Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ЯНА ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ ҲАҚИДА

Ижтимоий тармоқлар ҳаётимизнинг бир бўлагига айланиб бўлди. Афсуски, уни назорат қилиш, фойдаланишни чеклаш билан иш битмайди. Шу боис, бу макон яхши-ёмон, керакли-кераксиз, фойдали-фойдасиз маълумотлар билан тўлиб боряпти. Тармоқлар акс-садоси расмий оммавий ахборот воситаларида, керак бўлса, хорижий матбуотда ҳам кўриниб турибди. Бир муддат олдин юртимиздаги таълим муассасаларида бўлаётган кўнгилсизликлар, ўқитувчи ва ўқувчининг тортишуви акс этган тасвирлар тарқалгани ва бу кўплаб фикр-мулоҳазаларга сабаб бўлгани ҳам бор гап.

Бугун ҳар бир одам замонавий телефонлардан фойдаланади. Оддий фуқаролар бир жойда уй бузилса, ниманидир ноҳақлик деб билса, расмга ёки видеога олиб, ижтимоий тармоқларга қўйяпти. Мактабда ёки боғчада нимадир бўлса, у ҳам «чиқиб» кетяпти. Мутасаддилар бунга жавоб беришга мажбур бўляпти. Бугун ижтимоий тармоқлар жуда тез ривожланяпти.
Тез орада янги ўқув йили бошланади. Шу боис, ўқувчилар тарбияси, педагог­лар масъулияти, ота-оналар зиммасидаги тарбия юки борасида сўз айтмоқни истадик.
Ўспирин, ўсмир ёшдаги ўқувчилар бугун интернетни, ахборот-коммуникация технологияларини жуда яхши тушунади. Бу қувонарли, албатта. Аммо улар томонидан тасвирга туширилиб, тарқатилаётган маълумотларнинг ҳаммаси ҳам ишончлими? Ёки унинг туб негизида нима ётибди?
– Техниканинг, интернетнинг оммалашуви сабаб, кўплаб кўнгилсизликлар келиб чиқаётгани бизни ўйлантиради, – дейди Тошкент шаҳри Олмазор тумани халқ таълими бўлими мудири Замира Азимбоева. – Ўқувчининг ўқитувчига нисбатан ёки бунинг акси бўлган ҳолатларнинг тасвирлари намо­йиш этилгач, асл ҳақиқатни, вазиятни билмай туриб турли фикрлар пайдо бўляпти. Натижада ўқитувчи ишдан олиниши, огоҳлантириш берилишининг гувоҳи бўляпмиз. Лекин нима ўзгаради? Дарсда тўполон қилган, одоб-ахлоқ нормаларига беписанд бўлган фарзанд­ларимизнинг тақдири яхши бўлиб қоладими? Агар ўқитувчига жазо берилиши ортидан болаларнинг билими ошса ёки тарбияси яхши бўлса, қани эди, дегим келади. Бу каби хатти-ҳаракатлар боланинг олдида ўқитувчининг қадри тушишига, ҳурматсизлик муҳитининг пайдо бўлишига олиб келади, холос. Педагог ўз-ўзидан қўпол муносабатда бўлмайди ёки қўл кўтармайди. Шундай ўқувчилар борки, яхши гапни тушунади. Шундай ўқувчиларимиз ҳам борки, яхши гапни қўя туринг, ҳатто ёмон гап ҳам таъсир қилмайди. Бундай болаларнинг оиласидаги муҳитга эътибор бериш керак. Лекин тан олиб айтаман, гуруч курмаксиз бўлмайди. Ўқитувчилар орасида ҳам вазиятни тўғри баҳолай олмайдигани, қуюшқондан чиқиб кетадиганлари ҳам бор. Аммо улар ҳам инсон. Шу боис, таълим-тарбия жараёнидаги баъзи ҳолатларни фожиа деб билиб, хато хулоса чиқариш, салбий муносабатда бўлиш тўғри эмас.
– Ўтган ўқув йили охирида ижтимоий тармоқларда бир видео тарқалганди. Касбим нуқтаи назаридан интернетда тарқалган видеони телефонимга юклаб олдим. Унда ўқитувчисига қўл кўтарган ва ҳақорат қилган ўқувчи тасвири бор эди. Ишдан қайтгач, турмуш ўртоғимга буни кўрсатдим. Афсусланарлиси, ўзим билмаган ҳолда фарзандларим олдида шу ишни қилдим. Лекин бу ишнинг ёмонлигини, ўқувчи учун бу мумкин эмаслигини фарзандимга айтиш ёдимдан кўтарилди ёки эътибор бермадим, – дейди бир ҳамкасбим.
Эртаси куни ўғлимнинг ўқитувчиси қўнғироқ қилиб, «Унга танбеҳ берганим учун овозини кўтариб муомала қилди, агрессив ҳолатда эди. Уй тинчми?», деб сўради. Шундагина хатойимни англадим.
Бу воқеа бола тасаввурини шу қадар тез чалғитдими? Биз, катталарнинг билиб-билмай қилаётган хатоларимизнинг асорати эмасми бу?
– Болалар ҳатто мултьфильмнинг ёққан қисмини ўз онгига ёзиб олиш маҳоратига эга, – дейди психолог Лайло Нодирова. – Чунки онг учун чегара, вақт, тўсиқлар йўқ. У қандай кўрса, шундайлигича ёзиб олаверади. Ҳатто сўнг ундан чиқарилган хулоса бола онги, ақли билан бир-бирига боғланмаслиги мумкин. Биз кўп бор ўқитувчига гап қайтариш мумкин эмаслигини айтяпмиз. Лекин видеода у бошқа нарсани кўряпти. Бу ҳолат унга ёқиб қолди. Демак, шундай қилса бўлади, вазиятдан чиқишга ёрдам берадиган ҳолат, деб ўйлайди. Унда вариантлар пайдо бўлади. Агар вазият тақозо қилса, бу янги усул бўлгани учун бу ҳолат жуда тез юзага чиқади. Агар қандайдир муаммога дуч келсак, бу ҳақда кўп ўйлаймиз. Орадан қанчадир вақт ўтиб, қандайдир ечим борлиги хаёлимизга келади. Шундай пайтда онги­мизда охирги ёзилган ҳолат, ечимлар биринчи юзага чиқади. Ўқитувчини ноҳақ деб баҳолаган ўқувчи онгига ечим сифатида кўрсатилган гаплар, хатти-ҳаракатлар қайсидир ҳолат, вазият, маълумотлар орқали сингган. Вақти билан бу кўринади. Маълумки, онгимиз онг остини ҳамиша ҳам назорат қила олмайди. Кундалик ҳаракатларимизни онг остидаги ёзувлар бошқаради. Бу билиб-билмай йиғиб борилган ахборотлардир. Бир нарсани аниқ айта оламан. Боланинг кўчадаги ҳар қандай вазиятга муносабати остида оиладаги муҳит ётади. Шунинг учун ҳам ҳамма нарсани борича, батафсил ва оқилона тушунтириш керак. Тартиб нима эканини фарзандларимизга англатиш ота-онанинг вазифасидир.
Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан, вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши ҳолатлари қайд этилганда қонуний жазо турлари ҳам мавжуд.
– Маъмурий жиноят тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасида ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик (шу жумладан, вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши) – яъни Оила кодексининг (ОК) 73-моддасида кўзда тутилган мажбуриятларни писанд қилмаслик ҳуқуқбузарлик сифатида белгиланган, – дейди Тошкент шаҳар, Миробод туман Маъмурий суди раиси Суҳроб Йўлдошев. – Шу билан бирга, болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш – яъни ОКнинг 73-моддасини бузишда фаол ҳаракатларни бажариш жазосиз қолмайди. Шунингдек, бу каби хатти-ҳаракатни такрор содир этганлик учун оширилган жарималар ва ҳатто 15 суткагача муддатга маъмурий қамоқ жорий этилган.
Аксарият ҳолларда оиладаги салбий муҳит тарбияси оғир бола шахсининг шакл­ланишига олиб келади. Оилада соғлом муҳит бўлмаслиги асосан худбинлик ва бошқа салбий хислатларни тарбиялайди. Эҳтимол, таълим муассасаларида бу каби ҳолатларнинг кузатилаётгани ҳам оилавий муҳит билан боғлиқдир. Фарзандини севувчи, унга фақатгина яхшиликни раво кўрувчи ота-оналар орасида ҳам зарур педагогик маданият етишмаслиги сабабли, фарзанди учун носоғлом муҳит яратилиши мумкин.
Тиббий муассасада шифокор кўригида навбатда турганимизда айни мавзуда гап очилди. Шунда пойтахтлик ўзини Гулинигор Ҳасанова деб таништирган аёл бир воқеани сўзлаб берди.
– Шайхонтоҳур туманидаги бир мактабнинг ёнида танишимни кутиб тургандим. 10-11 синф ўқувчилари, шекилли, танаффус вақтида шундай сўзларни ишлатишарди-ки, ҳайрон бўлдим. 9-синфда ўқийдиган ўғлим бор. Чўчиб кетдим. Наҳотки, у ҳам шундай бўлса. Уларнинг иккитасининг суҳбати эътиборимни тортди. Бири «ҳозир дарсда устознинг асабини бузаман, жаҳли чиқиб уришиб беради, сен шуни видеога ол. Тарқатворамиз. Ижтимоий тармоқларда лайк йиғамиз...». Уларнинг ҳамма гапини илғамадим. Тўғриси, ўзимни қўйишга жой тополмай қолдим. Тушуняпсизми? Улар нимани режалаш­тиряпти? Шундан сўнг фарзандимнинг телефонидаги маълумотларни текширадиган бўлдим.
Ўқитувчи баджаҳл, жазавали, қаҳрли касб соҳиби эмас, балки фарзандларимизга сабоқ берадиган мутахассислардир. Буни ҳамма, ўқитувчиларнинг ўзи ҳам тўғри англаши фойдадан холи бўлмайди.
Барно МЕЛИҚУЛОВА,
ЎзА мухбири




Ўхшаш мақолалар

КЎНГИЛДАН ЧИҚҚАН ҲАДЯ

КЎНГИЛДАН ЧИҚҚАН ҲАДЯ

🕔23:13, 29.08.2019 ✔224

йўлдан оздириши ҳам, тўғри йўлга бошлаши ҳам мумкин

Батафсил
ЯНА ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ ҲАҚИДА

ЯНА ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ ҲАҚИДА

🕔23:09, 29.08.2019 ✔235

Ижтимоий тармоқлар ҳаётимизнинг бир бўлагига айланиб бўлди. Афсуски, уни назорат қилиш, фойдаланишни чеклаш билан иш битмайди. Шу боис, бу макон яхши-ёмон, керакли-кераксиз, фойдали-фойдасиз маълумотлар билан тўлиб боряпти. Тармоқлар акс-садоси расмий оммавий ахборот воситаларида, керак бўлса, хорижий матбуотда ҳам кўриниб турибди. Бир муддат олдин юртимиздаги таълим муассасаларида бўлаётган кўнгилсизликлар, ўқитувчи ва ўқувчининг тортишуви акс этган тасвирлар тарқалгани ва бу кўплаб фикр-мулоҳазаларга сабаб бўлгани ҳам бор гап.

Батафсил
РАҲБАРЛИК МАСЪУЛИЯТИ, ИНСОНИЙЛИК БУРЧИНГИЗНИ БАЖАРЯПСИЗМИ?

РАҲБАРЛИК МАСЪУЛИЯТИ, ИНСОНИЙЛИК БУРЧИНГИЗНИ БАЖАРЯПСИЗМИ?

🕔20:31, 08.08.2019 ✔326

Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашга муносабат ўзгарганини барчамиз кўриб, ҳис қилиб турибмиз. Бошқача айтганда, кўп вақт ёпиқ турган, биров тақиллатса-да очилмаган эшиклар бугун очилди. Раҳбарлар аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларни эшитиш, дардларини тинглаб, унга даво топишни ўрганмоқда.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • КЎНГИЛДАН ЧИҚҚАН ҲАДЯ

    КЎНГИЛДАН ЧИҚҚАН ҲАДЯ

    йўлдан оздириши ҳам, тўғри йўлга бошлаши ҳам мумкин

    ✔ 224    🕔 23:13, 29.08.2019
  • ЯНА ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ ҲАҚИДА

    ЯНА ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ ҲАҚИДА

    Ижтимоий тармоқлар ҳаётимизнинг бир бўлагига айланиб бўлди. Афсуски, уни назорат қилиш, фойдаланишни чеклаш билан иш битмайди. Шу боис, бу макон яхши-ёмон, керакли-кераксиз, фойдали-фойдасиз маълумотлар билан тўлиб боряпти. Тармоқлар акс-садоси расмий оммавий ахборот воситаларида, керак бўлса, хорижий матбуотда ҳам кўриниб турибди. Бир муддат олдин юртимиздаги таълим муассасаларида бўлаётган кўнгилсизликлар, ўқитувчи ва ўқувчининг тортишуви акс этган тасвирлар тарқалгани ва бу кўплаб фикр-мулоҳазаларга сабаб бўлгани ҳам бор гап.

    ✔ 235    🕔 23:09, 29.08.2019
  • РАҲБАРЛИК МАСЪУЛИЯТИ, ИНСОНИЙЛИК БУРЧИНГИЗНИ БАЖАРЯПСИЗМИ?

    РАҲБАРЛИК МАСЪУЛИЯТИ, ИНСОНИЙЛИК БУРЧИНГИЗНИ БАЖАРЯПСИЗМИ?

    Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашга муносабат ўзгарганини барчамиз кўриб, ҳис қилиб турибмиз. Бошқача айтганда, кўп вақт ёпиқ турган, биров тақиллатса-да очилмаган эшиклар бугун очилди. Раҳбарлар аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларни эшитиш, дардларини тинглаб, унга даво топишни ўрганмоқда.
     

    ✔ 326    🕔 20:31, 08.08.2019
  • УЙЛАНАЁТГАН ЎҒЛИНГМИ Ё ҲАКАЛАК ОТГАН НАФСИНГ?

    УЙЛАНАЁТГАН ЎҒЛИНГМИ Ё ҲАКАЛАК ОТГАН НАФСИНГ?

    Бир аёлни биламан. Ўзининг наздидаги яхши келин излаб қарийб уч йилдан буён маҳаллама-маҳалла, шаҳарма-шаҳар кезади. Албатта, яхши қизлар кўп, жудаям кўп. Аммо у аёлнинг ўзига хос мезонлари бор. Ана шу «мезон»ларга мосини қидиради, излайди. Бу қандай мезонлар экан, дейсизми? Марҳамат, унда эшитинг.

    ✔ 367    🕔 12:41, 02.08.2019
  • НАРХЛАР ЎЙИНИ унинг ортида кимлар турибди?

    НАРХЛАР ЎЙИНИ унинг ортида кимлар турибди?

    Бозорларимизда дала-дўконлари ташкил этилгани айни муддао бўлди. Олибсотарларга ялиниб ўтирмай сабзи-пиёз дейсизми, картошка ёки карам дейсизми, тарозига торттириб, пулини тўлаб олиб кетаверасиз. Қўл ҳақи уриб қолса ҳам олибсотарларникидан анча арзон. Аммо, бу дала-дўконларида камчилик йўқ, дегани эмас.

    ✔ 196    🕔 12:39, 02.08.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар