Давр нафаси      Бош саҳифа

АСРЛАР ҚАЪРИДАН ТАРАЛАЁТГАН НУР

Ўтаётган ҳафта буюк истиқлолнинг йигирма саккиз йиллик тантаналарини нишонлаётган Ватанимиз учун янада шукуҳли бўлди. Айниқса, биргина Самарқандда ўтказилган халқаро тадбирларда дунёнинг ўнлаб давлатларидан хорижлик меҳмонлар иштирок этишди.   

АСРЛАР ҚАЪРИДАН ТАРАЛАЁТГАН НУР

«Шарқ тароналари» – турли цивилизациялар, халқлар ва миллатлар ўртасида ўзига хос маданий ҳамкорлик ҳамда мулоқот майдонига айланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 август куни «Шарқ тароналари» ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Давлатимиз раҳбари меҳмонларни мамлакатимизда кўришдан мамнунлигини билдириб, йиғилганларни мазкур айём билан муборакбод этди.
Ушбу анжуман турли цивилизациялар, халқлар ва миллатлар ўртасида ўзига хос маданий ҳамкорлик ҳамда мулоқот майдонига айланганини, Регистон майдонига қадам қўйган ҳар бир санъаткор, миллати, тили ва динидан қатъи назар, башарият фарзанди сифатида дилларни дилларга, элларни элларга боғлашини таъкидлади.
– Мусиқа санъати маданий феномен сифатида янги авлодни тарбиялаш ва камолга етказиш борасида чексиз имкониятларга эгадир. Санъат билан ошно бўлган ёшларнинг ҳаётга муносабати, миллий урф-одат ва умумбашарий қадриятларга ҳурмати баланд бўлади, – деди Президент.
ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле ўз чиқишида фестиваль ўтаётган Самарқанд Амир Темурнинг буюк давлати, Регистон майдони эса Мирзо Улуғбек меросидан далолат беришини, бу мерос асрлар давомида олимлар, ҳунармандлар, санъаткорларни бу ерга етаклаганини қайд этди. Умумбашарий тарихни асраш, универсал тил бўлган мусиқани ривожлантириш ЮНЕСКОнинг масъулият доирасига киришини, ташкилот Ўзбекистон билан кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш ниятида эканини таъкидлади.
Шунингдек, маросимда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Бангладеш, Польша, Беларусь, Япония, Жанубий Корея, Буюк Британия ва бошқа мамлакатлардан расмий шахслар, фахрий меҳмонлар иштирок этди.
Бу йилги фестивалда 75 та давлатдан 340 нафар вакил қатнашмоқда. Давлатимиз раҳбари уларни санъатнинг чинакам фидойилари, тинчлик ва эзгулик элчилари деб атади.
Фестиваль доирасида «Шарқ халқлари анъанавий мусиқа санъатини ривожлантириш истиқболлари» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ҳам бўлиб ўтди.
Шунингдек, «Ўзбекистон – Буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империялар, динлар, маданиятлар» маданий мерос ҳафталиги доирасида Самарқанддаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида «Асрлар қаъридан таралаётган нур» мавзуида исломшунос олимларнинг халқаро конференцияси ўтказилди.
Марказ матбуот хизмати анжуман иштирокчиларининг таассуротлари билан қизиқди.

Муҳаммад Илтоф Шайх, 
Консерватив мусулмон форуми президенти (Буюк Британия):
– Ўзбекистон­ни яхши кўраман. Ўзбек халқи­нинг меҳр-муҳаб­бати, меҳмон­новоз­­лиги менга жуда ёқади.
Бугун Ўзбекис­тон дунёга янгича нигоҳ билан боқмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев халқаро анжуман ва конференцияларда фақатгина Ўзбекистонни эмас, балки бутун дунёни ўйлантираётган муаммолар ҳақида гапирмоқда. Шунинг билан бирга уларнинг ечими борасида муҳим ташаббусларни илгари сурмоқда.
Хусусан, Президентингизнинг ислом динининг нуфузини ошириш, миллатлараро тотувликни таъминлаш, диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасидаги ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлайман ва бунинг учун ўзимнинг чуқур миннатдорчилигимни билдираман.
Мен асли ҳиндистонлик бўлганим учун Ўзбекистон диёридан етишиб чиқиб, Ҳиндистонда 300 йил ҳукмронлик қилган Бобурийлар сулоласи тарихини чуқур ўрганганман. Ҳиндистонда илм-фан, маданият ва маърифатни ривожлантиришда Бобурийларнинг хизмати беқиёс.
Бундан ташқари, темурийлар даври тарихини ҳам жуда кўп ўқиганман.
Ҳозир бемалол айтишим мумкин, менинг томиримда ҳам Амир Темурнинг қони оқмоқда.

Сали Шахсивари, 
«Al-Furqon» исломий мерос фонди директори (Буюк Британия):
– «Al-Furqon» исломий мерос фонди Буюк Британиядаги энг нуфузли муассасалардан саналади. Фонд исломий ёзма меросни ҳужжатлаш­ти­риш ва асраб-авайлаш мақсадида ташкил этилган бўлиб, асосан тадқиқот, тасвир, каталоглаштириш, таҳрир ва нашр этиш билан шуғулланади.
Биз Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан анчадан буён ҳамкорлик қиламиз. Марказга кўплаб қўлёзма ва тошбосма асарларнинг катологларини ҳадя қилдик. Келгусида ҳамкорликни янада ривожлантириш, илмий-тадқиқот йўналишида қандай ташаббус ва таклифлар бўлса, барчасини қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.

Шойиста Бедар хоним, 
Худо Бахш Шарқ кутубхонаси директори (Ҳиндистон):
– Касбим юзасидан кўплаб мамлакатларда бўлганман, илмий-тадқиқот муассасалари фаолияти билан танишганман. Шундай эса-да, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказидаги улкан қурилиш ва бунёдкорлик ишларини кўриб ҳайратландим.
Кутубхонамизда Шарқ мамлакатларидан етишиб чиққан кўплаб аллома ва мутафаккирларнинг минглаб қўлёзма ва тошбосма асарлари сақланади. Бу мероснинг қанчадан-қанчаси ҳалигача ўрганилмаган. Бугун исломшунос олимлар билан мулоқотда уларга кучимизни бирлаш­тириб, шу улкан маънавий бойликни тадқиқ этиш бўйича таклифларимни билдирдим.
Биздаги илмий-тадқиқотчилар орасида ўзбекистонлик ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Улар тадқиқот ишларида кутубхонада мавжуд адабиётлардан кенг фойдаланмоқда. Ҳиндистонликлар ҳам Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Мирзо Улуғбек каби алломаларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида яхши билади. Лекин кутубхонамизда уларнинг ҳали ўрганилмаган кўплаб асарлари эътибордан фаромуш ҳолда ётибди. Келгусида ўзбекистонлик илмий-тадқиқотчилар билан уларни таржима қилиш ва замонавий китоб ҳолида кенг жамоатчиликка етказишни режалаштирмоқдамиз.

Жавод Аббосий, 
Фирдавсий номидаги Машҳад университети доктори (Эрон):
– 3 йил аввал Тошкент шаҳрида бўлган эдим. Бу сафар маданий мерос ҳафталиги доирасида Тошкент билан бирга, Бухоро ҳамда қадим ва навқирон Самарқандни зиёрат қилдим. Конференция иштирокчилари қаторида бу шаҳарлардаги маданий мерос объектлари, меъморий обидаларни, муқаддас қадамжоларни кўриш бахтига муяссар бўлганимдан жуда хурсандман.
Уч йил олдинги Ўзбекистон бугун умуман бошқача қиёфа касб этган. Хусусан, буюк муҳаддис Имом Бухорий номи билан аталувчи халқаро илмий-тадқиқот маркази ривожланган мамлакатлардаги муассасалардан ҳам аъло даражада бунёд этилибди. Бу ерда тадқиқотчилар учун яратилган шароит фақат ҳавас уйғотади. Марказдаги таржимонлик ишлари билан ҳам танишдим.
Ўйлайманки, яқин йилларда бу меҳнат маҳсули бутун дунё мусулмон олами учун улкан маънавий ва маърифий асос вазифасини ўтайди.
 ЎзА материаллари 
асосида тайёрланди.




Ўхшаш мақолалар

ОЛИМЛАРИМИЗ ИХТИРО ВА КАШФИЁТЛАРНИ ТУШЛАРИДА ҚИЛИШМОҚДАМИ?

ОЛИМЛАРИМИЗ ИХТИРО ВА КАШФИЁТЛАРНИ ТУШЛАРИДА ҚИЛИШМОҚДАМИ?

🕔22:43, 10.10.2019 ✔136

Интернет саҳифаларига назар солганимизда дунё хабарлари ичида хорижий олим ва мутахассисларнинг қандайдир ноёб кашфиётлари ёки фанда эришган ютуқларини ўқиб қоламиз. Бундан гоҳида ҳайратлансак, гоҳида нега бизнинг олимлару фан докторларнинг кашфиётларини билмаймиз, деган хаёлга борамиз, дейилади ЎзА чоп этган мақолада.

Батафсил
Китобларнинг чексиз дунёси

Китобларнинг чексиз дунёси

🕔18:05, 03.10.2019 ✔356

Бу халқаро кўргазма-ярмаркани дарровгина ёки бир-икки соатда, шунчаки бир айланиб томоша қилишнинг сира иложи йўқ. Унда китобларнинг мўъжизакор уммонига шўнғиб кетиш, миллий адабиётимиз дарғаларининг ажойиб суҳбатидан баҳра олиш, ноширлар, матбаачилар, кутубхоначилар фаолиятидан тўлақонли хабардор бўлиш учун кенг имкониятлар яратилган.

Батафсил
ОБУНА МАЖБУРИЙ ЭМАС, АММО...

ОБУНА МАЖБУРИЙ ЭМАС, АММО...

🕔11:01, 27.09.2019 ✔226

Бир йил аввал ижтимоий тармоқларда мажбурий обуна муаммоси узоқ муҳокама қилинди. Оқибатда кўплаб босма нашрлар адади кескин равишда тушиб кетди. Уларнинг орасида маънавият ва маърифатни  юксалтиришга муносиб улуш қўшиб келаётганлари ҳам йўқ эмас.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ОЛИМЛАРИМИЗ ИХТИРО ВА КАШФИЁТЛАРНИ ТУШЛАРИДА ҚИЛИШМОҚДАМИ?

    ОЛИМЛАРИМИЗ ИХТИРО ВА КАШФИЁТЛАРНИ ТУШЛАРИДА ҚИЛИШМОҚДАМИ?

    Интернет саҳифаларига назар солганимизда дунё хабарлари ичида хорижий олим ва мутахассисларнинг қандайдир ноёб кашфиётлари ёки фанда эришган ютуқларини ўқиб қоламиз. Бундан гоҳида ҳайратлансак, гоҳида нега бизнинг олимлару фан докторларнинг кашфиётларини билмаймиз, деган хаёлга борамиз, дейилади ЎзА чоп этган мақолада.

    ✔ 136    🕔 22:43, 10.10.2019
  • Китобларнинг чексиз дунёси

    Китобларнинг чексиз дунёси

    Бу халқаро кўргазма-ярмаркани дарровгина ёки бир-икки соатда, шунчаки бир айланиб томоша қилишнинг сира иложи йўқ. Унда китобларнинг мўъжизакор уммонига шўнғиб кетиш, миллий адабиётимиз дарғаларининг ажойиб суҳбатидан баҳра олиш, ноширлар, матбаачилар, кутубхоначилар фаолиятидан тўлақонли хабардор бўлиш учун кенг имкониятлар яратилган.

    ✔ 356    🕔 18:05, 03.10.2019
  • ОБУНА МАЖБУРИЙ ЭМАС, АММО...

    ОБУНА МАЖБУРИЙ ЭМАС, АММО...

    Бир йил аввал ижтимоий тармоқларда мажбурий обуна муаммоси узоқ муҳокама қилинди. Оқибатда кўплаб босма нашрлар адади кескин равишда тушиб кетди. Уларнинг орасида маънавият ва маърифатни  юксалтиришга муносиб улуш қўшиб келаётганлари ҳам йўқ эмас.

    ✔ 226    🕔 11:01, 27.09.2019
  • ЎЗБЕКИСТОНДА УЧИНЧИ РЕНЕССАНС ДАВРИГА ПОЙДЕВОР ҚЎЙИЛДИ

    ЎЗБЕКИСТОНДА УЧИНЧИ РЕНЕССАНС ДАВРИГА ПОЙДЕВОР ҚЎЙИЛДИ

    «СИЗЛАР ЭНДИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ «ОЛТИН ФОНДИ» БЎЛДИНГИЗ. ХАЛҚНИНГ, МАМЛАКАТНИНГ БУЮКЛИГИНИ ТАРАННУМ ЭТАДИГАН НАРСАЛАР КЎП. ЛЕКИН ЭНГ АФЗАЛИ БИЛИМ БИЛАН НАМОЁН ЭТИШ...»

    ✔ 538    🕔 18:38, 12.09.2019
  • МУҲИТ ЎЗГАРМОҚДА, ОДАМЛАР ЎЗГАРМОҚДА...

    МУҲИТ ЎЗГАРМОҚДА, ОДАМЛАР ЎЗГАРМОҚДА...

    1990 йил, Шеробод туман газетасида ишлаб юрган кезларим. Хизмат сафари билан Афғонистондан қайтаётган латвиялик бир ҳамкасбимга ҳамроҳлик қилишимга тўғри келганди.

    ✔ 634    🕔 23:18, 29.08.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар