Давр нафаси      Бош саҳифа

Инсонпарварликнинг юксак намунаси

 Мамлакатимизда бугунги кунда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик, маънавий соҳадаги туб ўзгаришлар замирида азалдан халқимизга хос бўлган бағрикенглик ва кечиримлилик фазилатлари мужассам.
 

Шаҳар ва қишлоқларимизнинг қиёфасини янада обод қилиш, янги ишлаб чиқариш ва ижтимоий объектларни барпо этиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Булардан кўзланган ягона мақсад —халқимиз фаровонлигини юксалтириш, аҳолига муносиб турмуш шароитини яратишдан иборат.

Мана шундай янгиланиш жараёнларида фаол иштирок этаётган фуқароларимиз билан бир қаторда, ҳаёт йўлларида адашиб, ҳозирги вақтда хатоларидан тўғри хулоса чиқарган юртдошларимизга мамлакатимиз равнақига ҳисса қўшиш учун яна бир бор имконият бериш — жамиятимизнинг инсонпарварлик ва адолат тамойилларига уйғун ва ҳамоҳангдир.
Маълумки, жиноят содир этган шахс нафақат ўзининг, балки фарзандлари, ота-онаси, қавму қариндошларининг ҳам келажаги ва тақдирига таъсир ўтказмасдан қолмайди. Озодликдан маҳрум бўлган киши азиз фарзандларини ўз меҳридан айириб, ота-оналарини ҳам айрилиқ доғига мубтало қилади.
Шу сабабли, хато қилган ва бугунги кунда қилмишига чин дилдан пушаймон бўлган шахсларни кечириш — юксак инсонпарварлик намунаси бўлиб, у яқин инсонини изтироб ва интизорлик билан кутаётган бутун бир оилани янгидан ҳаётга қайтариш билан баробардир.
Ана шу ҳолатларни инобатга олиб, бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида давлатимиз гуманистик сиёсатининг ҳамда халқимизга хос эзгулик ва меҳр-оқибат, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг амалий тасдиғи сифатида «Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига катъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги Фармонни имзолади.
Мазкур инсонпарварлик акти — давлатимизнинг ҳар қандай ҳолатда ҳам фуқаролар учун ғамхўрлигининг ёрқин мисолидир.
Зеро, жиноятга қўл урган, боши деворга теккандан сўнг адашганлигини тушуниб етган одамларни афв этиш — муқаддас динимизнинг ҳам асосий арконларидан бири саналади.
Фармонга мувофиқ, содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш жойларида жазо ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 575 нафар фуқаро афв этилди.
Уларнинг 361 нафари жазодан тўлиқ озод қилиниб, ота-онаси, фарзандлари ва яқинлари бағрига кайтарилади, шунингдек, 214 нафар шахснинг озодликдан маҳрум этиш жазо муддатлари қисқартирилади.
Афв этилганларнинг 7 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 6 нафарини аёллар, 1 нафарини чет эл фуқароси ташкил этади.
Давлатимиз раҳбари Фармонда қайд этганидек, жиноят содир этган шахсларни фақат жазолаш эмас, балки «Жаҳолатга қарши маърифат» ғояси асосида қайта тарбиялаш, уларнинг ўз ҳалол меҳнати билан жамиятда муносиб ўрин эгаллаши учун барчамиз бирдек масъулмиз.
Шунга кўра, Фармон ижросини таъминлаш мақсадида афв этилган шахсларнинг ижтимоий мослашуви, уларни меҳнатга жалб этиш ва соғлом турмуш тарзини йўлга қўйишига кўмаклашиш юзасидан масъул вазирликлар, идоралар ва ҳокимликларга тегишли топшириқлар берилди. (ЎзА)




Ўхшаш мақолалар

ҚАТЪИЙ ТАРТИБ-ИНТИЗОМ ВА ҲАМЖИҲАТЛИК

ҚАТЪИЙ ТАРТИБ-ИНТИЗОМ ВА ҲАМЖИҲАТЛИК

🕔14:23, 31.03.2020 ✔13

билангина пандемияни енгиш мумкин
 

Батафсил
Наврўзинг –  янги кун, янги давронинг муборак, жонажон Ўзбекистоним!

Наврўзинг – янги кун, янги давронинг муборак, жонажон Ўзбекистоним!

🕔11:41, 20.03.2020 ✔241

ҚАДРИЯТЛАРИМИЗНИНГ БЕБАҲО НАМУНАСИ

Наврўз байрамининг моҳияти азалдан умуминсонийлик ғояларига йўғрилгани билан ажралиб туради. Бу байрам қанчалик қадимий бўлмасин, замонлар ўтган сайин инсоният қалбида шунчалик янгича илҳом, куч ва  иштиёқ уйғотади. 
 

Батафсил
ПРЕЗИДЕНТ КОРОНАВИРУС БИЛАН БОҒЛИҚ ВАЗИЯТ БЎЙИЧА ХАЛҚҚА МУРОЖААТ ҚИЛДИ

ПРЕЗИДЕНТ КОРОНАВИРУС БИЛАН БОҒЛИҚ ВАЗИЯТ БЎЙИЧА ХАЛҚҚА МУРОЖААТ ҚИЛДИ

🕔11:31, 20.03.2020 ✔132

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни маҳалла ва оила масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишининг бошида коронавирус муаммосига тўхталиб ўтди, дея хабар берди ЎзА.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ҚАТЪИЙ ТАРТИБ-ИНТИЗОМ ВА ҲАМЖИҲАТЛИК

    ҚАТЪИЙ ТАРТИБ-ИНТИЗОМ ВА ҲАМЖИҲАТЛИК

    билангина пандемияни енгиш мумкин
     

    ✔ 13    🕔 14:23, 31.03.2020
  • Наврўзинг –  янги кун, янги давронинг муборак, жонажон Ўзбекистоним!

    Наврўзинг – янги кун, янги давронинг муборак, жонажон Ўзбекистоним!

    ҚАДРИЯТЛАРИМИЗНИНГ БЕБАҲО НАМУНАСИ

    Наврўз байрамининг моҳияти азалдан умуминсонийлик ғояларига йўғрилгани билан ажралиб туради. Бу байрам қанчалик қадимий бўлмасин, замонлар ўтган сайин инсоният қалбида шунчалик янгича илҳом, куч ва  иштиёқ уйғотади. 
     

    ✔ 241    🕔 11:41, 20.03.2020
  • ПРЕЗИДЕНТ КОРОНАВИРУС БИЛАН БОҒЛИҚ ВАЗИЯТ БЎЙИЧА ХАЛҚҚА МУРОЖААТ ҚИЛДИ

    ПРЕЗИДЕНТ КОРОНАВИРУС БИЛАН БОҒЛИҚ ВАЗИЯТ БЎЙИЧА ХАЛҚҚА МУРОЖААТ ҚИЛДИ

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни маҳалла ва оила масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишининг бошида коронавирус муаммосига тўхталиб ўтди, дея хабар берди ЎзА.

    ✔ 132    🕔 11:31, 20.03.2020
  • ОБОД ЮРТГА ЯРАШАДИГАН АНЪАНА

    ОБОД ЮРТГА ЯРАШАДИГАН АНЪАНА

    Мамлакатимизда 14-15 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтади. Тўю тантаналар ўтказиладиган манзиллар қиёфасини бир кўз олдингизга келтиринг. Ҳаммаёқ саришта, ҳаммаёқ озода, ҳаммаёқ саранжом... Бу — инсоннинг тутуми. Қадимий таомил. Аслида эса буни одам боласи табиатнинг йўриғидан ўрганган бўлса, ажаб эмас.

    ✔ 362    🕔 10:44, 13.03.2020
  • «Саҳрода савдойи кетган азимман»

    «Саҳрода савдойи кетган азимман»

    9 март куни халқимизнинг ардоқли шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Азим Суюн оламдан ўтди.
    Азим Суюн (Азимбой Алимович Суюнов) — 1948 йил Самарқанд вилоятига қарашли Накурт қишлоғида туғилган.

    ✔ 289    🕔 10:42, 13.03.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар