Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

МEҲНАТ МИГРАНТЛАРИГА УЙ БEРИЛАДИ

«Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзо­ларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида» Президент Фармони қабул қилинди.
 

Фармонга кўра:
уй-жой шароитларини яхши­лашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда кўп квар­тирали уйлардан республика бўйича жами 3 462 та хонадон ажратилади;
 меҳнат мигрантлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди­да олинган кредитларни қайтаришни «Азия инвест банк» АЖ ва Россиядаги бошқа ҳамкор-банклар орқали Россия рублида, шу жумладан электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш механизми жорий қилинади.
2019 йил 1 октябрдан:
 меҳнат мигрантларига – 1 банк куни давомида паспорт, ариза ва меҳнат органининг илтимосномаси асосида 2019-2020 йилларда 10 фоиз ва 2021 йилда 12 фоиз ставкада 2 млн. сўм миқдорида 1 йил муддатга микроқарзлар бериш;
 суғурта компанияларига – йилига 1 маротаба хориждаги вақтинчалик меҳнат мигрантлари ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш бўйича суғурта мукофоти суммасини қоплаш учун ҳар бир меҳнат мигранти учун 50 000 сўм миқдорида бир марталик субсидия­лар тақдим этиш амалиёти жорий этилади. 
2019 йил 1 октябрга қадар меҳнат мигрантлари учун:
 2020 йилда уй-жойлар қуриш параметрлари;
 уй ажратиш тартибига оид низом тасдиқланади.
 2021 йил ва кейинги йилларда ушбу параметрларни шакллантиришда меҳнат мигрантлари учун кўп квартирали уйлардан хонадонлар киритилиши назарда тутилади.

Меҳнат мигрантлари учун қўшимча имтиёзлар
Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2020 йил 1 январгача чет элга ишга кетаётган фуқароларни кетишдан олдин касбга йўналтириш марказлари ташкил этилади. Бунда, ҳар бир таълим олувчи учун бир ойда 4 базавий ҳисоблаш миқдоридан ортиқ бўлмаган миқдорда грантлар ажратилади.
Меҳнат мигрантлари учун қуйидагилар имтиёзли суғурта қилинади:
 ишга жойлашишга патент ва бошқа ҳужжатлар берилишини рад этилиши таваккалчилигини суғурта қилиш;
 транспорт харажатлари ва бошқа харажатлар учун кредитлар қайтарилмаслиги таваккалчилигини суғурта қилиш;
 ихтиёрий тиббий суғурта.
Қарорга кўра, Ватанга қайтиб келган ишсиз ва банд бўлмаган меҳнат мигрантларига Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан грантлар бериш йўли билан бепул касбий ўқитиш, қайта ўқитиш ва малакасини ошириш чоралари кўрилади.
2020-2021 йилларда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Екатеринбург, Новосибирск, Волгоград, Пятигорск, Истанбул, Нур Султон, Дубайда ваколатхоналари очилади.




Ўхшаш мақолалар

1 СЕНТЯБРДАН БОШЛАБ НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?

1 СЕНТЯБРДАН БОШЛАБ НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?

🕔22:55, 29.08.2019 ✔303

Бир қатор меъёрий ҳужжатларга асосан 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидаги янги тартиблар амалда қўлланила бошлайди:

Батафсил
ДАРСЛИКЛАР ИЖАРАСИ ВА ИМТИЁЗЛАР

ДАРСЛИКЛАР ИЖАРАСИ ВА ИМТИЁЗЛАР

🕔22:53, 29.08.2019 ✔378

Умумтаълим мактабларида дарсликлар тўплами учун ижара тўлови миқдори республика бўйича ягона бўлиб, унинг нарх­лари 2019/2020 ўқув йили учун қуйидагича белгиланган:
 

Батафсил
МEҲНАТ МИГРАНТЛАРИГА УЙ БEРИЛАДИ

МEҲНАТ МИГРАНТЛАРИГА УЙ БEРИЛАДИ

🕔22:52, 29.08.2019 ✔236

«Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзо­ларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида» Президент Фармони қабул қилинди.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • 1 СЕНТЯБРДАН БОШЛАБ НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?

    1 СЕНТЯБРДАН БОШЛАБ НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?

    Бир қатор меъёрий ҳужжатларга асосан 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидаги янги тартиблар амалда қўлланила бошлайди:

    ✔ 303    🕔 22:55, 29.08.2019
  • ДАРСЛИКЛАР ИЖАРАСИ ВА ИМТИЁЗЛАР

    ДАРСЛИКЛАР ИЖАРАСИ ВА ИМТИЁЗЛАР

    Умумтаълим мактабларида дарсликлар тўплами учун ижара тўлови миқдори республика бўйича ягона бўлиб, унинг нарх­лари 2019/2020 ўқув йили учун қуйидагича белгиланган:
     

    ✔ 378    🕔 22:53, 29.08.2019
  • МEҲНАТ МИГРАНТЛАРИГА УЙ БEРИЛАДИ

    МEҲНАТ МИГРАНТЛАРИГА УЙ БEРИЛАДИ

    «Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзо­ларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида» Президент Фармони қабул қилинди.
     

    ✔ 236    🕔 22:52, 29.08.2019
  • «ЙИҚИЛГАН» АБИТУРИЕНТ ҲАМ ТАЛАБА БЎЛИШИ МУМКИН

    «ЙИҚИЛГАН» АБИТУРИЕНТ ҲАМ ТАЛАБА БЎЛИШИ МУМКИН

    Абитуриентлар белгиланган квота бўйи­ча ўқишга киролмаган тақдирда СУПЕР КОНТРАКТ асосида қабул қилиниши мумкин.
     

    ✔ 276    🕔 22:52, 29.08.2019
  • Їуёш энергиясидан фойдаланувчиларга имтиёзлар

    Їуёш энергиясидан фойдаланувчиларга имтиёзлар

    Энергия тежовчи ускуналар харид қилган шахсларга компенсация тақдим этилади.
     

    ✔ 46    🕔 22:51, 29.08.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар