Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

КАМБАҒАЛЛИКНИНГ АСЛ МОҲИЯТИ

Буюк ёзувчилардан бири Фёдор Михайлович Достоевский инсон руҳиятини ёритувчи салмоқли асарлари билан жаҳон адиблари қаторидан ўрин олди. Унинг умуминсоний қадриятларни тараннум этувчи, миллат ҳаёти, турмуш тарзини, меҳр-муҳаббат, садоқат, элпарварлик, меҳнатсеварликни тараннум этувчи асарлари аллақачон китобхонлар кўнглидан жой олиб улгурган.

КАМБАҒАЛЛИКНИНГ АСЛ МОҲИЯТИ

Достоевский маълум бир миллат ҳаётини, турмуш тарзини ёритар экан, замирида барча халқларга бирдек хос бўлган маънавий хусусиятларни юксакларга кўтаради. Достоевскийнинг деярли барча асарларида меҳр-муҳаббат, садоқат, меҳнатсеварлик каби ижобий фазилатлар ифори уфуриб туради. Ёзувчининг «Камбағаллар» асарида хўрланган, ижтимоий адолатсизликка дучор бўлган ночор одамлар қисмати қаламга олинган бўлса, адибнинг «Қиёфадош», «Оқ тунлар» асарларида ҳам айни шундай ижтимоий муаммоларни ёритишга қаратилган. «Камбағаллар» романи бечора, ночор, адолатсиз муҳитда яшаган инсонлар ҳаётини ёритиб берган ижтимоий мавзудаги асардир.
Ушбу роман миллат дардини, руҳий ҳолатини куйлаган қўшиқ десак янг­лишмаймиз. Асар бир ўқишда ўқувчида Макар Девушкин ва Варвара Алексеевна мактубларидан иборатдек тасаввур уйғотади. Аммо романни ўқиш жараёнида шунинг гувоҳи бўлиш мумкинки, бу икки қаҳрамон мактублари замирида бутун бир қатлам, яъни жамиятнинг энг қуйи табақалари ҳаёти тасвири ётади. 
Ёзувчи бирор ўринда ҳам ўз нутқидан сўзламайди, фақат қаҳрамонлар нутқи орқали ўқувчига, китобхонга эстетик таъсир ўтказади, ўқувчи беихтиёр ўша давр муҳитига тушиб қолгандек бўлади. 
Мутолаа қилиш давомида шунга амин бўлдимки, асарнинг бош ғояси, яъни роман мазмунини очишга хизмат қилувчи, қаҳрамонлар бошдан кечирган ички руҳий ҳолатларни китобхон ҳам ўз руҳий ҳолатида ҳис қилишга ёрдам берувчи асосий фикрлар Макар Девушкин тилидан бериб борилади. Масалан, унинг бир мактубида «Лойларимни тозалаб олмоқчи бўлган эдим, қоровул Снегиров, бўлмайди, чўткани ишдан чиқарасан, чўтка эса, биродар, давлат ҳисобидан келган, деб лойларимни тозалагани ҳам қўймади. Кўрдингизми, қанақа бўлиб кетган улар, онажон, мени улар оёқ артадиган латтача ҳам кўрмайдилар. Мени нима ўлдиради, Варенка, биласизми? Зинҳор пул эмас, йўқ, мени мана шунақа майда-чуйда ташвишлар, мана шунақа шивир-шивирлару заҳарханда кулгилар, ҳазил-мазахлар ўлдиради», қабилидаги фикрлар орқали қаҳрамоннинг руҳий ҳолати ёрқин чизгиларда чизиб берилади. Бундай фикрларни ўқиган китобхон беихтиёр унга ачинади. 
Макар Девушкин нутқидан келтирилган яна баъзи фикрлар борки, ҳикматдек жаранглайди: «Камбағал одам қиздай уятчан бўлади», «Ўзи доим шунақа бўлиб келганмасми: оқиллар азобда, аҳмоқлар фароғатда», «Савоб қилсанг, бутун қил», «Ҳаммадан оғири – ҳақиқатни гапириш».
Бу асар орқали Достоевскийгагина хос бўлган баён услуби билан биргаликда ижодкорнинг қаҳрамонлар руҳий ҳолати ва ички кечинмаларини табиат билан жуда чиройли, бетакрор тарзда уйғунлаштириш хусусияти яққол намоён бўлади. Роман мактублардан иборат, бироқ ёзувчи «Камбағаллар» романини шу даражада маҳорат билан баён этганки, ушбу асардан бир парча ўқиган китобхон ўзи сезмаган ҳолда воқеалар ривожига қизиқиб қолади.
Табиат тасвири ва қаҳрамонлар руҳиятидаги уйғунликка келсак, буни қуйидаги парчалар воситасида ҳам билиб олишимиз мумкин: «…шаҳарга киришимиз олдидан ёмғир қуя бошлади, рутубатли кузги ёмғир, изғирин, ерлар лой, тўда-тўда одам иси ёқмайдиган, ўшшайган, хўмрайган кишилар кўринади». Бу парчада Варвара Алексеевнанинг энг бахтли дамлари ўтган қишлоғини тарк этиб, унга қийинчилик, азоб-уқубат олиб келган шаҳарга кўчиб келиши акс эттирилган. Бундан кўриниб турибдики, у ўзининг жонажон маконини тарк этгани боис унинг ўйларида ҳам, юрагида ҳам худди шу кузги ёмғир сингари рутубатли изғирин эсаётгани ҳақида қайсидир маънода китобхонга хабар бериб ўтилади. Асарнинг яна бир ўрнида шундай тас­вирлар бор: «У қуёшга сўнгги бор қараб олмоқчи эди. Мен пардани сурдим, аммо тонг жон бераётган одамнинг тугаб бораётган бечораҳол ҳаёти сингари тунд ва қайғули эди. Қуёш кўринмасди. Осмонни булут қоплаганди, майда ёмғир томчилари деразага урилиб, муздек лойқа сув ойна юзини юварди, атрофни қоронғулик чулғаган. Бемор менга чуқур мунг билан қараб қўйди ва бир дақиқадан сўнг жон берди». Келтирилган парчада кишида анчайин ҳазин руҳ пайдо бўлишига туртки берувчи асосий восита жон талвасасида қийналаётган қаҳрамон руҳиятига мос табиат тасвири танланганидир; тонг ҳам гўё бир инсоннинг ҳаётдан кўз юмишига гувоҳ бўлишни истамай тўлғониб-тўлғониб отаётгандек, замин ҳам гўёки бу ҳолга чидолмасдан самодан ўз кўз ёшини тўкаётгандек тасаввур уйғотади.
Достоевскийнинг барча қаҳрамонлари қалби кенг шахслар, бу фикрнинг исботини ушбу роман мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Асардаги инсонлар ўта оғир, абгор ҳолда бўлишларига қарамай ҳеч бир қаҳрамон бирор ўринда ҳам ҳаётидан нолимайди. Аксинча, шукр қилишни канда қилмайди. «Ўзим тўқ, бош-оёқ кийимим бут; шўхлик қилишни бизга ким қўйибди», «…камбағаллик айб эмас­лигини эсдан чиқарманг», «…лекин мен нолимайман, балки мамнунман», каби фикрлар ўша қаҳрамонларнинг ички дунёсини очиб берган. 
Асардаги диққатга сазовор яна бир жиҳат шундаки, бу ҳам бўлса камбағал­лар­нинг ғурури, ор-номуси, бир сўз билан айтганда, шахсияти жуда кучли тасвирланган. Асар бош қаҳрамони Макар Девушкин нутқида жуда кўп такрорланиб турувчи «…ғуруримни мен ҳамма нарсадан устун қўяман», сўзлари ёки Горшковнинг номи оқлангандан кейинги ҳолатлари юқорида келтирилган фикрларнинг исботидир.
Романда Девушкин тилидан шундай фикрлар келтирилади: «Шу кўп қаватли уйларнинг ҳар қайсисида турли хил инсонлар яшайди. Уларнинг баъзиларини тушига қайси йўл билан фарзандига нон топиб бериб, қорнини тўқлаш кирса-ю, яна қай бирининг тушига эртага қандай этик кийса, чиройли кўриниш муаммоси киради». Бу муаммо ҳозир ҳам мавжуд, бу фикрлар ҳамон долзарб. Кўриниб турибдики, адиб ижоди қайсидир бир жиҳати билан бугунги даврга ҳам бевосита алоқадор.
Ёзувчи яшаган даврда камбағал, ночор инсонлар одам ўрнида кўрилмасди, шу боис уларга бўлган муомала ва муносабат ҳам жуда совуқ, ёмон эди. Шундай оғир бир шароитда Достоевский бу қатламни ҳам бошқалар қаторида бўлишини истади, уларни ушбу романи орқали қайсидир маънода ҳимоя қилди ва адиб бу романи билан оммага камбағаллар орасида ҳам ночор бўлишларига қарамай маънан жуда бой, адабиётга ошно, қалби соф инсонлар бўлиши мумкинлигини англатиб қўйди.

Моҳинур ЭСОНОВА




Ўхшаш мақолалар

КАМБАҒАЛЛИКНИНГ АСЛ МОҲИЯТИ

КАМБАҒАЛЛИКНИНГ АСЛ МОҲИЯТИ

🕔22:58, 29.08.2019 ✔1066

Буюк ёзувчилардан бири Фёдор Михайлович Достоевский инсон руҳиятини ёритувчи салмоқли асарлари билан жаҳон адиблари қаторидан ўрин олди. Унинг умуминсоний қадриятларни тараннум этувчи, миллат ҳаёти, турмуш тарзини, меҳр-муҳаббат, садоқат, элпарварлик, меҳнатсеварликни тараннум этувчи асарлари аллақачон китобхонлар кўнглидан жой олиб улгурган.

Батафсил
Бахт учун кураш

Бахт учун кураш

🕔18:43, 11.07.2019 ✔1217

Халқимиз орасида «Кундошлик уйда кунда жанжал», – деган ибора юради. Бу ниҳоятда ўйлаб топилган гап. Чунки кундошлар бир уйда яшаса, кунора бўлмаса ҳам, ҳафтада, ойда оилада жанжал чиқиши табиий.

Батафсил
Кутубхона туманларда ҳам бўлади

Кутубхона туманларда ҳам бўлади

🕔11:27, 14.06.2019 ✔1257

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхона қошида 186 та туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари ташкил этилади. Бу «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент Қарорида белгилинган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • КАМБАҒАЛЛИКНИНГ АСЛ МОҲИЯТИ

    КАМБАҒАЛЛИКНИНГ АСЛ МОҲИЯТИ

    Буюк ёзувчилардан бири Фёдор Михайлович Достоевский инсон руҳиятини ёритувчи салмоқли асарлари билан жаҳон адиблари қаторидан ўрин олди. Унинг умуминсоний қадриятларни тараннум этувчи, миллат ҳаёти, турмуш тарзини, меҳр-муҳаббат, садоқат, элпарварлик, меҳнатсеварликни тараннум этувчи асарлари аллақачон китобхонлар кўнглидан жой олиб улгурган.

    ✔ 1066    🕔 22:58, 29.08.2019
  • Бахт учун кураш

    Бахт учун кураш

    Халқимиз орасида «Кундошлик уйда кунда жанжал», – деган ибора юради. Бу ниҳоятда ўйлаб топилган гап. Чунки кундошлар бир уйда яшаса, кунора бўлмаса ҳам, ҳафтада, ойда оилада жанжал чиқиши табиий.

    ✔ 1217    🕔 18:43, 11.07.2019
  • Кутубхона туманларда ҳам бўлади

    Кутубхона туманларда ҳам бўлади

    Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхона қошида 186 та туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари ташкил этилади. Бу «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент Қарорида белгилинган.

    ✔ 1257    🕔 11:27, 14.06.2019
  • Мактуб

    Мактуб

    Ўткир Ҳошимовнинг «Икки эшик ораси» романидаги Қора аммага

    ✔ 1276    🕔 15:41, 07.06.2019
  • Энг  холи кўзгу

    Энг холи кўзгу

    Матназар АБДУЛҲАКИМ

    Кулгу хоналари деб аталувчи томошагоҳлар бор. Шуларга кириб кўрганмисиз? Мазкур хоналардаги шаклни бузиб кўрсатадиган кўзгулар сизни шундай бир аҳволда намоён қиладики, беихтиёр ўзингизни кулгудан тиёлмай қоласиз. 

    ✔ 305    🕔 15:40, 07.06.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар