57, 26.06.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар