Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Қўшнининг қадами узилса...

Бувимнинг узун қиш тунларию, илиқ шабада эсиб турган ёз кечаларида айтиб берган хотираларини эсласам бир нафасга бўлса ҳам яна ўша кунларга қайтгандек бўламан.

Қўшнининг қадами узилса...

Хаёлан ўша воқеаларни ҳозирги ўзим билган, кўрган ҳолатлар билан солиштираман. Баъзан бувимнинг хотиралари менга эртакдай туюлади. Ҳайратимни оширади. Наҳотки, чиндан ҳам шундай бўлган бўлса, дейман ўзимча. Лекин булар айни ҳақиқат эканини, бувим ҳаётда ҳақ-рост рўй берган ишларни айтаётганини яхши биламан.
Бувимнинг отаси урушдан қайтганидан сўнг мактабда директорлик қилган экан. Шунинг учунми урушдан кейинги йўқчилик бу оилани оз бўлса-да четлаб ўтган.
«Бизнинг бир соғин сигиримиз бўларди, — деб эслайди бувим. — Сигир сутини унча хушламаганимиз учун онамиз уни кўпинча увитиб, қатиқ қилар, қўни-қўшниларга илинар, ундан ортганини кувида пишиб, сариёғини оларди. Бизга ёнма-ён қўшни бўлган оила эса етишмовчиликдан анча қийналарди. Қўшнининг болалари кўп ва аксари ўғил эди. Шўрлик оиланинг катталари овқатнинг ҳаммасини болаларга илиниб, ўзлари очликдан қийналишгани шундай сезилиб турарди.
Бир куни онам отамга: «Шу сигирни бозорда сотиб юбора қолайлик, болалар сутни деярли ичишмаяпти. Унга қараш — ортиқча ташвиш. Уни тўйдириш ҳам осон эмас», дебди. Шунда отам ҳалиги қўшнимизнинг ҳар куни сут олишга чиқишини ўйлаб, «Шундай пайтда ўзимизга кераги йўқ деб, сигирдан воз кечолмаймиз. Бизнинг болаларимиз ичмаса, ана, қўшнининг кунига яраяпти. Агар сигирни сотиб юборсак, уларнинг эҳтиёжини била туриб, атайин қилгандек бўламиз», — деб рози бўлмаган экан.
Хуллас, оғирчилик пайтларда бизнинг сигиримиз қўшни болаларнинг жонига оро кирган экан. Шундай танти феъли учун отамни ҳамма ҳурмат қиларди. Мен бундан ифтихорланиб юрардим. 
Ҳозир бундай одамлар ҳам анқонинг уруғи бўлиб кетди», — дейди бувим андуҳ билан.
Рост, ҳозир қўшнисининг уйига ўғриликка тушган, уч-тўрт сўм пул илинжида пичоқлаб кетганлар ҳақидаги хабарларни эшитсам, бувимнинг ўша хотиралари эсимга тушаверади. Буниси ҳам ҳолва, кўздай ҳамсоя номусига тажовуз қилишгача бориб етган кимсаларга нима дейсиз? Қўшнининг ҳақи, қўшнилик ҳурмати шунча бўлдими?
«Агар уйда бирон тансиқроқ овқат пиширилса, — деб эслайди бувим, — унинг ҳиди қўшниларга озор бермасин, деган гапни отам кўп уқтирарди. Имкони бўлса, уларга ҳам бир косада олиб чиқинглар, деб қаттиқ тайинларди. «Бу йўқчилик биз учун синов, улар учун эмас. Шундай пайтда биз баҳузур истаганимизни еб ўтирсагу улар овқатсиз бўлса, инфосдан эмас. Ахир, бизни уларга қўшни бўлишимиз ҳам ҳикматсиз эмас-ку», дер эди ҳамиша раҳматли отам.
Мана, ҳозир ҳамманинг егани олдида. Лекин биров бировга қўшничилик ҳурмати юзидан таом илиниш олдингидай эмас. Ҳатто ҳозир қўшнилар бир-бирининг уйидан ҳам қадамини узган. Илгари қўшнилар кунда-кунора йиғилиб, дийдорлашиб турарди. Бири бириникига бемалол, бехижолат кириб, овқатга манзират қилинганда бирга таомланиб кетаверарди. Ҳозир қўшниникига бирон тўй ё бошқа муносабат билан кирилмаса, деярли кириш йўқ. Фақатгина кўз-кўзга тушганда салом-алик. У ҳам номига. Бир-бировни кўрганда хурсанд бўлиш йўқ. Ўртада меҳр совиб боряпти. Қўшнимиз кўчада бизни кўрмай ўтиб кетса, қайтанга ичдан хурсанд бўламиз. Шуларни ўйлаб туриб, одамларни дард бирлаштиради, деган гап бежиз эмас экан-да, деб қўяман...» 
Дарди йўқ — кесак, деган гап ҳам балки шу бобда айтилгандир-а? Нима дейсиз? Қўшнимиз билан қачон охирги марта дилдан суҳбатлашдик? Эҳтимол унга бизнинг озгина ёрдамимиз, жилла қурса, сал эътиборимиз, меҳримиз зарур бўлаётгандир? Ҳар ҳолда уйимизнинг девори қадам босиш тақиқланган ҳудуд эмас-ку. 
...Шуларни ўйласам, бувим айтган одамлар афсонавий қаҳрамонлардай туйилиб кетади.
Зиннура МУҲАММАДАЛИЕВА




Ўхшаш мақолалар

ГЕНРИ ФОРД ВА ИНОЯТ ХОН

ГЕНРИ ФОРД ВА ИНОЯТ ХОН

🕔13:47, 25.07.2020 ✔305

«Кибрнинг таҳликаси шундаки, тарих ғилдираги кейинги айланганда биз, инсон ва миллат ўлароқ, орқага ташлаб юбориламиз...»

Батафсил
  ГЕНРИ ФОРД ВА ИНОЯТ ХОН

ГЕНРИ ФОРД ВА ИНОЯТ ХОН

🕔11:36, 20.07.2020 ✔315

«Кибрнинг таҳликаси шундаки, тарих ғилдираги кейинги айланганда биз, инсон ва миллат ўлароқ, орқага ташлаб юбориламиз...»
 

Батафсил
«УНУТИЛГАН» НАСИҲАТ

«УНУТИЛГАН» НАСИҲАТ

🕔11:21, 20.07.2020 ✔253

ёхуд омон қолган ким?

Айни кунларда ҳаммамиз оғиз-бурнимизни ниқоб билан тўсиб юрибмиз. Бу қайси аъмолимизнинг таъсири эканини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? 
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ГЕНРИ ФОРД ВА ИНОЯТ ХОН

    ГЕНРИ ФОРД ВА ИНОЯТ ХОН

    «Кибрнинг таҳликаси шундаки, тарих ғилдираги кейинги айланганда биз, инсон ва миллат ўлароқ, орқага ташлаб юбориламиз...»

    ✔ 305    🕔 13:47, 25.07.2020
  •   ГЕНРИ ФОРД ВА ИНОЯТ ХОН

    ГЕНРИ ФОРД ВА ИНОЯТ ХОН

    «Кибрнинг таҳликаси шундаки, тарих ғилдираги кейинги айланганда биз, инсон ва миллат ўлароқ, орқага ташлаб юбориламиз...»
     

    ✔ 315    🕔 11:36, 20.07.2020
  • «УНУТИЛГАН» НАСИҲАТ

    «УНУТИЛГАН» НАСИҲАТ

    ёхуд омон қолган ким?

    Айни кунларда ҳаммамиз оғиз-бурнимизни ниқоб билан тўсиб юрибмиз. Бу қайси аъмолимизнинг таъсири эканини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? 
     

    ✔ 253    🕔 11:21, 20.07.2020
  • ОНАМ

    ОНАМ

    Ниҳоят, ўқишга кирдим. Нақадар бахтлиман. Онамнинг орзулари рўёбга чиқди. Туну кун ўқиб, изланганим ўз йўлига, аммо элнинг дуоси барибир ижобат бўлишини англаб етдим.
     

    ✔ 476    🕔 10:37, 03.07.2020
  • ОЗОДЛИК ИСТАГИ

    ОЗОДЛИК ИСТАГИ

    «Омон қорақошнинг неварасимисан?..» – деб кампирлар каттаотамга ошкора қарай олишмаганининг ҳиссасидан чиқмоқчидек менга суқланиб қарашарди...

    ✔ 318    🕔 10:31, 03.07.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар