Етти кун      Бош саҳифа

Ойлик иш ҳақи қанча вақтда тўланиши шарт?

Ишхонамизда ойлик маош ҳар ой бир хил муддатда берилмайди. Баъзида кейинги ойда ўтган ойнинг иш ҳақини оламиз. Аслида қонунчиликда иш ҳақи тўлаш муддатлари қандай белгиланган?

Т.Ботиралиев,

​​​​​​​Тошкент шаҳри

– Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддасига кўра, меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шарт­номаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас. Ходимларнинг айрим тоифалари учун алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан иш ҳақи тўлашнинг бошқа муддатлари белгилаб қўйилиши мумкин.

Бундан ташқари, мазкур модданинг иккинчи хатбошида ҳақ тўланадиган кун дам олиш куни ёки байрам кунига тўғри келиб қолса, меҳнат ҳақи шу кун арафасида тўланиши белгиланган.

Шайхонтоҳур тумани адлия бўлими томонидан фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, жумладан, уларнинг меҳнатга ҳақ тўлашга доир бузилган ҳуқуқларини тиклаш масалаларида доимий иш олиб борилмоқда.

Жумладан, фуқаролар С.Аглаев, М.Азизов, М.Ахмедовларнинг 2019 йил апрель ва май ойлари учун ўз вақтида берилмаётган аванс ва ойлик маошларини олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари бўлим томонидан ўрганиб чиқилди. Меҳнат кодекси талаблари бузилишига йўл қўймаслик мақсадида бўлим томонидан кўрилган чоралар натижасида Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги томонидан ушбу фуқароларга тўланмаган апрель ва май ойлари ойлик маошлари (бир киши учун 1,5-2 млн. сўм) тўлаб берилди.

 

Фарҳод АКБАРОВ,

Шайхонтоҳур туман адлия бўлими бошлиғи




Ўхшаш мақолалар

Асрашни ҳам билиш керак

Асрашни ҳам билиш керак

🕔23:02, 18.07.2019 ✔19

– Жазирама ёз кунларида кўп жойларда қурилиш ишлари амалга оширилади. Афсуски баъзан ўз-ўзидан ёнғин чиқиб кетиш ҳоллари ҳам учрайди. Ўт чиқиши билан боғлиқ бундай офатлар содир бўлмаслиги учун нима қилиш керак?

К.Содиқов,

Қамаши тумани

Батафсил
Ўзбекистон – Қозоғистон ўртасида янги автомагистраль

Ўзбекистон – Қозоғистон ўртасида янги автомагистраль

🕔23:02, 18.07.2019 ✔15

«Бейнеу – Акжигит – Ўзбекистон чегараси» халқаро автомагистрали очилди.

Батафсил
Мактабда ўқиётган  Келин-куёвлар

Мактабда ўқиётган Келин-куёвлар

🕔23:01, 18.07.2019 ✔14

Мамлакатимизда жорий йилнинг ўтган даври давомида 13 минг 493 та ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар тикланди. Бу ҳақда «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази маълум қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Асрашни ҳам билиш керак

    Асрашни ҳам билиш керак

    – Жазирама ёз кунларида кўп жойларда қурилиш ишлари амалга оширилади. Афсуски баъзан ўз-ўзидан ёнғин чиқиб кетиш ҳоллари ҳам учрайди. Ўт чиқиши билан боғлиқ бундай офатлар содир бўлмаслиги учун нима қилиш керак?

    К.Содиқов,

    Қамаши тумани

    ✔ 19    🕔 23:02, 18.07.2019
  • Ўзбекистон – Қозоғистон ўртасида янги автомагистраль

    Ўзбекистон – Қозоғистон ўртасида янги автомагистраль

    «Бейнеу – Акжигит – Ўзбекистон чегараси» халқаро автомагистрали очилди.

    ✔ 15    🕔 23:02, 18.07.2019
  • Мактабда ўқиётган  Келин-куёвлар

    Мактабда ўқиётган Келин-куёвлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг ўтган даври давомида 13 минг 493 та ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар тикланди. Бу ҳақда «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази маълум қилди.

    ✔ 14    🕔 23:01, 18.07.2019
  • МАҲАЛЛАЛАРДА МУАММОЛАР ЕЧИМ ТОПЯПТИМИ?

    МАҲАЛЛАЛАРДА МУАММОЛАР ЕЧИМ ТОПЯПТИМИ?

    Аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича «маҳалласекторХалқ қабулхонасимаҳалла» принципи асосида ҳамкорлик тизими жорий қилинган эди.

    ✔ 34    🕔 18:46, 11.07.2019
  • Мактабда форма савдоси тақиқланади

    Мактабда форма савдоси тақиқланади

    Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ўрта умумтаълим мактаблари орқали ягона мактаб формаси савдосини ташкил этиш тақиқлангани ҳақида эслатиб ўтди.

    ✔ 41    🕔 18:45, 11.07.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар