Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Болани кўзи тарбиялайди

 Баъзи ота-оналардан «Фарзандим айтганимни қилмаяпти, шунча берган тарбиямдан ҳеч наф кўрмаяпман...», каби шикоятларни бот-бот эшитамиз. Яна бошқалар эса боласига бир гапни кўп марта уқтирса ҳам қулоғига олмаётганидан, ҳатто талаб қилганининг аксини бажараётганидан ёзғириб қолишади. Бу ҳолат фарзанд вояга етгани, катта бўлгани сари ота-онани кўпроқ ташвишга сола бошлайди.
Биласизми, нега шундай? Муаммо аслида нимада?

Болани  кўзи тарбиялайди

Ота-она фарзанд тарбиясида боланинг қабул қилишдаги темпераментини аниқлаши ҳамда таълим-тарбияни боланинг қабул қилиш имконига қараб белгилаши зарурлигини кўпчилик ота-оналар эътибордан соқит қилишади. Аслида бу фарзандга маънавий таъсир ўтказишнинг энг муҳим усули. Агар ота-она фарзандининг маънавий қабул қилиш имконияти қай даражадалигини аниқ билмас экан, тарбия борасидаги барча уринишлар самарасиз кетиши шубҳасиз.
Ҳаётий тажрибада ўз фарзандининг қабул қилишдаги мойиллигидан бутунлай бехабар ота-оналарга кўп дуч келамиз. Улар баъзан жамоат жойларида, бегоналар орасида ёки тенгқурлари даврасида ҳам боласини қаттиқ уришиб, танбеҳ бериб, уни тарбия қилишмоқчи бўлишади. Аммо худди шу ҳолат болага тескари таъсир кўрсатади. У бошқалар олдида изза қилгани учун ота-онасига нисбатан салбий муносабатни ҳис қила бошлайди. Ота-онасининг ҳолатини ўзини тушунмаётганга, ундаги турли ҳолатлар билан ҳисоблашмаётганга йўяди. Бу эса фарзандни ота-онадан узоқлаштирадиган биринчи қадамдир. Энди бола ота-она билан сирлашиб-дардлашмайдиган, унга дилини очмайдиган, ўзини улардан узоқ тутадиган, бегона бир кимсага айлана бошлайди.
Фарзандининг ножўя хатти-ҳаракатига гувоҳ бўлган ота-она аксарият ҳолларда унга танбеҳ ва дакки беради. Баъзилар эса бу ҳолатнинг сабабини суриштириб ҳам ўтирмасдан тўғридан-тўғри фарзандини айблаб унга қаттиқ муомала қила бошлайди. Лекин бу фарзанд учун ҳам, ота-она учун ҳам тўғри йўл бўлмаслиги мумкин. Сабаби кўпчилик болалар қилаётган иши нотўғри эканини яхши билади, аммо қайсидир омил туфайли ўша ишдан тийилишга ўзида куч ва ирода топа олмайди. Ота-онасидан ва бошқалардан яшириб бўлса ҳам ножўя ишини қилишда давом этаверади. Бундай пайтда болага биринчи навбатда ота-онанинг ёрдами зарур. Аввало, катталар бу ҳолатни тўғри тушуниши, бола ҳаётида унинг қандай пайдо бўлганини билиши, сабабларини ўрганиши зарур. Бола ҳатто ўзи ҳам қутила олмай турган камчилиги учун уни айблаш тўғри бўлмайди. Болани айбламасдан, уни тўғри тушунган ҳолда, ота-она ва бола биргаликда ҳаракат қилсагина бирон натижага эришиш мумкин.
Масалан, беш яшар бола уйдаги қиммат гулдонни бехос синдириб қўйди. Бу ишидан ўзи ҳам ваҳимада. Ота-онаси энди унга қандай чора кўришини ўйлаб, баттар қўрқув ва зўриқишга тушади. Ҳатто айбини бекитиш учун ёлғон баҳоналар топишга ҳам йўл қидиради. Гулдон эса синган. Уни энди орқага қайтариб, қайта тиклаб бўлмайди. Шундай пайтда фарзандига нисбатан ота-она қайси йўлдан бориши керак? Болани калтаклаш, бақириқ, жазолаш ота-она ва бола руҳияти ҳамда саломатлигига катта салбий таъсир кўрсатгани ҳолда ҳеч нарсани ижобий ҳал қилиб бера олмайди. Агар ота-она моҳир тарбиячи бўлса, бундай вазиятда боланинг муҳаббатини қозонади. Мисол учун фарзандни меҳр билан бағрига босиб: «Ўзингга ҳеч нарса қилмадими? Хайрият. Бундан кейин эҳтиёт бўл, болам. Мен сени яхши кўраман! Агар сенга бирон нарса бўлиб қолса, мен нима қиламан, болам!» каби сўзларни айтса, боланинг ота-онага ва ҳаётга муносабати ижобий томонга ўзгариб боради. Кейинчалик мавриди билан синган гулдон оила даромадига қанчалик зарар етказиши, шу туфайли нималардан маҳрум бўлиш мумкинлиги ҳақида ётиғи билан тушунтириш керак. Бундай муносабат ҳар бир болага хуш ёқади, дея олмаймиз. Бу ўринда боланинг ташқи таъсирни қабул қилишдаги темпераментини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. Унинг тарбияни қабул қилишига қараб, ота-она ўзини бўлиб ўтган ҳодисадан қаттиқ хафа бўлгани, сиқилгани, бу ҳол унинг саломатлигига таъсир қилганини болага гапирмасдан билдириб қўйиши мумкин. Бу эса гапиришдан кўра кўпроқ таъсир кўрсатади. Чунки болага ҳадеб гапириб танбеҳ беравериш унда гапириш орқали бериладиган тарбияга нисбатан иммунитет ҳосил бўлишига олиб келади. 
Энг муҳими, бола гапириш орқали берилган тарбиядан ўзига жуда кам нарса олади. Афсуски, ота-оналар баъзан буни тушунишни истамайди. «Шундай қилма, деб сенга неча марта айтганман! Қулоғингга гап кирадими ўзи ё йўқми!?.» каби таҳдидли усул фойдадан кўра кўпроқ зиён келтириши аниқ. Барча психолог ва педагогларнинг якдил фикри шуки, «болани эшитганлари эмас, кўрганлари тарбия қилади».
Дилрабо БОБОЖОНОВА,
педагог




Ўхшаш мақолалар

РАҲБАРЛИК МАСЪУЛИЯТИ, ИНСОНИЙЛИК БУРЧИНГИЗНИ БАЖАРЯПСИЗМИ?

РАҲБАРЛИК МАСЪУЛИЯТИ, ИНСОНИЙЛИК БУРЧИНГИЗНИ БАЖАРЯПСИЗМИ?

🕔20:31, 08.08.2019 ✔46

Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашга муносабат ўзгарганини барчамиз кўриб, ҳис қилиб турибмиз. Бошқача айтганда, кўп вақт ёпиқ турган, биров тақиллатса-да очилмаган эшиклар бугун очилди. Раҳбарлар аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларни эшитиш, дардларини тинглаб, унга даво топишни ўрганмоқда.
 

Батафсил
УЙЛАНАЁТГАН ЎҒЛИНГМИ Ё ҲАКАЛАК ОТГАН НАФСИНГ?

УЙЛАНАЁТГАН ЎҒЛИНГМИ Ё ҲАКАЛАК ОТГАН НАФСИНГ?

🕔12:41, 02.08.2019 ✔81

Бир аёлни биламан. Ўзининг наздидаги яхши келин излаб қарийб уч йилдан буён маҳаллама-маҳалла, шаҳарма-шаҳар кезади. Албатта, яхши қизлар кўп, жудаям кўп. Аммо у аёлнинг ўзига хос мезонлари бор. Ана шу «мезон»ларга мосини қидиради, излайди. Бу қандай мезонлар экан, дейсизми? Марҳамат, унда эшитинг.

Батафсил
НАРХЛАР ЎЙИНИ унинг ортида кимлар турибди?

НАРХЛАР ЎЙИНИ унинг ортида кимлар турибди?

🕔12:39, 02.08.2019 ✔90

Бозорларимизда дала-дўконлари ташкил этилгани айни муддао бўлди. Олибсотарларга ялиниб ўтирмай сабзи-пиёз дейсизми, картошка ёки карам дейсизми, тарозига торттириб, пулини тўлаб олиб кетаверасиз. Қўл ҳақи уриб қолса ҳам олибсотарларникидан анча арзон. Аммо, бу дала-дўконларида камчилик йўқ, дегани эмас.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • РАҲБАРЛИК МАСЪУЛИЯТИ, ИНСОНИЙЛИК БУРЧИНГИЗНИ БАЖАРЯПСИЗМИ?

    РАҲБАРЛИК МАСЪУЛИЯТИ, ИНСОНИЙЛИК БУРЧИНГИЗНИ БАЖАРЯПСИЗМИ?

    Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашга муносабат ўзгарганини барчамиз кўриб, ҳис қилиб турибмиз. Бошқача айтганда, кўп вақт ёпиқ турган, биров тақиллатса-да очилмаган эшиклар бугун очилди. Раҳбарлар аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларни эшитиш, дардларини тинглаб, унга даво топишни ўрганмоқда.
     

    ✔ 46    🕔 20:31, 08.08.2019
  • УЙЛАНАЁТГАН ЎҒЛИНГМИ Ё ҲАКАЛАК ОТГАН НАФСИНГ?

    УЙЛАНАЁТГАН ЎҒЛИНГМИ Ё ҲАКАЛАК ОТГАН НАФСИНГ?

    Бир аёлни биламан. Ўзининг наздидаги яхши келин излаб қарийб уч йилдан буён маҳаллама-маҳалла, шаҳарма-шаҳар кезади. Албатта, яхши қизлар кўп, жудаям кўп. Аммо у аёлнинг ўзига хос мезонлари бор. Ана шу «мезон»ларга мосини қидиради, излайди. Бу қандай мезонлар экан, дейсизми? Марҳамат, унда эшитинг.

    ✔ 81    🕔 12:41, 02.08.2019
  • НАРХЛАР ЎЙИНИ унинг ортида кимлар турибди?

    НАРХЛАР ЎЙИНИ унинг ортида кимлар турибди?

    Бозорларимизда дала-дўконлари ташкил этилгани айни муддао бўлди. Олибсотарларга ялиниб ўтирмай сабзи-пиёз дейсизми, картошка ёки карам дейсизми, тарозига торттириб, пулини тўлаб олиб кетаверасиз. Қўл ҳақи уриб қолса ҳам олибсотарларникидан анча арзон. Аммо, бу дала-дўконларида камчилик йўқ, дегани эмас.

    ✔ 90    🕔 12:39, 02.08.2019
  • ЎҚИГАН ҚИЗ КЎЧАДА ҚОЛМАЙДИ

    ЎҚИГАН ҚИЗ КЎЧАДА ҚОЛМАЙДИ

    Мени кўп йиллардан бери бир масала ўйлантиради. Кейинги йилларда олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талаба қизларимиз 2-3-курсдаёқ турмушга узатилмоқда. Табиийки, бу уларнинг дарсга қатнашига, фанларни ўзлаштиришига салбий таъсир кўрсатади. Айниқса, уларнинг ҳомиладорлик даври ўқиш вақтига ёки диплом ёзиш даврига тўғри келиб қолса, нима бўлишини тасаввур қилинг. Бундай талабалар билмини баҳолашда ўқитувчи олдида жиддий муаммолар юзага келади, чунки мавжуд қоидаларга мувофиқ талабанинг ўзлаштириши босқичма-босқич амалга оширилиши шарт. 

    ✔ 86    🕔 21:11, 25.07.2019
  • «Бир кун сен ҳам  қайнона бўласан»

    «Бир кун сен ҳам қайнона бўласан»

    Каромат аянинг икки нафар ўғли бор. Каттаси Содиқ иккинчиси Ортиқ. Уларни едирди, ичирди ҳеч кимдан кам қилмай катта қилди... Умрнинг тез ўтишини қарангки, болалар кўз очиб юмгунча катта йигитлар бўлишди.

    ✔ 104    🕔 18:44, 11.07.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар