Давр нафаси      Бош саҳифа

Энг улуғ мўъжиза

Инсоният яратган энг улуғ мўъжиза бу – китоб. Китоб орқали тарихни, қадим маданиятни билдик, билимимиз, дунёқарашимиз шаклланди. Бугунги кунга келиб эса тараққиётни китобсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Энг улуғ мўъжиза

Ота-боболаримиздан бизга етиб келган эртаклар, ривоят, мақол ва достонларда китоб доим муқаддас нарсалар қаторига киритилган. Китоб нон каби қадрланган. Ўтган асрлар хаттотлиги ниҳоятда нозик дид билан амалга оширилганки, китобларни ўқиган киши ҳам хаттотлик санъатидан баҳра олган.
Қадимда ўқимишли оилалар болаларини мактабларга бергач, ўқишнинг ҳар бир босқичи тугагандан кейин болаларига китоб совға қилганлар. Китобни асраш, ундан фойдаланишга ҳам катта эътибор беришган. Китоб махсус лавҳга қўйиб ўқилган. Сабаби китобни оҳиста варақлаб очиш қулай бўлган, қайириб очилмаган. Китоб бетлари орасига хатчўплар қўйиб белгилашган. Китобга хаттотдан бошқа кишининг ёзиши ножоиз ҳисобланган. Ҳар қандай муҳтожликка тушган одам ҳам китобларини сотмаган.
Китобхонликнинг ҳам маълум аҳамияти бўлган. Кўпинча 5-6 киши бир жойга тўпланиб, бирор китобни ўқиб, муҳокама қилишганки, унинг мазмуни шу давра аҳли хотирасида бир умр сақланган. Айрим оилаларда кечки овқатдан сўнг китобхонлик ўтказилган. Оиланинг бир аъзоси китобни ифодали ўқиган, қолганлар тинглаб, муҳокама қилиб боришган.
Хўш, бугун оилада китобни асраш ва ўқиш маданияти ҳақида ота-оналар нималарга эътибор беришлари керак? Энг аввало, ҳар бир тарбиячи ўз соҳасига оид китобларни ва уларнинг аҳволини яхши билиши, болаларнинг шу китоблардан қандай фойдаланаётганидан хабардор бўлиши лозим. Иккинчидан, болаларнинг қайси кутубхонага аъзолиги, кутубхонадан қандай китоблар олиб ўқиётганлиги, китобни қай аҳволда олди-ю қай аҳволда сақлаганлигидан хабардор бўлса яхши бўлар эди. Учинчидан, ҳар бир ота-она боласининг ёшига қараб қандай китобларни ўқиш мумкин-у қайси китобларни ўқиши унинг ёшига тўғри келмаслигини билиши даркор. Айниқса, 8-9-синф ўқувчиларининг ота-оналари болалари қандай китобларни ўқиётганлигидан мунтазам хабардор бўлишлари керак. 13-15 ёшли болаларга саргузашт асарларни ўқишни тавсия қилиш керак. Бундай асарлар болалар онгини ўстиришга, ўзига ишонч руҳини тарбиялашга ёрдам беради. Шунингдек, ўзбек халқ оғзаки ижоди дурдоналари – достонларни ўқиш боланинг тафаккури кенгайишида ниҳоятда муҳим. Чунки достонларда ахлоқ, меҳнат, ватанпарварлик тарбияси асосий ўрин тутади. Ҳозирги давримизда телевизор, қўл телефонлари ва компьютерга вақт-вақти билан дам бериб, болаларимиз ўқиган китоблардаги бадиий тасвирларни улар оғзидан эшитиш фойдадан холи эмас.
Ота-боболаримизнинг яна бир яхши одатларини қайта тиклаш даври келди. Яъни, болаларимизнинг туғилган кунларида, узоқ сафарларга бориб келганимизда, байрамларда уларга бирор кийим совға қилишга ўрганганмиз. Кийимни ҳамма вақт олиб бериш бурчимиз. Болаларимиз эслайдиган кунларда уларга китоб совға қилсак, уларда китобга нисбатан меҳр уйғотган бўламиз, чунки болалар ҳар бир совғани қадрлаб асрашади. Китобни севишдаги, авайлаб ўқишдаги болаларга кўрсатадиган энг ишончли таъсир ўзимиз ўрнак бўлишимиздир. Умуман, болаларнинг китобга меҳрини уйғотишда ота-оналарнинг ўрни мактабга нисбатан ҳам салмоқли эканини ҳеч қачон унутмаслик керак.

Инобат ҲАМРОЕВА,
Бухоро вилояти 
АКМ сектори мудири
 




Ўхшаш мақолалар

Медиа оламдаги «ахлат жанги» қачон тугайди?

Медиа оламдаги «ахлат жанги» қачон тугайди?

🕔23:03, 18.07.2019 ✔25

Жамиятимизнинг оғриқли нуқталари ҳақидаги муҳокамалар борган сари уларнинг ечимларини топишга эмас, янги бўлмағур муаммоларни келтириб чиқаришга асос бўлмоқда. Оқибатда эса асосий муаммолар қолиб, кимнингдир шахсиятига, оиласи, бизнеси умуман барчасига тош ота бошлаяпмиз...

Батафсил
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА  «старт» берилди

МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА «старт» берилди

🕔18:46, 11.07.2019 ✔56

Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» бош ғояси асосида нишонланади

Батафсил
ЎҚИШ «МУМКИН ЭМАС»...

ЎҚИШ «МУМКИН ЭМАС»...

🕔20:33, 04.07.2019 ✔74

Қайси ташкилотга эшик қоқиб бормайлик, «мумкин эмас» деган гапни эшитиш остонадан бошланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Медиа оламдаги «ахлат жанги» қачон тугайди?

    Медиа оламдаги «ахлат жанги» қачон тугайди?

    Жамиятимизнинг оғриқли нуқталари ҳақидаги муҳокамалар борган сари уларнинг ечимларини топишга эмас, янги бўлмағур муаммоларни келтириб чиқаришга асос бўлмоқда. Оқибатда эса асосий муаммолар қолиб, кимнингдир шахсиятига, оиласи, бизнеси умуман барчасига тош ота бошлаяпмиз...

    ✔ 25    🕔 23:03, 18.07.2019
  • МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА  «старт» берилди

    МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА «старт» берилди

    Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» бош ғояси асосида нишонланади

    ✔ 56    🕔 18:46, 11.07.2019
  • ЎҚИШ «МУМКИН ЭМАС»...

    ЎҚИШ «МУМКИН ЭМАС»...

    Қайси ташкилотга эшик қоқиб бормайлик, «мумкин эмас» деган гапни эшитиш остонадан бошланади.

    ✔ 74    🕔 20:33, 04.07.2019
  • СОБИҚ БОШ ПРОКУРОРГА СУД ҲУКМИ ЎҚИЛДИ

    СОБИҚ БОШ ПРОКУРОРГА СУД ҲУКМИ ЎҚИЛДИ

    Жиноий гуруҳ бир қатор оғир ва ўта оғир жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилди

    ✔ 84    🕔 11:41, 28.06.2019
  • Энг улуғ мўъжиза

    Энг улуғ мўъжиза

    Инсоният яратган энг улуғ мўъжиза бу – китоб. Китоб орқали тарихни, қадим маданиятни билдик, билимимиз, дунёқарашимиз шаклланди. Бугунги кунга келиб эса тараққиётни китобсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

    ✔ 100    🕔 11:20, 21.06.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар