Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Ё ҲАЁТ... Ё ҲАЛОКАТ  МАСАЛАСИ

Адашаётган ота-оналар қанча? «Тарбияси оғир»лар­нинг ҳаммаси ҳам жиноятчими?

Ё ҲАЁТ... Ё ҲАЛОКАТ  МАСАЛАСИ

Фарзанд тарбияси ҳамма вақт ҳам энг оғир ва масъулиятли иш саналган. Айниқса, бугунги шароитда тарбия йўлида бир марта адашиш ҳам болани чексиз лабиринтга кириб қолишига олиб келиши ҳеч гап эмас.

Хўш, тарбиянинг умумқабул қилинган калити борми? Ёки педагогика фанида тарбия илмининг аниқ мезонлари ишлаб чиқилганми? Ҳамма ҳам фарзан­дини ҳар томонлама етук, комил инсон бўлишини хоҳлайди. Аммо нега натижа жуда паст? Бугун жамиятимиз ҳаётида учраётган ўткир муаммолар: ахлоқсизлик, жиноятчилик, алдов ва фирибгарлик иллатлари, оилавий ажрашиш­лар, «тарбияси оғир» болаларнинг кўпайиб бораётгани нима учун замонавий педагогикани ташвишга солмаяпти?

– Тарбиянинг бир қолипга солинган илми ҳам, низоми ҳам мавжуд эмас, – дейди Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти директори, педагогика фанлари доктори, профессор Норбек ТАЙЛАҚОВ. – Фақат инсонийлик мезонларига асосланган умумқабул қилинган меъёрлар бор. Аммо бу билан ҳам болани ишончли тарбия қилиб бўлмайди. Бунга ҳар бир оила, ота-она ўз миллий, руҳий ва маънавий оламидан келиб чиққан ҳолда ёндашиши талаб этилади. Бунинг меъёри эса овқатга солинадиган тузга ўхшайди: кам бўлса ҳам, кўп бўлса ҳам таомни бузади. Аслида педагогика оилавий тарбиянинг узвий давоми ва билим ҳамда дунёқарашини кенгайтирувчи муҳим жараён. Педагогикада тарбия асосан умумқабул қилинган мезонлар асосида олиб борилса ҳам, оиладаги индивидуал ёндашувлар туфайли, ҳар бир бола буни турлича қабул қилади. Бошқача айтганда, педагог берадиган таълим-тарбиянинг нақадар таъсирли, ишончли ҳамда натижали бўлиши ҳам оилавий тарбияга бевосита боғлиқдир.

– Оила қадриятида фарзанд­нинг ўрни қандай бўлиши керак?

– Болаларни ҳар томонлама етук, комил инсон қилиб тарбия­лаш масаласи халқимиз учун қадимдан муҳим бўлиб келган. Болалар алоҳида ғамхўрлик ва ёрдам ҳуқуқига эгадирлар. Жамиятнинг асосий бўғини бўлган оилада фарзандлар бахтиёр бўлиши, ўсиб улғайиши ва фаровонликка эришиши, соғлом ва ҳар томонлама уйғунлашган ҳолда камолотга етишиши лозим. Оиланинг ҳар бир аъзоси ғамхўрлик, бахт, меҳр-муҳаббат туйғулари асосида ўзининг қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари, тенглик ва бирдамликка эга бўлишлари керак. Ҳар бир бола ўз фикрини айтиш ҳуқуқига эга бўлиши билан бирга, оилавий қадриятларга ҳурматни сақлаш кўникмасини эгаллаши зарур. Оилада бола учун кўзда тутилган барча ҳуқуқлар таъминланиши, ҳурмат қилиниши зарур.

– «Тарбияси оғир» вояга етмаганлар... Бу ибора сўнгги вақтларда тез-тез тилга олиняпти. Сизнингча, «тарбияси оғир»ларнинг ҳаммаси ҳам жиноятга қўл урадими? Қандай болаларга нисбатан ишлатилади бу ибора?

– «Тарбияси оғир» вояга етмаганлар беқарор ахлоқли, иродаси бўш, педагогик таъсирга доим қаршилик кўрсатиб келувчи ёшлардир. Мактаб миқёсида улар кўп учрамайди (бир синфда бир ёки иккитадан, айримларида умуман йўқ). Аммо бир нафар бўлса ҳам бу синф, мактаб ҳаётига, унинг ахлоқий муҳитига жиддий таъсир кўрсатади. «Тарбияси оғир» болалар ўқувчиларнинг кам қисмини ташкил этса ҳам, улар ўқув-тарбиявий ишларда барқарорликка жиддий тўсиқ бўладилар. Улар мактабда ва ундан ташқарида (оилада, кўчада, дам олиш жойларида ва бошқа) тартибсизликларни вужудга келтирувчилар ҳисобланади. Шунинг учун ҳам «Тарбияси оғир» болалар мактабда, оилада ҳам, ундан ташқарида ҳам ўқитувчи ва барча жамоат эътиборида туради. Албатта, бундай болалар жиноятчи эмас, аммо жиноятга мойил бўлгани, бу иллат домига бошқа тенгдошларини тортиб кетиши хавфи юқорилиги учун ҳам доим алоҳида эътиборда бўлишлари зарур. «Тарбияси оғир» болани нормал ҳаётга қайтариш кучли педагогик-психологик ёндашувни талаб этади.

– Ота-она фарзанди ҳақида нималарни билиши керак?

– Ота-оналар фарзандлари тўғрисида иложи борича кўпроқ маълумотга эга бўлишлари шарт! Ҳар бир ота-она ўзи учун фарзандининг ўзлаштириши ва хулқ-атвори ҳақида катта маълумотга эга бўлиш билан чекланиб қолмасдан, уни таҳлил эта олиши ва шунга муносиб равишда тарбия йўлини тўғрилаб бориши зарур. Мисол учун, фарзандингизнинг хулқ-атвори сизни қаноатлантирадими? Истагингиздаги жиҳатлар фар­зандингизда борми? У кўпинча қайси машғулотлар билан банд бўлади? Ўғлингиз ёки қизингиз ўз уйи учун қайғуряптими, уй ишларини бажаришда сиз билан ёнма-ён ёрдам беряптими? Фанларни ўзлаштиришда қандай қийинчиликлар бор? Мана шу каби саволлар ҳар бир ота-онани безовта қилса ва уларга жавоб топа олса, фикримча, фарзандининг одоб-ахлоқи, қизиқиш соҳаси ҳақида муайян маълумотларни билиб олиши шубҳасиз.

– Ота-она бола тарбиясида нималарга эътибор бериши керак?

– Маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний бу борада шундай фикр билдирган: «Тарбиянинг майда-чуйдаси, икир-чикири бўлмайди. Тарбияда ҳамма нарса аҳамиятлидир», – дейди Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессори, педагогика фанлари доктори Шаҳноза АБДУЛЛАЕВА. – Дарҳақиқат, бола тарбиясида ҳамма услуб, усул, йўллар, ҳар бир айтилган гап, ҳар қандай имо-ишора аҳамиятли ҳисобланади. Мен ота-оналарга бола тарбиясида қуйидаги жиҳатларга алоҳида эътибор қаратишларини тавсия этган бўлардим:

Иқтисодий соҳада:

 Ота-оналар фарзандларини оила бюджети тўғрисидаги ахборот билан таништиришлари;

 Оиланинг иқтисодий турмуш тарзи, истиқболдаги режалари тўғрисида ўз фарзандлари билан ўртоқлашишлари;

 Ота-ота фарзандининг айрим худбинона эҳтиёжларидан воз кечиб, оила аъзоларининг талаб ва хоҳишларини ҳам инобатга олиш иштиёқини шакллантира олиши;

 Агар оила моддий жиҳатдан яхши таъминланган бўлса, ота-оналар ўз фарзандларини камтарин бўлишга ва бошқа оила фарзандлари олдида манманлик қилмасликка ўргатишлари;

 Агар оилада иқтисодий қийинчиликлар кузатилса ва бу оила кам таъминланганлар қаторидан ўрин эгаллаган бўлса, бундай оиланинг ота-оналари ўз фарзандларида сабр, қаноат хусусиятларини шакллантириш­лари, моддий жиҳатдан бой оила фар­зандларига ҳасад билан қараш яхши эмаслигини ҳамда борига шукр қилиб яшаб, кўп ўқиб, меҳнат қилиш лозимлигини тушунтиришлари ва ижобий сифатларни шакллантиришлари лозим.

Ижтимоий-сиёсий, ахлоқий соҳада:

 Ота-оналарнинг шахсий намунаси ёшлар ўз шахсини танишида муҳим аҳамиятга эгалигини унутманг.

 Фарзандларингизда тўғри хулқ-атворни юзага келтириш билан ахлоқий тажрибасини бойитинг ва умумлаштиринг. Ёшлардаги ахлоқий билимнинг турли-туман формалари уларнинг онги ва ҳис-туйғуларига жонли, ёрқин, оташин сўз орқали таъсир этишини унутманг.

 Дунёда содир бўлаётган янгиликлар, мамлакатимизда, жамиятимизда ўтказилаётган ислоҳотлардан тўлиқ хабардор бўлинг ва фарзандларингизга тўғри таҳлил қилиб бера олинг.

 Фарзандингизнинг келажакда муайян касб соҳиби бўлишига ишонч билдиринг, унинг оқилона танловини қўллаб-қувватланг.

 Фарзандингизнинг ўқув муассасасидаги ўқиши билан қизиқинг, қайси фанларни ўрганишга иштиёқмандлигидан хабардор бўлинг.

 Бадиий адабиётларни ўқинг, янги нашр этилган адабиётлардан хабардор бўлинг, фарзан­дингизнинг маънавий-маърифий билимини бойитадиган адабиётларни уларнинг ўқиши учун тавсия этиб боринг.

 Фарзандингиз билан биргаликда маънавий-маърифий соҳасини бойитадиган фильм­ларни томоша қилинг, сўнг муҳокама давомида болангизнинг фикрини эшитиб, уни тўғри йўналтиринг.

 Фарзандингизнинг дўст­лари билан танишинг, улар билан суҳбат­лашинг, хулқ-атворини кузатинг.

 Ўғлингиз ёки қизингиз жамоада қандай ишларни бажаришини ўрганинг, уйда ҳам болангизнинг фойдали юмуш бажаришини назоратга олинг.

 Миллий ва умумбашарий қадриятлар билан фарзанди­нгизни таништириб боринг. Каттага ҳурматда, кичикка иззатда бўлишни ўргатинг.

 Фарзандингизга меҳрибон ва адолатли, кези келганда қаттиққўл ва талабчан бўлинг.

 Фарзандингизнинг ўқиш ва меҳнатдаги имконияти ва қобилиятини ўрганинг, унга ҳам ўз имкониятлари ва қобилиятига тўғри баҳо беришга ўргатинг, иродасини чиниқтиринг.

 Фарзандларингиз, оила аъзоларингизда бир-бирига кўмак бериш ҳиссини шакллантиринг, ахлоқий фазилатлар: ўз сўзида тура олиш, масъулият, олижаноблик, тантилик, инсонпарварлик, ватанпарварлик ҳиссини ривожлантиринг.

 Фарзандингиздаги салбий ҳислатларни биргаликда бартараф этишга ҳаракат қилинг, унга ишонч билдиринг, келгусидаги режалари тўғрисида суҳбатлашиб туринг.

«Оила даврасида» мухбири

Бекзод НАСИМБОЕВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

«БУХОРИЙЛАРДАН ЁМОНЛИК ЧИҚҚАН ЭМАС»

«БУХОРИЙЛАРДАН ЁМОНЛИК ЧИҚҚАН ЭМАС»

🕔23:18, 15.08.2019 ✔14

Жорий йилда етти мингдан ортиқ юртдошларимиз муборак Ҳаж амалларини бажаришга муваффақ бўлишди. 

Батафсил
Тадбиркорларга яна эркинлик,  ҳокимларга эса тақиқ

Тадбиркорларга яна эркинлик, ҳокимларга эса тақиқ

🕔23:15, 15.08.2019 ✔14

Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди.

Батафсил
ЎЗБЕКНИНГ ТЎЙИ қандай бўлиши керак?

ЎЗБЕКНИНГ ТЎЙИ қандай бўлиши керак?

🕔20:36, 08.08.2019 ✔55

Куз ва қиш ойлари тўй-тўлқинлар, ҳар хил тадбирлар мавсуми ҳисобланади. Айниқса куз – пишиқчилик ва серобчилик палласи бундай саъй-харакатлар авжга чиқади. Топганинг тўйларга буюрсин, дея яхши ниятда қилинган дуолар ижобат бўлади. 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «БУХОРИЙЛАРДАН ЁМОНЛИК ЧИҚҚАН ЭМАС»

    «БУХОРИЙЛАРДАН ЁМОНЛИК ЧИҚҚАН ЭМАС»

    Жорий йилда етти мингдан ортиқ юртдошларимиз муборак Ҳаж амалларини бажаришга муваффақ бўлишди. 

    ✔ 14    🕔 23:18, 15.08.2019
  • Тадбиркорларга яна эркинлик,  ҳокимларга эса тақиқ

    Тадбиркорларга яна эркинлик, ҳокимларга эса тақиқ

    Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди.

    ✔ 14    🕔 23:15, 15.08.2019
  • ЎЗБЕКНИНГ ТЎЙИ қандай бўлиши керак?

    ЎЗБЕКНИНГ ТЎЙИ қандай бўлиши керак?

    Куз ва қиш ойлари тўй-тўлқинлар, ҳар хил тадбирлар мавсуми ҳисобланади. Айниқса куз – пишиқчилик ва серобчилик палласи бундай саъй-харакатлар авжга чиқади. Топганинг тўйларга буюрсин, дея яхши ниятда қилинган дуолар ижобат бўлади. 

    ✔ 55    🕔 20:36, 08.08.2019
  • СИРДАРЁда ЯШИРИН УЧ СИР

    СИРДАРЁда ЯШИРИН УЧ СИР

    ёхуд Ўзбекистондаги Америка

    «Илгари одамлар бу ерларда фақат ишлагани учунгина яшар эди, бугун эса мана шу жойлар билан фахрланмоқда»
     

    ✔ 553    🕔 20:33, 08.08.2019
  • ҲЕЧ ЗОТ  ҚОНУНДАН УСТУН ЭМАС,  ҲАТТО ҲОКИМ ҲАМ

    ҲЕЧ ЗОТ ҚОНУНДАН УСТУН ЭМАС, ҲАТТО ҲОКИМ ҲАМ

    Ҳоким ва вазир: манфаатлар тўқнашувими ёки даҳанаки жанг?

    ✔ 111    🕔 12:48, 02.08.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар