Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ЎЗБЕКНИНГ ТЎЙИ қандай бўлиши керак?

Куз ва қиш ойлари тўй-тўлқинлар, ҳар хил тадбирлар мавсуми ҳисобланади. Айниқса куз – пишиқчилик ва серобчилик палласи бундай саъй-харакатлар авжга чиқади. Топганинг тўйларга буюрсин, дея яхши ниятда қилинган дуолар ижобат бўлади. 

ЎЗБЕКНИНГ ТЎЙИ қандай бўлиши керак?

Яқинда бир дўстимиз қизини узатди. Унинг тўйида ўтириб шундай фикр хаёлимдан ўтди. Халқимизнинг менталитети – миллий характери, бағрикенглиги, хайру саховати, одамийлиги, айни чоғда турмуш маданияти, феълу атворимиздаги айрим нуқсонлар – ҳамма-ҳаммаси ана шу тўйда худди кўзгудагидек акс этар экан.
Дарҳақиқат, дунёда ўзбекдек танти, орзуманд халқ бўлмаса керак. Боласи бешикдалигидан бошлаб тўйга йиғина бошлайди. Кейин тўйда ҳамма маблағини бир кунда совуради. Агар сарф-харажатлар меъёрида, умрда бир марта бўладиган тўй эса ҳар жиҳатдан мазмунли, эсда қоладиган бўлса-ку нур устига нур. Афсуски, ҳамма тўйларимиз файзли ўтяпти деб айтолмаймиз. Тўйларимиздаги ортиқча сарф-харажатлар, исрофгарчилик­лар ҳақида кўп ва хўп айтилди, яна айтилмоқда. Мен ҳозир бу ҳақда эмас, бошқа бир муаммога тўхталмоқчиман.
Тўйларимиз санъаткорсиз (қўлига чолғу олиб, ашула айтадиганларнинг ҳаммасини халқимиз эъзозлаб, арзиса-арзимаса санъаткор дейди) ўтмайди. Тўйларнинг қанчалик зўр ўтгани машҳурроқ, унвонли артистларнинг келганига қараб белгиланади: «Вуй, фалончининг тўйига фалон артист келибди! Қойил!». Илгари тўйларга ўғринча, қўрқиб-қалтираб, фелъетон бўлишдан ёки унвонидан ажралиб қолишдан ҳадиксираб борадиган санъаткорлар энди мустақиллик шарофати билан анча эмин-эркин жавлон уришмоқда. Уларнинг нархи – «ставкаси» газеталарда ошкора ёзилмоқда. Афсуски, ана шу санъаткорларнинг ижро маҳорати, хизмат кўрсатиш маданияти, борингки, дид-фаросати ҳамиша ҳам кўнгилдагидек эмас. Уруғ сепган одам деҳқон бўлиб қолавермаганидек, қўлига тор олиб хиргойи қилган ҳамма одам ҳам санъаткор ҳисобланмайди.
Юқорида эслатилган тўйга бир гуруҳ ёш «санъаткор»лар таклиф этилганди. Ҳали тўй бошланмасданоқ улар овоз кучайтиргични ишга солиб, микрофон ва ҳар хил электр чолғулар (биронта миллий чолғу йўқ эди) ёрдамида қулоқни қоматга келтира бошлади. Тўй авжида эса уларнинг раққосаси ўртага чиқиб, қилпиллаганча рақсга туша бошлади. Даврани олиб борувчининг (у ҳам «санъаткор»лар гуруҳидан эди) пойинтар-сойинтар гапларидан ғашланиб ўтирдик. У ҳар гал «санъаткор»лар танаффус қилганда даврани совутмаслик учун ташаббусни қўлига олиб, турли «нағма-ҳунарлар» кўрсата бошлади. Масалан, у келин бўлмиш қизнинг ота-онасини намойишкорона ўртага чиқариб, курсига ёнма-ён ўтқазиб қўйгач, узундан узоқ монолог ўқий кетди. Нутқининг айрим ўринларида ноқобил фарзандга қарата айтил­ган панд-насиҳатлар ҳам бор экан, сергакроқ меҳмонлар «буниси қандоқ бўлди», дея бир-бирларига ажабланиб қараб қолишди. Бу ғаройиб «томоша» ҳали ҳолва экан. Бошқарувчи қизнинг ота-онасига гул тақдим этгач, уларни даврага чиқариб, рақс тушишга ундади, аниқроғи мажбурлади. Хуллас, бутун тўй бошдан оёқ бошқарувчининг ана ўша бемаза сценарийси асосида давом этди. Бу саъй-ҳаракатларнинг заминида битта мақсад – манфаат ётарди. Тўй эгалари даврага чиқиб рақс тушишса, ҳамма уларга пул қистирарди.
Ёнимда ўтирган шеригимга оғиз очиб, фикр билдирмоқчи эдим, яна данғир-дунғур шовқин-сурон бошланиб, шунчаки гаплашиб ўтириш ҳам мумкин бўлмай қолди. Қўшним тараддудланганимни кўргач, қўлини карнай қилиб сўради:
– Санъаткорларга буюртма бермоқчимисиз дейман?
– Ҳа, топдингиз.
– Нимани буюрмоқчисиз?
– Бир қўл шахмат ўйнаб туринг­лар, демоқчиман.
– Тушунмадим, – деди қўшним ажабланиб.
– Улар шахмат ўйнашса, қулоғимиз сал тинчирди-да!
 Кулишдик.
Хуллас, дўстимнинг ҳурмати учун бир амаллаб тўйнинг охиригача чидаб ўтирдим. Тоқат қилолмаганлар секин ўрниларидан туриб, жўнаб қолишди.
Назаримда, энг ачинарлиси – кўпчиликнинг шундай хунук манзарага, тўйларимизнинг шундай тартибда ўтишига кўникиб қолгани эди. Йиллар давомида қизил империянинг қизил ташвиқотлари, ҳукмрон мафкуранинг муттасил тазйиқи, миллий қадриятларимиздан йироқлашганимиз тўй каби энг қадимий, боқий удумларимизга ҳам салбий таъсир этгани эндиликда сир эмас. Буни тан олиш керак. Аммо хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин, маълум бир даврда шакл­ланиб, анъана тусига кириб қолган одатлардан халос бўлиш ҳам осон кечадиган жараён эмас.
Тўйларимиз аслида қандай ўтиши керак, деган табиий савол туғилади. Тўғриси, тўйларимизнинг қандай ўтиши лозимлиги ҳақида аниқ бир кўрсатма- маслаҳат беришдан (бу бир кишининг фикр-мулоҳазаси билан осонгина ҳал бўладиган масала эмас) ўзимни тияман, аммо бундай ўтмаслигини юқоридаги каби тўйлар мисолида кўриш мумкин. Бевосита тўйларнинг ўтишига дахлдор маҳалла қўмиталари бу борада ташаббус кўрсатишлари, яхши тажриба, анъаналарни ўрганиб, умумлаштириб, ҳаётга татбиқ этишлари лозим.
Ягона истак шуки, ўзбекнинг тўйи ҳар жиҳатдан ҳавас қилгудек мароқли, файзли бўлсин.

Шодмон ОТАБЕК,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими




Ўхшаш мақолалар

«БИЗНИ  ОРЗУЛАР  ОҲАНГИДА АЛДАЁТГАНЛАР...»

«БИЗНИ ОРЗУЛАР ОҲАНГИДА АЛДАЁТГАНЛАР...»

🕔11:18, 10.12.2019 ✔69

ёки замонавий судхўрлик феномени 

«Уч кундан зиёд ўзингни бахтиёр сезяпсанми, демак нимадандир ҳали бехабарсан... Қувонч унчалик узоқ давом этиши мумкинмас», – дейди донолар. Яхши хабарларни кам эшитяпмиз. Улкан уммон ҳам ундан олинган пиёладаги бир ҳўплам сув кабидир, бир тошни ушлаб, буюк тоғни тасаввур қилиш мумкин.

Батафсил
ШАРАФЛИ КАСБНИНГ «ШАРАФ»И ҚАЕРДА?

ШАРАФЛИ КАСБНИНГ «ШАРАФ»И ҚАЕРДА?

🕔11:16, 10.12.2019 ✔73

иқтидор ва қобилиятни юзага чиқариш осон эмас. Бу ўқитувчидан катта маҳоратни, ўқувчидан, айни вақтда унинг ота-онасидан улкан матонатни талаб этади. Жамиятдаги ҳар бир ўзгариш ҳам, биз катта умид билан кўз тикаётган ислоҳотлар ҳам шунга боғлиқ аслида.
 

Батафсил
ДАВЛАТ  БЮДЖЕТИ  ҲАҚИДА ЎЙЛАР

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ҲАҚИДА ЎЙЛАР

🕔16:14, 29.11.2019 ✔306

Бу ҳақида ошкора маълумот бермаслик фақат қинғирликларни яширишга хизмат қилади

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «БИЗНИ  ОРЗУЛАР  ОҲАНГИДА АЛДАЁТГАНЛАР...»

    «БИЗНИ ОРЗУЛАР ОҲАНГИДА АЛДАЁТГАНЛАР...»

    ёки замонавий судхўрлик феномени 

    «Уч кундан зиёд ўзингни бахтиёр сезяпсанми, демак нимадандир ҳали бехабарсан... Қувонч унчалик узоқ давом этиши мумкинмас», – дейди донолар. Яхши хабарларни кам эшитяпмиз. Улкан уммон ҳам ундан олинган пиёладаги бир ҳўплам сув кабидир, бир тошни ушлаб, буюк тоғни тасаввур қилиш мумкин.

    ✔ 69    🕔 11:18, 10.12.2019
  • ШАРАФЛИ КАСБНИНГ «ШАРАФ»И ҚАЕРДА?

    ШАРАФЛИ КАСБНИНГ «ШАРАФ»И ҚАЕРДА?

    иқтидор ва қобилиятни юзага чиқариш осон эмас. Бу ўқитувчидан катта маҳоратни, ўқувчидан, айни вақтда унинг ота-онасидан улкан матонатни талаб этади. Жамиятдаги ҳар бир ўзгариш ҳам, биз катта умид билан кўз тикаётган ислоҳотлар ҳам шунга боғлиқ аслида.
     

    ✔ 73    🕔 11:16, 10.12.2019
  • ДАВЛАТ  БЮДЖЕТИ  ҲАҚИДА ЎЙЛАР

    ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ҲАҚИДА ЎЙЛАР

    Бу ҳақида ошкора маълумот бермаслик фақат қинғирликларни яширишга хизмат қилади

    ✔ 306    🕔 16:14, 29.11.2019
  • КЕРАКСИЗ  МАВЗУЛАР

    КЕРАКСИЗ МАВЗУЛАР

    Ўқувчини майиб қилаётган бундай мавзуларни кимлар ўйлаб топади ёхуд кўринмас ва самарасиз миллиардлар нега ҳавога учмоқда?

    ✔ 303    🕔 16:12, 29.11.2019
  • ТИЛСИЗ  ЁВ  БИЛАН  ЁВЛАШМАНГ

    ТИЛСИЗ ЁВ БИЛАН ЁВЛАШМАНГ

    Кунлар совуши билан ёнғин хавфсизлиги билан боғлиқ муаммолар кўпаяверади. Оддийгина эҳтиётсизлик туфайли юз бераётган ёнғинлар, ис газининг чиқиши одамлар ҳаётига хавф солмоқда. Тилсиз ёв бўлган ёнғинларнинг олдини олиш, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, шунингдек, огоҳлик ва ҳушёрликни ошириш орқали бунга йўл қўймаслик мумкин.

    ✔ 279    🕔 16:11, 29.11.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар