Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«БОЛАЛАР КУНИГА ДАДАМНИ СОВҒА ҚИЛИШДИ...»

«Эшикдан йиғлаб кириб келган фарзандларим кўзидаги ёшни артишим учун кучли бўлишим керак эди...»

«БОЛАЛАР  КУНИГА  ДАДАМНИ  СОВҒА ҚИЛИШДИ...»

Йиқилганни суяш, адашганга тўғри йўл кўрсатиш халқимизнинг азалий қадриятларидан. Ана шу муқаддас анъанларга таянган ҳолда мамлакатимизда ўтган икки йил давомида қанчадан-қанча адашиб жиноят йўлига кириб қолган, қилмишининг оқибати оғир, зиёни кўламли бўлишини ҳис қилмаган фуқароларимиз афв этилиб, панжара ортидан ўз уйига қайтди.

Халқимизга хос бўлган кечиримлилик, адолатпешалик, инсонпарварлик фазилатларининг ёрқин ифодасини Яқин Шарқ минтақасидан юртимизга қайтарилган 156 нафар ҳамюртларимиз ва Президент­нинг 2019 йил 31 май кунидаги тегишли фармони билан 557 нафар маҳкумнинг афв этилиб, жазодан озод қилиниши мисолида кўришимиз мумкин.

Бухоро вилояти ИИБ тизимидаги жазони ўташ жойларидан 8 нафар маҳкум ушбу фармонга кўра жазодан тўлиқ озод этилиб, 7 нафарининг жазо муддати қисқартирилган.

Улар билиб-билмай давлатимиз конституциявий тузумига қарши бўлган турли диний ташкилотлар таъсирига тушиб қолиб, уларнинг манфаатларига хизмат қилган шахс­лардир. Президентимизнинг 2018 йил 19 сентябрдаги «Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги фармонига асосан улар афв этилиб, ижтимоий ҳаётга мослашишлари учун комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, уларнинг хонадонларига вилоят ва туман мутасадди раҳбар ходимлари билан бирга бориб ижтимоий аҳволи ўрганилди. Улар жамиятнинг соғлом маънавий муҳитига мослашишлари учун аввало доимий иш билан таъминланди. Хонадонларининг таъмирга муҳтож жойлари туман ҳокимлигининг ёрдами билан таъмирланмоқда. Ижтимоий мослашув дастури доирасида ҳар бирининг эҳтиёжига кўра тикув машинаси, музлатгич, компьютер жамланмаси, китоб­лар, озиқ-овқат маҳсулотлари, дарвоза, эшик ва деразалар олиб берилди.

– Россияга ишлашга кетиб, билиб-билмай ибодат қиляпман деб, ноқонуний диний ташкилот таъсирига тушиб қолганимни ўшанда ўзим англамагандим, – дейди афв этилиб озодликка чиққан собиқ маҳкумлардан бири Ш.Б. – Менинг айбим учун ўтган 9 йил давомида оилам «жиноятчининг аёли», «жиноятчининг фарзанди» деган ёмон ном билан товон тўлади. Қилган ишимдан қанчалар кўп афсусланмай, вақтни ортга қайтариб бўлмайди. Диний билимим етарли бўлмагани сабабли ғараз ниятли кимсалар таъсирига тушиб қолганим ҳаётимдаги катта хато бўлди. Буни озодликдан маҳрум этилганимда, қамоқхонанинг қоронғу темир панжаралари орасида ўтказган йиллар давомида янада кучлироқ ҳис қилдим. Афв этилиб муборак Рамазон ҳайити арафасида оилам бағрига қайтганимдан бениҳоя хурсанд бўлдим. Менга яна ишонч билдиришгани учун халқимдан, давлатимиздан бениҳоя миннатдорман. Улар бу билан нафақат мени озодликка чиқаришди, балки жамиятнинг фаол аъзосига айланишим, оиламга бош бўлиб оталик вазифаларимни тўлиқ адо этишим учун мени доимий иш билан таъминлашди. Ҳозирда «Зафаршоҳ бунёдкор қурилиш» МЧЖда ишляпман. Фарзандларимнинг қувончи чексиз. Йўқлигимда оиламни ёлғизлатиб қўймаганликлари учун маҳалламиз аҳлига ташаккур айтаман.

– Турмуш ўртоғим қамалганида бутун олам биз учун зулматга айланганди, – дейди унинг турмуш ўртоғи. – Кўча-куйда бош кўтариб юришга уялардик. Ҳатто шундай пайтлар ҳам бўлдики, тинчлик аталмиш буюк неъматга рахна солишни истаган жиноятчининг оиласи деб, айрим қўни-қўшнилар биздан юз ўгирган кунларни ҳам бошдан ўтказдик. Тўғриси, ўшанда яшашдан бези­ган пайтларим ҳам кўп бўлди. Аммо эшикдан йиғлаб кириб келган фарзандларим кўзидаги ёшни артишим учун кучли бўлишим керак эди. Уларни келажакда жамиятга нафи тегадиган инсонлар қилиб тарбиялашим лозим деб, фермер хўжалигида ишладим, даланинг меҳнати тугагач уйда ҳунармандчилик қилдим. Чунки болаларимни ўқитишим шарт эди. Мени бу ҳаёт билан фақатгина оналик бурчим, уларнинг олдидаги вазифаларимни адо этиш сақлаб қолди, десам янглишмаган бўламан. 9 йил бир нафасда айтилсада, унинг ўтиши биз учун осон бўлмади. Ана шундай кунлар келишини ўшанда тасаввур ҳам қилолмасдим. Шукрки, икки йил олдин Президентимиз ўз маърузаларида ҳамма ҳам хато қилади, адашади, аммо биз уни бутун умр жиноятчига айлантириб қўйишимиз керак эмас. Отаси ёки онаси хато қилса, нега фарзандлари бир умр жиноятчининг боласи деб жазоланиши керак. Кечиримли бўлайлик, уларга қўлингиздан келса ёрдам беринг, уларни сафингизга қўшмасдан қайтага ёмон инсонларга айлантирманг, деган эдилар. Уларнинг олижаноблиги сабаб маҳалла аҳлининг бизга муносабати тубдан ўзгарди. Ёлғиз, боқувчиси йўқ, деб маҳалла фуқаролар йиғинидан бизга пул ажратилди. Қўлидан келганча маҳалла аҳли байрамларда хабар олиб совға-салом улашишди.

31 май куни тунги соат бирлар эди. Турмуш ўртоғим қўнғироқ қилиб Президентимиз фармони билан афв этилдим, озодликка чиқяпман мени кутиб олишга келинглар, деганларида қулоқларимга ишонмадим. Болаларим билан биргалашиб қувончдан йиғладик. Биласизми, қизим ўшанда нима деди? «Онажон, Президентимиз бизга болалар кунига энг катта совғани туҳфа этдилар, эртага 1 июнь – болалар куни, укаларим ва мен учун дадам уйимизга қайтяптилар», деди кўзлари порлаб. Турмуш ўртоғим озодликка чиқарилгач иш билан таъминланди, уйимиз таъмирланмоқда, менга тикиш машинаси, фарзандларимга компьютер, китоблар, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳомийлик ёрдамида олиб берилди. Тўғриси, қандай миннатдорлик билдиришни ҳам билмайман. Бундай бағрикенг, олижаноб, кечиримли халқи бўлган тинчлик ва осойишталик ҳукм сураётган юртда яшаётганимдан хурсандман, – дейди кўз ёшларини яширолмаган иродаси метин аёл.

Ҳа, осмони мусаффо, тинч ва осуда юртда яшаётган ҳар бир фуқаро адашиб жиноят йўлига кирган бу инсонларнинг бошдан кечирганлари, оиласининг изтиробли ҳаётидан ўзига тегишли хулосани чиқармоғи керак.

 

Наргиза ҚУВОНЧЕВА,

журналист

Ҳалим КАМОЛОВ,

Бухоро вилояти ИИБ масъул ходими




Ўхшаш мақолалар

ИСМИМИЗНИ ҚАЧОН БИЛАМИЗ?

ИСМИМИЗНИ ҚАЧОН БИЛАМИЗ?

🕔13:18, 03.06.2020 ✔50

Тил ҳар бир миллатнинг улкан бойлиги, беназир қадрияти ва бебаҳо мулки ҳисобланади. Ҳар бир халқ, ҳар бир элат, ўзи ҳурмат ва эҳтиром қиладиган тилига эга. Тилда ана шу тилнинг ижодкори бўлган халқ, элатнинг тарихи ва маданияти акс этади. Айни замонда, тил ижтимоий тараққиётда улуғвор аҳамият касб этади. Тил – ҳар бир миллат ўзлигининг ажралмас белгиси. 
 

Батафсил
СИНОВЛАРДАН ЧИҚАРИЛАЁТГАН ХУЛОСАЛАР

СИНОВЛАРДАН ЧИҚАРИЛАЁТГАН ХУЛОСАЛАР

🕔13:15, 03.06.2020 ✔29

Шу вақтгача яшаб келганимиз, кундалик ҳаётимиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганимисиз? Яшаш тарзимизда нима муҳимлиги, қандай бекорчи нарсаларга қимматли вақтимизни сарфлаб юбораётганимиз ҳақида-чи? Пандемия сабаб уйда ўтирар экан, назаримда жуда кўпчилик айни шу саволларни мулоҳаза қилиб кўрди, ўзига хулосалар чиқарди.

Батафсил
БИЗ АЁЛЛАР ЯНАДА ЧУҚУРРОҚ АНГЛАМОҚДАМИЗ...

БИЗ АЁЛЛАР ЯНАДА ЧУҚУРРОҚ АНГЛАМОҚДАМИЗ...

🕔13:14, 03.06.2020 ✔29

Маълумки, бутун дунёда инсоният учун умумий бир синов даври кечмоқда. Коронавирус пандемияси тиббиёт тилида айтганда, ўз геометрик прогрессиясида тарқалиб, одамларни безовта қилмоқда. 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ИСМИМИЗНИ ҚАЧОН БИЛАМИЗ?

    ИСМИМИЗНИ ҚАЧОН БИЛАМИЗ?

    Тил ҳар бир миллатнинг улкан бойлиги, беназир қадрияти ва бебаҳо мулки ҳисобланади. Ҳар бир халқ, ҳар бир элат, ўзи ҳурмат ва эҳтиром қиладиган тилига эга. Тилда ана шу тилнинг ижодкори бўлган халқ, элатнинг тарихи ва маданияти акс этади. Айни замонда, тил ижтимоий тараққиётда улуғвор аҳамият касб этади. Тил – ҳар бир миллат ўзлигининг ажралмас белгиси. 
     

    ✔ 50    🕔 13:18, 03.06.2020
  • СИНОВЛАРДАН ЧИҚАРИЛАЁТГАН ХУЛОСАЛАР

    СИНОВЛАРДАН ЧИҚАРИЛАЁТГАН ХУЛОСАЛАР

    Шу вақтгача яшаб келганимиз, кундалик ҳаётимиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганимисиз? Яшаш тарзимизда нима муҳимлиги, қандай бекорчи нарсаларга қимматли вақтимизни сарфлаб юбораётганимиз ҳақида-чи? Пандемия сабаб уйда ўтирар экан, назаримда жуда кўпчилик айни шу саволларни мулоҳаза қилиб кўрди, ўзига хулосалар чиқарди.

    ✔ 29    🕔 13:15, 03.06.2020
  • БИЗ АЁЛЛАР ЯНАДА ЧУҚУРРОҚ АНГЛАМОҚДАМИЗ...

    БИЗ АЁЛЛАР ЯНАДА ЧУҚУРРОҚ АНГЛАМОҚДАМИЗ...

    Маълумки, бутун дунёда инсоният учун умумий бир синов даври кечмоқда. Коронавирус пандемияси тиббиёт тилида айтганда, ўз геометрик прогрессиясида тарқалиб, одамларни безовта қилмоқда. 

    ✔ 29    🕔 13:14, 03.06.2020
  • ҚАДДИНГНИ ТИК ТУТ, БОЛАМ!

    ҚАДДИНГНИ ТИК ТУТ, БОЛАМ!

    «Сардоба»нинг аччиқ сабоқлари

    Қалдирғочнинг ин қуришини ҳеч кузатганмисиз? Мен бу болажон қушнинг уя қуриши, меҳнатсеварлиги ва ишни пухта бажаришига неча бор гувоҳ бўлганман. Баҳор келиши биланоқ хонадонимиз қадрдонлари бўлган бир жуфт қалдирғоч даҳлизда гирён ура бошлайди. 

    ✔ 254    🕔 11:20, 27.05.2020
  • ЯНГИ ВА ХОЛИС НАЗАР

    ЯНГИ ВА ХОЛИС НАЗАР

    «Оила даврасида» газетасининг ўтган сонида чоп этилган «Қодирийни буюк қилган уч маслак» мақоласини ўқигач, анчадан бери ўйлаб юрган мулоҳазаларим хаёлимда яна қайта гавдаланди... 
     

    ✔ 233    🕔 11:20, 27.05.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар