Етти кун      Бош саҳифа

65 НАФАР ШАХС АФВ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Президентининг «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги
фармони қабул қилинди

65 НАФАР ШАХС АФВ ЭТИЛДИ

Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳот ва янгиланишлар жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳар бир инсон ўз орзу-интилишлари ва салоҳиятини рўёбга чиқариши учун зарур шарт-шароитлар яратиб беришга энг устувор вазифа сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки, ислоҳотларимизнинг асосий мақсади ҳам бутун жамиятнинг куч ва имкониятларини халқимиз фаровонлиги йўлида бирлаштириш ҳамда шу орқали барча юртдошларимиз учун муносиб турмуш шароитларини яратиб беришдан иборатдир, дейилади фармонга берилган шарҳда.
Бу жараёнда адашиб, турли нотўғри йўлларга кириб қолган, бугунги кунда ўз қилмишидан пушаймон бўлиб, тўғри хулоса чиқариб олган фуқаролар ҳам давлатимизнинг эътиборидан четда қолмаяпти, уларга нисбатан афв институти қўлланиб, оиласи ва жамият олдидаги маънавий қарзини узиш учун имконият берилмоқда. Кейинги уч йилда юртимизда 7 марта афв эълон қилиниб, 3952 нафар шахс афв этилгани – халқимизга хос бағрикенглик ва инсонпарварлик, кечиримлилик ва олижаноблик фазилатларининг яққол амалий ифодасидир.
Кундалик ҳаётимизда содир этилаётган жиноий хатти-ҳаракатлар барчамизни огоҳликка ундаши, уларнинг туб сабабларини ўрганиб, олдини олиш учун давлат органлари, маҳалла, хотин-қизлар, нуронийлар ва ёшлар фаоллари, жамоатчилик тузилмалари сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-тарбиявий ишларни тизимли равишда ташкил этишлари ҳамда баҳамжиҳат ҳаракат қилишлари зарур.
Таъкидлаш жоизки, ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган шахсларни афв этиш – бу алоҳида бир шахсни кечиришдан иборат бўлибгина қолмасдан, келажакка умид кўзи билан боқаётган болажонлар тақдирига, қалби вайрон бўлиб, жигарбандини кутаётган отахон ва онахонларга нисбатан Президентимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликнинг юксак намунасидир.
Ана шундай муҳим омилларни ҳисобга олиб ҳамда халқимизга хос бағрикенглик ва инсонпарварлик тамойилларидан келиб чиққан ҳолда бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев энг улуғ ва энг азиз умуммиллий байрамимиз – Ватанимиз мустақиллиги эълон қилинганининг 28 йиллигини нишонлаш арафасида давлатимиз томонидан олиб борилаётган гуманистик сиёсатнинг амалий тасдиғи сифатида «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги Фармонни имзолади.
Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституция­си 93-моддасининг 23-бандига асосан, содир этган жинояти учун жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 65 нафар фуқаро афв этилди.
Афв этилган шахсларнинг 17 нафари жазодан тўлиқ озод қилинди, 13 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди, 20 нафарига эса тайинланган жазо енгилроғи билан алмаштирилди. Бир сўз билан айтганда, 50 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш жойларидан ота-онаси, фарзанд­лари ва яқинлари бағрига қайтарилди.
Шунингдек, 14 нафар шахс­га тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддати қисқартирилди ва 1 нафар шахс озодликни чеклаш жазосидан озод қилинди.
Афв этилганларнинг 4 нафарини аёллар, 1 нафарини 60 ёшдан ошган шахс, 1 нафарини чет эл фуқароси, шунингдек, 39 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган фуқаролар ташкил этади.
Фармон ижросини таъминлаш мақсадида афв этил­ган шахсларнинг ижтимоий мослашуви, уларни фойдали меҳнатга жалб этиш ва соғлом турмуш тарзини йўлга қўйишига кўмаклашиш юзасидан масъул вазирлик ва идоралар ҳамда ҳокимликларга тегишли топшириқлар берилди, дея хабар берди ЎзА.




Ўхшаш мақолалар

Темурийлар даврига оид мис танга топилди

Темурийлар даврига оид мис танга топилди

🕔18:37, 12.09.2019 ✔85

Фанлар академияси Археологик тадқиқотлар институтининг мутахассислари Навоий вилоятида яна бир тарихий ёдгорлик топди. У қўриқлаш минораси қолдиғи эканлиги аниқланди.

Батафсил
Бу йил пахта терганларга қанча тўланади?

Бу йил пахта терганларга қанча тўланади?

🕔18:36, 12.09.2019 ✔86

2019 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил
«Обком»нинг жасорати

«Обком»нинг жасорати

🕔23:20, 29.08.2019 ✔313

Наманган вилоятининг Поп районида резина заводи бор. Бошқа барча корхоналар каби корхона. Аммо, унинг пайдо бўлиши ҳайратли.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Темурийлар даврига оид мис танга топилди

    Темурийлар даврига оид мис танга топилди

    Фанлар академияси Археологик тадқиқотлар институтининг мутахассислари Навоий вилоятида яна бир тарихий ёдгорлик топди. У қўриқлаш минораси қолдиғи эканлиги аниқланди.

    ✔ 85    🕔 18:37, 12.09.2019
  • Бу йил пахта терганларга қанча тўланади?

    Бу йил пахта терганларга қанча тўланади?

    2019 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

    ✔ 86    🕔 18:36, 12.09.2019
  • «Обком»нинг жасорати

    «Обком»нинг жасорати

    Наманган вилоятининг Поп районида резина заводи бор. Бошқа барча корхоналар каби корхона. Аммо, унинг пайдо бўлиши ҳайратли.

    ✔ 313    🕔 23:20, 29.08.2019
  • 65 НАФАР ШАХС АФВ ЭТИЛДИ

    65 НАФАР ШАХС АФВ ЭТИЛДИ

    Ўзбекистон Президентининг «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги
    фармони қабул қилинди

    ✔ 315    🕔 23:20, 29.08.2019
  • Самарқанд санъат ва дўстлик байрамига тайёрми?

    Самарқанд санъат ва дўстлик байрамига тайёрми?

    «Шарқ тароналари» XII халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик авжида. Самарқанд давлат чет тиллар институтида штаб ташкил қилинган бўлиб, 18 та асосий йўналиш ва вазифалар бўйича кичик ишчи гуруҳлари таркиби шакллантирилган, дея хабар берди ЎзА.
     

    ✔ 61    🕔 23:21, 15.08.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар