Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

КЎНГИЛДАН ЧИҚҚАН ҲАДЯ

йўлдан оздириши ҳам, тўғри йўлга бошлаши ҳам мумкин

КЎНГИЛДАН ЧИҚҚАН ҲАДЯ

Баъзан инсоннинг кўнгилга яқин кишиларининг туғилган куни, тўйи, байрам ёки бирор муваффақияти сабаб табриклаб, нимадир совға қилгиси келиб қолади. «Қуруқ қошиқ оғиз йиртар» деб бежиз айтилмаган. Шунчаки «Табриклайман», «Бахтли бўлинг!», «Байрамингиз билан!..» дея қутлашдан кўра арзимас бўлса ҳам нимадир совға қилиш хурсандчиликка сабаб бўлади. Совға узоқ вақт уни берган одамни эслатиб туради ва ўзаро қадр-қиммат, меҳр-муҳаббатнинг мустаҳкамланишига омил бўлади.
Баъзилар совға билан пора ўртасидаги фарқни англаб етолмайди. Пора — бирор масалани ҳал қилиш эвазига талаб қилиб олинадиган пул ёки шунга ўхшаш моддий нарса. Пора эвазига мансабдор шахслар адолат тамойилидан четга чиқиб, аксарият ҳолларда ишнинг чаппасидан кетишига сабаб бўлишади. Пора эвазига жазодан қутулиб қолган қонунбузар ёки жиноятчи яна бошқа қинғир ишларни тап тортмасдан қилаверади. Чаласавод, уқувсиз одам пора бериш орқали сердаромад, масъулиятли лавозимлардан бирини эгаллаши мумкин. Оқибатда жамиятда иллатлар сони кўпаяверади.
Совға эса порадан тубдан фарқ қилади. Уни инсон бировга бирор ишни ҳал қилиш учун ёки бирор манфаат кўзлаб бермайди. Совға — шунчаки меҳр-муҳаббат, ҳурмат-эҳтиром, оқибат ва садоқатнинг рамзидир, холос.
Яқин йилларда синфдошлар байрамлар ва туғилган кунларда бир-бирига откритка ёзиб табриклашарди. Бугун бу одат урфдан чиқиб кетди. Умумтаълим мактабларида ўтказган кичик тадқиқотлардан маълум бўлишича, мактаб ўқувчилари орасида байрам ёки туғилган кун муносабати билан бир-бирини табриклаб совға бериш одати деярли йўқолиб кетаётган экан. Бу ёшларнинг бир-бири тақдири ва ҳаётига бефарқ ва лойқайдилигини англатмайдими?
Фақат гоҳ-гоҳида айрим иқтидорли ўқувчиларгина чиройли чизган расм остига дил изҳорлари ва шеърлар ёзиб, ўз тенгқурларини қутлаб қоларкан.
Мактаб ва коллежларга ташриф буюрганимизда деворий газеталар фан ўқитувчилари томонидан номигагина тайёрланиб йил давомида осилиб туриши, сонлари янгиланмаслиги ҳам бор муаммо. Аслида деворий газеталар ўқув муассасалари ўқувчиларининг минбарига айланиши ва унда ёшлар фаол ва аълочи тенгдошларининг туғилган кунлари билан қутловлар эълон қилиб бориши керак. Бу, албатта, ўсмирларда ҳаёт ва илм эгаллашга рағбат ва шижоат уйғотади.
Қизлар дастрўмол тўқимай қўйди
Ўтган асрнинг 60-80 йилларида ёш қизлар бўш вақт топдим дегунча каштага гул тикишарди. Аввал ота-онаси, сўнгра ака-укаларига чиройли гул тўқилган каштали дастрўмол совға қилишарди. Бор чеварлик маҳоратини ишга солиб, чеккаларига мунчоқлар тақиб алоҳида бир дастрўмолни кашталар эдики, қизлар уни унаштирилган йигитига ҳадя қилишарди. Қирчиллама куёвтўралар чиройли каштали даст­рўмолининг бир учини чўнтагидан чиқариб қўйишардики, уни кўрган одам бу йигитнинг вафодор қаллиғи борлигидан дарак берарди.
Хўш, ҳозир-чи, кашта тикадиган, даст­рўмол четларига мунчоқ қадаб, тўқий­диган чевар қизлар топилармикан?
Ҳадеб гул совға қилинаверадими?
Одатда яқин инсонларга гул туҳфа қилиш одатини унча хушламайман. Ахир гул табиатнинг тирик бир бўлаги, у ўсиши, яшаши керак. Қолаверса, гул теварак-атрофга кўрк бағишлаб туради. Тўғри, гул сувдонга солиб қўйилса, уч-тўрт кун яшнаб туриши мумкин, бироқ барибир шундан кейин қовжираб, қуриб қолади ва чиқиндига ташлаб юборилади. Энг ачинарлиси, гулни ким, қачон, нима муносабат билан туҳфа қилингани кўпчиликнинг эсидан ҳам чиқиб кетади. Шу боисдан ҳам одамлар гул совға қилишдан олдин ана шу оқибатларни ўйлаб кўриши керак.
Туҳфаларнинг энг яхшиси
Яқин инсонингизга қадри баланд (майли арзон бўлсин) нарсаларни ҳадя қилишнинг ҳикмати кўп. Мисол учун, барча неъматлар орасида энг арзон, лекин қадрли нарса бу – китоб. Қани эди ҳамма ёшлик давриданоқ бир-бирига китоб совға қилишга одатланса, бундан ортиқ улуғ фазилат топиладими?
Синфдошлар, тенгдошлар ва бошқа сабоқдошлар, қариндош-уруғ, дўсту рафиқлар бир-бирига совға ёки эсдалик тариқасида китоб совға қиладиган бўлса, ўз даврида уни ўқиб, бир олам таассурот олинади. Шунингдек, йиллар ўтгач бу китоб илиқ хотираларни эсга солиб, уни совға қилган кишини меҳр билан ёд этилишига туртки беради. Шу боисдан ҳам «Совғаларнинг энг яхшиси китоб!» дея ҳеч иккиланмасдан айтиш мумкин.
Ўтган асрнинг 80-йилларида опам турмушга чиққанида унинг дугоналари совға тариқасида ҳар хил китоб кўтариб келишганди. Ўша китоблар уйимизда ҳозир ҳам бор. Уларнинг баҳосига эътибор бераман: 75 тийин, 1 сўм 10 тийин, 1 сўм 50 тийин ва ҳоказо. Ўта даврда  1 сўмга беш дона музқаймоқ беришини инобатга оладиган бўлсак, китоблар жуда арзон бўлган экан. Лекин ана шу арзон битиклар йиллар давомида оиламиз аъзоларининг тафаккури, дунёқараши юксалишига, маънавий савияси ошишига жуда катта манба бўлди.
Сохта китобхонликдан фойда йўқ
Бугунги кунда китобнинг тарбиявий аҳамияти ҳақида жуда кўп гапириляп­ти. Айрим маҳаллаларда турмушга узатилаётган келиннинг сепига жилд-жилд китоблар қўшиб бериляпти. Яқинда ойнаи жаҳонда қайсидир ота-она қизининг сепига Алишер Навоий ҳазратларининг 10 жилддан иборат китобларини қўшиб узатаётгани ҳақидаги кўрсатувни кўриб қолдим. Очиғи, бу қанчалик самимий эканини билмайман, бироқ улуғ мутафаккир бобомизнинг 10 жилд битигини ўқиш ва уқиш учун келин-куёв маънавий ва маърифий жиҳатдан тайёр бўлиши лозим. Яхшиси, фарзанд мактабда ўқиб юрган кезларидаёқ байрам ёки туғилган кун баҳонасида унга Алишер Навоий асарлари ва бу асарларга мўлжаллаб нашр этилган луғат китобларини туҳфа қилиш зарур. Ана шунда ёшлар мумтоз адабиётни ўқиш ва уқиш кўникмасига эга бўлиб камолга етади. Сепга қўшилган 10 жилдлик китоб аксарият хонадонларда муҳташам мебелларни безаб тўлдириб туради, холос. Келин ва куёв уни ақалли бир марта ҳам қўлига олиб кўрмаслиги мумкин.
Истардикки, китобхонлик кўзбўямачилик ва дабдабабозликдан холи бўлса. Ота-она ўз фарзандига китоб совға қиларкан, ўғил ёки қизининг ҳам ўз дўс­ти ва яқинларига китоб совға қилишга одатлантириш керак. Ана шундагина чинакам китобхонлик шаклланади, маънавият юксалади, инсоният қалби тозаради.
Сиз нима танладингиз?
Хўш, сиз-чи, дўстингизга нима совға қилмоқчисиз? Бу ҳақда бошингиз роса қотган кўринади. Маслаҳатим шуки, ҳеч иккиланмай китоб ҳадя қилаверинг, икки оғиз эзгу тилакларингизни эсдалик сифатида ёзиб қўйсангиз яна-да яхши. Ҳар давр, ҳар замонда, йиллар ўтгач бу китоб ўзи каби сизнинг қадрингизни ҳам оширади. Уни ҳар сафар қўлга олганда дўстингиз сизни илиқ меҳр билан эсга олади ва ҳаққингизга эзгу тилаклар тилайди. Ахир сиз учун бундан ортиқ бахт-саодат бўлмаса керак.
Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

КЎНГИЛДАН ЧИҚҚАН ҲАДЯ

КЎНГИЛДАН ЧИҚҚАН ҲАДЯ

🕔23:13, 29.08.2019 ✔225

йўлдан оздириши ҳам, тўғри йўлга бошлаши ҳам мумкин

Батафсил
ЯНА ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ ҲАҚИДА

ЯНА ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ ҲАҚИДА

🕔23:09, 29.08.2019 ✔235

Ижтимоий тармоқлар ҳаётимизнинг бир бўлагига айланиб бўлди. Афсуски, уни назорат қилиш, фойдаланишни чеклаш билан иш битмайди. Шу боис, бу макон яхши-ёмон, керакли-кераксиз, фойдали-фойдасиз маълумотлар билан тўлиб боряпти. Тармоқлар акс-садоси расмий оммавий ахборот воситаларида, керак бўлса, хорижий матбуотда ҳам кўриниб турибди. Бир муддат олдин юртимиздаги таълим муассасаларида бўлаётган кўнгилсизликлар, ўқитувчи ва ўқувчининг тортишуви акс этган тасвирлар тарқалгани ва бу кўплаб фикр-мулоҳазаларга сабаб бўлгани ҳам бор гап.

Батафсил
РАҲБАРЛИК МАСЪУЛИЯТИ, ИНСОНИЙЛИК БУРЧИНГИЗНИ БАЖАРЯПСИЗМИ?

РАҲБАРЛИК МАСЪУЛИЯТИ, ИНСОНИЙЛИК БУРЧИНГИЗНИ БАЖАРЯПСИЗМИ?

🕔20:31, 08.08.2019 ✔326

Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашга муносабат ўзгарганини барчамиз кўриб, ҳис қилиб турибмиз. Бошқача айтганда, кўп вақт ёпиқ турган, биров тақиллатса-да очилмаган эшиклар бугун очилди. Раҳбарлар аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларни эшитиш, дардларини тинглаб, унга даво топишни ўрганмоқда.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • КЎНГИЛДАН ЧИҚҚАН ҲАДЯ

    КЎНГИЛДАН ЧИҚҚАН ҲАДЯ

    йўлдан оздириши ҳам, тўғри йўлга бошлаши ҳам мумкин

    ✔ 225    🕔 23:13, 29.08.2019
  • ЯНА ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ ҲАҚИДА

    ЯНА ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ ҲАҚИДА

    Ижтимоий тармоқлар ҳаётимизнинг бир бўлагига айланиб бўлди. Афсуски, уни назорат қилиш, фойдаланишни чеклаш билан иш битмайди. Шу боис, бу макон яхши-ёмон, керакли-кераксиз, фойдали-фойдасиз маълумотлар билан тўлиб боряпти. Тармоқлар акс-садоси расмий оммавий ахборот воситаларида, керак бўлса, хорижий матбуотда ҳам кўриниб турибди. Бир муддат олдин юртимиздаги таълим муассасаларида бўлаётган кўнгилсизликлар, ўқитувчи ва ўқувчининг тортишуви акс этган тасвирлар тарқалгани ва бу кўплаб фикр-мулоҳазаларга сабаб бўлгани ҳам бор гап.

    ✔ 235    🕔 23:09, 29.08.2019
  • РАҲБАРЛИК МАСЪУЛИЯТИ, ИНСОНИЙЛИК БУРЧИНГИЗНИ БАЖАРЯПСИЗМИ?

    РАҲБАРЛИК МАСЪУЛИЯТИ, ИНСОНИЙЛИК БУРЧИНГИЗНИ БАЖАРЯПСИЗМИ?

    Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашга муносабат ўзгарганини барчамиз кўриб, ҳис қилиб турибмиз. Бошқача айтганда, кўп вақт ёпиқ турган, биров тақиллатса-да очилмаган эшиклар бугун очилди. Раҳбарлар аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларни эшитиш, дардларини тинглаб, унга даво топишни ўрганмоқда.
     

    ✔ 326    🕔 20:31, 08.08.2019
  • УЙЛАНАЁТГАН ЎҒЛИНГМИ Ё ҲАКАЛАК ОТГАН НАФСИНГ?

    УЙЛАНАЁТГАН ЎҒЛИНГМИ Ё ҲАКАЛАК ОТГАН НАФСИНГ?

    Бир аёлни биламан. Ўзининг наздидаги яхши келин излаб қарийб уч йилдан буён маҳаллама-маҳалла, шаҳарма-шаҳар кезади. Албатта, яхши қизлар кўп, жудаям кўп. Аммо у аёлнинг ўзига хос мезонлари бор. Ана шу «мезон»ларга мосини қидиради, излайди. Бу қандай мезонлар экан, дейсизми? Марҳамат, унда эшитинг.

    ✔ 367    🕔 12:41, 02.08.2019
  • НАРХЛАР ЎЙИНИ унинг ортида кимлар турибди?

    НАРХЛАР ЎЙИНИ унинг ортида кимлар турибди?

    Бозорларимизда дала-дўконлари ташкил этилгани айни муддао бўлди. Олибсотарларга ялиниб ўтирмай сабзи-пиёз дейсизми, картошка ёки карам дейсизми, тарозига торттириб, пулини тўлаб олиб кетаверасиз. Қўл ҳақи уриб қолса ҳам олибсотарларникидан анча арзон. Аммо, бу дала-дўконларида камчилик йўқ, дегани эмас.

    ✔ 196    🕔 12:39, 02.08.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар