Етти кун      Бош саҳифа

Боғчалар бўйича жиддий ислоҳотлар кутилмоқда

Ҳозир юртимизда 9774 мактабгача таълим муассасаси мавжуд. Уларда 3-7 ёшгача бўлган болаларни қамраб олиш даражаси 40,5 фоизни ташкил этади.

Қолган 60 фоиз болалар қачон ва қандай қилиб боғчага жалб этилади? Оғир шарт-шароитларда фаолият юритаётган мактабгача таълим муассасаларидаги аҳвол ўнгланадими? Ота-оналар бундай даргоҳда тарбияланаётган ўғил-қизининг таълим-тарбияси, соғлиғи, овқатланиши, умуман, келажагидан қачон хотиржам бўлади?
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этган матбуот анжуманида журналистларнинг шу каби саволларига атрофлича жавоб қайтарилди, дея хабар берди ЎзА.
«Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси»га мувофиқ 2021 йилга бориб янги боғчалар очиш, давлат-хусусий шериклик асосида ҳамда чекка ҳудудлар учун долзарб бўлган мактабгача таълимнинг муқобил шакл­ларини ташкил этиш ҳисобига улардаги ўринлар сони 56,8 фоизгача кўпайтирилади. 2030 йилда эса бу рақамни 132,3 фоизга етказиш кутилмоқда.
– Педагоглар сонини кўпайтириш, шунингдек, ходимларни саралаш, тайёрлаш ва малакасини оширишга янги ёндашувларни татбиқ этиш ишларини давом эттирамиз, – деди мактабгача таълим вазири А.Шин. – Вазирлик вакиллари масъул ходимлар фаолиятини ҳар дақиқада назорат қилиш имконига эга эмас. Шунинг учун ҳам МТМларда малакали, виждонли кадрлар ишлаши биз учун ниҳоятда муҳим.
Бугунги кунда нодавлат мактабгача таълим муассасалари сони 3942 тани ташкил қилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги тегишли қарорига асосан бундай фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чекланмаган муддатга бериладиган бўлди.
 




Ўхшаш мақолалар

Самарқанд санъат ва дўстлик байрамига тайёрми?

Самарқанд санъат ва дўстлик байрамига тайёрми?

🕔23:21, 15.08.2019 ✔10

«Шарқ тароналари» XII халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик авжида. Самарқанд давлат чет тиллар институтида штаб ташкил қилинган бўлиб, 18 та асосий йўналиш ва вазифалар бўйича кичик ишчи гуруҳлари таркиби шакллантирилган, дея хабар берди ЎзА.
 

Батафсил
ҚАДИМИЙ ҚУРЪОН ҚЎЛЁЗМАЛАРИ

ҚАДИМИЙ ҚУРЪОН ҚЎЛЁЗМАЛАРИ

🕔23:20, 15.08.2019 ✔11

Тошкентда илк бор намойиш этилади

Батафсил
«Фахрий фуқаро» мақоми  кимларга берилади?

«Фахрий фуқаро» мақоми кимларга берилади?

🕔20:51, 08.08.2019 ✔27

2019 йил 5 август куни Вазирлар Маҳкамасининг «Фахрий фуқаро» мақоми­ни бериш тартиби тўғри­сида Ҳукумат қарори қабул қилинди.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Самарқанд санъат ва дўстлик байрамига тайёрми?

    Самарқанд санъат ва дўстлик байрамига тайёрми?

    «Шарқ тароналари» XII халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик авжида. Самарқанд давлат чет тиллар институтида штаб ташкил қилинган бўлиб, 18 та асосий йўналиш ва вазифалар бўйича кичик ишчи гуруҳлари таркиби шакллантирилган, дея хабар берди ЎзА.
     

    ✔ 10    🕔 23:21, 15.08.2019
  • ҚАДИМИЙ ҚУРЪОН ҚЎЛЁЗМАЛАРИ

    ҚАДИМИЙ ҚУРЪОН ҚЎЛЁЗМАЛАРИ

    Тошкентда илк бор намойиш этилади

    ✔ 11    🕔 23:20, 15.08.2019
  • «Фахрий фуқаро» мақоми  кимларга берилади?

    «Фахрий фуқаро» мақоми кимларга берилади?

    2019 йил 5 август куни Вазирлар Маҳкамасининг «Фахрий фуқаро» мақоми­ни бериш тартиби тўғри­сида Ҳукумат қарори қабул қилинди.
     

    ✔ 27    🕔 20:51, 08.08.2019
  • Тошкент шаҳридаги 81 та мактабга қўшимча квота пуллик бўлмайди

    Тошкент шаҳридаги 81 та мактабга қўшимча квота пуллик бўлмайди

    Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 81 та умумтаълим муассасасида ҳозирги кунда ўқувчилар сони сиғимига нисбатан 2-3 баробар ортиб кетганлиги, санитар-гигиеник меъёрларга мос келмаслиги, ўқувчилар 2-3 сменада таълим олишлари, синфларда ўқувчилар сони 45-50 нафарга етиб келганлиги боис, ушбу мактабларда ўқувчиларни қабул қилиш бўйича регламент ишлаб чиқилган эди. 

    ✔ 27    🕔 20:50, 08.08.2019
  • Боғчалар бўйича жиддий ислоҳотлар кутилмоқда

    Боғчалар бўйича жиддий ислоҳотлар кутилмоқда

    Ҳозир юртимизда 9774 мактабгача таълим муассасаси мавжуд. Уларда 3-7 ёшгача бўлган болаларни қамраб олиш даражаси 40,5 фоизни ташкил этади.

    ✔ 28    🕔 20:41, 08.08.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар