Давр нафаси      Бош саҳифа

Медиа оламдаги «ахлат жанги» қачон тугайди?

Жамиятимизнинг оғриқли нуқталари ҳақидаги муҳокамалар борган сари уларнинг ечимларини топишга эмас, янги бўлмағур муаммоларни келтириб чиқаришга асос бўлмоқда. Оқибатда эса асосий муаммолар қолиб, кимнингдир шахсиятига, оиласи, бизнеси умуман барчасига тош ота бошлаяпмиз...

Медиа оламдаги «ахлат жанги» қачон тугайди?

Буни ёзишимнинг сабаби – жамиятимизда тобора ривожланиб бораётган агрессия аломатлари. Эътибор берганмисиз, оддий бир ишни битириш учун муомала билан ёндашув ўрнига кескин талаб ёки шарт қўямиз, йўлда ҳайдовчилар бир-бирларига жаҳл қиладилар, пиёданинг ҳатто йўлакдан секинроқ ўтиши ҳам айримларнинг жиғига тегади ва уни устидан босиб ўтишдан тоймайдилар. Дўконлар, ошхоналар ва коммунал тўловлар учун навбатда турган одамлар ўртасида у ёки бу арзимас сабаб катта жанжал чиқади.

Нега бундай? Бу каби негатив муҳитнинг пайдо бўлиши ва тарқалишининг сабаби нимада?

Менинг кузатувларим шуни кўрсатмоқдаки, бугун жамиятда бир-биримизга нисбатан агрессия кайфияти ҳукмронлик қилмоқда.

Булар нимада намоён бўлмоқда?

Ҳолатнинг замирида баъзи омиллар ётибдики, уларни ўрганиш лозим. Биз бир-биримиздан норозимиз, қўшнимиздан норозимиз, жигарларимиздан норозимиз, яна баъзилар жамиятдан норози. Бундай фуқаролар онгида жамият унга нисбатан адолатсизлик қилаётгандек туюлмоқда. Яъни, кимдир уни қадрламаган, яна кимнидир яхши даволашмаган, яна кимгадир яхши дарс беришмаган, кимнидир эса яхши ишга олишмаган, кимдир эса оддий меҳр шайдоси, хуллас, оддий қилиб айтганда «бошқалар ош еб, у қуруқ қолгандек».

Бу жараёнлар илгари интернет йўқ пайтда ҳам бўлган. Фақат бу ҳақида ҳамма ҳам билавермаган. Аммо ҳозирга келиб бу негатив ҳолатларнинг барига оммавий гувоҳ бўлишмоқда. Бу энди чойхонадаги ўзаро гурунглардан ижтимоий тармоқларга кўчиб ўтди. Бу масала илмий ёндашувни талаб этгани боис мен ҳамкасбларим Нозима Муратова, Навбаҳор Имомова, Камола Юсупова ва Лайло Тўраевалар билан биргаликда унинг сабабларини очишга ҳаракат қилдик. Ожизона ташхисимиз шуки, бу масала кеча ёки бугун пайдо бўлмаган, бу жараён ўтган асрнинг 80 йиллар охирида СССР парчаланиб, янги тузумга ўтиш жараёни бошланганидан буён акс-садо бермоқда. Лекин биз бугун 27 йилдан буён бу масала юзасидан бирор ишни амалга ошира олганимизча йўқ. Кўпчилик учун СССР парчаланиши ва янги давлат юзага келиши оғир кечди, айниқса, ижтимоий соҳа вакилларининг даромадларига бу жараён қаттиқ салбий таъсир қилди. Биз бозор муносабатларига ҳам тўлиқ ўта олмадик, трансформация жараёни ҳам чўзилиб кетди. Аммо ана шу ўтиш жараёни бизнинг мамлакатда қўшниларимиздан кўра анча чўзилиб кетганини ҳам айтиш жоиз.

Илгари қатор сабабларга кўра ижтимоий тармоқларга олиб чиқишга журъат қилинмаган мавзулар бугун оммавий муҳокама этилмоқда. Бу яхши ёки ёмон? Яхши шекилли. Чунки муҳока­малар жараёнида ушбу муаммоларнинг кескинлик даражаси пасайиши, уларнинг халқ орасида эркин муҳокама қилиниб, муаммолар ўткирлиги олиб ташланаётгани қувонарли ҳол, албатта. Ва яна бир муҳим жиҳати шундаки, бу жараённи барча демократик мамлакатлар бошдан ўтказган ва биз ҳам бу жараёндан худди тумов билан оғриган бемор ўзида касалликка нисбатан иммунитет ҳосил қилиб ўтганидек соғлом, чидамли иммунитет билан ўтиб олишимиз лозим. Сўз эркинлигининг баҳоси ҳам, жазоси ҳам – шу. Чидаш керак, тобланиш керак. Ўткинчидир бу. Ёдимга Сулаймон (а.с)нинг машҳур узуги тушди. Буниси ҳам ўтиб кетади.

Бугун ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинмайдиган тақиқ мавзу қолгани йўқ. Албатта, ҳар бир инсон ўз фикрига эга, эркин фикрлаш ва фикрни оммавий билдириш барчанинг ҳуқуқига киради. Аммо шундай нозик пардалар борки, ҳар ким истаганича фикр билдира олмайди. Булар шахсий ҳаётга аралашув, кимнидир ҳақорат қилиш, кимгадир таҳдид қилиш, кимгадир уруш эълон қилиш. Бу учун жавобгарлик ҳам бор эканини билиб олишимиз шарт. Ана шундай ҳолатлар: инсонларнинг шахсий ҳаётига дахл қилиш, кимнидир иғво қилиш, таҳқирлаш, қадр-қийматини топташ, мавзуни юзаки чайнаш, «деди-деди»ларнинг кўпайиб бориши бир пайтлар АҚШ тажрибасида «Trash War» яъни ОАВдаги «ахлатлар жанги» деб таърифланган. Демак, «ахлат урушлари» бизга ҳам етиб келибди-да. Нимагадир ёмон нарсалар тезда етиб келади, яхшиларидан кўра.

Аммо муҳокама қилувчи инсонлар ана шундай ҳолатларни шахсан бошдан кечирмагунларича жараён қурбони бўлиш қандай эканини била олмайдилар.

«Хўш, давоми нима бўлади», деб сўрашингиз мумкин? Бу кетишда маъмурий судларга янги прецедентлар пайдо бўлади.

Буни ҳам улғаяётган организм оғриқлари сингари барча демократик давлатлар бошдан кечирган. Савол туғилади, биз бу шароитда нима қилишимиз керак? Назаримда, ўзимизни тута билишимиз, шахсиятга тегмаслигимиз, шахсий ва жамиятга оид масалалар ўртасидаги фарқни ажрата билишимиз, нима бўлган тақдирда ҳам ўзаро ҳурматни, бағрикенг муносабатни сақлай билишимиз муҳим.

Шунда биз бу «тумов»дан тезроқ тузаламиз ва жамиятда бунга нисбатан иммунитет ҳосил қилиб, ривожланишнинг кейинги босқичига кўтариламиз.

Шерзодхон ҚУДРАТХЎЖАЕВ,

«Халқаро пресс-клуб» раиси




Ўхшаш мақолалар

БУЮК ЎЗГАРИШЛАР ПАЛЛАСИ

БУЮК ЎЗГАРИШЛАР ПАЛЛАСИ

🕔23:22, 15.08.2019 ✔16

Йигирма саккиз йил тарих учун қисқа муддат дейишга ўрганганмиз, аслида кам ҳам эмас. «Бўладиган бола бошидан маълум» деган гап бор.

Батафсил
ЖАСЛИҚ ҚЎРҒОНИДА ЖОЙЛАШГАН КОЛОНИЯ ЁПИЛАДИ

ЖАСЛИҚ ҚЎРҒОНИДА ЖОЙЛАШГАН КОЛОНИЯ ЁПИЛАДИ

🕔20:52, 08.08.2019 ✔36

Экспертлар бу қарорни сиёсий жасорат деб атамоқда

Батафсил
КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК РИВОЖИДА ЯНГИ ТИЗИМ

КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК РИВОЖИДА ЯНГИ ТИЗИМ

🕔21:21, 25.07.2019 ✔59

Ҳокимлар ва уларнинг биринчи ўринбосарлари 70 фоиз вақтини ҳудудда тадбиркорликни ривожлантиришга сарфлаши керак». Президент Шавкат Мирзиёев 23 июль куни кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида ушбу фикрларни алоҳида қайд этди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • БУЮК ЎЗГАРИШЛАР ПАЛЛАСИ

    БУЮК ЎЗГАРИШЛАР ПАЛЛАСИ

    Йигирма саккиз йил тарих учун қисқа муддат дейишга ўрганганмиз, аслида кам ҳам эмас. «Бўладиган бола бошидан маълум» деган гап бор.

    ✔ 16    🕔 23:22, 15.08.2019
  • ЖАСЛИҚ ҚЎРҒОНИДА ЖОЙЛАШГАН КОЛОНИЯ ЁПИЛАДИ

    ЖАСЛИҚ ҚЎРҒОНИДА ЖОЙЛАШГАН КОЛОНИЯ ЁПИЛАДИ

    Экспертлар бу қарорни сиёсий жасорат деб атамоқда

    ✔ 36    🕔 20:52, 08.08.2019
  • КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК РИВОЖИДА ЯНГИ ТИЗИМ

    КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК РИВОЖИДА ЯНГИ ТИЗИМ

    Ҳокимлар ва уларнинг биринчи ўринбосарлари 70 фоиз вақтини ҳудудда тадбиркорликни ривожлантиришга сарфлаши керак». Президент Шавкат Мирзиёев 23 июль куни кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида ушбу фикрларни алоҳида қайд этди.

    ✔ 59    🕔 21:21, 25.07.2019
  • Медиа оламдаги «ахлат жанги» қачон тугайди?

    Медиа оламдаги «ахлат жанги» қачон тугайди?

    Жамиятимизнинг оғриқли нуқталари ҳақидаги муҳокамалар борган сари уларнинг ечимларини топишга эмас, янги бўлмағур муаммоларни келтириб чиқаришга асос бўлмоқда. Оқибатда эса асосий муаммолар қолиб, кимнингдир шахсиятига, оиласи, бизнеси умуман барчасига тош ота бошлаяпмиз...

    ✔ 104    🕔 23:03, 18.07.2019
  • МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА  «старт» берилди

    МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА «старт» берилди

    Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» бош ғояси асосида нишонланади

    ✔ 160    🕔 18:46, 11.07.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар