Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Энди озодсиз...

Президент афви эълон қилинган кундан бошқа кунларда ҳам қилмишидан чин дилдан пушаймон бўлган, тузалиш йўлига ўтган хотин-қизлар озодликка чиқарилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми ҳам бекорга эмас ҳар ҳолда.

Мазкур меморандум шарофати билан жорий йилнинг ўтган даврида юз нафардан зиёд хотин-қиз озодликка чиқарилиб, оиласи бағрига қайтди, дея маълумот берди ЎзА.

...Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган аёллар колонияси. Мазкур муассасада ўтказилган навбатдаги тадбир Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида хотин-қизлар, хусусан, жиноятга қўл ураётган аёллар ҳақида айтган фикрлари туфайли ташкил этилди.

«Уч фарзанди бор аёл жиноятга қўл урди, дейлик, уни қамаб нима топамиз? Бунинг оқибати, фарзандлар тақдири нима бўлади?», деб алоҳида қайд этган эди давлатимиз раҳбари Сенатнинг яқинда бўлиб ўтган йиғилишида.

Дарҳақиқат, аввало, ҳар қандай жиноятнинг олдини олиш мумкин. Иши бор, уйида тинчи бор, рўзғори бут, фар­зандлари соғ-саломат камолга етаётган ҳеч бир она жиноятга қўл урмайди. Бу жиҳатдан тегишли ташкилотлар томонидан қилинадиган ишлар ҳали бисёр. Қолаверса, жиноят қонунчилигининг либераллашуви натижасида жиноят содир қилган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турларини қўллаш доираси ҳам кенгайган.

Мазкур муассасада ўтказилган тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова хотин-қизларнинг ҳаётимизда тутган муҳим ўрнини мустаҳкамлаш, уларнинг қадр-қимматини кўтариш борасида доимий эътибор қаратилаётганини алоҳида қайд этди. Жамиятда аёлга бўлган муносабат тубдан ўзгармоқда, айниқса, давлат идораларида уларнинг мавқеи ошяпти.

Шу ернинг ўзида Олий суд раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоров раислигида суд мажлиси бўлиб ўтди.

Суд жараёнида қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган, тузалиш йўлига ўтган, жазо муддатини қисқартиришларини сўраб судга мурожаат қилган аёллардан олти нафарига оид иш кўриб чиқилди.

Уч фарзанднинг онаси бўлган хоразм­лик Дилором Бобожонова рўзғоридаги етишмовчилик сабаб, яъни пул учун атиги бир грамм героинни бировдан олиб, иккинчи шахсга етказиб берганида қўлга тушган. Бироқ шу бир грамм оғу унинг бутун ҳаётини заҳарлади. Унга 11 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

61 ёшни қаршилаган Дилором опа панжара ортида 9 йил 8 ой ўтирди. Бу орада фарзандлари она меҳрисиз, минг машаққат ила ўзлари вояга етди. Мустақил ҳаёт ҳам бошлашди. Она эса биргина хато туфайли фарзанд камолини кўришдек, уларга тиргак бўлишдек бахтдан бебаҳра қолди.

...Энди озодсиз, деган сўзларни эшитиб, аёл бироз каловланди. Оиласи, фарзандлари, набиралари дийдори ҳақи хурсандчилигини яшира олмай, кўзларидан қувонч ёшлари оқди.

Норгул АБДУРАИМОВА




Ўхшаш мақолалар

ИСМИМИЗНИ ҚАЧОН БИЛАМИЗ?

ИСМИМИЗНИ ҚАЧОН БИЛАМИЗ?

🕔13:18, 03.06.2020 ✔46

Тил ҳар бир миллатнинг улкан бойлиги, беназир қадрияти ва бебаҳо мулки ҳисобланади. Ҳар бир халқ, ҳар бир элат, ўзи ҳурмат ва эҳтиром қиладиган тилига эга. Тилда ана шу тилнинг ижодкори бўлган халқ, элатнинг тарихи ва маданияти акс этади. Айни замонда, тил ижтимоий тараққиётда улуғвор аҳамият касб этади. Тил – ҳар бир миллат ўзлигининг ажралмас белгиси. 
 

Батафсил
СИНОВЛАРДАН ЧИҚАРИЛАЁТГАН ХУЛОСАЛАР

СИНОВЛАРДАН ЧИҚАРИЛАЁТГАН ХУЛОСАЛАР

🕔13:15, 03.06.2020 ✔27

Шу вақтгача яшаб келганимиз, кундалик ҳаётимиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганимисиз? Яшаш тарзимизда нима муҳимлиги, қандай бекорчи нарсаларга қимматли вақтимизни сарфлаб юбораётганимиз ҳақида-чи? Пандемия сабаб уйда ўтирар экан, назаримда жуда кўпчилик айни шу саволларни мулоҳаза қилиб кўрди, ўзига хулосалар чиқарди.

Батафсил
БИЗ АЁЛЛАР ЯНАДА ЧУҚУРРОҚ АНГЛАМОҚДАМИЗ...

БИЗ АЁЛЛАР ЯНАДА ЧУҚУРРОҚ АНГЛАМОҚДАМИЗ...

🕔13:14, 03.06.2020 ✔27

Маълумки, бутун дунёда инсоният учун умумий бир синов даври кечмоқда. Коронавирус пандемияси тиббиёт тилида айтганда, ўз геометрик прогрессиясида тарқалиб, одамларни безовта қилмоқда. 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ИСМИМИЗНИ ҚАЧОН БИЛАМИЗ?

    ИСМИМИЗНИ ҚАЧОН БИЛАМИЗ?

    Тил ҳар бир миллатнинг улкан бойлиги, беназир қадрияти ва бебаҳо мулки ҳисобланади. Ҳар бир халқ, ҳар бир элат, ўзи ҳурмат ва эҳтиром қиладиган тилига эга. Тилда ана шу тилнинг ижодкори бўлган халқ, элатнинг тарихи ва маданияти акс этади. Айни замонда, тил ижтимоий тараққиётда улуғвор аҳамият касб этади. Тил – ҳар бир миллат ўзлигининг ажралмас белгиси. 
     

    ✔ 46    🕔 13:18, 03.06.2020
  • СИНОВЛАРДАН ЧИҚАРИЛАЁТГАН ХУЛОСАЛАР

    СИНОВЛАРДАН ЧИҚАРИЛАЁТГАН ХУЛОСАЛАР

    Шу вақтгача яшаб келганимиз, кундалик ҳаётимиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганимисиз? Яшаш тарзимизда нима муҳимлиги, қандай бекорчи нарсаларга қимматли вақтимизни сарфлаб юбораётганимиз ҳақида-чи? Пандемия сабаб уйда ўтирар экан, назаримда жуда кўпчилик айни шу саволларни мулоҳаза қилиб кўрди, ўзига хулосалар чиқарди.

    ✔ 27    🕔 13:15, 03.06.2020
  • БИЗ АЁЛЛАР ЯНАДА ЧУҚУРРОҚ АНГЛАМОҚДАМИЗ...

    БИЗ АЁЛЛАР ЯНАДА ЧУҚУРРОҚ АНГЛАМОҚДАМИЗ...

    Маълумки, бутун дунёда инсоният учун умумий бир синов даври кечмоқда. Коронавирус пандемияси тиббиёт тилида айтганда, ўз геометрик прогрессиясида тарқалиб, одамларни безовта қилмоқда. 

    ✔ 27    🕔 13:14, 03.06.2020
  • ҚАДДИНГНИ ТИК ТУТ, БОЛАМ!

    ҚАДДИНГНИ ТИК ТУТ, БОЛАМ!

    «Сардоба»нинг аччиқ сабоқлари

    Қалдирғочнинг ин қуришини ҳеч кузатганмисиз? Мен бу болажон қушнинг уя қуриши, меҳнатсеварлиги ва ишни пухта бажаришига неча бор гувоҳ бўлганман. Баҳор келиши биланоқ хонадонимиз қадрдонлари бўлган бир жуфт қалдирғоч даҳлизда гирён ура бошлайди. 

    ✔ 252    🕔 11:20, 27.05.2020
  • ЯНГИ ВА ХОЛИС НАЗАР

    ЯНГИ ВА ХОЛИС НАЗАР

    «Оила даврасида» газетасининг ўтган сонида чоп этилган «Қодирийни буюк қилган уч маслак» мақоласини ўқигач, анчадан бери ўйлаб юрган мулоҳазаларим хаёлимда яна қайта гавдаланди... 
     

    ✔ 233    🕔 11:20, 27.05.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар