Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ЎҚИГАН ҚИЗ КЎЧАДА ҚОЛМАЙДИ

Мени кўп йиллардан бери бир масала ўйлантиради. Кейинги йилларда олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талаба қизларимиз 2-3-курсдаёқ турмушга узатилмоқда. Табиийки, бу уларнинг дарсга қатнашига, фанларни ўзлаштиришига салбий таъсир кўрсатади. Айниқса, уларнинг ҳомиладорлик даври ўқиш вақтига ёки диплом ёзиш даврига тўғри келиб қолса, нима бўлишини тасаввур қилинг. Бундай талабалар билмини баҳолашда ўқитувчи олдида жиддий муаммолар юзага келади, чунки мавжуд қоидаларга мувофиқ талабанинг ўзлаштириши босқичма-босқич амалга оширилиши шарт. 

ЎҚИГАН ҚИЗ КЎЧАДА ҚОЛМАЙДИ

Ўтган асрнинг 70-80-йилларида ўқиган қизларнинг «бозори» жуда чаққон бўлмаган. Айниқса, қишлоқ жойларда «бозор кўрган эчкидан қўрқ» нақлига амал қилган айрим кимсалар шаҳарга бориб ўрта махсус ёки олий ўқув юртида ўқиётган, уларни битириб, иш бошлаган қизларни келин қилишни унчалик хоҳлашмасди. Уларнинг фикрича, ёшроқ, ўқимаган қизларни келин қилса, уларни йўлга солиш, айтганини сўзсиз бажаришга ўргатиш осон бўлармиш! Бундай дунё­қа­раш мустақилликнинг дастлабки йилларида яна ҳам кучайди, жойларда ўрта мактабни энди тугаллаган, касб-ҳунар коллежида энди ўқишни бошлаган, ҳаётнинг аччиқ-чучугига ҳам ақли етмайдиган ёш қизларни турмушга узатиш ҳоллари кузатилди. Бошқача айтганда, қизнинг ота-онаси ўрни келганда қизини тезроқ эгасига топшириб ундан «қутулиш» ҳаракатига тушиб қолди. Шу ўринда мен раҳматли ота-онам тўрт нафар қизидан бирортасини ҳам олий ўқув юртини тугаллаб, иш бошламагунча турмушга узатмагани, унгача келган совчиларга «фақат ўқиши тугагандан кейин ўйлаб кўрамиз», деган лўнда ва аниқ жавоб берганининг гувоҳиман.
Кейинги йиллардаги кузатувлар шуни кўрсатадики, талаба-ёшлар орасидаги қизларимизнинг кўпчилиги ўқишни тугатмай кўп ҳолларда учинчи-тўртинчи курсда, айрим ҳолларда ундан ҳам қуйи босқичларда турмушга узатилмоқда. Натижада ота-оналар орзу-ҳавас йўлида билиб-билмай ўз жигарбандларини ҳаётнинг мураккаб синовларига ташлаб қўймоқда. Турмушга янги узатилган талаба қизнинг кун тартибига, унинг бажариши шарт бўлган вазифаларига бир назар ташлайлик. Биринчидан, у кундузги бўлим талабаси, шунинг учун унинг асосий вазифаси ҳар куни дарсга қатнаб ўқув машғулотларида иштирок этиш. Бунинг учун у йўлга сарфлайдиган вақтини ҳам ҳисобга олганда камида 7-8 соат керак бўлади. Ўқиш ҳам иш, иш бўлганда ҳам ҳар куни берилган топшириқларни мустақил ўзлаштириш, курс ишлари ва лойиҳаларни ўз вақтида бажариш учун катта ақлий меҳнат талаб қилинадиган жараён. Бунга ҳам ҳар куни дарсдан ташқари камида 3-4 соат вақт талаб қилинади. Танлаган соҳаси бўйича ҳақиқий мутахассис бўлиш ниятидаги талаба албатта кутубхона ва ахборот-ресурс марказига қатнаши, замонавий билим олишда интернет ёрдамидан самарали фойдаланиши, ўзининг маънавий олами ва дунёқарашини кенгайтириш мақсадида янги газета ва журналлар билан танишиб бориши, бадиий ва оммабоп китоблар мутолаасига вақт ажратиши зарур. Бу ишларга 1-2 соатдан вақт кетади, десак, талабанинг ўқиши учун зарур бўладиган кунлик вақт сарфи 13-14 соат эканига гувоҳ бўламиз. Бу ёшдаги йигит-қизлар суткасига 7-8 соат ухлаб дам олиши зарурлигини ҳисобга олсак, жами вақт сарфи 21-22 соатни ташкил қилади ва натижада қолган шахсий ишларига, турмуш ўртоғи, қайнота-қайноналар олдидаги келинлик вазифаларини адо этишига бор-йўғи 1-2 соат вақт қолади холос. Бир ўйлаб кўринг, бу қисқа вақт давомида ёш келин ҳовли супириб нонушта тайёрлайдими, турмуш ўртоғини ишга кузатадими? Тушлик ёки кечки овқат тадоригини қачон кўради? Кир ювиш, дазмол босиш ҳам шу вақт оралиғида амалга оширилиши керак. 
Орзу-ҳавас билан фарзандини уйлаган қайнона қайси вақтда келинини ёнига олиб уни «кўз-кўз қилиш» мақсадида маҳалла, қариндош-уруғ ва дугоналарининг тадбирига боради? Юқорида келинчакнинг олдида турган вазифаларни санаб адо қилдик, десак хато қилган бўламиз, чунки бизнинг ўзбекона оилаларимизда бунинг саноғи йўқ. 
Суткадаги вақтни 24 соатдан ортиқ узайтиришнинг эса иложи йўқ. Бу ҳол ёш келинчакнинг олдида вақтни тежаш масаласи кўндаланг бўлиб қолишига олиб келади. Буни у аввало ухлаб дам олиш, дарсга қатнаш ва ўқув вазифаларини бажариш учун кетадиган вақтларни қисқартириш ҳисобига амалга ошира бошлайди. Чунки, юқорида қайд қилиб ўтганимиздек оила учун ажратилган вақт жуда оз бўлиб уни қисқартиришнинг умуман иложи бўлмайди. Натижада талаба қизнинг дарсни ўзлаштириш кўрсаткичлари амалда пасайиб боради, дарсни кўп қолдиргани сабабли муаммолар пайдо бўлади. Бу ҳол унинг асабларига салбий таъсирини ўтказмай қолмайди: у ўзини муаммолар гирдобида ожиз қолаётгандай ҳис қила бошлайди, характерида жиззакилик, гап қайтариш, ҳаётдан норозилик аломатлари ниш уради. Бу жараён узоқ давом этса, унинг соғлиғига ҳам ўз таъсирини ўтказмай қўймайди. Бир ўйлаб кўрайлик, буларнинг ҳаммаси ёш келинчакнинг ҳомиладорлик даврига тўғри келиб қолса нима бўлади?
Бу мақолани ёзишга шу кунларда бўлиб ўтган воқеа ҳам туртки бўлди. Диплом ишига мен раҳбарлик қилаётган, ўқиш даврида фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқиган талаба қиз бир неча ой олдин турмушга чиқди, шунинг учун диплом ишини бажариш чоғида бирмунча қийинчиликларга учради. Чунки янги келинчаклик вазифасини талаб даражасида ўташ, дипломнинг ҳисоб-китобларини бажариб, чизмаларини ўз қўли билан чизиб топшириш учун белгиланган вақт унга камлик қилиб қолди, ҳимояга зўрға улгурди. Бу даврда унинг ранги бироз сўлғин ва чеҳраси хомуш бўлиб қолди. Ундан бунинг сабабини сўраганимда, диплом ишини бажаришга кўп вақти кетгани, объектга ва институтга маслаҳат олишга кўп қатнагани сабабли янги рўзғордаги хизматларни бажаришга қийналгани, чарчаб айрим ишларни кўнгилдагидек бажара олмагани сабабли қайнона-келин орасида келишмовчилик келиб чиққанини кўзида ёш билан сўзлаб берди. У билан бирга келган турмуш ўртоғи икки ўт орасида қолганини ўз оғзи билан тан олди. Мен ёш-келин куёвга насиҳат қилиб, ҳар қандай ҳолда ҳам ота-онанинг ҳурматини жойига қўйишлари шартлигини айтиб кузатиб қўйдим. Диплом ҳимояси кўнгилдагидек ўтди, лекин унинг ҳорғин юзи ҳозиргача кўз олдимда гавдаланиб турибди. Мана, ота-оналарнинг шошқалоқлиги ўз жигарбандларини қай аҳволга солиб қўйган. Бу ҳол ёш оиланинг барбод бўлишига ҳам олиб келиши мумкин-ку!
Мақоламни ҳурматли ота-оналарга қарата қуйидаги чақириқ билан тугаллашни лозим топдим. Агар қизим бахтли бўлсин, у оиласида тинч-тотув ҳаёт кечирсин, десангиз ва улардан бир-биридан ширин, соғлом неваралар кўрай десангиз, ўқиётган қизингизни эрта турмушга берманг. Ўқишини битирсин, бу орада уни оила қуришга, қайнота-қайнонасининг ҳурматини жойига қўйиб, уларнинг хизматини қилишга, турмуш ўртоғининг эрлик ғурурини поймол қилмаслик йўлларини ўргатишга ҳаракат қилинг. Агар бунинг уддасидан чиқсангиз,­ қизингиз «қари қиз» бўлиб ўтириб қолмайди. Қисқа айтганда, тарбияли, ўқиган ва уққан дипломли қиз кўчада қолмайди, у албатта бахтли оила бекаси бўлади, буни унутманг!

Мухторали ТУРДИАЛИЕВ,
Фарғона политехника институти катта ўқитувчиси
 




Ўхшаш мақолалар

РАҲБАРЛИК МАСЪУЛИЯТИ, ИНСОНИЙЛИК БУРЧИНГИЗНИ БАЖАРЯПСИЗМИ?

РАҲБАРЛИК МАСЪУЛИЯТИ, ИНСОНИЙЛИК БУРЧИНГИЗНИ БАЖАРЯПСИЗМИ?

🕔20:31, 08.08.2019 ✔33

Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашга муносабат ўзгарганини барчамиз кўриб, ҳис қилиб турибмиз. Бошқача айтганда, кўп вақт ёпиқ турган, биров тақиллатса-да очилмаган эшиклар бугун очилди. Раҳбарлар аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларни эшитиш, дардларини тинглаб, унга даво топишни ўрганмоқда.
 

Батафсил
УЙЛАНАЁТГАН ЎҒЛИНГМИ Ё ҲАКАЛАК ОТГАН НАФСИНГ?

УЙЛАНАЁТГАН ЎҒЛИНГМИ Ё ҲАКАЛАК ОТГАН НАФСИНГ?

🕔12:41, 02.08.2019 ✔76

Бир аёлни биламан. Ўзининг наздидаги яхши келин излаб қарийб уч йилдан буён маҳаллама-маҳалла, шаҳарма-шаҳар кезади. Албатта, яхши қизлар кўп, жудаям кўп. Аммо у аёлнинг ўзига хос мезонлари бор. Ана шу «мезон»ларга мосини қидиради, излайди. Бу қандай мезонлар экан, дейсизми? Марҳамат, унда эшитинг.

Батафсил
НАРХЛАР ЎЙИНИ унинг ортида кимлар турибди?

НАРХЛАР ЎЙИНИ унинг ортида кимлар турибди?

🕔12:39, 02.08.2019 ✔78

Бозорларимизда дала-дўконлари ташкил этилгани айни муддао бўлди. Олибсотарларга ялиниб ўтирмай сабзи-пиёз дейсизми, картошка ёки карам дейсизми, тарозига торттириб, пулини тўлаб олиб кетаверасиз. Қўл ҳақи уриб қолса ҳам олибсотарларникидан анча арзон. Аммо, бу дала-дўконларида камчилик йўқ, дегани эмас.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • РАҲБАРЛИК МАСЪУЛИЯТИ, ИНСОНИЙЛИК БУРЧИНГИЗНИ БАЖАРЯПСИЗМИ?

    РАҲБАРЛИК МАСЪУЛИЯТИ, ИНСОНИЙЛИК БУРЧИНГИЗНИ БАЖАРЯПСИЗМИ?

    Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашга муносабат ўзгарганини барчамиз кўриб, ҳис қилиб турибмиз. Бошқача айтганда, кўп вақт ёпиқ турган, биров тақиллатса-да очилмаган эшиклар бугун очилди. Раҳбарлар аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларни эшитиш, дардларини тинглаб, унга даво топишни ўрганмоқда.
     

    ✔ 33    🕔 20:31, 08.08.2019
  • УЙЛАНАЁТГАН ЎҒЛИНГМИ Ё ҲАКАЛАК ОТГАН НАФСИНГ?

    УЙЛАНАЁТГАН ЎҒЛИНГМИ Ё ҲАКАЛАК ОТГАН НАФСИНГ?

    Бир аёлни биламан. Ўзининг наздидаги яхши келин излаб қарийб уч йилдан буён маҳаллама-маҳалла, шаҳарма-шаҳар кезади. Албатта, яхши қизлар кўп, жудаям кўп. Аммо у аёлнинг ўзига хос мезонлари бор. Ана шу «мезон»ларга мосини қидиради, излайди. Бу қандай мезонлар экан, дейсизми? Марҳамат, унда эшитинг.

    ✔ 76    🕔 12:41, 02.08.2019
  • НАРХЛАР ЎЙИНИ унинг ортида кимлар турибди?

    НАРХЛАР ЎЙИНИ унинг ортида кимлар турибди?

    Бозорларимизда дала-дўконлари ташкил этилгани айни муддао бўлди. Олибсотарларга ялиниб ўтирмай сабзи-пиёз дейсизми, картошка ёки карам дейсизми, тарозига торттириб, пулини тўлаб олиб кетаверасиз. Қўл ҳақи уриб қолса ҳам олибсотарларникидан анча арзон. Аммо, бу дала-дўконларида камчилик йўқ, дегани эмас.

    ✔ 78    🕔 12:39, 02.08.2019
  • ЎҚИГАН ҚИЗ КЎЧАДА ҚОЛМАЙДИ

    ЎҚИГАН ҚИЗ КЎЧАДА ҚОЛМАЙДИ

    Мени кўп йиллардан бери бир масала ўйлантиради. Кейинги йилларда олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талаба қизларимиз 2-3-курсдаёқ турмушга узатилмоқда. Табиийки, бу уларнинг дарсга қатнашига, фанларни ўзлаштиришига салбий таъсир кўрсатади. Айниқса, уларнинг ҳомиладорлик даври ўқиш вақтига ёки диплом ёзиш даврига тўғри келиб қолса, нима бўлишини тасаввур қилинг. Бундай талабалар билмини баҳолашда ўқитувчи олдида жиддий муаммолар юзага келади, чунки мавжуд қоидаларга мувофиқ талабанинг ўзлаштириши босқичма-босқич амалга оширилиши шарт. 

    ✔ 76    🕔 21:11, 25.07.2019
  • «Бир кун сен ҳам  қайнона бўласан»

    «Бир кун сен ҳам қайнона бўласан»

    Каромат аянинг икки нафар ўғли бор. Каттаси Содиқ иккинчиси Ортиқ. Уларни едирди, ичирди ҳеч кимдан кам қилмай катта қилди... Умрнинг тез ўтишини қарангки, болалар кўз очиб юмгунча катта йигитлар бўлишди.

    ✔ 101    🕔 18:44, 11.07.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар