Етти кун      Бош саҳифа

Асал олами

Пойтахтда Ўзбекистон асаларичилари уюшмасининг замонавий биноси фойдаланишга топширилди.

Асал олами

Бунёдкорлик ишлари акциядорлик тижорат «Алоқабанк» томонидан молиялаштирилган мазкур иншоотда ҳудудий уюшмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи уюшма маъмурияти, юртимизнинг барча ҳудудларидан келтирилган турфа ассортиментдаги асал ва асаларичилик маҳсулотларига эга «Асал олами» савдо маркази, ихтисослаштирилган ветеринар аптека, тармоқ учун ускуна ва замонавий технологик линияларни лизинг асосида етказиб берувчи «Aloqalizing» масъулияти чекланган жамияти, асалари маҳсулотлари ҳамда асалариларни чақтириш билан даволашга мўлжалланган «Апитерапия» медицина маркази, асал сифатини аниқловчи лаборатория маркази жойлашган.
Ўтган йили Ўзбекистон ­асаларичилари уюшмаси Халқаро асаларичилик уюшмалари федерацияси — «Апимондия»га аъзо бўлди. Бу республикамизда асаларичиликни саноатлаштириш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини сезиларли ошишига сабаб бўлувчи «чанглатиш» агротехникасини жорий этиш каби ишларни амалга оширишда айни муддаодир.
Бундан ташқари, 2018 йилдан бошлаб биринчи марта Фарғона давлат университети ва Самарқанд ветеринария институтида зоотехник-асаларичи ихтисослиги бўйича мутахассислар тайёрлашга киришилди.  
Республикамизда асалариларни кўчириш ва жойлаштириш тартиби ишлаб чиқилди. Асални қалбакилаштирганлик учун жазо чоралари қўллаш бўйича Маъмурий-процессуал кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Асалари зотларини яхшилаш мақсадида Украинадан «Карпат», Германиядан «Карника» зотли 2500 дан ортиқ она арилар келтирилди. Пировардида асалари пакетларини экспорт қилиш 1,5 баробарга кўпайди. 
Жорий йилда Ўзбекистон тарихида биринчи марта қишлоқ хўжалиги экинларини асаларилар билан чанглатиш агротехникаси қўлланилди.
Ҳозирги кунда юртимизда 14 мингдан ортиқ асаларичилик субъектларида 870 мингдан ортиқ асалари оилалари боқиляпти.




Ўхшаш мақолалар

Шерзод Шерматов:  «Янги ўқув йилидан мактаб формаси мажбурий бўлмайди»

Шерзод Шерматов:  «Янги ўқув йилидан мактаб формаси мажбурий бўлмайди»

🕔11:34, 14.06.2019 ✔14

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов «Дарё» интернет-нашрига берган интервьюсида мажбурий мактаб формаси 2019/2020-ўқув йилида ихтиёрий бўлиб, бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинишини таъкидлади.
 

Батафсил
Улар энди «прямой»  республикага бўйсунади

Улар энди «прямой»  республикага бўйсунади

🕔11:32, 14.06.2019 ✔14

Тошкент вилоятининг Ангрен, Бекобод, Олмалиқ ва Чирчиқ шаҳарлари, Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри, Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳри ва Сурхондарё вилоятининг Шарғун шаҳарчаси республика бўйсунувидаги шаҳар ва шаҳарчалари бўлди.
 

Батафсил
Ижтимоий тармоқларда пул топаётганлар солиқ тўлаши керак

Ижтимоий тармоқларда пул топаётганлар солиқ тўлаши керак

🕔11:32, 14.06.2019 ✔13

Блогерларнинг ижтимоий тармоқлардаги каналлар, персонал саҳифаларда реклама жойлаши ва шу йўл билан даромад орттиришига «ноқонуний фаолият» дея таъриф берилди.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Шерзод Шерматов:  «Янги ўқув йилидан мактаб формаси мажбурий бўлмайди»

    Шерзод Шерматов:  «Янги ўқув йилидан мактаб формаси мажбурий бўлмайди»

    Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов «Дарё» интернет-нашрига берган интервьюсида мажбурий мактаб формаси 2019/2020-ўқув йилида ихтиёрий бўлиб, бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинишини таъкидлади.
     

    ✔ 14    🕔 11:34, 14.06.2019
  • Улар энди «прямой»  республикага бўйсунади

    Улар энди «прямой»  республикага бўйсунади

    Тошкент вилоятининг Ангрен, Бекобод, Олмалиқ ва Чирчиқ шаҳарлари, Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри, Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳри ва Сурхондарё вилоятининг Шарғун шаҳарчаси республика бўйсунувидаги шаҳар ва шаҳарчалари бўлди.
     

    ✔ 14    🕔 11:32, 14.06.2019
  • Ижтимоий тармоқларда пул топаётганлар солиқ тўлаши керак

    Ижтимоий тармоқларда пул топаётганлар солиқ тўлаши керак

    Блогерларнинг ижтимоий тармоқлардаги каналлар, персонал саҳифаларда реклама жойлаши ва шу йўл билан даромад орттиришига «ноқонуний фаолият» дея таъриф берилди.
     

    ✔ 13    🕔 11:32, 14.06.2019
  • Хорижга ишлашга кетаётганлар чет тили имтиҳони учун қанча тўлайди?

    Хорижга ишлашга кетаётганлар чет тили имтиҳони учун қанча тўлайди?

    Хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқароларнинг касбий малакасини тасдиқлаш ушбу фаолият билан шуғулланувчи аккредитациядан ўтган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
     

    ✔ 15    🕔 11:31, 14.06.2019
  • Ёшлар  академияси

    Ёшлар академияси

    Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёшлар академияси ташкил этилиши мумкин.
     

    ✔ 31    🕔 15:45, 07.06.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар