Давр нафаси      Бош саҳифа

ҲАШАР УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТДИ

Энг улуғ, энг азиз айём арафасида ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари халқимизнинг жипслиги, бирдамлиги, аҳиллигини яна бир карра намойиш этди.

ҲАШАР УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТДИ

Умумхалқ хайрия ҳашари Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллик тўйига муносиб тайёргарлик кўриш, мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида халқимизнинг дахлдорлик ҳиссини янада кучайтириш, жамиятимизда ўзаро меҳр-оқибат, аҳиллик, саховат, беғараз ёрдам, ўзгаларга хайрихоҳлик туйғуларини кучайтиришга қаратил­гани билан аҳамиятли бўлди.
Умумхалқ хайрия ҳашари ёшларни ватанпарварлик ва фидойилик руҳида тарбиялашга ундагани, истиқлол берган неъматларни кўз қорачиғидек асраб-авайлашга, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат ва эҳтиром билан муносабатда бўлишга чорлагани билан ҳам муҳимдир.
Ҳамюртларимизнинг фидойилиги, эзгу интилиши самарасида умумхалқ хайрия ҳашари кўтаринки руҳда ўтказилди. Шу кунларда юртимизнинг ҳар бир гўшаси янада чирой очган. Маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли турар жойлар, бинолар, таълим масканлари, ҳовлилар атрофи ободонлаштирилди. Кўча ва хиёбонлар, майдонлар ораста кўринишга келтирилди. Гузарлар, зиёратгоҳлар, ариқлар, йўлаклар, болалар майдончалари янада тартибли, озода кўриниш касб этди. Дарахтлар оқланиб, уларга шакл берилди.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Респуб­лика кенгаши ахборот хизмати маълумотларига кўра, икки кунлик умумхалқ хайрия ҳашари давомида 26 минг гектардан зиёд майдонлар ободонлаштирилди ва тозаланди. Эллик минг тоннадан ортиқ чиқиндилар чиқариб ташланди. 25 минг километрга яқин узунликдаги ариқ ва лотоклар тозаланди. Қабристон ва зиёратгоҳлар ободонлаштирилиб, тартибга келтирилди. 9 миллионга яқин дарахт оқланиб, уларга шакл берилди. Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун 13 мингга яқин техника воситаси жалб этилди.
Шунингдек, ҳашар куни аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига беминнат мурувват ёрдами кўрсатишга кўпроқ эътибор қаратилди. Хусусан, 13 мингга яқин кам таъминланган оиланинг 388 минг квадрат метрдан зиёд уй-жойлари ҳашар йўли билан таъмирланди. 13 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оила, шундан 5 мингдан зиёд ногирон ва ёлғиз қариянинг ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий кўмак кўрсатилди.
Мазкур хайрия тадбирлари орқали 4 миллиард сўмдан зиёд, шундан 140 миллион сўмга яқин маблағ «Маҳалла» фонди ҳисобидан, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига беминнат мурувват ёрдамлари кўрсатишга сарфланди.
Шунингдек, ҳашар куни маҳал­лаларда 150 тага яқин савдо, маиший хизмат кўрсатиш, шунинг­дек, ижтимоий объектлар, яъни 126 та маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси – савдо дўкони, «Гўзаллик салони», сартарош­хона, дорихона, тўйхона, тиббиёт маркази, «Баркамол авлод» маркази ва бошқалар, 6 та ишлаб чиқариш цехи, 14 та маҳалла фуқаролар йиғини биноси, 4 та болалар спорт майдончаси фойдаланишга топширилди.
Умумхалқ хайрия ҳашарида 13 миллион 800 минг нафардан зиёд фуқаро, шундан 7 миллион 809 минг нафардан ортиқ ёш иштирок этди.
Республикамизнинг барча ҳудудларида август ойи давомида ободонлаштириш ва тозалаш ишлари давом эттирилади.
Буларнинг барчаси жонажон Ўзбекистонимизни янада обод, файз­ли, кўркам этиш, ҳамюртларимиз ҳаёти фаровонлигини ошириш, истиқлол байрамини кўтаринки руҳда, байрамона кайфиятда кутиб олиш йўлидаги эзгу саъй-ҳаракат­ларнинг амалий ифодасидир.

Назокат УСМОНОВА, 
ЎзА мухбири




Ўхшаш мақолалар

ЎЗБЕКИСТОНДА УЧИНЧИ РЕНЕССАНС ДАВРИГА ПОЙДЕВОР ҚЎЙИЛДИ

ЎЗБЕКИСТОНДА УЧИНЧИ РЕНЕССАНС ДАВРИГА ПОЙДЕВОР ҚЎЙИЛДИ

🕔18:38, 12.09.2019 ✔130

«СИЗЛАР ЭНДИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ «ОЛТИН ФОНДИ» БЎЛДИНГИЗ. ХАЛҚНИНГ, МАМЛАКАТНИНГ БУЮКЛИГИНИ ТАРАННУМ ЭТАДИГАН НАРСАЛАР КЎП. ЛЕКИН ЭНГ АФЗАЛИ БИЛИМ БИЛАН НАМОЁН ЭТИШ...»

Батафсил
МУҲИТ ЎЗГАРМОҚДА, ОДАМЛАР ЎЗГАРМОҚДА...

МУҲИТ ЎЗГАРМОҚДА, ОДАМЛАР ЎЗГАРМОҚДА...

🕔23:18, 29.08.2019 ✔366

1990 йил, Шеробод туман газетасида ишлаб юрган кезларим. Хизмат сафари билан Афғонистондан қайтаётган латвиялик бир ҳамкасбимга ҳамроҳлик қилишимга тўғри келганди.

Батафсил
АСРЛАР ҚАЪРИДАН ТАРАЛАЁТГАН НУР

АСРЛАР ҚАЪРИДАН ТАРАЛАЁТГАН НУР

🕔23:17, 29.08.2019 ✔364

Ўтаётган ҳафта буюк истиқлолнинг йигирма саккиз йиллик тантаналарини нишонлаётган Ватанимиз учун янада шукуҳли бўлди. Айниқса, биргина Самарқандда ўтказилган халқаро тадбирларда дунёнинг ўнлаб давлатларидан хорижлик меҳмонлар иштирок этишди.   

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ЎЗБЕКИСТОНДА УЧИНЧИ РЕНЕССАНС ДАВРИГА ПОЙДЕВОР ҚЎЙИЛДИ

    ЎЗБЕКИСТОНДА УЧИНЧИ РЕНЕССАНС ДАВРИГА ПОЙДЕВОР ҚЎЙИЛДИ

    «СИЗЛАР ЭНДИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ «ОЛТИН ФОНДИ» БЎЛДИНГИЗ. ХАЛҚНИНГ, МАМЛАКАТНИНГ БУЮКЛИГИНИ ТАРАННУМ ЭТАДИГАН НАРСАЛАР КЎП. ЛЕКИН ЭНГ АФЗАЛИ БИЛИМ БИЛАН НАМОЁН ЭТИШ...»

    ✔ 130    🕔 18:38, 12.09.2019
  • МУҲИТ ЎЗГАРМОҚДА, ОДАМЛАР ЎЗГАРМОҚДА...

    МУҲИТ ЎЗГАРМОҚДА, ОДАМЛАР ЎЗГАРМОҚДА...

    1990 йил, Шеробод туман газетасида ишлаб юрган кезларим. Хизмат сафари билан Афғонистондан қайтаётган латвиялик бир ҳамкасбимга ҳамроҳлик қилишимга тўғри келганди.

    ✔ 366    🕔 23:18, 29.08.2019
  • АСРЛАР ҚАЪРИДАН ТАРАЛАЁТГАН НУР

    АСРЛАР ҚАЪРИДАН ТАРАЛАЁТГАН НУР

    Ўтаётган ҳафта буюк истиқлолнинг йигирма саккиз йиллик тантаналарини нишонлаётган Ватанимиз учун янада шукуҳли бўлди. Айниқса, биргина Самарқандда ўтказилган халқаро тадбирларда дунёнинг ўнлаб давлатларидан хорижлик меҳмонлар иштирок этишди.   

    ✔ 364    🕔 23:17, 29.08.2019
  • ОЙНИ ЭТАК БИЛАН ЁПИБ бўладими?

    ОЙНИ ЭТАК БИЛАН ЁПИБ бўладими?

    «ОАВда халқнинг диққат марказида бўлаётган долзарб мавзулар ёритилмоқда, аммо ташкилотлар жим. Ташкилотлар кимдир тепадан буйруқ беришини кутмай ўзи ҳақидаги мақолаларга муносабат билдириши керак».

    ✔ 587    🕔 20:48, 22.08.2019
  • ҲАШАР УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТДИ

    ҲАШАР УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТДИ

    Энг улуғ, энг азиз айём арафасида ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари халқимизнинг жипслиги, бирдамлиги, аҳиллигини яна бир карра намойиш этди.

    ✔ 384    🕔 20:47, 22.08.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар