Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ВАЛЮТА АЙИРБОШЛАШ ВА АҚШ ДОЛЛАРИ НАРХИ

Барча масалага ойдинлик киритилди

Сўнгги кунларда ички банклараро валюта бозори савдоларида алмашув курси ўзгарувчанлигининг ортиши кузатилмоқда. Хусусан, 2019 йил 20 августдаги биржа савдоларида сўмнинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курси 9384 сўмни ташкил қилди, дейилади Ўзбекистон Марказий банкининг ички валюта бозоридаги жорий ҳолат ва алмашув курси динамикаси тўғрисидаги ахборотида.
Валюта курси ҳолатидаги ушбу ўзгаришлар валюта бозорида мавжуд талаб ва таклифнинг ўзаро нисбатини инобатга олган ҳолда курснинг кескин тебранишлари олдини олиш мақсадида ўрнатилган жорий алмашув курси тебраниш коридорининг бекор қилинишига сабаб бўлди.
Тижорат банклари нақд валюта сотади
Валюта бозорини янада эркинлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида жорий йилнинг 20 августидан бошлаб тижорат банклари томонидан нақд хорижий валютани сотиш йўлга қўйилади.
Валюта нархлари қандай белгиланади?
Бугун валюта биржасидаги савдоларда сўм алмашув курсининг 2,76 фоизга пасайиши кузатилди. Бу ҳолат Марказий банк томонидан биржа савдоларидаги валюта курсини 0,5 фоизлик тебраниш чегараларини бекор қилиш борасидаги қароридан сўнг вужудга келди, дейилади Марказий банк Раиси ахборотида.
Марказий банкнинг бу қарори, энг аввало, биржа савдоларида валюта курсини эркин, талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда шаклланишига қаратилган. Бошқача қилиб айтганда, амалдаги алмашув курсининг шаклланиш механизми, яъни тебраниш чегараларидаги кунлик 0,5 фоизлик чекловлар, валюта маблағларини биржада сотувчиларнинг иқтисодий манфаатларига мос келмаётганини кўрсатди.
Албатта миллий валюта – сўмнинг қадрсизланиши кўпчиликни қайсидир маънода ташвишга солиши мумкин. Бироқ, Марказий банкнинг валюта бозоридаги ушбу қадами объектив иқтисодий зарурият бўлиб ҳисобланади.
Оддий қилиб айтганда, АҚШ доллари нархи ҳам бошқа товарлар нархи сингари бозорда шаклланади, унинг нархини сотувчи билан олувчи белгилайди. Ўтган ойдаги, ўтган ҳафтадаги ёки кечаги доллар нархи ҳам бозорда сотувчиларни қониқтирмади, бунга иккинчи томон – доллар олувчилар рози бўлишди ва натижада бугунги курс шаклланди.
Пул алмашадими?
2019 йил сўнгига қадар Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси – сўмнинг деноминация қилиниши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Ушбу масала бўйича Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов 2019 йил 20 август куни ўтказилган матбуот анжуманида изоҳ бериб ўтди:
«Деноминация оддийгина нолларни ўчириш эмас, катта иқтисодий харажат. Биз деноминация қилмоқчи эмасмиз. Марказий банк раиси сифатида айтмоқчиман, деноминация ҳеч кимнинг хаёлида йўқ.
Деноминация иқтисодий барқарорлик ва кучли инфляция шароитида ўтказилади. Бизда аҳвол ундай эмас».
Марказий банкнинг ички валюта бозоридаги жорий ҳолат ва алмашув курси динамикаси тўғрисидаги ахборотида қайд этилишича, жаҳон иқтисодиётининг жорий ривожланиш тенденцияси шароитида Марказий банк валюта курси шаклланишига ташқи омиллар таъсирининг кучайиш эҳтимоли мавжудлигини инобатга олади.
Шу билан бирга, Марказий банк ички валюта бозоридаги вазиятни диққат билан кузатишда давом этади ҳамда ташқи омиллар таъсирини камайтириш ва асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар мувозанатини таъминлаш мақсадида бозор механизмларидан фойдаланади.




Ўхшаш мақолалар

ОТ ИЗИНИ БОС(м)АЁТГАН ТОЙЧОҚЛАР

ОТ ИЗИНИ БОС(м)АЁТГАН ТОЙЧОҚЛАР

🕔18:34, 12.09.2019 ✔136

ёхуд «Сен одам бўмайсан...»  тарбия усулидан кимларни яратяпмиз?

Батафсил
ОСМОНГА ОТИЛГАН ТОШ КИМНИНГ БОШИНИ КЎЗЛАМОҚДА?

ОСМОНГА ОТИЛГАН ТОШ КИМНИНГ БОШИНИ КЎЗЛАМОҚДА?

🕔23:16, 29.08.2019 ✔548

ёхуд виртуал майдонлардаги ўйинларнинг асл қиёфаси

Батафсил
ҚАЙНОНА-КУЁВ ҲАЖВЛАРИ ЎЗБЕККА ХОСМИ?

ҚАЙНОНА-КУЁВ ҲАЖВЛАРИ ЎЗБЕККА ХОСМИ?

🕔23:11, 29.08.2019 ✔247

ёхуд қош қўяман деб кўз чиқариб қўйманг

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар