Давр нафаси      Бош саҳифа

МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА «старт» берилди

Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» бош ғояси асосида нишонланади

МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА  «старт» берилди

Мамлакатимиз тарихида ўчмас саҳифа очган буюк истиқлол туфайли Ўзбекистон ўтган давр мобайнида жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, миллий тикланишдан миллий юксалиш сари дадил илгарилаб бормоқда, дейилади Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорида.

Бугунги кунда юртимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлаш, Ватанимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Биз учун устувор аҳамиятга эга бўлган вазифалар – аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, тадбиркорлик ва хусусий мулк ривожига кенг имконият очиб бериш, ёшлар, хотин-қизлар, кекса авлод вакиллари, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишга қаратилган дастурларимизнинг ижобий натижалари нафақат мамлакатимиз, балки халқаро жамоатчилик томонидан ҳам эътироф этилмоқда.

Халқимиз учун энг улуғ, энг азиз айём, эркин, обод ва фаровон ҳаёт қуриш йўлидаги барча ютуқ ва муваффақиятларимизнинг асосий манбаи бўлган Ватанимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигини катта тайёргарлик билан кутиб олиш, бу қутлуғ санани унинг моҳияти ва аҳамиятига, халқимизнинг фидокорона меҳнати, эзгу орзу-интилишларига муносиб тарзда нишонлаш кўзда тутилмоқда.

Шу мақсадда «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрамига бағишлаб аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маърифий учрашувлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, долзарб мавзулар бўйича фикр алмашувлар, маданий тадбирларни самарали ўтказиш мақсадида таниқли олимлар, ижодкор зиёлилар ва санъаткорлардан иборат тарғибот гуруҳлари ташкил этилади.

Юртимиз истиқлолини тараннум этадиган энг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари учун «Ягонасан, муқаддас Ватан!» республика танловининг якуний босқичи ўтказилади. Шунингдек, «Энг улуғ, энг азиз», «Ранглар жилосида – она диёр», «Ватан учун яшайлик!» каби анъанавий кўрик-танловларни юқори даражада ўтказиш борасида тегишли ташкилотлар олдидаги вазифалар белгилаб берилди.

Байрам тадбирлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда маҳаллий бюджетлар ҳамда ҳомийлик хайриялари ҳисобидан, Тошкент шаҳрида эса Давлат бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади.




Ўхшаш мақолалар

ЎЗБЕКИСТОНДА УЧИНЧИ РЕНЕССАНС ДАВРИГА ПОЙДЕВОР ҚЎЙИЛДИ

ЎЗБЕКИСТОНДА УЧИНЧИ РЕНЕССАНС ДАВРИГА ПОЙДЕВОР ҚЎЙИЛДИ

🕔18:38, 12.09.2019 ✔208

«СИЗЛАР ЭНДИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ «ОЛТИН ФОНДИ» БЎЛДИНГИЗ. ХАЛҚНИНГ, МАМЛАКАТНИНГ БУЮКЛИГИНИ ТАРАННУМ ЭТАДИГАН НАРСАЛАР КЎП. ЛЕКИН ЭНГ АФЗАЛИ БИЛИМ БИЛАН НАМОЁН ЭТИШ...»

Батафсил
МУҲИТ ЎЗГАРМОҚДА, ОДАМЛАР ЎЗГАРМОҚДА...

МУҲИТ ЎЗГАРМОҚДА, ОДАМЛАР ЎЗГАРМОҚДА...

🕔23:18, 29.08.2019 ✔395

1990 йил, Шеробод туман газетасида ишлаб юрган кезларим. Хизмат сафари билан Афғонистондан қайтаётган латвиялик бир ҳамкасбимга ҳамроҳлик қилишимга тўғри келганди.

Батафсил
АСРЛАР ҚАЪРИДАН ТАРАЛАЁТГАН НУР

АСРЛАР ҚАЪРИДАН ТАРАЛАЁТГАН НУР

🕔23:17, 29.08.2019 ✔393

Ўтаётган ҳафта буюк истиқлолнинг йигирма саккиз йиллик тантаналарини нишонлаётган Ватанимиз учун янада шукуҳли бўлди. Айниқса, биргина Самарқандда ўтказилган халқаро тадбирларда дунёнинг ўнлаб давлатларидан хорижлик меҳмонлар иштирок этишди.   

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ЎЗБЕКИСТОНДА УЧИНЧИ РЕНЕССАНС ДАВРИГА ПОЙДЕВОР ҚЎЙИЛДИ

    ЎЗБЕКИСТОНДА УЧИНЧИ РЕНЕССАНС ДАВРИГА ПОЙДЕВОР ҚЎЙИЛДИ

    «СИЗЛАР ЭНДИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ «ОЛТИН ФОНДИ» БЎЛДИНГИЗ. ХАЛҚНИНГ, МАМЛАКАТНИНГ БУЮКЛИГИНИ ТАРАННУМ ЭТАДИГАН НАРСАЛАР КЎП. ЛЕКИН ЭНГ АФЗАЛИ БИЛИМ БИЛАН НАМОЁН ЭТИШ...»

    ✔ 208    🕔 18:38, 12.09.2019
  • МУҲИТ ЎЗГАРМОҚДА, ОДАМЛАР ЎЗГАРМОҚДА...

    МУҲИТ ЎЗГАРМОҚДА, ОДАМЛАР ЎЗГАРМОҚДА...

    1990 йил, Шеробод туман газетасида ишлаб юрган кезларим. Хизмат сафари билан Афғонистондан қайтаётган латвиялик бир ҳамкасбимга ҳамроҳлик қилишимга тўғри келганди.

    ✔ 395    🕔 23:18, 29.08.2019
  • АСРЛАР ҚАЪРИДАН ТАРАЛАЁТГАН НУР

    АСРЛАР ҚАЪРИДАН ТАРАЛАЁТГАН НУР

    Ўтаётган ҳафта буюк истиқлолнинг йигирма саккиз йиллик тантаналарини нишонлаётган Ватанимиз учун янада шукуҳли бўлди. Айниқса, биргина Самарқандда ўтказилган халқаро тадбирларда дунёнинг ўнлаб давлатларидан хорижлик меҳмонлар иштирок этишди.   

    ✔ 393    🕔 23:17, 29.08.2019
  • ОЙНИ ЭТАК БИЛАН ЁПИБ бўладими?

    ОЙНИ ЭТАК БИЛАН ЁПИБ бўладими?

    «ОАВда халқнинг диққат марказида бўлаётган долзарб мавзулар ёритилмоқда, аммо ташкилотлар жим. Ташкилотлар кимдир тепадан буйруқ беришини кутмай ўзи ҳақидаги мақолаларга муносабат билдириши керак».

    ✔ 618    🕔 20:48, 22.08.2019
  • ҲАШАР УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТДИ

    ҲАШАР УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТДИ

    Энг улуғ, энг азиз айём арафасида ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари халқимизнинг жипслиги, бирдамлиги, аҳиллигини яна бир карра намойиш этди.

    ✔ 391    🕔 20:47, 22.08.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар