Ўткир Ҳошимовнинг «Икки эшик ораси» романидаги Қора аммага

Мактуб

«Ушбу номам тез кунларда етиб, сизга маълум бўлсинким, гўзал Тошкентнинг Нўғайқўрғон қишлоғида бир вақтлар ўйнаб кулиб юрган Қора аммага!
Илк бор бу китоб қўлимга тушганда бир-икки боб ўқиб, «мунча зерикарли бўлмаса…», деб ташлаб қўйганимга ҳозир кўп афсус чекаман. Ўзимнинг айбим туфайли сиз билан танишувимиз шунча кечикиб кетди. Эҳтимол, ўша пайтлари сиз билан китоб орқали диллашганимизда балки муаллифга хат ёзиб бўлса-да, сиз ҳақингизда суриштирармидим. Ахир, муаллиф асар муқаддимасида қаҳрамонларнинг кўпи билан суҳбат қурганларини таъкидлаганлар-ку! 
«Қора амма»! Сиз доим мени йиғлатгансиз. Доим. Балки шу китобни сиз билан гаплашиш учун ўқирман. Деярли ёд бўлиб кетган сўзларингизни қайта- қайта ўқиб роҳатланаман. 
Мен сиз каби бўла олармиканман?.. Сиздек она, сиздек амма, сиздек рафиқа, сиздек..., сиздек..., сиздек... Сизда бор бўлган баридек. Сиз нафақат яқинларингизни, балки жамики инсонни ўзингиздан устун кўрасиз. Ҳаммага ёрдам бергингиз, дардлашгингиз, хизматини қилгингиз келади. Шуларни ўйлаб ўзимга боқаман. Мен-чи? Мен ҳам сиздайманми? Йўқ! Менда сизда бўлмаган бир нарса бор. Оиламга, яқинларимга, фарзандларимга бўлган туйғуларим устида кўланка ёйиб турган ўзимни яхши кўриш. Ҳамма нарсани ўзим билан ўлчаш, баҳо бериш.
Сиз менга инсондаги умиднинг рамзидек кўринасиз. Йиллар ўтиб кетса-да, фарзандини уйлантиришни умид қилган, тўй ҳақида ширин хаёллар сурган. Умидсизланиб қолсам, сизнинг бутун борлиғингиз ва ундаги жамики меҳрингиз билан суғорилган бир оғиз гапингиз ёдимга келади: «Ҳали Кимсаним келса, тўй қиламиз...» Дом-дараксиз кетган, аниқроғи ҳалок бўлган ўғлини жону жаҳони билан яхши кўрган, аммажоним.
Аслида сиз каби инсонлар ҳаёт ҳақида маҳорат дарслари ўтиши лозим бўлган бир даврда яшаяпмиз. Ва сиз каби инсонларга ҳозир жудаям муҳтожмиз. Ҳаётимиз қанчалик қулайликларга эга бўлгани сари бизлар ҳам шунчалик худбинлашиб кетаётгандекмиз.
Сизда инсонийликнинг энг ноёб туйғулари мужассам. Уларни санаб саноғига етиш маҳолдир эҳтимол. Балки бу гапларим кимлардир учун жуда муболағадек туюлар. 
Ким сигир олса, сиз каби етти қўшнига оқлиқ улашади? Укасига хиёнат қилган келинига ким сиздай ширин муомала қила олади? Ким сиз каби «тирик эканман, қимирлайман!» деб кунлик ишларида бардавом бўлади...
«Онасини доғда қолдириб кетган Кимсани-и-им! Жон болам. Жоним болам!» 
Йўқ, мен бу сатрларни шунчаки ўқиб кетолмайман. Сатрларни ўқирканман, сизнинг фарёдингиз қулоғим остида жаранглагандек бўлади. Ҳаётда шунча мусибатни кўриб, яна умрини катта сўнмас умид ва ишонч билан жонбозликларга сарфлаб ўтказиш мумкин экан. Мен бунга сизнинг мисолингизда амин бўлдим. Ахир, ҳаётда қанча инсонларни кўрганман. Улар сизнинг бошингизга тушган кунларнинг юздан бирини ҳам кўрмаса-да, ҳаётда ўзини йўқотган кимсалар. Бундай пайтларда кимдир ичкилик, чекиш ёки бошқа биров зарарли ишни одатга айлантириб олади. Кимдир эса ҳаётдан буткул ҳафсаласи пир бўлиб, эс-ҳушини йўқотиб қўяди ёки бунчалик оғир мусибатни кўтара олмай касал бўлиб қолади. Аммо сиз буларнинг ҳаммасидан ҳатлаб ўтдингиз. Ўзлигингизни йўқотмадингиз, яшашга ҳамиша куч топа олдингиз. Мен сизнинг мана шу хислатингиз олдида доимо бош эгаман. 
Эҳ, аммажон! Бу дунёда ҳамма нарсаси бўла туриб, тўрт мучаси соғ чақалоғини пулга алмашаётган оналар ҳам борлигини сиз тасаввур қила олармикансиз?... Ҳеч қандай хиёнат қилмаса-да, арзимаган нарса учун келинини ёмонотлиқ қилаётганларни-чи? Пул ва ҳузур учун ҳамма нарсасини сотишга, барча қадриятларидан воз кечишга тайёр кимсаларни кўриб қолсангиз қандай аҳволга тушаркансиз-а, деб кўп ўйлайман. Ўйлаган сари сизга бўлган ҳурмат-эҳтиромим юксалиб бораверади. 
Сиз менинг ҳаётимни, фикрларимни ўзгартирдингиз. Инсон киму ҳаёт нималигини сизнинг тимсолингизда кўриб англай бошладим. 
Борингизга шукр, аммажон! 
Зиннура 
МУҲАММАДАЛИЕВА»




Ўхшаш мақолалар

КАМБАҒАЛЛИКНИНГ АСЛ МОҲИЯТИ

КАМБАҒАЛЛИКНИНГ АСЛ МОҲИЯТИ

🕔22:58, 29.08.2019 ✔499

Буюк ёзувчилардан бири Фёдор Михайлович Достоевский инсон руҳиятини ёритувчи салмоқли асарлари билан жаҳон адиблари қаторидан ўрин олди. Унинг умуминсоний қадриятларни тараннум этувчи, миллат ҳаёти, турмуш тарзини, меҳр-муҳаббат, садоқат, элпарварлик, меҳнатсеварликни тараннум этувчи асарлари аллақачон китобхонлар кўнглидан жой олиб улгурган.

Батафсил
Бахт учун кураш

Бахт учун кураш

🕔18:43, 11.07.2019 ✔660

Халқимиз орасида «Кундошлик уйда кунда жанжал», – деган ибора юради. Бу ниҳоятда ўйлаб топилган гап. Чунки кундошлар бир уйда яшаса, кунора бўлмаса ҳам, ҳафтада, ойда оилада жанжал чиқиши табиий.

Батафсил
Кутубхона туманларда ҳам бўлади

Кутубхона туманларда ҳам бўлади

🕔11:27, 14.06.2019 ✔687

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхона қошида 186 та туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари ташкил этилади. Бу «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент Қарорида белгилинган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • КАМБАҒАЛЛИКНИНГ АСЛ МОҲИЯТИ

    КАМБАҒАЛЛИКНИНГ АСЛ МОҲИЯТИ

    Буюк ёзувчилардан бири Фёдор Михайлович Достоевский инсон руҳиятини ёритувчи салмоқли асарлари билан жаҳон адиблари қаторидан ўрин олди. Унинг умуминсоний қадриятларни тараннум этувчи, миллат ҳаёти, турмуш тарзини, меҳр-муҳаббат, садоқат, элпарварлик, меҳнатсеварликни тараннум этувчи асарлари аллақачон китобхонлар кўнглидан жой олиб улгурган.

    ✔ 499    🕔 22:58, 29.08.2019
  • Бахт учун кураш

    Бахт учун кураш

    Халқимиз орасида «Кундошлик уйда кунда жанжал», – деган ибора юради. Бу ниҳоятда ўйлаб топилган гап. Чунки кундошлар бир уйда яшаса, кунора бўлмаса ҳам, ҳафтада, ойда оилада жанжал чиқиши табиий.

    ✔ 660    🕔 18:43, 11.07.2019
  • Кутубхона туманларда ҳам бўлади

    Кутубхона туманларда ҳам бўлади

    Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхона қошида 186 та туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари ташкил этилади. Бу «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент Қарорида белгилинган.

    ✔ 687    🕔 11:27, 14.06.2019
  • Мактуб

    Мактуб

    Ўткир Ҳошимовнинг «Икки эшик ораси» романидаги Қора аммага

    ✔ 723    🕔 15:41, 07.06.2019
  • Энг  холи кўзгу

    Энг холи кўзгу

    Матназар АБДУЛҲАКИМ

    Кулгу хоналари деб аталувчи томошагоҳлар бор. Шуларга кириб кўрганмисиз? Мазкур хоналардаги шаклни бузиб кўрсатадиган кўзгулар сизни шундай бир аҳволда намоён қиладики, беихтиёр ўзингизни кулгудан тиёлмай қоласиз. 

    ✔ 280    🕔 15:40, 07.06.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар