Давр нафаси      Бош саҳифа

ОЙНИ ЭТАК БИЛАН ЁПИБ бўладими?

«ОАВда халқнинг диққат марказида бўлаётган долзарб мавзулар ёритилмоқда, аммо ташкилотлар жим. Ташкилотлар кимдир тепадан буйруқ беришини кутмай ўзи ҳақидаги мақолаларга муносабат билдириши керак».

ОЙНИ ЭТАК БИЛАН ЁПИБ бўладими?

Мамлакат Бош вазири томонидан айтилган бу гаплар сўнгги вақтда кўпчилик мутасадди раҳбарлар учун кутилмаган ҳол бўлди. 
Тўғрисини айтиш керак, ҳуқуқий маданиятимиз озми-кўпми шаклланиб боряпти. Лекин қонун устувор бўлган демократик жамиятда «ўзи ҳақидаги мақолаларга муносабат билдириш» қандай бўлиши кераклиги ҳақида ҳалигача ҳамма ҳам етарли тушунчага эга эмас. Бу борада ҳозиргача айрим мутасадди раҳбарларнинг ўзи билган «анъанавий усул»дан фойдаланиши изчил давом этиб келаётганидан кўз юмиб бўлмайди.
Бу қандай усул? Раҳбар бирон нашрда ўз соҳаси ҳақида таҳлилий-танқидий мақола босилганини эшитиб қолса, матбуот котибини чақириб, ўша нашрнинг «кўзини очиб» қўйишни топширади. Мақолада келтирилган ҳамма факт ва далилларни тўғри-нотўғрилигидан қатъи назар кескин рад қилишни буюради. Бундан кейин матбуотга кўз-қулоқ бўлиб туриш, бу каби танқидий мақолалар эълон қилинишига йўл қўймаслик вазифасини топширади.
Матбуот котиби эса, биринчи навбатда таҳририятга дағдағалар билан телефон қилиб, бир нарсани жиддий талаб қилади: «менга шуни ким ёзганини зудлик билан топиб беринглар!» 
Соҳада юз бераётган ноқулай вазият, йиллар давомида халқни қийнаб келаётган муаммоли ҳолат ҳақида бош қотириш на матбуот котибининг, на масъул раҳбарнинг хаёлига келади. Кўпчилик жабр кўраётган ўткир муаммо бу каби мутасаддилар учун умуман йўқдай. Уларнинг таҳририятга йўллаган узундан-узоқ «жавоб хати»да ўз фаолиятига мақтовлар ёғдирилган холос. Шу пайтгача ҳали қилинмаган ишлар, галдаги вазифалар ёки ҳали ечимини кутаётган муаммолар ҳақида ярим оғиз ҳам сўз айтилмайди. Лекин буларнинг барчасини халқ кўриб-билиб турибди. Халқ шу табиий ҳаводан нафас олиб яшаяпти. Унинг таркибида чанг ҳам, бошқа тутунлар ҳам борлигини халқ албатта яхши билади. Аммо оқни оқ, қорани қора дейилишини кутади. Ҳар бир инсон, у ким бўлишидан қатъи назар, аввало, ўз камчилик ва нуқсонларига иқрор бўлиши, ютуқларини ҳам этироф этиши, шунингдек, мавжуд камчиликларни бартараф этишга жиддий киришиши халқ учун жуда катта орзу. Сабаби, халқ ўзини қийнаётган муаммоларни бир кунда узил-кесил ўнгланишини талаб қилаётгани йўқ. Нари борса, қилиниши керак бўлган ишларни мутасадди раҳбарлар тўғри белгилаб олса, қачондир камчиликлар кам-камдан бартараф этилишидан умид қиляпти, холос. Мутасаддилар эса, тинмай «эсингизни еб қўйибсиз, бизда ҳеч қандай камчилик йўқ! Ҳамма машмашани иғвочи матбуот тарқатяпти!» дейишдан нарига ўта олмаяпти.
Холис айтиш керак, матбуотдаги танқидий чиқишлардан кейин унда-бунда баъзи бир ўзгаришлар бўлиб турибди. Аммо, унутмаслик керакки, бундай ҳолатлар матбуотдаги жамоатчилик фикри таъсири билан эмас, юқоридагиларнинг тегишли чора кўриши билан боғлиқ. Матбуотда акс этган халқнинг иродасига қараб эмас, юқорининг қош-қовоғига кўз тикиб иш қилишдан, афсуски, баъзи бир мутасадди раҳбарлар чиқиб кета олгани йўқ. 
Агар матбуотда бирон қонунга зид ҳолат кузатилса, ундай матбуот қонун олдида албатта жавоб беради. Бошқа ҳолатларда матбуот бемалол фикрлар хилма-хиллигини, таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилувчи қайсидир фуқаронинг фикр-мулоҳазаси, таклифи ё муносабатини эълон қилишга ҳақли. Масала шундаки, матбуот ўзининг қонунга зид бўлмаган фаолияти учун ҳеч қайси мутасадди раҳбар олдида ҳисобдор эмаслигини англаб етиш бироз мушкул кечаётгандай. Қайси бир раҳбар буни тўғри англаб етса, ўзининг фаолиятига холис танқидий фикр бирдирганни «ачитиб гапирувчи дўст» сифатида қабул қилса, бундан фақат ютади. Ўсади ва ривожланади. Аксинча, ўзни ҳамиша юз фоиз ҳақ деб билиб, фақат ютуқларга маҳлиё бўлиш эса, ҳар қандай фаолиятни издан чиқаради. 
Гарчи кимларгадир «ўта эскириб қолган»дай таассурот қолдираётган бўлса-да, бугун ўзбек матбуоти анча дадил. Айтилган сўз — отилган ўқ, мақолини бугун айнан матбуотга татбиқ қилиш ўринли. Чунки матбуот нашрларида эълон қилинган материални кимнинг­дир қош-қовоғига қараб, бир пасдан кейин ими-жимида ўзгартириб қўйиш, «тўғрилаш» ёки олиб ташлашнинг имкони йўқ. Шунингдек, танқидий мақолаларни бергани учун кутилмаганда «техник носозлик»ка учраб қолиш ҳам матбуотга чўт эмас. Матбуот қонун асосида иш кўради, ҳақиқатга суянади, холислик ва адолатни диққат марказида тутади. Шундан бошқа ҳеч кимнинг олдида ҳисоб бериб ўтирмайди. Матбуотнинг енгилмас кучи ҳам шунда. Матбуот нашрларида эълон қилинаётган танқидий-таҳлилий чиқишлар эса, шу юртни самимий севадиган, унинг келажаги учун қайғурадиган фидойи ва заҳматкаш юртдошларнинг истиқлолнинг навбатдаги тўйига муносиб тўёнаси бўлса, ажаб эмас.
Алижон ТЎХТАНАЗАРОВ




Ўхшаш мақолалар

ЎЗБЕКИСТОНДА УЧИНЧИ РЕНЕССАНС ДАВРИГА ПОЙДЕВОР ҚЎЙИЛДИ

ЎЗБЕКИСТОНДА УЧИНЧИ РЕНЕССАНС ДАВРИГА ПОЙДЕВОР ҚЎЙИЛДИ

🕔18:38, 12.09.2019 ✔130

«СИЗЛАР ЭНДИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ «ОЛТИН ФОНДИ» БЎЛДИНГИЗ. ХАЛҚНИНГ, МАМЛАКАТНИНГ БУЮКЛИГИНИ ТАРАННУМ ЭТАДИГАН НАРСАЛАР КЎП. ЛЕКИН ЭНГ АФЗАЛИ БИЛИМ БИЛАН НАМОЁН ЭТИШ...»

Батафсил
МУҲИТ ЎЗГАРМОҚДА, ОДАМЛАР ЎЗГАРМОҚДА...

МУҲИТ ЎЗГАРМОҚДА, ОДАМЛАР ЎЗГАРМОҚДА...

🕔23:18, 29.08.2019 ✔365

1990 йил, Шеробод туман газетасида ишлаб юрган кезларим. Хизмат сафари билан Афғонистондан қайтаётган латвиялик бир ҳамкасбимга ҳамроҳлик қилишимга тўғри келганди.

Батафсил
АСРЛАР ҚАЪРИДАН ТАРАЛАЁТГАН НУР

АСРЛАР ҚАЪРИДАН ТАРАЛАЁТГАН НУР

🕔23:17, 29.08.2019 ✔364

Ўтаётган ҳафта буюк истиқлолнинг йигирма саккиз йиллик тантаналарини нишонлаётган Ватанимиз учун янада шукуҳли бўлди. Айниқса, биргина Самарқандда ўтказилган халқаро тадбирларда дунёнинг ўнлаб давлатларидан хорижлик меҳмонлар иштирок этишди.   

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ЎЗБЕКИСТОНДА УЧИНЧИ РЕНЕССАНС ДАВРИГА ПОЙДЕВОР ҚЎЙИЛДИ

    ЎЗБЕКИСТОНДА УЧИНЧИ РЕНЕССАНС ДАВРИГА ПОЙДЕВОР ҚЎЙИЛДИ

    «СИЗЛАР ЭНДИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ «ОЛТИН ФОНДИ» БЎЛДИНГИЗ. ХАЛҚНИНГ, МАМЛАКАТНИНГ БУЮКЛИГИНИ ТАРАННУМ ЭТАДИГАН НАРСАЛАР КЎП. ЛЕКИН ЭНГ АФЗАЛИ БИЛИМ БИЛАН НАМОЁН ЭТИШ...»

    ✔ 130    🕔 18:38, 12.09.2019
  • МУҲИТ ЎЗГАРМОҚДА, ОДАМЛАР ЎЗГАРМОҚДА...

    МУҲИТ ЎЗГАРМОҚДА, ОДАМЛАР ЎЗГАРМОҚДА...

    1990 йил, Шеробод туман газетасида ишлаб юрган кезларим. Хизмат сафари билан Афғонистондан қайтаётган латвиялик бир ҳамкасбимга ҳамроҳлик қилишимга тўғри келганди.

    ✔ 365    🕔 23:18, 29.08.2019
  • АСРЛАР ҚАЪРИДАН ТАРАЛАЁТГАН НУР

    АСРЛАР ҚАЪРИДАН ТАРАЛАЁТГАН НУР

    Ўтаётган ҳафта буюк истиқлолнинг йигирма саккиз йиллик тантаналарини нишонлаётган Ватанимиз учун янада шукуҳли бўлди. Айниқса, биргина Самарқандда ўтказилган халқаро тадбирларда дунёнинг ўнлаб давлатларидан хорижлик меҳмонлар иштирок этишди.   

    ✔ 364    🕔 23:17, 29.08.2019
  • ОЙНИ ЭТАК БИЛАН ЁПИБ бўладими?

    ОЙНИ ЭТАК БИЛАН ЁПИБ бўладими?

    «ОАВда халқнинг диққат марказида бўлаётган долзарб мавзулар ёритилмоқда, аммо ташкилотлар жим. Ташкилотлар кимдир тепадан буйруқ беришини кутмай ўзи ҳақидаги мақолаларга муносабат билдириши керак».

    ✔ 587    🕔 20:48, 22.08.2019
  • ҲАШАР УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТДИ

    ҲАШАР УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТДИ

    Энг улуғ, энг азиз айём арафасида ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари халқимизнинг жипслиги, бирдамлиги, аҳиллигини яна бир карра намойиш этди.

    ✔ 383    🕔 20:47, 22.08.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар