Долзарб мавзу      Бош саҳифа

СИРДАРЁда ЯШИРИН УЧ СИР

ёхуд Ўзбекистондаги Америка

«Илгари одамлар бу ерларда фақат ишлагани учунгина яшар эди, бугун эса мана шу жойлар билан фахрланмоқда»
 

СИРДАРЁда ЯШИРИН УЧ СИР

Ғофуржон Мирзаев,
Сирдарё вилояти ҳокими: 

«Тўғрисини айтсам, шу ерга раҳбар этиб тайин­ланганимда кўпчилик ҳамдардлик билдиргандай қарашди менга. Ҳатто яқин дўстларим ҳам узоғи билан олти ойгача ишлай олишим мумкинлигини, бу жуда оғир вилоят эканини, аҳолиси ҳам турли ҳудудлардан келган терма халқ эканини айтишди. Аммо мен бу гаплар нотўғрилигини исботлаш мумкинлигига ишонардим. Ҳар ҳолда, элнинг, юрт раҳбарининг ишончи бекорга эмас. Шуларни ўйлаб дўстларимга бир гапни айтдим...»


Пойтахт сари йўл олган ёки Тошкентдан қайтаётганларнинг аксар қисми Сирдарё ерларидан ўтади. Балки сиз ҳам ҳар йили бир неча марта ўтсангиз керак бу жойлардан. Аммо кўпчилик бу ердаги шаҳару қишлоқлар қиёфаси, бу ерларда яшаётган бағрикенг инсонлар ҳаёти ҳақида тасаввурга эга эмаслиги аниқ. Сўнгги йилларда бунёд этилган каттаю кичик завод ва корхоналар, ишлаб чиқариш объектлари Сирдарёда катта ўзгаришлар ясамоқда. Бу ерларда умргузаронлик қилаётган одамлар ҳар куни бир янгиланишга юз тутмоқда.
Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси томонидан Сирдарё вилоятига уюштирил­ган медиа-тур анча самарали, кутилмаган таассуротларга бой бўлди. Вилоятдаги ўзгаришларнинг бевосита гувоҳи бўлдик, ўз кўзимиз билан кўрдик, одамлар билан суҳбатлашдик. Тан олиш керак, ерлари унумдор бўлмаган, зах ва шўр йиллар давомида деҳқонларни синаб келаётган, кўп соҳаларда доимо орқада қолиб келган сирдарёликларнинг сабрига, иродасига қойил қолсак арзийди. Бугун ҳудуднинг ҳар бир гўшасига кириб келаётган янгиланиш нафаси сезилиб турибди. Ичимлик сув танқислиги, ички йўлларнинг абгор ҳолати, уй-жой муаммоси, хизмат кўрсатиш ва дам олиш масканлари йўқлиги, замонавий технологиялар кириб келмагани – қўйингчи одамлар ҳаётидаги энг кичик муаммолар ҳам очиқ-ойдин айтилиб, улар босқичма-босқич ўз ечимини топаётгани қувончлидир.
Сирдарё туманида фаолият кўрсатаётган «Сирдарё универсал ойна» МЧЖ ва унинг кластер услибида амалга оширадиган лойиҳалари катта иқтисодий самара бериши кутилмоқда. Корхона иш бошлаганига эндигина бир йилдан ошди. Ҳозир биргина ушбу ҳудуддаги «Sirdaryo Glass» МЧЖда миттигина дори шишадан тортиб катта ҳажмдаги банкаларгача ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотлар­нинг кўп қисми Тожикистон, Қозоғистон ва бошқа қўшни мамлакатларга экспорт қилинмоқда. Экспорт­нинг орқасидан бир йилда 200 минг АҚШ доллари келиб турибди. Қолаверса, мамлакатимиздаги барча фармацевтика корхоналарига «Sirdaryo Glass» шиша идишлар етказиб беряпти. Илгари шу кичкина дори шиша ҳам хориждан фалон долларга сотиб олинган-да. Энг муҳими ушбу корхонада 500 та янги иш ўрни яратилди.
Корхона мутахассисининг айтишича, ишлаб чиқараётган маҳсулот хом-ашёси юз фоиз маҳаллий­лаштирилган. Турли қум ва тошлар Қашқадарё, Навоий вилоятларидан келтирилса, яна бир қатор зарур хом-ашёни Қорақал­поғистон етказиб беряпти.
Шиша идишлар ишлаб чиқариш анчагина қизиқарли жараён. Оқиб келаётган лава улкан ускунага киради ва бир зувала лаҳча чўғ кўз олдингизда бирпасда шиша идишга айланади. Қолгани силлиқлаш, саралаш, лаборатория синови ва тайёр маҳсулот.
Эътиборли жиҳати корхона ишчиларининг аксарияти ёшлар. Шиша идишларни саралаётган истаралигина қиз ўзини Ирода деб таништирди. «Ишим унчалик қийин эмас, аммо анча-мунча эътиборни талаб қилади. Агар озгина эътиборсизликка йўл қўйсам, лентада сифатсиз маҳсулот ўтиб кетиб қолиши мумкин», – дейди у. Иродахоннинг маоши билан қизиқдик. «Ёмон эмас, етиб турибди. Яна оширамиз дейишяпти...» деди камтарлик билан. Корхона раҳбарияти ишчи-ходимларни рағбатлантиришга эътиборни янада кучайтиришига умид қилиб қоламиз.
Яна бир гап. Иродахон аслида педегогика коллежини тугатган, ўз соҳаси бўйича иш тополмагани учун ҳам шу ерга ишга кирибди. Талаб ўрганилмаса, қайси ҳудудлар учун кўпроқ қандай мутахассислик кераклиги чуқур таҳлил этилмаса, мана шундай ҳолатлар кўзга ташланаверади. Аввало, ҳар бир ёшни энг зарур ва талаб катта соҳа бўйича мутахассис қилиб, шу соҳада ишлаб кетишига йўл очсакгина унинг ҳам, шу соҳанинг ҳам келажаги учун нимадир қилган бўламиз.
«Сирдарё универсал ойна» МЧЖ келгусида кластер услубида Европа типидаги замонавий иссиқхона ташкил этиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ҳамда консервалаш, кварц қумини қайта ишлаш, 120 хил турдаги янги инфузион дори воситаларини ишлаб чиқариш каби истиқболли лойиҳалар пойдеворини аллақачон қўйган. Яна бир янгилик. Замонавий иссиқхонада ишлатилган энергея русурсларидан фойдаланиш кўзда тутил­ган. Бу атроф-муҳитга ортиқча иссиқликни чиқаришни камайтириш билан бирга, иссиқхонада етиштириладиган маҳсулотлар таннархини сезиларли пасайтиришга хизмат қилади.
Ўзбекистон Президентининг ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган беш ташаббусини ҳаётга татбиқ этиш борасида Сирдарё вилоятида ҳам катта ишлар қилиняпти. Бугун Сайхунобод халқи ҳам тер тўкиб меҳнат қилишдан ташқари, замонавий хизмат кўрсатиш марказларидан фойдаланиш, китоб ўқиш, оилавий ҳордиқ чиқариш нима эканини англамоқда. «Сайхун планет» мажмуаси нафақат туманда, балки вилоятда ҳам ягона десак хато бўлмайди. Икки қаватли замонавий бинонинг биринчи қаватида турли савдо дўконлари, озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-рўзғор буюмлари савдоси қизғин. Салқин ва ораста мажмуага кўпчилик оилавий келган. Сабаби иккинчи қаватда ёшлар, болаларни ажойиб «сюрприз» кутиб турибди-да. Замонавий аттракционлар, турли ўйин қурилмалари, стол тенниси, шахмат-шашка, 3D кинотеатр, музқаймоқ ва ширинликлар, бир сўз билан айтганда, катта шаҳарлардагидан кам бўлмаган қулайликлар сайхунободлик болажонлар хизматида. Мазкур мажмуага бақамти тушган истироҳат боғи ҳам гавжум экан. Эътиборни тортгани, боғнинг бир томонида шўх-шодон ашулалар билан ўйин-кулги авжида бўлса, бир томонида китоблар савдоси, мук тушиб китоб ўқиётган ёшларни учратдик.
Мирзаобод тумани ёшлари компьютерни энг майда деталларигача жуда яхши билишар экан. Қандай дейсизми? Сабаби туманда «Рақамли технология­лар ва IT тадбиркорлик» ўқув маркази фаолият кўрсатмоқда. Бу ерда ҳали боғчага борадиган болалардан тортиб мактаб ўқувчиларигача учратдик. Бариси компьютерда ишлашни, рақамли технологиялар билан тиллашишни ўрганяпти. Энг муҳими бепул. Фақат шу ўринда бир мулоҳаза. Болаларнинг айримлари компьютерда турли ўйинлар ўйнаш билан овора экан. Албатта, интеллектуал ўйинлар керак, болалар тафаккурини оширишга хизмат қилади улар. Шу билан бирга, дизайн, лойиҳалаш, 3D технология, рақамли иловалар яратишни ҳам эсдан чиқаришмаса бўлгани. Марказга кучли устозларни, мутахассисларни жалб этиш билан бунга эришиш мумкин албатта.
Ховосда замонавий уй-жойлар қурилиши жадал кечмоқда. Чунки туманда неча ўн йиллар давомида эътибордан четда қолиб, коммуникация ва шароитлари абгор барак уйларда яшаб келаётган аҳолининг сабр-тоқати тўлган. Замонавий кўп қаватли хонадонларга биринчи навбатда ана шу барак уйларда яшаб келаётган хонадонлар, уй-жойга муҳтож ёш оилалар, оғир турмуш шароитда, уйсиз бўлган аёллар кўчиб киради.
– Ҳозир ўттизта кўп қаватли уй қуриляпти. Коммуникация тармоқлари, канализация, болалар майдончаси, мактабгача таълим муассасаси – ҳаммаси комплекс тарзда бунёд этилмоқда, – дейди Ховос тумани ҳокими ўринбосари Отабек Донабаев. – Уларнинг нархи ҳам имкон қадар пасайтирилган. Уй-жойга муҳтож бир оила бошланғич тўловини тўлаб, қолган қисмини узоқ муддатли кредит асосида олишга қурби етадиган даражада нархлар.
Юртимизда тарихи минг йилликларга бориб тақаладиган масканлар кўп. Яқин йилларда уларнинг сафи яна биттага кўпайса ажаб эмас. Ховос туманидаги қадимий тепаликда амалга оширилаётган археологик қазишмалар ва бу ердан топилаётган осори-атиқалар ана шу минг йилликлардан сўзламоқда. Бу ишларнинг бориши, ноёб топилмалар алоҳида мақола бўлади.
Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев медиа-тур иштирокчилари билан учрашув чоғида бир фикрни алоҳида қайд этди: «...ўшанда менга оғир ва турли жойлардан келган терма аҳолиси бор вилоятни бошқариш осон эмаслигини айтганларга ҳазил аралаш шундай дедим. Американи ҳам дунёнинг турли жойларидан келган терма халқ бунёд этган. Демак, биз ҳам иккинчи Америка бунёд этарканмиз-да... Албатта бу ҳазил ўз йўлига, аммо, ўтган йиллар давомида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига алоҳида эътибори ва катта ёрдами билан ҳудуд бутунлай янги қиёфа касб этяпти. Туманлардаги ўзгаришларни кўринг, одамларнинг ҳаётида бу қандай акс этаётганини уларнинг ўзларидан сўранг. Албатта камчиликларимиз ҳам, қилишимиз керак бўлган ишлар ҳам бисёр. Марҳамат, борини ёзинг, ютуқларни ошириш, камчиликларни яшириш Президентимизнинг бугунги сиёсатига хиёнат бўлади».
Вилоят ҳокими ҳақ гапни айт­ди. Баландпарвоз гаплар билан мамлакат, вилоят, ҳатто кичик бир туман ҳам бир қадам олдинга силжимайди. Фақат ва фақат амалий иш, элни рози қиладиган ҳаракат билангина натижага эришиш мумкин. Бунинг нақадар ҳақиқат ва рост эканини Сирдарё вилоятига амалга оширган бир кунлик сафаримиз давомида англаб етдик. Сирдарё эли бугун уч нарсага – давлатнинг эътибор ва ғамхўрлигидан четда эмаслигига, меҳнатларининг роҳатини кўраётганига ва шу масканни чинакам гулистон қилиш мумкинлигига юрак-юракдан ишонар экан. Мана шу жиҳатлар бу вилоятнинг яшариш ва янгиланиши сири бўлса ажаб эмас.

Ҳусниддин БЕРДИЕВ




Ўхшаш мақолалар

«БИЗНИ  ОРЗУЛАР  ОҲАНГИДА АЛДАЁТГАНЛАР...»

«БИЗНИ ОРЗУЛАР ОҲАНГИДА АЛДАЁТГАНЛАР...»

🕔11:18, 10.12.2019 ✔69

ёки замонавий судхўрлик феномени 

«Уч кундан зиёд ўзингни бахтиёр сезяпсанми, демак нимадандир ҳали бехабарсан... Қувонч унчалик узоқ давом этиши мумкинмас», – дейди донолар. Яхши хабарларни кам эшитяпмиз. Улкан уммон ҳам ундан олинган пиёладаги бир ҳўплам сув кабидир, бир тошни ушлаб, буюк тоғни тасаввур қилиш мумкин.

Батафсил
ШАРАФЛИ КАСБНИНГ «ШАРАФ»И ҚАЕРДА?

ШАРАФЛИ КАСБНИНГ «ШАРАФ»И ҚАЕРДА?

🕔11:16, 10.12.2019 ✔73

иқтидор ва қобилиятни юзага чиқариш осон эмас. Бу ўқитувчидан катта маҳоратни, ўқувчидан, айни вақтда унинг ота-онасидан улкан матонатни талаб этади. Жамиятдаги ҳар бир ўзгариш ҳам, биз катта умид билан кўз тикаётган ислоҳотлар ҳам шунга боғлиқ аслида.
 

Батафсил
ДАВЛАТ  БЮДЖЕТИ  ҲАҚИДА ЎЙЛАР

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ҲАҚИДА ЎЙЛАР

🕔16:14, 29.11.2019 ✔306

Бу ҳақида ошкора маълумот бермаслик фақат қинғирликларни яширишга хизмат қилади

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «БИЗНИ  ОРЗУЛАР  ОҲАНГИДА АЛДАЁТГАНЛАР...»

    «БИЗНИ ОРЗУЛАР ОҲАНГИДА АЛДАЁТГАНЛАР...»

    ёки замонавий судхўрлик феномени 

    «Уч кундан зиёд ўзингни бахтиёр сезяпсанми, демак нимадандир ҳали бехабарсан... Қувонч унчалик узоқ давом этиши мумкинмас», – дейди донолар. Яхши хабарларни кам эшитяпмиз. Улкан уммон ҳам ундан олинган пиёладаги бир ҳўплам сув кабидир, бир тошни ушлаб, буюк тоғни тасаввур қилиш мумкин.

    ✔ 69    🕔 11:18, 10.12.2019
  • ШАРАФЛИ КАСБНИНГ «ШАРАФ»И ҚАЕРДА?

    ШАРАФЛИ КАСБНИНГ «ШАРАФ»И ҚАЕРДА?

    иқтидор ва қобилиятни юзага чиқариш осон эмас. Бу ўқитувчидан катта маҳоратни, ўқувчидан, айни вақтда унинг ота-онасидан улкан матонатни талаб этади. Жамиятдаги ҳар бир ўзгариш ҳам, биз катта умид билан кўз тикаётган ислоҳотлар ҳам шунга боғлиқ аслида.
     

    ✔ 73    🕔 11:16, 10.12.2019
  • ДАВЛАТ  БЮДЖЕТИ  ҲАҚИДА ЎЙЛАР

    ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ҲАҚИДА ЎЙЛАР

    Бу ҳақида ошкора маълумот бермаслик фақат қинғирликларни яширишга хизмат қилади

    ✔ 306    🕔 16:14, 29.11.2019
  • КЕРАКСИЗ  МАВЗУЛАР

    КЕРАКСИЗ МАВЗУЛАР

    Ўқувчини майиб қилаётган бундай мавзуларни кимлар ўйлаб топади ёхуд кўринмас ва самарасиз миллиардлар нега ҳавога учмоқда?

    ✔ 303    🕔 16:12, 29.11.2019
  • ТИЛСИЗ  ЁВ  БИЛАН  ЁВЛАШМАНГ

    ТИЛСИЗ ЁВ БИЛАН ЁВЛАШМАНГ

    Кунлар совуши билан ёнғин хавфсизлиги билан боғлиқ муаммолар кўпаяверади. Оддийгина эҳтиётсизлик туфайли юз бераётган ёнғинлар, ис газининг чиқиши одамлар ҳаётига хавф солмоқда. Тилсиз ёв бўлган ёнғинларнинг олдини олиш, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, шунингдек, огоҳлик ва ҳушёрликни ошириш орқали бунга йўл қўймаслик мумкин.

    ✔ 279    🕔 16:11, 29.11.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар