Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ШОШМАНГ, У ЕРДА ҲАЛИ ОДАМЛАР ЯШАЯПТИ

Тадбиркорнинг фаолиятига аралашиш мумкин эмас, аммо бу тадбиркор ҳали одамлар яшаётган уйнинг айвонидан қурилиш бошлаши мумкин, дегани эмас!

ШОШМАНГ, У ЕРДА ҲАЛИ ОДАМЛАР ЯШАЯПТИ

Бугун кўп жойларда бўлгани каби Бухоро шаҳрида ҳам қурилиш авжида. Шаҳар ҳокимининг 2018 йил 5 мартда Ислом Каримов, Ибн Сино, Х.Т.Бухорий, Ж.Икромий, Ҳамза, Садриддин Айний, Иброҳим Мўминов, Муҳаммад Иқбол ва Зулфия кўчалари оралиғида жойлашган биноларни бузиб, ўрнига замонавий савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари, кўп қаватли турар жой бинолари қуриш бўйича қарори қабул қилинган.
Яқинда вилоят эндокринология диспансерига бордим. Мазкур тиббиёт муссасаси шаҳримиздаги Ибн Сино кўчасида жойлашган. Ушбу кўчада олиб борилаётган қурилиш ишлари ёнидан бефарқ ўтишнинг иложи йўқ. Қайсидир қурувчи кўп қаватли уйининг том қисмини ёпаётган бўлса, қайси бири эса эски уйларни бузиш, ерларни текислаш билан оввора. Катта юк ташувчи машиналар, кранлар тўхтовсиз ҳаракатда. Айнан шу кўчада «Lego stroy house» масъулияти чекланган жамияти томонидан бошланган қурилиш диққатимизни тортди. Чунки ушбу кўп қаватли турар-жой биносини қуриш учун мўлжалланган ҳудуд аҳоли яшайдиган массивга жуда яқин эди. Одамлар яшаб турган хонадонлар билан бор йўғи бир метрлик масофа бор холос. Катта кучланишга эга электр токининг ерда ҳимояланмасдан очиқ ҳолда ётиши, у жойда болакайларнинг чопқиллаб ўйнаб юргани диққатимизни янада оширди.
Ўша ерда яшаётган хонадон эгаларидан бу ердан қачон кўчиб чиқасизлар, дея сўраганимизда, «Бизнинг ҳовлилар кейинги босқичда бузилади. Олдин мана шу ёнимиздаги кўп-қаватли бинолар битказилади. Кейин навбат бизнинг уйларга етади, ўшангача шу ерда яшашга мажбурмиз», – деб жавоб беришди.
«Lego stroy house» МЧЖ қураётган кўп қаватли бинонинг сурати ва телефон рақамлари ёзилган баннердан рақамларни олиб қўнғироқ қилдик. Ўзини таништиришни ҳам истамаган киши саволларимизга шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари жавоб бериши мумкинлигини айтиб суҳбатни якунлади. Шаҳар ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Ў.Жумаевга қўнғироқ қилганимизда эса, кечки соат олтиларда Ибн Сино кўчасидаги қурилиш объектларида штаб ташкил қилинишини, ўзимизни қизиқтирган саволларга ўша ерда жавоб олишимиз мумкинлигини айтди.
Штабда объектларда қурилиш ишларини олиб бораётган мутасаддилар, вилоят ва Бухоро шаҳар ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари иштирок этди. Тўғрисини айт­ганда, саволларимизга ўзимиз кутган жавобларни ололмадик. Улар фақат улкан бунёдкорлик ишлари ҳақида гапиришдан нарига ўтишмади. Бу албатта яхши, лекин қурилиш ўчоғида қолган фуқароларнинг хавфсизлиги масаласи-чи? Қурувчилардан бири бундай бўлишига кўп қаватли уйларнинг лойиҳасини тузган лойиҳа институти айбдор деса, яна бири эса хавфсизлик масалаларига вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси жавобгар деди. Хуллас, масала яна очиқлигича қолди.
– Янги қурилаётган кўп қаватли уйлар лойиҳасини тайёрлаётганда бизга қанча кенглик ёки катталикдаги объектлар ҳудуди аниқ қилиб берилади. Биз ҳар қандай дўкон ёки хонадонлардан холи бўш ҳудудни тасаввур қилиб у ерда янги бунёд этиладиган кўп қаватли уйлар, савдо мажмуалари, машиналар турар жойи, болалар учун ўйингоҳлар лойиҳасини тайёрлаймиз. Ибн Сино кўчасидаги лойиҳа махсус комиссия экспертизасидан ўтказилиб тасдиқланган. Агар ҳозир қайсидир объектдаги қурилиш аҳоли яшаш массивига яқин келиб қолган бўлса, унда биз айбдор эмасмиз, балки у ердаги аҳолини кўчириш ишлари бошқа мутасадди идора зиммасига тушади, – деди «Лойиҳа сув қурилиш» МЧЖ архитектори Наим Файзуллаев.
Вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси мутасаддилари билан айнан «Lego stroy house» МЧЖ томонидан қурилиши бошланган объектни бориб кўрганимизда, улар ҳам мазкур объектда шаҳарсозлик нормалари  бузилганини тасдиқлашди.
– Ибн Сино кўчаси ёқасида 1-2-қаватлари савдо маиший шохобчаси ҳамда юқори қаватлари турар жой биноси бўладиган объектда шаҳарсозлик қонуности ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилмасдан, лойиҳа-смета экспертизадан ўтказилмасдан, қурилишни белгиланган тартибда вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инс­пекциясидан расмийлаштирмасдан ҳамда объектнинг ён атрофида яшаб келаётган аҳоли уй жойларигача ҳимоя масофасига риоя қилмасдан қурилиш (котлован қазиш) ишлари бошланган. Қисқа муддатларда қонунларимизда белгиланганидек лойиҳа-смета ҳужжатлари тўлиқ ишлаб чиқилиб, тегишли тартибда назорат инс­пекциясидан расмийлаштирилмаса, «Lego stroy house» МЧЖ томонидан қурилиши бошланган бино лойиҳа ҳужжатларини расмийлаштирилишида совуққонлик билан қаралаётгани ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қурилиш соҳасидаги қонун ва қоидаларига риоя этилмасдан, эътиборсизликка йўл қўйилаётганлиги учун амалдаги қонунчиликка кўра чора кўрилиши ҳақида огоҳлантирдик, – деди вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси масъул ходими Жалол Ҳайитов.
Шаҳар бедарвоза эмас. Катта шаҳарда ҳеч ким ўзича кимнингдир уйини йиқиб, янги қурилиш бошлолмаслиги кундай равшан. Тадбиркор юқори бир орган мутасаддисининг кўрсатмаси асосида қурилишни бошлагани аниқ. Бироқ, негадир муаммоли вазият юзага келганда ҳеч ким ўзини намоён этишни истамаяпти.
Орадан бироз вақт ўтиб ушбу масала, яъни фуқаролар хавфсизлиги юзасидан бирор ижобий ишлар қилингандир, деган умидда шаҳар ҳокимлиги қурилиш ишлари бўйича мутахассисига қўнғироқ қилдик. Афсуски, улар бизни тадбиркор фаолиятига тўсқинлик қилаётганликда айблаб, «Lego stroy house» МЧЖ раҳбарини қўрқитганимиз, у бу ҳақда вилоят ҳокимига мурожаат қилмоқчилигини айтиб бизга таҳдид қилишди.
Шу ўринда «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонун ва унда оммавий ахборот воситалари жамоатчилик назорати субъекти, ушбу қонуннинг асосий принциплари эса, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устуворлигини таъминлаш эканини эслатишни жоиз деб ўйлаймиз.
Тўғри, «Тадбиркор йўлига тўсиқ бўлиш, давлат сиёсатига хиёнат қилиш демакдир», дея Президентимиз айтган. Аммо бу гап зинҳор фуқаролар хавфсизлигини таъминламаган, уларнинг саломатлиги ва қонуний ҳуқуқларини поймол қилаётган «тадбиркорлар» ҳақида эмас. Биз фақат бирор фалокат юз бермасидан унинг олдини олайлик, қилинаётган бунёдкорлик одамлар ҳаётига таҳдид солмасин, демоқчимиз холос.

Наргиза ҚУВОНЧЕВА,
журналист




Ўхшаш мақолалар

БИЗ ҲАМ ОДАМЛАРДЕК ЯШАШНИ ИСТАЙМИЗ...

БИЗ ҲАМ ОДАМЛАРДЕК ЯШАШНИ ИСТАЙМИЗ...

🕔10:39, 03.07.2020 ✔104

Бу Қашқадарё вилояти Нишон тумани «Гулистон» маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Боғишамол қишлоғи аҳолисининг фарёди
 

Батафсил
«КОММУНИЗМ ИЗЛАЁТГАН»ЛАР

«КОММУНИЗМ ИЗЛАЁТГАН»ЛАР

🕔10:36, 03.07.2020 ✔83

ёхуд нонингизни ҳалоллаб енг, ҳамкасб!

Яқинда марказий телеканаллардан бирида «Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ижросига бағишланган кўрсатув намойиш қилинди. Тошкентдаги Халқаро пресс-клубдан тўғридан-тўғри эфирга узатилган ушбу кўрсатув баҳс-мунозараларга жуда бой тарзда кечди. Унда мазкур қонун ижросига масъул бўлган мутасаддилар, тилшунос олимлар, ижодкорлар, журналист ва блогерлар қатнашгани билан эътиборни ўзига жалб қилди.
 

Батафсил
ҚОНУН ВА «зам»ҲОКИМ ЎРТАСИДА САРСОН АЁЛ

ҚОНУН ВА «зам»ҲОКИМ ЎРТАСИДА САРСОН АЁЛ

🕔12:57, 26.06.2020 ✔226

ёхуд Урганч шаҳар ҳокимлиги камбағалликни қандай қисқартирмоқчи?

Хоразм вилоятида ҳозир 58 минг оила камбағаллик бўсағасида яшамоқда, уларнинг 856 таси эса ўта ночор аҳволда экани ачинарлидир. Бу рақамларни мамлакатимиз Президенти жорий йилнинг март ойида Хоразмга қилган ташрифи доирасида Урганч шаҳрида ўтказган фаоллар йиғилишида алоҳида таъкидлаган эди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • БИЗ ҲАМ ОДАМЛАРДЕК ЯШАШНИ ИСТАЙМИЗ...

    БИЗ ҲАМ ОДАМЛАРДЕК ЯШАШНИ ИСТАЙМИЗ...

    Бу Қашқадарё вилояти Нишон тумани «Гулистон» маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Боғишамол қишлоғи аҳолисининг фарёди
     

    ✔ 104    🕔 10:39, 03.07.2020
  • «КОММУНИЗМ ИЗЛАЁТГАН»ЛАР

    «КОММУНИЗМ ИЗЛАЁТГАН»ЛАР

    ёхуд нонингизни ҳалоллаб енг, ҳамкасб!

    Яқинда марказий телеканаллардан бирида «Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ижросига бағишланган кўрсатув намойиш қилинди. Тошкентдаги Халқаро пресс-клубдан тўғридан-тўғри эфирга узатилган ушбу кўрсатув баҳс-мунозараларга жуда бой тарзда кечди. Унда мазкур қонун ижросига масъул бўлган мутасаддилар, тилшунос олимлар, ижодкорлар, журналист ва блогерлар қатнашгани билан эътиборни ўзига жалб қилди.
     

    ✔ 83    🕔 10:36, 03.07.2020
  • ҚОНУН ВА «зам»ҲОКИМ ЎРТАСИДА САРСОН АЁЛ

    ҚОНУН ВА «зам»ҲОКИМ ЎРТАСИДА САРСОН АЁЛ

    ёхуд Урганч шаҳар ҳокимлиги камбағалликни қандай қисқартирмоқчи?

    Хоразм вилоятида ҳозир 58 минг оила камбағаллик бўсағасида яшамоқда, уларнинг 856 таси эса ўта ночор аҳволда экани ачинарлидир. Бу рақамларни мамлакатимиз Президенти жорий йилнинг март ойида Хоразмга қилган ташрифи доирасида Урганч шаҳрида ўтказган фаоллар йиғилишида алоҳида таъкидлаган эди.

    ✔ 226    🕔 12:57, 26.06.2020
  • ЭЪТИҚОД ЗАВОЛГА ЮЗ ТУТГАНДА...

    ЭЪТИҚОД ЗАВОЛГА ЮЗ ТУТГАНДА...

    Инсон ақл-заковати бундан уч минг йил олдинги даврга нисбатан анча юксак, десак хато бўлмаса керак-а? Фан-техника мисли кўрилмаган даражада ривожланган, яшаш учун ҳамма шароит яратилган, гўё. Бироқ инсон ўз ҳаётини ўзи издан чиқармоқда, ўзининг илдизига болта урмоқда. Қандай қилиб дейсизми? Ақл-заковатда тенгсиз кўриладиган бугунги инсоннинг табиатга муносабатига боқинг, ҳаммаси аён бўлади.

    ✔ 226    🕔 12:55, 26.06.2020
  •  Тўйларимиз: ЎТТИЗ КИШИЛИГИ МАЪҚУЛМИ ЁКИ ЮЗ?

    Тўйларимиз: ЎТТИЗ КИШИЛИГИ МАЪҚУЛМИ ЁКИ ЮЗ?

    ёхуд тўйлар ҳақидаги юз йиллик ўйларимиз бугун ечим топмоқда

    ✔ 217    🕔 12:52, 26.06.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар