Етти кун      Бош саҳифа

МАҲАЛЛАЛАРДА МУАММОЛАР ЕЧИМ ТОПЯПТИМИ?

Аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича «маҳалласекторХалқ қабулхонасимаҳалла» принципи асосида ҳамкорлик тизими жорий қилинган эди.

Натижада ҳудудларда ижро этувчи органларнинг аҳоли билан яқин ва ҳамжиҳатликда ишлашига, ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга жиддий туртки бўлди. Эндиликда аҳолини қийнаётган муаммо ва масалаларни ҳал этиш «қулоққа чалинган» гаплар асосида эмас, балки бевосита уйма-уй юриб, кенг жамоатчилик иштирокида кўриб чиқиш тизими йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши томонидан давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 2 апрелдаги «Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижроси юзасидан ўтказилган брифингда бу алоҳида қайд этилди.

Фуқаролар йиғинларида жамоатчилик комиссиялари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида жамоатчилик асосида фуқаролар йиғини раиси ўринбосари – ижтимоий ва маънавий-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчи ҳамда фуқаролар йиғини раиси ўринбосари – тадбиркорлик, томорқа ер эгалари фаолиятига кўмаклашиш ва ободонлаштириш ишлари бўйи­ча маслаҳатчи лавозимлари жорий этилди. Маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлашда кекса авлод вакиллари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг нафақадаги ходимларининг бой ҳаётий тажрибасидан унумли фойдаланиш мақсадида «Кексалар маслаҳати» гуруҳлари ташкил этилди.

Жойларда фуқаролар йиғинлари фаолиятига маҳаллий ҳокимлик вакилларининг асоссиз аралашувига барҳам берилмоқда, дейилади ЎзА хабарида.




Ўхшаш мақолалар

Асрашни ҳам билиш керак

Асрашни ҳам билиш керак

🕔23:02, 18.07.2019 ✔19

– Жазирама ёз кунларида кўп жойларда қурилиш ишлари амалга оширилади. Афсуски баъзан ўз-ўзидан ёнғин чиқиб кетиш ҳоллари ҳам учрайди. Ўт чиқиши билан боғлиқ бундай офатлар содир бўлмаслиги учун нима қилиш керак?

К.Содиқов,

Қамаши тумани

Батафсил
Ўзбекистон – Қозоғистон ўртасида янги автомагистраль

Ўзбекистон – Қозоғистон ўртасида янги автомагистраль

🕔23:02, 18.07.2019 ✔15

«Бейнеу – Акжигит – Ўзбекистон чегараси» халқаро автомагистрали очилди.

Батафсил
Мактабда ўқиётган  Келин-куёвлар

Мактабда ўқиётган Келин-куёвлар

🕔23:01, 18.07.2019 ✔14

Мамлакатимизда жорий йилнинг ўтган даври давомида 13 минг 493 та ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар тикланди. Бу ҳақда «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази маълум қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Асрашни ҳам билиш керак

    Асрашни ҳам билиш керак

    – Жазирама ёз кунларида кўп жойларда қурилиш ишлари амалга оширилади. Афсуски баъзан ўз-ўзидан ёнғин чиқиб кетиш ҳоллари ҳам учрайди. Ўт чиқиши билан боғлиқ бундай офатлар содир бўлмаслиги учун нима қилиш керак?

    К.Содиқов,

    Қамаши тумани

    ✔ 19    🕔 23:02, 18.07.2019
  • Ўзбекистон – Қозоғистон ўртасида янги автомагистраль

    Ўзбекистон – Қозоғистон ўртасида янги автомагистраль

    «Бейнеу – Акжигит – Ўзбекистон чегараси» халқаро автомагистрали очилди.

    ✔ 15    🕔 23:02, 18.07.2019
  • Мактабда ўқиётган  Келин-куёвлар

    Мактабда ўқиётган Келин-куёвлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг ўтган даври давомида 13 минг 493 та ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар тикланди. Бу ҳақда «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази маълум қилди.

    ✔ 14    🕔 23:01, 18.07.2019
  • МАҲАЛЛАЛАРДА МУАММОЛАР ЕЧИМ ТОПЯПТИМИ?

    МАҲАЛЛАЛАРДА МУАММОЛАР ЕЧИМ ТОПЯПТИМИ?

    Аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича «маҳалласекторХалқ қабулхонасимаҳалла» принципи асосида ҳамкорлик тизими жорий қилинган эди.

    ✔ 35    🕔 18:46, 11.07.2019
  • Мактабда форма савдоси тақиқланади

    Мактабда форма савдоси тақиқланади

    Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ўрта умумтаълим мактаблари орқали ягона мактаб формаси савдосини ташкил этиш тақиқлангани ҳақида эслатиб ўтди.

    ✔ 41    🕔 18:45, 11.07.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар