Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

РАҲБАРЛИК МАСЪУЛИЯТИ, ИНСОНИЙЛИК БУРЧИНГИЗНИ БАЖАРЯПСИЗМИ?

Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашга муносабат ўзгарганини барчамиз кўриб, ҳис қилиб турибмиз. Бошқача айтганда, кўп вақт ёпиқ турган, биров тақиллатса-да очилмаган эшиклар бугун очилди. Раҳбарлар аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларни эшитиш, дардларини тинглаб, унга даво топишни ўрганмоқда.
 

Маҳаллий раҳбарлар-ку шу ерда, ҳатто пойтахтда ўтирган вазирлар, катта-катта идораларнинг раҳбарлари, генераллар, судьялар ҳам жойларга чиқиб, олис қишлоқларга бориб, сайёр қабуллар ўтказяпти, аҳолининг ҳаёт даражасини ўз кўзи билан кўряпти. Бу – Президент талаби. Бу – халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак, деган тамойилнинг ҳаётий ифодаси.
Аммо, барибир айрим раҳбарларнинг дунёқараши ўзгариши қийин кечаётгани, янгича тартибларга мослашиши оғир бўлаётганидан ҳам кўз юмиб бўлмайди.
Самарқанд вилояти ҳокимининг жойларда ўтказган сайёр қабуллари чоғида, шунингдек, виртуал қабул­хонаси, телеграм мессенжери ва бошқа манбалар орқали келган мурожаатлар ижросига бағишланган йиғилишда шу ҳақда гап борди.
Вилоят ҳокимининг туман ва шаҳарларда ўтказган сайёр қабуллари чоғида тушган мурожаатларнинг аксарияти ижобий ҳал этилган бўлса-да, 121 таси белгиланган муддатда бажарилмаган. Жумладан, 2 июль куни Тойлоқ тумани ва 13 июль куни Каттақўрғон шаҳридаги сайёр қабулларда тушган мурожаатларнинг 8 таси, 27 июль куни Пастдарғомдаги қабулдан эса 25 тасининг ижроси таъминланмаган. Бу мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш асосан, сектор раҳбарлари, вилоятдаги бошқарма ва идоралар бошлиқларига зиммасига юклатилган.
Жорий йилда иккинчи марта сайёр қабул ўтказилса-да Пастдарғомда мурожаатлар камаймаган. Бу гал 435 нафар фуқаро томонидан 506 масала юзасидан мурожаат қилинган. Мурожаатларнинг 375 таси шу туман аҳолисидан тушгани, 27 киши такрор мурожаат қилгани секторлар раҳбарлари ва штаб аъзолари уйма-уй юриб, одамларнинг муаммоларини ўрганмаётганидан далолат беради. Ҳатто, сектор раҳбарлари сайёр қабулдан кейин ҳам мурожаат қилган фуқаролар билан бориб учрашмаган. Мурожаатлар натижасини мониторинг қилиш бўйича вилоят ишчи гуруҳи фуқаролар билан суҳбатлашганда, уларнинг аксарияти сектор раҳбари кимлигини, сектор штаби қаерда жойлашганини билмаслигини, уларни ҳеч ким сўраб келмаганини айтган.
Шунингдек, вилоят ҳокими­га виртуал қабулхона орқали келган мурожаатларнинг 19 таси, телеграмдан тушган 53 та масала ҳам мутасаддиларга йўналтирилганига қарамай, ҳалигача ҳал этилмаган. Ишонч телефони, вилоят телевидениесидаги «Очиқ мулоқот» кўрсатуви орқали билди­рилган муаммоларга ҳам айрим раҳбарлар томонидан ечим топилмагани танқид қилинди.
Умуман, вилоят ҳокимлиги томонидан йил бошидан буён рўйхатга олинган 45 минг 84 мурожаатнинг 255 таси бажарилмагани қайд этилиб, масъуллар огоҳлантирилди. Вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган жамоатчилик назорат гуруҳлари яқинда Самарқанд шаҳридаги (халқ тилида «за линия» деб аталадиган ҳудудда) бир қатор маҳаллаларда бўлиб, аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектларидаги шарт-шароитни ўрганди. Уйма-уй юриш натижасида аҳоли томонидан 1100 дан ортиқ муаммо билдирилди. Ушбу масалалар тегишлигига бўйича вилоят ва Самарқанд шаҳар ташкилотларига йўналтирилди. Афсуски, мутасаддиларнинг кўпчилиги мурожаатларга бефарқ қарагани оқибатида, масалаларга ечим топилмаган.
Хусусан, ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Самарқанд шаҳар бўлими бошлиғи 111 та мурожаатнинг атига 1 тасини ҳал қилган, қолганлари ўрганилмаган. Самарқанд уй-жой таъмир профессионал бошқарув ташкилоти раҳбарига топширил­ган 31 та, «Мароқанд обод» давлат унитар корхонаси директорига берилган 14 та, Самарқанд шаҳар прокурори зиммасига юкланган 8 та, шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи масъул бўлган 8 та мурожаат эса ҳалигача ўрганилиб, ҳал этилмаган.
Йиғилишда аҳоли мурожаатлари билан ишлашда камчилик­ларга йўл қўйган раҳбарларга нисбатан тегишли интизомий чоралар қўлланилиши маълум қилинди. Ҳар бир раҳбар юридик ва жисмоний шахслар томонидан билдирилаётган мурожаатларга алоҳида эътибор билан ёндашиши лозимлиги, зиммасидаги мажбуриятни бажаришга масъул экани эслатилди.
– Ҳар бир мурожаат ортида бир ёки бир неча кишининг бузилган ҳақ-ҳуқуқини тиклаш, адолатни қарор топтириш истаги, қийин вазиятдан чиқишда бошқаларнинг кўмагига муҳтожлик ётади. Бундай ҳолатдаги кишига ёрдам беришни нафақат раҳбарлик масъулияти, балки инсоний бурч деб қабул қилишимиз керак, – деди вилоят ҳокими Э.Турдимов.

Ғолиб ҲАСАНОВ,
ЎзА




Ўхшаш мақолалар

ҲИРСУ ҲАВАСИНГИЗГА ОДАМЛАРНИ ШЕРИК ҚИЛМАНГ

ҲИРСУ ҲАВАСИНГИЗГА ОДАМЛАРНИ ШЕРИК ҚИЛМАНГ

🕔22:38, 10.10.2019 ✔90

Кун келиб оёқ остидан унга қулдек энгашиб олишингизга сизни у мажбур қилиши мумкин

Батафсил
МИНГ ЙИЛЛИК ТУШОВ

МИНГ ЙИЛЛИК ТУШОВ

🕔22:37, 10.10.2019 ✔49

Эрамиздан аввалги беш минг йиллик. Ибтидоий одамлар манзилгоҳи. Эр-хотин тўй ташвишида.

Батафсил
ЎСМИР РУҲИЯТИДАГИ ҒАЛАЁНЛАР

ЎСМИР РУҲИЯТИДАГИ ҒАЛАЁНЛАР

🕔22:36, 10.10.2019 ✔97

Буни эшитяпсизми? Фарзандингиз қандай хавфга қўл урмоқчи эканидан хабарингиз борми?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ҲИРСУ ҲАВАСИНГИЗГА ОДАМЛАРНИ ШЕРИК ҚИЛМАНГ

    ҲИРСУ ҲАВАСИНГИЗГА ОДАМЛАРНИ ШЕРИК ҚИЛМАНГ

    Кун келиб оёқ остидан унга қулдек энгашиб олишингизга сизни у мажбур қилиши мумкин

    ✔ 90    🕔 22:38, 10.10.2019
  • МИНГ ЙИЛЛИК ТУШОВ

    МИНГ ЙИЛЛИК ТУШОВ

    Эрамиздан аввалги беш минг йиллик. Ибтидоий одамлар манзилгоҳи. Эр-хотин тўй ташвишида.

    ✔ 49    🕔 22:37, 10.10.2019
  • ЎСМИР РУҲИЯТИДАГИ ҒАЛАЁНЛАР

    ЎСМИР РУҲИЯТИДАГИ ҒАЛАЁНЛАР

    Буни эшитяпсизми? Фарзандингиз қандай хавфга қўл урмоқчи эканидан хабарингиз борми?

    ✔ 97    🕔 22:36, 10.10.2019
  • «КАНАЛ» ТАЛАШГАН КАТТАЛАР

    «КАНАЛ» ТАЛАШГАН КАТТАЛАР

    ёхуд ахборот хуружлари ҳимояси аслида кимнинг зиммасида?..

    Шиддат билан ўзгараётган бугунги ахборот асрида энг хавфли ҳужум – бу инсон онгига салбий таъсир этувчи маънавий таҳдидлар. Уларнинг вазифаси турли кўринишда, ҳар хил йўллар билан ёшлар маънавиятини «қашшоқ»лаштириб, онгини ёт ғоялар билан тўлдиришдир.

    ✔ 151    🕔 17:57, 03.10.2019
  • «Ўзгидромет» раддия берди

    «Ўзгидромет» раддия берди

    «Тошкент жаҳоннинг ҳавоси энг ифлос шаҳарлари рейтингида 2-ўринни эгаллади»... «Ўзгидромет» ушбу маълумотга муносабат билдирди.  

    ✔ 108    🕔 17:56, 03.10.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар