Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«Аёл боласини сотди», «Аёл боласини бўғиб ўлдирди», «Аёл жиноятга қўл урди»... ФОЖИАДА ҲИССАМИЗ ҚАНЧА?

Бугунги шиддатли, ҳар куни минглаб воқеа ва ҳодисалар бўҳрони гирдобида ўтаётган глобаллашув даврида АЁЛ зотининг қадр-қимматини, ҳимоясини кучайтириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар қанча бўлса, афсуски, аёл билан, унинг маънавияти билан боғлиқ ҳолатлар ҳам талайгина.

«Аёл боласини сотди»,  «Аёл боласини бўғиб ўлдирди»,  «Аёл жиноятга қўл урди»...  ФОЖИАДА ҲИССАМИЗ ҚАНЧА?

Масалан деб санай бошласангиз, бармоқ етмайди: «Аёл боласини сотди», «аёл боласини бўғиб ўлдирди», «аёл жиноятга қўл урди» ва ҳоказо...

Таҳлил учун кўпчиликни ларзага солган икки ҳолатни олайлик: 2018 йил 5 март куни Наманган вилоятининг Норин туманида «Тошлоқ гранд» фермер хўжалиги боғида ёлланиб ишлаётган Учқўрғон туманида яшовчи Б.Х. боғдаги ҳожатхонада қиз туққан ва уни қасддан ўлдириш мақсадида ҳожатхонага ташлаб юборган. Чақалоқ йиғисини эшитган шу боғ ишчиси А.Т. чақалоқни қутқариб қолган. Чақалоқ туман марказий туғруқхонасига ётқизилган.

2019 йил 2 июль куни фуқаро Ф.Т. Сурхондарё вилояти Денов тумани, «Лолазор» маҳалласидаги «Ҳабибобод» бозори ҳудудида жойлашган аёллар ҳожатхонасида қиз бола чақалоқни туғиб, ҳожатхона ичига ташлаб кетган. Ундан кейин ҳожатхонага кирган аёл чақалоқ йиғисини эшитиб, одамларни ёрдамга чақирган. Натижада чақалоқ қутқариб қолиниб, касалхонага жойлаштирилган. Балки булар биз билган, билиб қолгангина ҳолатлардир.

Нега асосий омилни кам эслаяпмиз?

Бунақа пайтда ижтимоий тармоқларда, ўзаро мулоқотларда ёшлар, айниқса қизлар тарбиясига масъул ташкилотларни, маҳаллани, ота-онани айблаш, боласини ҳожатхонага ташлаган аёлни лаънатлаш жараёнининг бошланиши табиий.

Интернет тармоғида, матбуотда «Эркак алдагани учун аёл шу ҳолга тушди» дейилмайди, «Аёл жиноят қилди», дейилади. Асосан АЁЛ ва унинг гуноҳи, жинояти ҳақида гапирилади.

Тўғри, боласини туғиб шу аҳволга солиш – албатта, ҳеч қачон оқланмайдиган ҳол. Бироқ, аввало масала негизида ётган яна бир ҳақиқат – шу ҳолатни содир этишда маънавий маънода аёл билан теппа-тенг айбдор бўлган эркак омили, унинг тарбияси-ю шу фожиадаги «ҳиссаси» етарлича баҳоланмайди.

Бундай ҳолларда аёлга нисбатан зўравонлик ҳолатини «ўзи хоҳлагани учун бирга бўлган», «вояга етганку» деган изоҳлар билан ёпиб юбориш ҳам аслида ҳақли муносабат эмас.

Фожианинг яна бир асосий сабаби...

Биз фожиа сабаблари, илдизларига тўхталадиган бўлсак, аввало Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Термиздаги «Султон Саодат» мажмуасини зиёрат қилиш чоғида ёшларнинг исломий таълим-тарбиядан узоқ қолганини ўз ўрнида баҳолаб, «Очиқ айтсак, одамларни тарбиясига Ислом нур эканлигини сингдиролмадик. Фожиамиз мана шу ерда», деб айтган сўзларини эслашимиз зарур бўлади.

Чунки Деновда бўлган мана шу мудҳиш ҳолатда ҳам никоҳсиз бола кўриш, оиласига хиёнат қилиш фожиа­си болани туғиб ҳожатхонага ташлаб ўлдириш хулосасигача бориб етишининг негизида ҳам оилада, атроф муҳитда аввало нафақат диний, балки инсоний ахлоқ қоидаларини, маърифатни англаб етмаслик ётибди.

Қаерга қараяпмиз?

Бугунги кунда жамоатчилик томонидан бот-бот такрорланаётган «масъуллар қаерга қарашяпти?» деган эътироз ҳам ўринли.

Шу ўринда Сурхондарё вилояти Хотин-қизлар қўмитаси раиси Мавлуда Қобулованинг Денов туманида бўлган ҳолат юзасидан берган маълумотига тўхталамиз:

– Мен ўша куни Денов туманида хизмат сафарида эдим. Профилактика инспекторидан эшитиб, боланинг соғлиғини суриштириб, туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи билан тиббий ёрдам беришда эътиборсизлик қилмай, назоратда ушлашни навбатчи врачларга тайинладик.

Маълум бўлишича оилада 6 фарзанд – 2 нафар ўғил, 4 нафар қиз улғаймоқда. Ф.Т.нинг маълумоти ўрта-махсус, отаси ишлашга рухсат бермаганлиги учун уйида тикувчилик билан шуғулланиб келган. Унинг номусига амакисининг ўғли 1990 йилда туғилган ўзи билан бир маҳаллада яшовчи А.Т. теккан. Бола 2.07.2019 йилда туғилган, онаси ва ўзидан бошқа ҳеч ким билмаган. Отаси ва ака-укасидан қўрққанидан, қариндош-уруғ, қўни-қўшнидан уялганидан онаси билан келишган ҳолда болани йўқ қилиш учун шу йўлни топган. Бола ҳожатхона янги тозаланганлиги ва орқа томони билан тушганлиги сабабли ўз вақтида топилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда саломатлиги яхши.

Туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси оиладан хабар олди. Оила маҳалланинг оддий оилаларидан. Отаси ҳам, оила аъзолари ҳам воқеадан хабар топгач, яна бир хатоликка йўл қўйиб қўймаслиги учун уларга вазиятни борича қабул қилиши ва яна кескинлаштирмаслиги тушунтирилди. Ҳозир вазият назоратга олинди, болага гувоҳномани расмийлаш­тириш чораси кўрилмоқда.

Яна кечикдик...

Тўғри, аслида бу каби бонг уришлар ҳам, халқ таъбири билан айтганда, «бўлари бўлиб, бу ёғи сингиб бўлган»дан кейинги хабар олишлар ҳам, қайсидир масъулни ишдан олиш, кимгадир чора кўриш кабилар ҳам фожиани юмшатишга асос бўлолмайди.

Чунки кўриниб турибдики, юқоридаги ҳолни содир этган эркак ва қиз яшаётган маҳаллада маърифий муҳит етарлича соғломлаштирилмаган. Қиз ҳомиласини «ҳожатхонага ташлаш учун» кўтариб юрган 9 ой давомида ҳеч ким ҳеч нарсани сезмаган.

Бугунги ислоҳотлар натижасида шу ҳолатлар содир бўлишининг олдини олиш учун кўрилаётган чоралар, масалан, «Қизлар саломатлик маркази», «Аёллар маслаҳатхонаси», «Аёллар реабилитация маркази» каби ижтимоий ҳимоялаш тузилмаларидан кўзланаётган мақсад ўз вақтида аҳолига етказилмаган. Қисқа қилиб айтганда, яна кечикилган.

У ҳам аёл, унинг ҳам ҳимоячиси қонун

Ҳозирда жиноят содир этган аёл ҳақида шов-шувли эътироз ва ҳақоратга тўла минглаб изоҳлар ва фикрларни кузатяпмиз.

Бироқ, Хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа ташкилотлар ҳам аёл катта хато, ҳатто жиноят қилиб қўйса ҳам, у аёлга нис­батан омманинг нафратини қўзға­тишга, «бу аёлга ўлим» қабилидаги кайфиятни уйғотишга ҳақли эмас. Чунки, барча қатламдаги зарбага учраган, жинояти замирида битта ўзи турмаган аёлларни ҳам ҳимоя қилиш қонунга зид эмас.

Боласини туғиб, ҳожатхонага ташлаб юборган аёлнинг қилмишини мутлақо оқламаган ҳолда, ҳолат юзасидан қўзғатил­ган тергов иши якунларини кутиб, ушбу аёлни, унинг оиласини ҳозир­ги мураккаб руҳий ҳолатдан олиб чиқиш билан шуғулланиш Хотин-қизлар қўмита­сининг вазифасидир.

Хулоса ўрнида...

«Биров гуноҳ қилганда, жим кузатиб туриш ҳам гуноҳдир», дейди доно халқимиз.

Бу каби ҳолатларни ўз вақтида олди олинмагани масъул ташкилотларнинг ёшлар, аҳоли, қизлар ўртасида маънавий тарғибот ишларини самарали ташкил этиш, тадбирларни одамларнинг кундалик ҳаётига бўлган таъсирини кучайтириш, жамоатчиликнинг ҳал этувчи улкан кучидан унумли фойдаланиш, оиладаги тарбияни тўғри ташкил этишда давлат ва нодавлат ташкилотлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарурлигини кўрсатиб турибди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, юқоридаги фожианинг маънавий жароҳати жуда чуқур ва тез битадиган эмас. Бу фожиа АЁЛнинг, мутлақо айбсиз ГЎДАКнинг, ўша ОИЛАнинг тақдирида умрбод давом этиши ҳам бор гап. Бироқ, ҳар қандай вазиятда ҳам хатони тўғрилашга, жароҳатни битказишга, бу каби ҳолатлар такрорланмаслиги учун ҳар маҳалла ва оила кесимида ҳаракат қилиш ўринлироқдир.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси




Ўхшаш мақолалар

Қиз бола тарбиясидаги  бир хато Бутун жамиятни катта хатарга қўйиши мумкин

Қиз бола тарбиясидаги бир хато Бутун жамиятни катта хатарга қўйиши мумкин

🕔14:15, 11.11.2019 ✔334

Йиллар давомида тарбиядаги услуб ва воситалар ўзгаргани, ривожлангани сайин, бунинг ижобий томонлари билан бирга, салбий жиҳатлари ҳам яққол кўзга ташланмоқда. Айниқса бу қиз болалар тарбиясида жуда хавфли ва аянчли кечиши ҳеч гап эмас.

Батафсил
Алгебра бежиз Хоразмдан чиқмаган

Алгебра бежиз Хоразмдан чиқмаган

🕔14:14, 11.11.2019 ✔329

ёхуд шоли далаларининг математикага қандай алоқаси бор?

Батафсил
Одам савдосининг оғир оқибатлари

Одам савдосининг оғир оқибатлари

🕔14:09, 11.11.2019 ✔323

Одам савдоси – инсон ҳаётига хавф соладиган оғир жиноят, энг аянчли иллатлардан бири. Унинг салбий оқбатларидан ҳар куни қанча-қанча инсон жабр кўрмоқда. Дунё бўйлаб тарқалган бу хавфли иллат таъсири, минг афсуски, юртимиз фуқароларини ҳам четлаб ўтаётгани йўқ.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қиз бола тарбиясидаги  бир хато Бутун жамиятни катта хатарга қўйиши мумкин

    Қиз бола тарбиясидаги бир хато Бутун жамиятни катта хатарга қўйиши мумкин

    Йиллар давомида тарбиядаги услуб ва воситалар ўзгаргани, ривожлангани сайин, бунинг ижобий томонлари билан бирга, салбий жиҳатлари ҳам яққол кўзга ташланмоқда. Айниқса бу қиз болалар тарбиясида жуда хавфли ва аянчли кечиши ҳеч гап эмас.

    ✔ 334    🕔 14:15, 11.11.2019
  • Алгебра бежиз Хоразмдан чиқмаган

    Алгебра бежиз Хоразмдан чиқмаган

    ёхуд шоли далаларининг математикага қандай алоқаси бор?

    ✔ 329    🕔 14:14, 11.11.2019
  • Одам савдосининг оғир оқибатлари

    Одам савдосининг оғир оқибатлари

    Одам савдоси – инсон ҳаётига хавф соладиган оғир жиноят, энг аянчли иллатлардан бири. Унинг салбий оқбатларидан ҳар куни қанча-қанча инсон жабр кўрмоқда. Дунё бўйлаб тарқалган бу хавфли иллат таъсири, минг афсуски, юртимиз фуқароларини ҳам четлаб ўтаётгани йўқ.

    ✔ 323    🕔 14:09, 11.11.2019
  • ЮРТНИ РАМЗЛАР БИЛАН СЕВИШ... БУНИ ҚАЧОН  БАС ҚИЛАМИЗ?

    ЮРТНИ РАМЗЛАР БИЛАН СЕВИШ... БУНИ ҚАЧОН БАС ҚИЛАМИЗ?

    «Бешта ўринбосаримнинг ҳар бирига «I love … » ёзувини ўрнатишни топшириқ бердим!..»

    Бугун қайси нашрга, интернет саҳифаларига қараманг, она тилига эътибор, давлат тилининг аҳамияти ҳақидаги мақолалар билан тўлиб-тошган. Аммо ана шундай жонкуярлик афсуски ҳаётимизда, ён-атрофимизда, амалий ишларимизда сезилаётгани йўқ. Тилга эътиборсизлик борасидаги нафақат кеча ёки ўтган кунидаги, балки бир неча йиллардан бери қилинаётган чиқишлар ҳеч кимни безовта ҳам қилмаяпти.

    ✔ 725    🕔 13:55, 01.11.2019
  • Савобнинг бутуни яхши

    Савобнинг бутуни яхши

    Кутилмаганда юмушим кўпайиб ишга кечикиб отландим. Бекатда жонсарак турсам, ёнимга «Матиз» келиб тўхтади. Собиқ ўқувчим Жамол экан. Қувониб кетдим.
     

    ✔ 218    🕔 13:54, 01.11.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар