Давр нафаси      Бош саҳифа

ЎҚИШ «МУМКИН ЭМАС»...

Қайси ташкилотга эшик қоқиб бормайлик, «мумкин эмас» деган гапни эшитиш остонадан бошланади.

ЎҚИШ «МУМКИН ЭМАС»...

«Кириш мумкин эмас». Халққа хизмат қилиши керак бўлган ташкилотнинг олдида қўйилган қўриқчи халқнинг ўзини «кириш мумкин эмас» деган ибора билан ортга қайтаради. Сабабини сўрасангиз, «билмаймиз, юқорининг топшириғи», дея оғзингизга уради.

Бир амаллаб ичкарига киришга муваффақ бўласиз. Аммо ичкарида ҳам яна ўша гап: «мумкин эмас». Бу иборани бот-бот такрорлаётган мулозим нега мумкин эмаслигини ўзи ҳам билмайди. Қабулидаги инсоннинг саволларига берадиган 80 фоиз жавоби ҳам «мумкин эмас» бўлади. Сабабини сўра­сангиз, жавобнинг ўзи йўқ.

Бу навбатчи гап қаршимизда ҳар куни пайдо бўлиши шу даражада одатий ҳолга айланганки, мумкин эмас экан, деб кетаверишга одатланиб бўлганмиз. Аслида эса «мумкин эмас» деган ибора қонунга зид бўлган ҳаракатга нисбатан ишлатилиши керак.

Бу гапни ишлатаётган мулозимдан сабабини суриштирсангиз, яна ўша жавоб айтилади. Фақат, сал ўзгартирилган ҳолда, яъни «айтиш мумкин эмас». Бу жавобни эшитганимиз ҳамон демак, давлат сири экан, деган хаёлга борамиз.

Ҳар куни, ҳар соатда, ҳар дақиқада, ҳар жойда айтилаётган мана шу биргина «мумкин эмас» деган рад жавобининг сабабини қонуний асослаб беришни ҳар бир масъул шахсга мажбурият қилиб қўйиш керак.

Ушбу «сеҳрли» гапни айтдими, унинг сабабини ҳам айтсин, агар қўлидан келса. Улар ўзларининг илмсизлиги ва хатосини биргина «мумкин эмас» деган навбатчи ибора билан яширишларига имкон бермаслигимиз лозим.

Ҳаётий тажрибаларга асосланиб ҳисоб-китоб қилиб кўрсангиз қайда коррупция илдиз отган бўлса, шу жойда мана шу сеҳрли сўз кўп ва хў-ў-п ишлатилади. «Мумкин эмас» қайдадир кўп ишлатиляптими, демак, шу жойда қандайдир ғирромликлар авж олган.

Озгина жиддийроқ ташкилотга киришингиз билан ичкаридаги махсус одамлар «тасвирга тушириш мумкин эмас», «телефон олиб кириш мумкин эмас», «шовқин қилиш мумкин эмас» ва ҳоказо талабларни олдингизга қалаштириб қўйишади. Сабабини сўрасангиз, яна ўша гап, «айтиш мумкин эмас» деган жавобдан бошқасини билмайди. Эътибор қилсангиз, бундай ташкилотларга ишга олинадиган ходимларнинг чеҳралари ҳам оғизларидан чиқадиган жавобларига хос ва мос.

Бир замонлар жамоат жойларида фақат «чекиш мумкин эмас» деган ёзувни кўрар эдик. Ана шу тақиқ белгисидан ўрнак олиб ўзбек тилидаги ҳар бир феъл билан бирга «мумкин эмас» иборасини ишлатишни ўрганиб олдик. Мисол учун, кириш, чиқиш, тасвирга олиш, гапириш, сўраш, эшитиш, билиш, яшаш, ўлиш каби барча сўзлардан кейин «мумкин эмас» деган гапни қўйсак, ҳар қандай мураккаб саволнинг ҳам жавоби нақд бўлади.

Оддийгина гапга шунча хархашами, дейдиганлар ҳам топилиб қолар. Эътироз билдириш мумкин эмас, дея олмайман. Чунки менда бу иборани айтишга ваколат йўқ. Ваҳоланки, зарурат ҳам йўқ.

Ҳозир кўпчиликнинг наздида пашшадан фил ясагани каби оддийгина бир гапдан офатлар бунёд этаётганлигимни ҳам англаб турибман. Бу оддий гапмас. Бунинг замирида миллионлаб инсонлар тақдири ётибди. Мана шу биргина гап билан фаровон ҳаётимиз олдида ҳандаклар қазиб қўямиз. Катта-катта коррупциялар ҳам худди ана шундай кичкинагина гап-сўздан бошланади. Инсонларнинг чорасизлиги ҳам шу биргина гапга боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Эътибор берсангиз, тақиқ белгисини билдирувчи бу гап биргина жараёнда ишлатилмайди: «пора бериш мумкин эмас». Муаммолар гирдобида бирон бир ташкилотга зарур иш билан борсак, негадир шу гапни ҳеч эшитмаймиз. Аслида эса, айни биз интиқ бўлиб кутганимиз шу бўлади.

Ислоҳотлар даврида бу «сеҳрли» ибора жамиятимизда қисман бўлса-да чекинаётганини сезиш қийин эмас. Ҳозир мана шу мавзуни оммага олиб чиқаяпманми, демак, тақиқни билдирувчи бу мавҳум гап аниқ камайган. Акс ҳолда бу мавзуда сўз юритишим мумкин эмасди.

Шерали ОТАБОЕВ,

журналист




Ўхшаш мақолалар

Медиа оламдаги «ахлат жанги» қачон тугайди?

Медиа оламдаги «ахлат жанги» қачон тугайди?

🕔23:03, 18.07.2019 ✔25

Жамиятимизнинг оғриқли нуқталари ҳақидаги муҳокамалар борган сари уларнинг ечимларини топишга эмас, янги бўлмағур муаммоларни келтириб чиқаришга асос бўлмоқда. Оқибатда эса асосий муаммолар қолиб, кимнингдир шахсиятига, оиласи, бизнеси умуман барчасига тош ота бошлаяпмиз...

Батафсил
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА  «старт» берилди

МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА «старт» берилди

🕔18:46, 11.07.2019 ✔55

Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» бош ғояси асосида нишонланади

Батафсил
ЎҚИШ «МУМКИН ЭМАС»...

ЎҚИШ «МУМКИН ЭМАС»...

🕔20:33, 04.07.2019 ✔74

Қайси ташкилотга эшик қоқиб бормайлик, «мумкин эмас» деган гапни эшитиш остонадан бошланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Медиа оламдаги «ахлат жанги» қачон тугайди?

    Медиа оламдаги «ахлат жанги» қачон тугайди?

    Жамиятимизнинг оғриқли нуқталари ҳақидаги муҳокамалар борган сари уларнинг ечимларини топишга эмас, янги бўлмағур муаммоларни келтириб чиқаришга асос бўлмоқда. Оқибатда эса асосий муаммолар қолиб, кимнингдир шахсиятига, оиласи, бизнеси умуман барчасига тош ота бошлаяпмиз...

    ✔ 25    🕔 23:03, 18.07.2019
  • МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА  «старт» берилди

    МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА «старт» берилди

    Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» бош ғояси асосида нишонланади

    ✔ 55    🕔 18:46, 11.07.2019
  • ЎҚИШ «МУМКИН ЭМАС»...

    ЎҚИШ «МУМКИН ЭМАС»...

    Қайси ташкилотга эшик қоқиб бормайлик, «мумкин эмас» деган гапни эшитиш остонадан бошланади.

    ✔ 74    🕔 20:33, 04.07.2019
  • СОБИҚ БОШ ПРОКУРОРГА СУД ҲУКМИ ЎҚИЛДИ

    СОБИҚ БОШ ПРОКУРОРГА СУД ҲУКМИ ЎҚИЛДИ

    Жиноий гуруҳ бир қатор оғир ва ўта оғир жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилди

    ✔ 84    🕔 11:41, 28.06.2019
  • Энг улуғ мўъжиза

    Энг улуғ мўъжиза

    Инсоният яратган энг улуғ мўъжиза бу – китоб. Китоб орқали тарихни, қадим маданиятни билдик, билимимиз, дунёқарашимиз шаклланди. Бугунги кунга келиб эса тараққиётни китобсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

    ✔ 99    🕔 11:20, 21.06.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар