Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ЭКСПОРТДАН МАҲРУМ ЭТАЁТГАН маҳлуқлар

Аввал қовун, кейин анорга ҳужум... буни тўхтата оламизми?

2019 йил бошидан 19 февралгача (бир ярим ойдан кўпроқ) Ўзбекистондан Қозоғистон Республикасига 700 тоннадан зиёд анор экспорт қилинган.

ЭКСПОРТДАН МАҲРУМ ЭТАЁТГАН маҳлуқлар

Натижада анор экспортидан 1 миллион АҚШ долларига яқин даромад олинган. Аслида, бу рақам янада ошиши мумкин эди. Бироқ бунга анордан «Pseudococcus comstocki» ёки ўзимизнинг тилда айтганда «комсток қурти» топилгани халал берди. Ўзбекистондан анор олиб киришга тақиқ кўринишидаги вақтинчалик карантин фитосанитар чек­ловлари кейинроқ – 14 мартдан бекор қилинди, албатта. Аммо унгача қанча-қанча меванинг қиймати тушгани аниқ.

Афсуски, бу ягона ҳолат эмас. 2016 йилда юртимизда етиштирилган қовундан «қовун пашшаси» аниқлангани туфайли Корея Республикаси ҳам айни чорани қўллаган эди...

Шу ўринда савол туғилади. Хўш, мамлакат, экспортчи ва деҳқонни катта фойдадан маҳрум этаётган зараркунандаларга қарши қандай курашиляпти? Ўсимликларни «комсток қурти» ёки «қовун пашшаси»га ўхшаш кушандалардан ҳимоя қилишнинг йўли борми?

Ўтган асрнинг қирқинчи йилларида Япониядан келтирилган тут кўчати орқали Ўзбекистонда ҳам тарқалган комсток қурти ўта хавфли зараркунандалардан бири ҳисобланади. Ушбу ҳашарот тут дарахтидан ташқари, шафтоли, анор шунингдек, маккажўхори, картошка, сабзи, лавлаги, карам, помидор, қовоқ, қовун, тарвуз каби 300 га яқин ўсимликлар учун офатнинг ўзгинаси. Улар дарахт танаси, шохлари ва баргларида колония бўлиб жойлашади ва дарахт ширасини сўриб, ўсишини заифлаштиради ҳамда қуритади.

Комсток қуртининг биологик хусусиятлари, ҳар қандай дарахтда учраши туфайли унга қарши курашиш жуда қийин. Аммо бу – зараркунанданинг хотиржам ҳаёт кечириши учун ҳамма шароит яратилган, дегани эмас. Бу борада Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан ташкилий-хўжалик, агротехник, биологик ва кимёвий усулларни ўз ичига олган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Хусусан, ушбу зараркунандани аниқлаш бўйича 6544 гектардан зиёд майдонда мониторинг ўтказилди.

Бундан ташқари, иқтисодий зарари жиҳатидан комсток қуртидан қолишмайдиган бошқа ҳашаротлар, жумладан, шу кунларда деҳқон ва фермерларнинг энг катта душманига айланган қовун пашшасига қарши кураш ҳам соҳа мутахассислари олдида турган энг долзарб масалалардан ҳисобланади. Тадқиқотларга кўра, қовун пашшаси полиз экинлари вегетацияси даврида қовуннинг 90-100 фоизи, тарвузнинг 20-25 фоизи, қовоқнинг эса 5-10 фоизини исроф қилади.

«Myopardalis pardalina», яъни қовун пашшаси юртимизга 2002 йилда Кавказ ва Кавказолди ҳудудларидан Туркманистон орқали кириб келган. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кенг тарқалган. Ҳашарот қиш мавсумида бир неча сантиметр тупроқ остида сохта ғумбак ҳолида яшайди. Май ойи охири ва июнь ойининг биринчи ўн кунлигида, яъни қовун палак­ларининг гуллаши ва мева тугиши даврида учиб чиқади. У билан зарарланган меваларнинг эт қисми ниҳоятда аччиқ бўлади ва ҳатто чорва моллари истеъмоли учун ҳам яроқсиз ҳисобланади.

Инспекция ташаббуси билан ўсимлик­ларни турли зарарли организмлардан ҳимоя қилишда муайян ҳашарот ёки зараркунандага қарши курашнинг долзарб 15 кунлигини эълон қилиш амалиёти йўлга қўйилгани, туман ва шаҳарларда 200 дан зиёд «Ўсимликлар клиникаси» ташкил этилиши бу борадаги вазифаларни бажаришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, зараркунандалар билан фақат мутасадди ташкилотларнинг саъй-ҳаракатлари билан ёки алоҳида ҳудудда курашиб кўзланган натижага эришиб бўлмайди. Аввало самарали жамоатчилик назорати ўрнатиш зарур. Шундан келиб чиқиб, барча юртдошларимизни, фермер ва деҳқонларни масъулиятни чуқур ҳис этишга, машаққат билан етиштирган маҳсулотларини зараркунандалардан асрашда инспекция мутахассислари ва «ўсимликлар клиникаси» билан доимий ҳамкорлик қилишга чорлаб қоламиз.

 

Дилшод НАРЗУЛЛАЕВ,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари




Ўхшаш мақолалар

ФУҚАРО 1,2 МИЛЛИОН ПЕНЯДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

ФУҚАРО 1,2 МИЛЛИОН ПЕНЯДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

🕔17:26, 13.12.2019 ✔2

Бугунги кунда фуқаролар жойларда бўлаётган турли қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан ўринли равишда шикоятлар билан мурожаат қилишмоқда. Уларни ўрганиб чиққанимизда фуқаролар талаби асоссиз эмаслиги маълум бўлди. 

Батафсил
ЁШЛАРИМИЗНИ НЕГА КИБОРЛАР РУҲИДА ТАРБИЯЛАЙ ОЛМАЯПМИЗ?

ЁШЛАРИМИЗНИ НЕГА КИБОРЛАР РУҲИДА ТАРБИЯЛАЙ ОЛМАЯПМИЗ?

🕔17:25, 13.12.2019 ✔2

Бола тарбияси қачон ва қаердан бошланади, деганда ҳаммамиз оиладан бошланади, деб айтамиз. Аммо оилада ҳар бир ота-она ўз боласини ким қилиб тарбияламоқчи, деган саволга бугун на ота-она, на атрофдагилар аниқ бир жавоб бера оляпти. Ваҳоланки, оиладаги тарбиянинг асоси мана шу саволлардан бошланиши керак.

Батафсил
«БИЗНИ  ОРЗУЛАР  ОҲАНГИДА АЛДАЁТГАНЛАР...»

«БИЗНИ ОРЗУЛАР ОҲАНГИДА АЛДАЁТГАНЛАР...»

🕔11:18, 10.12.2019 ✔140

ёки замонавий судхўрлик феномени 

«Уч кундан зиёд ўзингни бахтиёр сезяпсанми, демак нимадандир ҳали бехабарсан... Қувонч унчалик узоқ давом этиши мумкинмас», – дейди донолар. Яхши хабарларни кам эшитяпмиз. Улкан уммон ҳам ундан олинган пиёладаги бир ҳўплам сув кабидир, бир тошни ушлаб, буюк тоғни тасаввур қилиш мумкин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ФУҚАРО 1,2 МИЛЛИОН ПЕНЯДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

    ФУҚАРО 1,2 МИЛЛИОН ПЕНЯДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

    Бугунги кунда фуқаролар жойларда бўлаётган турли қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан ўринли равишда шикоятлар билан мурожаат қилишмоқда. Уларни ўрганиб чиққанимизда фуқаролар талаби асоссиз эмаслиги маълум бўлди. 

    ✔ 2    🕔 17:26, 13.12.2019
  • ЁШЛАРИМИЗНИ НЕГА КИБОРЛАР РУҲИДА ТАРБИЯЛАЙ ОЛМАЯПМИЗ?

    ЁШЛАРИМИЗНИ НЕГА КИБОРЛАР РУҲИДА ТАРБИЯЛАЙ ОЛМАЯПМИЗ?

    Бола тарбияси қачон ва қаердан бошланади, деганда ҳаммамиз оиладан бошланади, деб айтамиз. Аммо оилада ҳар бир ота-она ўз боласини ким қилиб тарбияламоқчи, деган саволга бугун на ота-она, на атрофдагилар аниқ бир жавоб бера оляпти. Ваҳоланки, оиладаги тарбиянинг асоси мана шу саволлардан бошланиши керак.

    ✔ 2    🕔 17:25, 13.12.2019
  • «БИЗНИ  ОРЗУЛАР  ОҲАНГИДА АЛДАЁТГАНЛАР...»

    «БИЗНИ ОРЗУЛАР ОҲАНГИДА АЛДАЁТГАНЛАР...»

    ёки замонавий судхўрлик феномени 

    «Уч кундан зиёд ўзингни бахтиёр сезяпсанми, демак нимадандир ҳали бехабарсан... Қувонч унчалик узоқ давом этиши мумкинмас», – дейди донолар. Яхши хабарларни кам эшитяпмиз. Улкан уммон ҳам ундан олинган пиёладаги бир ҳўплам сув кабидир, бир тошни ушлаб, буюк тоғни тасаввур қилиш мумкин.

    ✔ 140    🕔 11:18, 10.12.2019
  • ШАРАФЛИ КАСБНИНГ «ШАРАФ»И ҚАЕРДА?

    ШАРАФЛИ КАСБНИНГ «ШАРАФ»И ҚАЕРДА?

    иқтидор ва қобилиятни юзага чиқариш осон эмас. Бу ўқитувчидан катта маҳоратни, ўқувчидан, айни вақтда унинг ота-онасидан улкан матонатни талаб этади. Жамиятдаги ҳар бир ўзгариш ҳам, биз катта умид билан кўз тикаётган ислоҳотлар ҳам шунга боғлиқ аслида.
     

    ✔ 142    🕔 11:16, 10.12.2019
  • ДАВЛАТ  БЮДЖЕТИ  ҲАҚИДА ЎЙЛАР

    ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ҲАҚИДА ЎЙЛАР

    Бу ҳақида ошкора маълумот бермаслик фақат қинғирликларни яширишга хизмат қилади

    ✔ 341    🕔 16:14, 29.11.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар