Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ЁМОНЛИК ЙЎЛИНИ ТЎСИБ, ЯХШИЛИК ТАРҚАТАЙЛИК...

Салон тўла одам. Автобус чайқалиб-чайқалиб кетяпти. Гоҳ ўнгга, гоҳ чапга оғади, бир тормоз қаттиқ босилади, бир газ... Шофёр тинмай сўкинади. Бировларнинг онаси ҳам, синглиси ҳам, қизи ҳам қолмади...
 

ЁМОНЛИК ЙЎЛИНИ ТЎСИБ, ЯХШИЛИК ТАРҚАТАЙЛИК...

Охири сабрим чидамади. Сирғалиб олд эшик томон юрдим. Унгача навбатдаги бекат яқинлашиб қолди.
– Амаки, нега бунча сўкинасиз?
– Кўрмайсанми буларнинг ҳайдашини, безрайиб йўлингга чиқиб келади, кўчада юришни билмайди булар...
– Шу сўкканингизни улар эшитдими?
– Асабингни бузгандан ке­йин нима қиласан?
– Сиз бир ўзингиз кетмаяпсиз, автобус тўла одам. Сочингиз оппоқ, ёшингиз олтмишдан ошганга ўхшайди, сизга ярашадими шу?
– Ақл ўргатадиган кўп, асабинг бузилса кўрасан…
– Шундай орқангизда 10-12 ёшли қизча турибди. Неварангиз тенги бўлса керак. Ҳеч бўлмаса шундан уялсангиз бўларди! Ёки уйда ҳам қизингиз, келинингиз, неварангиз олдида сўкинасизми?
Шунда калласига бир нима урилгандек, шофёр бирдан ўзгарди.
– Кечир, ўғлим, билмай қомман...
– Сиз мендан эмас, автобус­да­ги одамлардан, бориб ана тушиб кетган қизчадан кечирим сўранг, мана йўл ҳақи, омон бўлинг, бу ёғига пиёда кета қоламан...
Қизиқ, шу автобус ҳайдовчи­сининг оғзидан нима кириб нима чиқяпти, келганини қайтармай сўкиняпти, биров ғинг демайди.
Тасвирга олиб, интернетга жойласам-чи, сўкиниши минг баробар кўпайиб ўзига қайтиб келади, деган хаёлга ҳам бордим. Лекин нега энди бу беодобликни тарғиб қилишим керак, деб дарров фикримдан қайтдим.
Бунақа беодобларни нега тарбиялаб қўя олмаймиз? Нега танбеҳ бермаймиз?
Очиғини тан олайлик, унга танбеҳ бефойда, деймиз-у, аслида «Сиз кимсиз менинг ишимга аралашадиган?», «Сизга нима, йўлингиздан қолманг», «Сен ўзингни бил...» деган гапларни эшитишдан, бизга ҳам ташланиб кетишидан, изза бўлиб қолишдан қўрқамиз!
Лекин, бир кишига ташланар, икки кишига ташланар, борингки, уч-тўрт кишига бас келар, лекин ҳаммани ғажиб ташлай олмайди, кўпчиликка қарши боролмайди-ку...
Хўш, танбеҳ бермабмиз, тартибга чақирмабмиз, икки оғиз эътироз билдиришни ўзимизга эп кўрмабмиз, телефонга тушириб, бутун дунёга тарқатишдан мақсад нима унда? Бу видеони онангиз, опангиз, синглингиз, аҳли аёлингиз, қизингиз кўриши учунми? Ёки мақсад ростдан ҳам уларнинг юзидан ҳаё пардасини йиртиб ташлашми?
Тўғри, ҳар ким ахборот олиш ва уни тарқатиш ҳуқу­қига эга, лекин, келинг, бир аҳмоқгарчилик, беандишаликни оламга жар солгандан кўра қўлимиздан келса яхши ишларни тарқатайлик...

Бекзод ШУКУРОВ

Миродил АБДУРАҲМОНОВ:

– Иқтисодни ривожлантириш, уйлар, мактаб ва боғчалар қуришда жуда катта натижаларга эришяпмизу, аммо тарбия масаласида жуда катта нарса бой берил­ганини энди-энди англаяпмиз. Бунга фақат маҳалла, хотин-қизлар қўмитаси ёки бошқа бир идора қараши керак, деб бир қарорга келгунимизча масала баттар чуқурлашади. Автобус ҳайдовчисими, ўқитувчими, ишчими, ким бўлишидан қатъи назар унга жамоатчиликдан кучлирок таъсир этадиган куч йўқ аслида. Менга алоқаси йўқ деган одам эса бир кун келиб, албатта пушаймон қилади. Аммо унда кеч бўлиши муқаррар.

Ойгул НУРМЕТОВА:

– Айримлар мана шунақа ҳолатларни тезроқ ижтимоий тармоқларга жойлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Бу уларга таъсир қилиб, ўзларига хулоса чиқариб олса яхши. Лекин таъсир қилмаса-чи? Бунинг ўрнига интернетга чиқиб машҳур бўлдим, деб мақтаниб юрса-чи? Шунинг учун энг тўғри йўл виртуал дунёда эмас, ҳаётда уларга сабоқ бериб, кўзини очиш керак. Интернетда бу яна қанча-қанча одамларга, ёшларга, айниқса ўсмирларга ва болаларга жуда ёмон таъсир қилиши мумкин. Болаларимизни мана шундай жоҳилликлар ва уларнинг заҳарли таъсиридан асраш учун ҳам ҳамма нарсани интернетда тарқатмаслик керак, деб ўйлайман.
 

Ҳусниддин БЕРДИЕВ:

– Оддийгина бефарқлик ортидан ҳали ҳам кўп нарсани бой беришда давом этяпмиз. Оилаларда китоб, газета ўқиш, дилдан бир оилавий суҳбатлашиш бутунлай йўқолди. Ҳамма нарсани пул ва моддият билан ўлчайдиган даражага келдик. Маънавият ҳақида гап кетса «қўй, шу шоирона гапларни, бу билан қорин тўймайди» дейиш одатий ҳол бўлиб қолди. Аслида маънавият ва моддият қушнинг икки қанотидек. Бу иккаласи баравар ҳаракатланмаса қуш ҳеч қаерга уча олмайди.

Убайдулла АБДУШОҲИДОВ:

– Тарбияни аввало интернет кенгликларидаги ўзбекча изоҳ қолдираётганлардан бошлаш керакмикан, деб ўйлайман. Муносабатларда «долбан»дан бошлаб «дебил»гача (бундан қўполроқларини ёзишга қўлим бормади) ҳамма ҳарфлардан бошланадиган, ўзбекча, русча, инглизча, форсча ва ҳоказо тиллардаги ҳақоратли сўзларни бемалол ишлатиб фикр билдириляпти. Айниқса, бундай сўзларни аёллар мусоҳабаларида, улар билдираётган фикрларда кўриб лол қоласан киши...

Фотима ЖЎРАЕВА:

– Маънавият, одоб, ахлоқни аввало ҳамма ўз оиласидан бош­лаши керак. Қолаверса, фарзанд­ларимиз миясига гўдаклиги­дан буни сингдириб бориш керак...
Бир томондан ўша шофёр амакига ҳам раҳмим келди...
«Нега?!» дейсизми? Сабаби, ҳақи­қат­дан ҳам ҳозирги кунда ўқимай ҳайдовчилик гувоҳномаси олвол­ганлар, истаган жойида тўхтаб, истаган жойида йўлни кесиб ўтувчилар кўпайиб кетган. Тўғрими?
Асаблари ҳам кўтармай қолган бўлса керак... десам, «асаби чидамаса, уйда ўтирсин» дейдиганлар топилади. Лекин, ҳозир нафақат қарияларимиз, балки ёшларимизнинг ҳам асаблари таранг...
Ўзимиздан сўрайлик, ота-она бўлиб охирги марта қачон фарзандларимиз билан дилдан суҳбат қуриб ўтирдик? Фарзанд сифатида ота-онамиз билан-чи?.. Ҳа, бу масаланинг моҳияти, илдизи анча чуқур жойда жойлашган...




Ўхшаш мақолалар

РАҲБАРЛАР ЭНСАСИНИ ҚОТИРГАН ДЕПУТАТ

РАҲБАРЛАР ЭНСАСИНИ ҚОТИРГАН ДЕПУТАТ

🕔17:27, 13.12.2019 ✔1639

бу галги сайловда номзодини қўя олмади.

Батафсил
ФУҚАРО 1,2 МИЛЛИОН ПЕНЯДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

ФУҚАРО 1,2 МИЛЛИОН ПЕНЯДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

🕔17:26, 13.12.2019 ✔1334

Бугунги кунда фуқаролар жойларда бўлаётган турли қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан ўринли равишда шикоятлар билан мурожаат қилишмоқда. Уларни ўрганиб чиққанимизда фуқаролар талаби асоссиз эмаслиги маълум бўлди. 

Батафсил
ЁШЛАРИМИЗНИ НЕГА КИБОРЛАР РУҲИДА ТАРБИЯЛАЙ ОЛМАЯПМИЗ?

ЁШЛАРИМИЗНИ НЕГА КИБОРЛАР РУҲИДА ТАРБИЯЛАЙ ОЛМАЯПМИЗ?

🕔17:25, 13.12.2019 ✔1021

Бола тарбияси қачон ва қаердан бошланади, деганда ҳаммамиз оиладан бошланади, деб айтамиз. Аммо оилада ҳар бир ота-она ўз боласини ким қилиб тарбияламоқчи, деган саволга бугун на ота-она, на атрофдагилар аниқ бир жавоб бера оляпти. Ваҳоланки, оиладаги тарбиянинг асоси мана шу саволлардан бошланиши керак.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • РАҲБАРЛАР ЭНСАСИНИ ҚОТИРГАН ДЕПУТАТ

    РАҲБАРЛАР ЭНСАСИНИ ҚОТИРГАН ДЕПУТАТ

    бу галги сайловда номзодини қўя олмади.

    ✔ 1639    🕔 17:27, 13.12.2019
  • ФУҚАРО 1,2 МИЛЛИОН ПЕНЯДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

    ФУҚАРО 1,2 МИЛЛИОН ПЕНЯДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

    Бугунги кунда фуқаролар жойларда бўлаётган турли қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан ўринли равишда шикоятлар билан мурожаат қилишмоқда. Уларни ўрганиб чиққанимизда фуқаролар талаби асоссиз эмаслиги маълум бўлди. 

    ✔ 1334    🕔 17:26, 13.12.2019
  • ЁШЛАРИМИЗНИ НЕГА КИБОРЛАР РУҲИДА ТАРБИЯЛАЙ ОЛМАЯПМИЗ?

    ЁШЛАРИМИЗНИ НЕГА КИБОРЛАР РУҲИДА ТАРБИЯЛАЙ ОЛМАЯПМИЗ?

    Бола тарбияси қачон ва қаердан бошланади, деганда ҳаммамиз оиладан бошланади, деб айтамиз. Аммо оилада ҳар бир ота-она ўз боласини ким қилиб тарбияламоқчи, деган саволга бугун на ота-она, на атрофдагилар аниқ бир жавоб бера оляпти. Ваҳоланки, оиладаги тарбиянинг асоси мана шу саволлардан бошланиши керак.

    ✔ 1021    🕔 17:25, 13.12.2019
  • «БИЗНИ  ОРЗУЛАР  ОҲАНГИДА АЛДАЁТГАНЛАР...»

    «БИЗНИ ОРЗУЛАР ОҲАНГИДА АЛДАЁТГАНЛАР...»

    ёки замонавий судхўрлик феномени 

    «Уч кундан зиёд ўзингни бахтиёр сезяпсанми, демак нимадандир ҳали бехабарсан... Қувонч унчалик узоқ давом этиши мумкинмас», – дейди донолар. Яхши хабарларни кам эшитяпмиз. Улкан уммон ҳам ундан олинган пиёладаги бир ҳўплам сув кабидир, бир тошни ушлаб, буюк тоғни тасаввур қилиш мумкин.

    ✔ 1146    🕔 11:18, 10.12.2019
  • ШАРАФЛИ КАСБНИНГ «ШАРАФ»И ҚАЕРДА?

    ШАРАФЛИ КАСБНИНГ «ШАРАФ»И ҚАЕРДА?

    иқтидор ва қобилиятни юзага чиқариш осон эмас. Бу ўқитувчидан катта маҳоратни, ўқувчидан, айни вақтда унинг ота-онасидан улкан матонатни талаб этади. Жамиятдаги ҳар бир ўзгариш ҳам, биз катта умид билан кўз тикаётган ислоҳотлар ҳам шунга боғлиқ аслида.
     

    ✔ 226    🕔 11:16, 10.12.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар