Пазандалик      Бош саҳифа

Гўштли рулет

Керакли масаллиқлар: 1 килограмм ун, 750 грамм сут, 250 грамм маргарин, 4 дона тухум, 1 чой қошиқ шакар, 200 грамм ёғ, 2 ош қошиқ ачитқи, 3 чой қошиқ туз, 0,5 килограмм қийма, 2 дона пиёз.  

Гўштли рулет

Тайёрланиши: Қиймага пиёз, туз солиниб, товада бироз қовуриб олинади.
Тухумнинг оқини шакар билан аралаштириб, иссиқ сутга солинади. Сўнг, 2 стакан ун билан ачитқи солиниб, суюқ хамир қорилади ва 2 соатга музлаткичга қўйилади. Сўнг, суюқ хамир музлаткичдан олиниб, туз, ёғ, 3 та тухум сариғи ва ун солиниб, юмшоқ хамир қорилади. Хамирни 5 га бўлиб, ҳар бир бўлагини целлофанга ўраб, яна музлаткичга 1 соатга қўйилади. Сўнг, ҳар бир зувалани ёйиб, хона ҳароратида юмшаган маргариндан 50 граммдан суртилади.
Ёйилган хамирга қийма солиниб, ўралади. Газ печига ойсимон шаклда қўйилиб, устига тухум сариғи суртилиб, седана сепилади ва ўрта оловда 35-40 дақиқа давомида пиширилади.
Эслатма: тайёр зувалаларни музлатгичда сақлаган ҳолда эрталабки нонуштага биттадан пишириш мумкин.
 




Ўхшаш мақолалар

«Орео» печеньеси

«Орео» печеньеси

🕔10:30, 03.07.2020 ✔12

Шоколад бўлакчалари ва майин кремдан таркиб топган дунёга машҳур «Орео» печеньесини нафақат дўконлардан харид қилиш, балки уй шароитида тайёрлаш ҳам мумкин.
 

Батафсил
ҚОВУРИЛГАН ГУЛКАРАМ

ҚОВУРИЛГАН ГУЛКАРАМ

🕔12:22, 26.06.2020 ✔18

Оддий, аммо жуда мазали таом рецепти кўпчиликка маъқул келади, деган умиддамиз. Шундай таомлардан бири – қовурилган гулкарам ҳақида билиб оласиз.
 

Батафсил
Творогли «атиргул»лар

Творогли «атиргул»лар

🕔12:13, 15.06.2020 ✔38

Бундай ажойиб печеньелар учун хамирни бир кеча олдин қориб қўйсангиз, эрталаб пишириб оласиз, қарабсизки, атиргулли гулдаста ҳам тайёр.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Орео» печеньеси

    «Орео» печеньеси

    Шоколад бўлакчалари ва майин кремдан таркиб топган дунёга машҳур «Орео» печеньесини нафақат дўконлардан харид қилиш, балки уй шароитида тайёрлаш ҳам мумкин.
     

    ✔ 12    🕔 10:30, 03.07.2020
  • ҚОВУРИЛГАН ГУЛКАРАМ

    ҚОВУРИЛГАН ГУЛКАРАМ

    Оддий, аммо жуда мазали таом рецепти кўпчиликка маъқул келади, деган умиддамиз. Шундай таомлардан бири – қовурилган гулкарам ҳақида билиб оласиз.
     

    ✔ 18    🕔 12:22, 26.06.2020
  • Творогли «атиргул»лар

    Творогли «атиргул»лар

    Бундай ажойиб печеньелар учун хамирни бир кеча олдин қориб қўйсангиз, эрталаб пишириб оласиз, қарабсизки, атиргулли гулдаста ҳам тайёр.

    ✔ 38    🕔 12:13, 15.06.2020
  • Қулупнайли ичимлик

    Қулупнайли ичимлик

    Қулупнай ва ялпизли лимонад нафақат мазаси, балки ажойиб ёрқин кўриниши билан кайфиятни кўтара олади.

    ✔ 30    🕔 11:31, 15.06.2020
  • Витаминли салат

    Витаминли салат

    Витаминли салат – бу масаллиқлари доимо қўл остингизда бўлган, тайёрлашга бор йўғи 10 дақиқа вақтингиз кетадиган мазали салат. Унинг ёрқин ва иштаҳани очадиган кўриниши тушлик ва кечки овқатни янада кўркам қилади.
     

    ✔ 62    🕔 13:00, 03.06.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар