Етти кун      Бош саҳифа

Сенатда Давлат дастури ижроси кескин танқид қилинди

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари 2019 йил биринчи ярим йиллигида бажарилиши Олий Мажлис Сенатида муҳокама этилди.

Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича Комиссия ҳузуридаги мониторинг гуруҳи томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида Давлат дастурида ижроси биринчи ва иккинчи чоракларда таъминланиши белгиланган ўнта банддаги топшириқлар ҳамон бажарилмаганлиги аниқланди.
Дастурнинг тегишли бандида 2019 йил 1 июнга қадар кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш ва уларга ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида махсус ваколатли давлат органини ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси тайёрланиши белгиланган. Аммо мазкур вазифа бажарилмаган.
Дастурнинг тегишли бандида 2019 йилнинг 1 майига қадар аҳолига кўрсатилаётган онкологик тиббий хизмат сифатини ошириш ва профилактик тадбирлар қамровини кенгайтириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси тайёрланиб, қабул қилиниши белгиланган. Бироқ шу кунга қадар мазкур топшириқ ижроси таъминланмаган.
Мажлисда алоҳида урғу берилган яна бир масала – Давлат дастурида белгиланган ёшлар сиёсатига оид топшириқлар ижроси бўлди. Таъкидланганидек, Дастурнинг 231-бандида «Yoshlar – kelajagimiz» Давлат дастури доирасида ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлаш кўзда тутилган ва бу мақсадга йил давомида 2 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиши белгиланиб, 50 мингдан ортиқ ёшларни иш билан таъминлаш режалаш­тирилган. 2019 йилнинг 1 август ҳолатига 1555 та лойиҳага 333,2 миллиард сўм маблағ ажратил­ган. Бу кўрсаткич Дастур ижроси бор-йўғи 15 фоизга бажарилганини англатади.
Муҳокама чоғида бу борада ўтказилган ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар алоҳида кўриб чиқилиб, мутасадди вазирлик ва идораларнинг эътибори уларни бартараф этишга қаратилди.

Ўхшаш мақолалар

Самарқанд санъат ва дўстлик байрамига тайёрми?

Самарқанд санъат ва дўстлик байрамига тайёрми?

🕔23:21, 15.08.2019 ✔10

«Шарқ тароналари» XII халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик авжида. Самарқанд давлат чет тиллар институтида штаб ташкил қилинган бўлиб, 18 та асосий йўналиш ва вазифалар бўйича кичик ишчи гуруҳлари таркиби шакллантирилган, дея хабар берди ЎзА.
 
Батафсил
ҚАДИМИЙ ҚУРЪОН ҚЎЛЁЗМАЛАРИ

ҚАДИМИЙ ҚУРЪОН ҚЎЛЁЗМАЛАРИ

🕔23:20, 15.08.2019 ✔11

Тошкентда илк бор намойиш этилади

Батафсил
«Фахрий фуқаро» мақоми  кимларга берилади?

«Фахрий фуқаро» мақоми кимларга берилади?

🕔20:51, 08.08.2019 ✔28

2019 йил 5 август куни Вазирлар Маҳкамасининг «Фахрий фуқаро» мақоми­ни бериш тартиби тўғри­сида Ҳукумат қарори қабул қилинди.
 
Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Самарқанд санъат ва дўстлик байрамига тайёрми?

    Самарқанд санъат ва дўстлик байрамига тайёрми?

    «Шарқ тароналари» XII халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик авжида. Самарқанд давлат чет тиллар институтида штаб ташкил қилинган бўлиб, 18 та асосий йўналиш ва вазифалар бўйича кичик ишчи гуруҳлари таркиби шакллантирилган, дея хабар берди ЎзА.
     
    ✔ 10    🕔 23:21, 15.08.2019
  • ҚАДИМИЙ ҚУРЪОН ҚЎЛЁЗМАЛАРИ

    ҚАДИМИЙ ҚУРЪОН ҚЎЛЁЗМАЛАРИ

    Тошкентда илк бор намойиш этилади

    ✔ 11    🕔 23:20, 15.08.2019
  • «Фахрий фуқаро» мақоми  кимларга берилади?

    «Фахрий фуқаро» мақоми кимларга берилади?

    2019 йил 5 август куни Вазирлар Маҳкамасининг «Фахрий фуқаро» мақоми­ни бериш тартиби тўғри­сида Ҳукумат қарори қабул қилинди.
     
    ✔ 28    🕔 20:51, 08.08.2019
  • Тошкент шаҳридаги 81 та мактабга қўшимча квота пуллик бўлмайди

    Тошкент шаҳридаги 81 та мактабга қўшимча квота пуллик бўлмайди

    Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 81 та умумтаълим муассасасида ҳозирги кунда ўқувчилар сони сиғимига нисбатан 2-3 баробар ортиб кетганлиги, санитар-гигиеник меъёрларга мос келмаслиги, ўқувчилар 2-3 сменада таълим олишлари, синфларда ўқувчилар сони 45-50 нафарга етиб келганлиги боис, ушбу мактабларда ўқувчиларни қабул қилиш бўйича регламент ишлаб чиқилган эди. 

    ✔ 27    🕔 20:50, 08.08.2019
  • Боғчалар бўйича жиддий ислоҳотлар кутилмоқда

    Боғчалар бўйича жиддий ислоҳотлар кутилмоқда

    Ҳозир юртимизда 9774 мактабгача таълим муассасаси мавжуд. Уларда 3-7 ёшгача бўлган болаларни қамраб олиш даражаси 40,5 фоизни ташкил этади.

    ✔ 28    🕔 20:41, 08.08.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар